сиз қолган укажоним йиғлаб юборди
-қўйиб юбор қуйиб юборларинг ўлдираман ўлдираман....
Бу кунларни курганимдан ўлганим яхши эдику....
Қанийди яна бир қадам етгандаю бир болта уриб улдирганида мингдан минг рози бўлардим ўша онларда....
Ғала ғовур босилай демасди биров у деган биров бу....
Мен томон тикилга менга нисбаттан ишончсиз нигоҳлар, афсус билан силкинган бошлар мени батамом ўлдираётганди...
Бир пайт ҳовлида ғала ғовур бошланди
- кўтар кўтар...
- олдини оч шамол тегсин...
- ярасига латта бос...
-қонни тўхтатиш керак...
-машинани тайёрла тез дўхтирга олиб бориш керак...
Бу гапларни эшитган ёнимдаги хотин халаж ўзини айвонга уришди, аёллар орасида кимнидир
- Бечора ота иснодга чидолмаптида дегани бутун вужудимни музга буркаб танамга титрок кирди,бор кучимни тўплаб мен ҳам айвонга отилдим.
Эй худо бу кунларни кургаримдан ўлиб қўялсам бўлмасмиди, бир туда одамлар дадажонимни кўтариб кетишар ёлғиз қизимни тўйига боряпман деб оппок кўйлаклар кийиб олган дадажонимни кўкраги қипқизил қон....
Мен яна ҳушимдан айрилибман ўзимга келганимда бошимда холам йиғлаб ўтирар,ёнимда эса қўшни ҳамшира келин мени ўзимга келтириш билан овора нарироқда Катта аммам шанғиллаб мени қарғаётгани эшитиларди.
Кийинчалик маълум бўлишича иснодга чидолмаган дадажоним бу шармисорликдан ўлимни афзал билиб ўзига уч бора пичоқ санчиб олган экан....
Мени ўзимга келганимни билишгач билагимдан олиб турғизишиб ичкарига олиб киришди,стулга ўтқазишдилар, аммам ҳамон мени қарғарди...
Сўнг хонага бир нечта аёл тоғам аммам кириб келишди улар билан участка нозири ҳам бор эди,аммамни бироз тинчлантиришиб бир аёл менга ўзини таништирди,айтишича маҳалла фуқоролар йиғинида хотин қизлар қўмитаси раисаси экан.
Опа шошқин ҳолатда бўлса ҳам мен билан ўта мулойим ва эҳтиёткор ҳолда жиддий гаплашди.
-Қизим менга яхшилаб қулоқ сол,ва тўғри гапир кўраяпсан яхши ҳодисалар бўлмаяпти, нима бўлди ўзи, нега бунақа бўляпти,нега қайтиб келдинглар?
Атрофга қараб гапиришга қийналдим чунки хонада,участка нозири маҳалла раиси ва тоғам бор эди, мени тушунган опа эркакларга хонадан чиқиб туришларини илтимос қилди.
- Энди гапир қизим нима бўлди?
- Билмадим нима бўлганини билолмадим опажон.
- Сен билишинг керак нега билмайсан нега ҳайдади сени бирор гап бўлгандирку ахир...
- Мен билмадим У ярим тунда ғирт маст бўлиб келиб ёнимга кирди, мени ҳар куйга солди сўнг жанжал кўтарди қиз чиқмадинг деб кўчага ҳайдаб солди.
- Ўз ўзидан айтмагандир ахир минг маст бўлса ҳам бирор нимани сезгандирда
Опани бу гапи менга жуда оғир ботди нима демоқчилигини яхши илғагандим,шунинг учун узил кесил жавоб бердим.
- Ўз ўзидан айтди ўз ўзидан туҳмат қилди,ҳар қалай гўдак эмасман турмиш эр хотинлик муносабатлари ҳақида тушунчам бор опа,қола верса турмишга чиққан яқин дугоналарим бор,тўй нима биринчи тун нима ақлим етади.
- Хўш???
- У мен билан ётмаган бўлса, қўшилмаган бўлса нимани билиши мумкин, қолаверса оллоҳ номи билан қасамки шу ёшга кириб ҳали борор мартта бирор йигит билан ҳатто ўпишмаганман, ҳаттоки У билан ҳам ҳаттоки фотиҳалик бўлганимиздан сўнг ҳам бунақа ишларга вақтим бўлмаган энди айтингчи мен ўз ўзимдан номуссиз бўлиб қолмагандирман қолаверса у мени бир неча бор қучоқлаб ёки яна нималардир қилишга ҳаракат қилганидан номуссизлигимни сезадиган валий эмасдир...
-Тушунарли қизим қайғурма гаплашамиз бу ишни.
- Энди гаплашадиган нимаси қолди опа шармисор қилдику мени...
- Сенга ўзи шу керак эди,бўлмаса ўқиш устига ўқиш қилиб юрмай вақтида эрга тегардинг агар укагинамга бир нима бўлса битталаб сочингни юламан сени, ҳали шошмайтур текширтираман сени дўхтирга...
Аламдан шанғиллаётган катта аммам эди. Опа чиқиб кетди,бир кун ичида бошимдан ўтган барча кўргуликлар эсимдан чиққан дарди хоёлим дадажонимда эди, оҳ уравериб танамда мадор,йиғлайвериб кўзларимда ёш қолмади.
Кўп ўтмай ёнимга янгам билан опа кирдилар ва опа яна гап бошлади.
-Матлуба қизим сен маҳалламизни обруйи эдинг сени бунақа хорлатиб қўяолмаймиз, чин ўзингга ишонсанг гнеколог кўригидан ўтишинг керак,юзингни ёруғ қилишинг керак,кўраяпсан ҳатто аммаларинг ҳам сенга ишонмагандай бў