fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

رفتن به کانال در Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

کانال ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 43 515 مشترک است و جایگاه 1 380 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 1 789 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 43 515 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 14 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 3 888 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -133 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 16.52% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 12.25% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 7 150 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 5 300 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 109 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 15 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

43 515
مشترکین
-13324 ساعت
-4917 روز
+3 88830 روز
آرشیو پست ها
#Шубҳа 68-қисм Улуғбек яна акам ҳақида унинг қандай дўст экани ҳақида бир нарсалар дер экан,мен иловадан такси чақириб бўлган эдим. "Мен кузатиб қўйсам бўларди",- деди. "Овора бўлманг. Мен кўп йўл юриб ўрганган одамман. Фарзандингиз тузалиб кетсин. Оилангизга ҳам тотувлик бўлсин",-деб машинага чиқдим. Улуғбекнинг ортимдан қараб қолганини ойнадан кўрдим. Ҳеч кимга ҳеч нарса демай юрагимни таскин топишига ишонганим маскан томон йўл олдим. Поччамнинг ишидан сўнг холамалардан ҳам жуда хафа бўлдим. Бировга ҳисобот берадиган ёшдан ўтганим учун уларга ҳам бир нима демадим. 🔦 "Боламни боласи-я! Ўлмай аввал сени яна кўрар эканман-а! Сочларингни ҳидига тўйёлмай қолган эдим-а! Оҳ, жигарпорамни кўз қувончи мени йўқлаб келбди-я! Энди ўлсан ғам емайман-а! Оҳ..",-деб бувим- отамнинг қариб қолган онаси мени бағрига босар эди. Йиллар сўнгра, бир қайноқ, меҳр тўла бағрга ўзимни ўйламай отган эдим. Кўйлагининг ёқасига тақиб олган ғалати бир мунчоқнинг ҳиди мени олис ўтмишга олиб борганди. "Бўлди буви беътоб бўлиб қоласиз",-деб ёнида турган қиз унга куйиниб гапирарди. "Буви, рост айтяпти. Бунчалик ўзингизни қийнаманг ",-деб кўзидаги ёшларни артдим. "Сени йиллаб кўрмадим болам. Изларинга муштоқ бўлган бу кўзлар шукурдан йиғласин болам",-деб мени ҳам йиғлатарди. "Буви, чой тайёр. Киринглар уйга",-деб ёшроқ келин бизни уйга таклиф қилди. Америкадаги қолиблашган ҳаётим. Ўзбекистонга қайтгач, акамнинг дарди билан қийналиб ўз эҳтиёжим бўлган ҳисни унутган эдим. *** "Ол овқатдан е қизим. Сенга эртага ўзим ош пишириб бераман. Булар билмабдида оддий суюқ овқат қилибди ",-деди бувим хижолат бўлиб. Билишмайдики,шу ўчоқда пишган овқатга ҳасрат эканимни. Қошиқни олиб оғзимга яқин келтирар эканман. Кўзимдан томчилаб ёш оқарди. Отам рахматли ишдан чарчаб келган вақти тандирда ёпилган нонни косага тўлдириб майдалар эди. Америкага кетмасдан аввалги ҳаётимиздаги муҳитнинг ҳиди келганди. "Мен бекорга Мавлонимни туш кўрмабманда. Сенга айтдимми келин, ис чиқарайлик деб. Нега боламни руҳи безовта дедим",-деб бувим келинига гапирди. "Масжидга садақа қилдик ойи",-деб амакимнинг хотини жавоб қилди "Сен ҳам отангга дуои фотиҳа қиласанми?",-деганида беихтиёр ютиндим. Чунки айтаётган ҳеч бир нарсасини қилмаган эдим.

#Шубҳа 67-қисм Қушнинг энг катта қўрқуви бу, уча олмаслик ва қанотининг яраланишидир. Табиатдаги жонли- жонсиз бўлган ҳар махлуқот ўз борлиғи ва ўзлиги билан яшаб кун кўради. Ўз жозибаси бўлгани каби, ўз қийинчиликларини ҳам қаторлаб санаб бўлади. Инсон эса на ҳайвон ва на фаришта бўлиб аросатда қолган бир заррадек, тақдир қоялари орасида қисилиб қолар экан. Қабристондан руҳиятим ва қадамларим оғриб чиқдим. Юришга мадорим қолмаганди. Тўғри қиляпманми ўзи деган бир ҳис ичимда каттарар ва тобора бу ишдан воз кечишга ундарди. Менга куч йиғадиган ер, меҳр берадиган бир бағир етмаётгандек. Уйга бориб кийимларимни йиғнаб олдим. Ўзи бир кичик жамадон билан келган эдим. Бир ҳафтадан сўнг уйнинг ижараси тугарди. Ортимдан унча ҳам кўп из қолдирмай чиқдим. "Алло! Ассалому алайкум! Сизга уйнинг калитини ташлаб кетмоқчи эдим",-деб Улуғбекка қўнғироқ қилдим. "Нега? Бирор ерга кетяпсизми?",-деб ҳовлиқиб сўради. Телефонни қулоғимга қўйиб бир қўл билан эшикни ёпдим. "Кетишим керак бўлди?" "Тергов-чи?" "Терговга менсиз ҳам давом этишади",-деб масофали жавоб бердим. "Яхши ...унда кетмай туринг. Ҳозир етиб бораман",-деди ва гўшакни қўйди. Ҳаво яхши бўлгани учун эшик олдидаги ўриндиқларнинг бирига ўтирдим. Бир неча ҳафта яшаб, қўшниларни танишга фурсатим бўлмаган эди. Бино ичига кириб - чиққан менга қараб қоларди. Ахири биттаси сўради. "Кўчиб келдингизми ёки кетяпсиз?" "Кетяпман",-дедим ўрта ёшли аёлга. Мени туришимга бир қарадида индамай кетиб қолди. *** "Кўп кутиб қолмадингизми?"-,деб Улуғбек хижолат бўлиб сўради. "Йўқ! Мана калит. Рахмат сизга ҳаммаси учун ",-деганимда қўлимдаги калитни олди. "Тинчликми? Америкага қайтаяпсизми?",-деб сўради. Эшик олдида инсонларга халақит қилмаслик учун сал йўл четига ўтдим. Улуғбек қўлимдан жамадонимни олди. "Бу ерда қиладиган ишим қолмади" "Мен ўйлабманки...сиз охиргача қоласиз.Жиноий ишни якунлайсиз" "Акам билан кўп ўтириб тургансиз. Ҳеч унинг номаъқул қилиғини кўрдингизми?",-деб сўрадим. Юзидаги ифода деярли ўзгармади. Сўнг бир томоқ қириб, саволимга жавоб берди. "Миршоднинг энг номаъқул иши бу ман этилган препаратларга аралашгани. Мен ..мен унда бошқа ёмон томон кўрмадим",-деганида худди шу гапни эшитишга муҳтож одамдек чуқур нафас олдим.

#Шубҳа 66-қисм Оёғингиз остидан ҳеч ер тойганми? Ўтирган ўриндиғингизда ҳам ҳимоя ҳис этмаганингиз бўлганми? Нафасим тобора оғирлашар эди. Мен Ўзбекистонга келар эканман акамининг, жигаримнинг қотилини топиш учун шунча йўл босган эдим. Аммо хотирамдаги акамнинг излари ўчишини ҳеч ҳам кутмаган эдим. “Маржона, яхшимисиз? Деразани очайми?”,-деб Моҳигул опа атрофимда айланарди. Унга билдиргим келмас эди. Аммо ичимда бир шубҳа ўрнашиб олганди. Ростдан акамни шу ишда гумон қилиб қасд олишган бўлишса-чи? Нигора қўрққанидан овози чиқмайдими? Уф, бунчалик қийналишимни билганимда, бу ишнинг изига тушмаган бўлар эдим. “Сиқилманг булар ҳаммаси тахмин. Сиз ҳам адвокатсиз. Мендан яхши биласиз. Жиноий ишлар доим шубҳа билан олиб борилиб то аниқ натижага эришгунча ҳар бир гумон обдон текширилади”,-деди. “У қизчанинг манзили борми?”,-деб сўрадим. “Нега сўраяпсиз?” “У қизча билан учрашиб гаплашишим керак. Тергов учун эмас ўзим учун”,-деб қаттиқ ютқиндим. “Тушунаман сизни. Мен сизга у қизчани топиб беришга ҳаракат қиламан. Аммо биласиз бу мавзулар жуда нозик. Жамиятнинг энг йиринглаган қаноти. Бу ишни акангиз қилган дейолмаймиз. Лекин афсуски бундай жирканчлар орамизда бор”,-деб менга далда берди. Моҳигул опанинг офисидан чиқиб бироз тоза ҳавода юришни бошладим. Ҳеч қанча юримай ҳали вақт эрталигини инобатга олиб таксига ўтириб тўғри қабристонга бордим. Буни бировдан эмас худди акамнинг ўзидан сўрашим керакдек ҳисоблардим. Қабр аҳли жим.Атрофда фақат қушларнинг сайрагани эшитиларди. Киришда қоровулдан сўрадим. Поччамни эслади ва мени тўғри акамнинг қабрига бошлади. Устига тупроқ тортилган ва бир неча кун аввал гул қўйилиб кетилган мозор бошида чўккайдим. Қоровул кетишини кутдим. “Ака, мен келдим”,-деб шу пайтгача тутган ёшларимни тўка бошладим. Қўлим билан тупроғини силадим. “Ҳамма сени таниганлар ҳар хил гаплар айтяпти. Юраги куйган аёллар, сендан панд еган танишларинг. Сенга ишонган дўстинг. Бу ерга келаётганимда фақат бир нарса бор эди хаёлимда. Менинг акам отам каби қурбон бўлди деган. Қандай лаънати уруғ экан бу она томонимиз деб кўп ўйладим. Онамиз сени кўмгани келмаганига бошқа хафа бўлдим. Бугун эшитганларимдан эса йиқилдим. Ўликлар гаплашмайди дейишади. Аммо ҳамма нарсани эшитиб турибсан буни биламан. Менга у қизчага сен зарар бермаганингни айт. Ўтинаман айт. Қулоқларим эшитмаса ҳам кўнгил қулоғим буни ҳис этади етарки айт!”,-деб дод солиб йиғладим.

КИЗЛАЖОНЛАРУ 🤩🤩🤩 КИМ ШУНДАЙ АСАЛ ФАСОНЛАРНИ ТАНЛАБ ТИКТИРИБ КИЙИШНИ ХОХЛАЙДИ ЧОТКИ ФАСОНЛАР КАНАЛИНИ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРАМАН
КИЗЛАЖОНЛАРУ 🤩🤩🤩 КИМ ШУНДАЙ АСАЛ ФАСОНЛАРНИ ТАНЛАБ ТИКТИРИБ КИЙИШНИ ХОХЛАЙДИ ЧОТКИ ФАСОНЛАР КАНАЛИНИ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРАМАН 💥ФАСОНЛАР 💥 https://t.me/+U6vYnY2zFe43YjY6 https://t.me/+U6vYnY2zFe43YjY6 Тикувчилик👇👇 https://t.me/+1tsQdVh_RHQyZDky

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

👀Расмда биринчи нимани кўрдингиз ❗️Ушбу расмда сизнинг энг катта заиф томонингиз нимада эканлигини очиб беради😀
👀Расмда биринчи нимани кўрдингиз ❗️Ушбу расмда сизнинг энг катта заиф томонингиз нимада эканлигини очиб беради😀

Ассалому алайкум, Сизга почта жўнатмаси келди! Юракча билан гул! Бонусига шодлик, қувонч, бахт! Кимдан дейсизми? Хайрли тонгл
Ассалому алайкум, Сизга почта жўнатмаси келди! Юракча билан гул! Бонусига шодлик, қувонч, бахт! Кимдан дейсизми? Хайрли тонглардан, азизим! Хайрли тонглардан!😍🥰 Бугунги почтангиз учун имзо шарт эмас. Табассум кифоя.😊😍❤️ Ҳа, истасангиз сиз ҳам почта жўнатишингиз мумкин. Устига @xayrlitonglar деб ёзсангиз бўлди. Жўнатмамиз дунёнинг исталган чеккасига етиб боради. Энди биз билан ҳамкорлик қиласиз деган умиддамиз🥰🥰🥰 Бизда қўшиқ, рақс, мотивация хизматлари бор! Яхххххуууу!☺️😉

Орзулари осмон бир қиз эдим. Ҳаётим бир кунда барбод бўлди. Молиявий муаммоларимиз сабаб шаҳарга ишлагани келдим ва холамнинг
Орзулари осмон бир қиз эдим. Ҳаётим бир кунда барбод бўлди. Молиявий муаммоларимиз сабаб шаҳарга ишлагани келдим ва холамнинг уйида яшай бошладим. Холам жуда бой, ҳар куни ҳар хил тиллолар сотиб оларди. Бир кун менга ҳам кўп пул бераман деб айтди. Ёшлигим учун қувониб рози бўлдим. Лицей талабаси эдим, менга пул зарур эди. Лекин у мени олиб борган жой ва тақдирнинг менга юборган аччиқ синови… Бундан ҳам даҳшатлиси эса ота-онам ҳам…

Реакция белгилаб куямиз😊

Svyaz yaxshimas joydaman ertaga joylab beraman kunni orasida

XAYIR QORIN MARAFONI📣 15 yoshdan 45 yoshgacha bo‘lganlar uchun ❌ Tug‘ruqdan keyin qolgan qorin ❌ Kortizol (stress) sabab yig
XAYIR QORIN MARAFONI📣 15 yoshdan 45 yoshgacha bo‘lganlar uchun ❌ Tug‘ruqdan keyin qolgan qorin ❌ Kortizol (stress) sabab yig‘ilgan qorin yog‘i ❌ Shish va hajmning kattaligi ❌ Bel va qorin atrofidagi ortiqcha yog‘lar ❌ Noto‘g‘ri ovqatlanish oqibatlari ✅ Uy sharoitida ozasiz ✅ Och qolmasdan vazn tashlaysiz ✅ Kundalik menyu ✅ Shaxsiy nazorat ✅ Foydali tavsiyalar va motivatsiya Keling, birgalikda qorin yog‘laridan xalos bo‘lamiz! ⏳ Davomiyligi: 21 kun 📅 Start: 15-iyun 💰 Narxi: 49 000 so‘m Sog‘lom qomat sari birinchi qadamni bugun tashlang! Murojaat uchun uchun Dietolog Nutritsiolog @MukumovaEzoza ga yozing✅

Реакция белгилаб куямиз😊

, – деди. – Ҳали шеърнинг ҳаммасини айтиб бўлмадим-ку, муаллим. – Вақтимиз кам қоляпти. Бошқаларга ҳам навбат бериш керак. Бола жойига бориб ўтирди. Муаллим йиғлаб ўтирган қизга қаради. – Қани, энди Ойжума доскага чиқсин. Қизалоқ бирдан йиғидан тўхтаб, муаллимга саросима билан боқди. Олинажак икки баҳонинг ваҳимаси унинг юрагидаги армонли дардни бирдан узоқлаштирди. – Мен шеър ёдлаганим йўқ муаллим. – Хўш, нима учун ёдламадинг? – Уйда жуда иш кўп. – Қани уйда нима ишлар қилишингни айтиб бер-чи! – Олдин баҳоркорга ер текислашга бориб келдим. Кейин, кеча ёруғ бўлди, ток очдик. Жуда чарчаган эдим, дарс тайёрлай олмадим. Муаллим синфдаги болаларга қараб: – Ҳа, қаранглар болалар, қандай меҳнаткаш қизларимиз бор-а! Ҳам далага чиқиб ишлаб келади, яна уйига келиб кўмилган токларни очишга ёрдам беради. Хўп, мана шу қизимиз ишдан чарчаб келдим деб ётиб олса, токларни ким очади? Агар токлар очилмай қолса чирийди. Ёзда ҳамма узум еганда буларнинг узуми бўлмайди. Хўш, шундай ақлли қизга “бир марта дарс тайёрламай келибди”, деб икки баҳо қўйсак бўладими? – Бўлмайди, – деб гувиллади синф. – Тўппа-тўғри! Сен қизим ишларинг битмагунча бир-иккита дарсга тайёрлана олмасанг ҳам койимайман. Лекин иложи бўлса ишнинг ўртасида дам олаётганингда китоб ўқи. Энди янги дарс ўтамиз болалар. Бугунги дарсимиз Буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий ижодида “Хамса” достонининг ўрни... Муаллим мактабдаги сабоқлар тугагач, ўз хонадонидаги болалар билан уйи томон йўл олди. – Тоға, чироқнинг мойи тугаяпти. Бугун дарс қилишимизга етмаса керак, – деди болалардан бири. – Унда бугунги дарсларни овоз чиқариб ёддан такрорланглар. Эртага районга бориб керосин олиб келаман. Зинҳор бирор бир баҳона билан ўқишни тўхтатманглар. Дарвозани бекитаётган муаллимнинг кўзи узоқдан келаётган машинага тушди. Уловнинг шу томонга келаётганини кўргач, болаларни ичкари киритиб юборди-да, ўзи ташқарида қолди. Машина шундоққина Нурмурод муаллимнинг рўпарасига келиб тўхтади. Уловдан биринчи бўлиб ҳайдовчининг ёнида ўтирган киши тушди. – Ассалому алайкум, ўртоқ Ҳамдамов, – деганча ҳалиги киши қўлини саломлашиш учун узатди. Бу одам негадир муаллимга ёқмади. У истар-истамай қўл олиб саломлашди. Бу орада машина орқа ўриндиғида ўтирганлар ҳам тушиб келдилар. Муаллим буларни ичкарига таклиф қилиш-қилмасликни билмай тараддудланди. – Хўш, хизмат, – деди ўртага чўккан ноқулай жимликни бузиб. – Э, домулло, қулчиликка келяпмиз. Муаллим кўнгли бир нохушликни сезган бўлса ҳам, булар ҳали гапнинг бердисини айтмагани, алалхусус бу рўзғор қаноти остида бир неча бўй етган узоқ-яқин қариндош қизлар борлиги туфайли уларни ичкарига таклиф қилди. Келганлар томоқ қириб, йўталиб, кекириб мулозамат қилинган хона остонасини ҳатладилар. Барча ўрнашиб ўтиргач, ҳалиги машинадан биринчи бўлиб тушган киши гап бошлади: – Энди муаллим ака, бизнинг колхозга бир қариндошингиз келин бўлиб тушиб эди. Шу ожиза “эри хотинбоз чиқиб, бошқага уйланиб кетгач, паноҳингизга қайтиб келган”, -деб эшитдик. У бироз жим қолди, сўнг ёнидагиларга энди сизлар гапиринглар дегандай қаради. Унинг мақсадини пайқаган шерикларидан бири мавзуни давом эттирди. – Ҳа, шундай, шундай. Бу укамиз ўша Сталин колхози раиси Бозорбой бўладилар. Гапни учинчи киши илиб кетди. –Ҳа, бу киши дала ишлари мавсумида кўзи шу келинчакка бир-икки тушган экан... –Ҳеч кимга бермаган мукофотларни берганман, қўллаб-қувватлаганман, – гапга яна раиснинг ўзи аралашди. – Энди, – гапини давом этди иккинчи киши, – Бозорбойнинг ҳам завжаси вафот этганига бир-икки йил бўлиб қолди. Раисимиз ўзига тўқ, ёши улуғроқ бўлгани билан ҳали бақувват... шу қариндошингизни Бозорбойга хотинликка сўраб келгандик. Нурмурод муаллим энди ёзилган, киритилган нон ҳам ҳали ушатилмаган дастурхонни шартта қайтиб ёпди. – Менинг Бозорбойга ҳам, Сталин колхозига ҳам берадиган қизим йўқ! Овора бўлиб бекор келибсизлар. Иложи бўлса, энди бу масала билан ҳам, бошқа масала билан ҳам қайтиб бу остонани ҳатламанглар! – у шундай деди-да, бошқалардан сўрамасдан ҳам юзига фотиҳа тортиб юборди: – Омин Оллоҳу акбар, – муаллим совчиларни деярли ҳайдаб чиқарди. Хайр бўлмаса, кеч тушиб қолди. Йўлдан қолманглар. Ке

Erim men bilan kam suxbatlashardi,Etiborsiz, mexr ko'rsatmasdi 😔 Menga sira gul yoki sovg'alar bermasdi hatto o'zidan bilib
Erim men bilan kam suxbatlashardi,Etiborsiz, mexr ko'rsatmasdi 😔 Menga sira gul yoki sovg'alar bermasdi hatto o'zidan bilib pul ham bermagan😭 Dugonamning esa eri doim unga sovg'alar pullar berardi va har doim og'zidan chiqqanini muhayyo qilardi💗 Unda buni siri nimada deb so'ragandim Menga mana shu maxfiy kanalni ko'rsatdi👇 Bu kanalda : ❤️Qanday qilib erkakni o‘zingizga ipsiz bog‘lash 👠extirosli ayol bo‘lish yo‘llari o’rgatiladi Faqat hozir qo'shilish imkoniyatingiz bor👇 https://t.me/+drsSyUdE3sRiMzgy

Турмуш уртогизни севимли ёри булишни хохлайсизми 😍 ❤️ Аёллик энергияси орқали калб хотиржамлиги, пулларга очилишничи? Каналд
Турмуш уртогизни севимли ёри булишни хохлайсизми 😍 ❤️ Аёллик энергияси орқали калб хотиржамлиги, пулларга очилишничи? Каналда Латофатли, Узига ишонган чиройли кўринишни хоҳлайдиган аёллар учун  парвариш қилишни сирлари бериб борилади топ экпертларни фойдали эфирлари ва видеоларини кузатиб боринг 😍 👠Кизлар-у тез кириб оламиз👇 https://t.me/+HI8s3jgOM05lNzQy

эшитди ва югуриб келди. Опасини қучоқлаб кўришди, жиянини эркалаб кўтариб олди-да, меҳмонларни ичкарига бошлади. Саидабону ҳам меҳмонларни кўриб хурсанд бўлиб кетди: – Ие, келинглар, келинглар, – деганча қучоқлашиб кўришишга тутинди. Дарҳол меҳмонхонага қават-қават кўрпача тўшатиб, қизларга дастурхон тузашни буюрди. – Вой, қуда хола, йўлга чиқиб жуда яхши қилибсизлар, биз ҳам бир хабар олайлик деб юрувдик. Қандай куёв эсон-омонми, ўқиши тугаб келиб қолгандир? – Ҳа, яхши юрибди, битириб келди... Келганларнинг чеҳраси очилмаётганлигидан, Жумагул холанинг синиқ овозидан Саидабону булар хушхабар билан келмаганини пайқади. Меҳмонлар олдига келиб ўтирган қиз-жувонлар унинг ишораси билан хонани тарк этдилар. Янга эрига одам юборди. Тоға салобат билан кириб келиб, ўрнашиб ўтирди. Ҳол-аҳвол сўрашилгач, жиянчани қўлига олиб эркалади. “Худо хоҳласа улғайиб, олим бўлади” деб ният қилди. Жумагул хола ерга қараб, жим ўтирар, юзини яширишга ҳаракат қилаётган Райҳонбибининг кўзлари ёшга тўла эди. – Хай, қуда хола, эсон-омонмисизлар? Куёв ўқишини битириб келиб қолгандир?! – Келди, қуда бува, келди. Фақат бир ғалвани бошлаб келди. Орага оғир жимлик чўкди. Сукунатни тоға бузди. – Хўш, эшитайлик бўлмаса... – Номард болам ўқишдан бошқа хотин обкелди... Нурмурод муаллим бирдан тутақди. – Сиз, қуда хола, сабабдан гапиринг, сабабдан! Қизимиздан ўтган хатодан, камчиликдан, ёмонликдан гапиринг-ки, куёвнинг бошқа хотин олгани сабабини билайлик! Сиз шундай-шундай ёмонлиғи бор, деб исбот қиласиз, қолган гапларни кейин гаплашамиз. Жумагул хола йиғлаб юборди. Бурнини торта-торта: – Э, болам яхши, болагинам покиза, болагинам беозор... ёмонлиғи йўқ бунинг, – деди. – Хўш, унда куёвнинг бошқа хотин олишининг сабаби нима? – Ер юткур раис қишлоқ тўла бўй йигит турганда атайлаб ўғлимни ўқишга юборди. Бормайман деса партия-ҳукуматти буйруғи деб қўрқитди. Ўқиётган жойида бир хотин илашибди. Қорнини қаппайтириб эргашиб келди. Қишлоқ шароитига кўниколмай, ҳали замон кетиб қолар, деб турувдим. Раис боламни чақириб, “сени икки хотинли бой деб қаматвораман, биринчисини қўй”, деб зуғум қиляпти. “Қўймайман”, деса, “кечаси ҳовлингга бостириб кириб гап-сўз қилиб, кейин ўзим уйланаман”, дебди. Иккови ёқа бўғишган. Ҳозир юз-кўзи кўкарган раис тишини ғижирлатиб юрибди. Келиним сизникида яшаб турсин. Анави сариқ машак кетса, ўзим келиб олиб кетаман. – Қуда хола, ёсуман кампирдек томоша кўрсатманг, сариқ машагингиз кетишига ишончингиз комилми? Нурмурод муаллим меҳмонга тешиб юборгудек нигоҳини қадади. Жумагул хола ерга қараганча, дастурхон четини асабий ғижимлади... ...Райҳонбиби бир ўзи чиқиб кетган бошпанага икки киши бўлиб қайтди. “Эй, Худойим, ўзлари тиқилишиб яшаётган бечораларнинг жойига яна шерик бўламанми”, деб ўйлади у ич-ичидан зил кетиб. Бу хонадонда ҳали Райҳонбибидан бошқа қиз турмушга чиқмаган эди. Кечга яқин ётоқ эгалари ҳар хил юмушлардан қайтиб кела бошладилар. Улар яна бироз сиқилишиб Райҳонбибига жой бердилар. У ўз ўрнига қайтган бўлса-да, бу ерда истиқомат қиладиганларнинг баъзилари бола бевақт йиғласа дакки беришарди. Айниқса баъзан Муродилланинг инжиқлиги тутар, “Эй, болангни овут, куни билан далада ишлаб чарчаганмиз, одамдай дам олайлик-да!” деб қоларди яна бирортаси. У боласини еру кўкка ишонмас, бетоб бӯлиб қолса, то тузалгунича титрабгина қоларди. Кунлар шу зайлда ўта бошлади. Қишлоқ аҳли Нурмурод муаллим бошчилигида олдингисидан анча беҳроқ қилиб мактаб қуришган, бино кичикроқ ҳовли ичида бўлиб, дарвозаси ҳам янги эди. – Болалар, – деди Нурмурод муаллим, – биринчи соат адабиёт фани. Хўш, дарсга ҳамма келганми? – Ҳа-а-а-а , – гуриллади синф. – Яхши. Қани ким доскага чиқади? – Мен, – деди орқароқда ўтирган ўспирин йигит. – Чиқ. Хўш, қани қайси мавзуни айтиб берасан? – Мен ёддан шеър ўқимоқчиман. – Тузук-тузук, бошла. – Сен етим эмассан, Тинчлан жигарим... Сут кўр қилгур ҳароми Гитлер оқпадар... Фарзанднинг қадрини Қаердан билсин... Ватанинг онанг Бошинг силагувчи Халқ бор, отанг бор Шеърнинг ўрталарига келганда олдинроқда ўтирган қиз ҳўнграб юборди. Муаллим шеър ўқиётган болага қараб: – Бўлди, Бурхониддинжон, яхши ёдлаган экансан, ўтир баҳонг беш

🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ Hamma narsa yeb turib och qolmasdan ozish imk
🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ Hamma narsa yeb turib och qolmasdan ozish imkoniyati! 🔴Ishlaydigan 🔴O’qiydigan 🔴Emizikli onalar 🔴Homilador ayollar 🔴7yoshdan 75yoshgacha ayollar Vaziyatdan kelib chiqib ishlanadi 10 KUNLIK 🤩🤩 MING 14 KUNLIK 🤩🤩MING https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH koʻk yozuvni bosing kirasiz guruhga TEZ GURUHGA KIRING HOZIR OCHADI

Реакция белгилаб куямиз😊

ага тушганини кўриб, яна бир зарба берди: – Ҳозирги қамоқларда узоқ ушлаб ўтиришмайди. Уч-тўрт йил ўтириб келарсан. Фақат кейин мелиса бўлиб ишлашни тушингда кўрасан. Турсунбой ўзини бутунлай йўқотиб қўйди. – Нима қил дейсиз, ахир менга ҳам осон эмас, – деди ночор овозда. – Менга қара, Турсунбой. Сени ўқишга ўзим юбордим, ўзим одам қилдим. Сен қамалиб кетсанг, менга ҳам гап тегади. Сен топган кадр нобоп чиқди, деб мени ҳам партиядан ўчиришлари мумкин. Буни бир йўли бор. – Қандай йўли бор? Турсунбой нажот кутиб, умид билан раисга термулди. – Бундай қиламиз. Кечқурун дарвозангни очиб қўясан. Мен ярим кечада ҳовлингга кириб... – Нима? Ўз хотинимга ўзим қўшмачилик қиламанми? Жуда раис бўлмай, ундан каттаси бўлсанг ҳам! Турсунбой ғазабланиб ўрнидан туриб кетди. – Э, ўпкангни бос, бола! Мана мени белбоғим. Хонасига ташлаб қўясан. Мен кириб боришим билан бўрибосаринг шовқин солади. Сен белбоғни хотининг ётган хонадан кўтариб чиқасан. Агар ўзини бузуққа чиқариб, бўйнига айб қўйворсак, тоғаси ҳам ғинг дея олмайди. Янганг дунёдан ўтганига ҳам мана икки йилдан ошди. Хотинингга ўзим уйланиб қўя қоламан. Йигит стол ортидан чўзилиб раиснинг ёқасидан олди. Бир ҳамла билан стол ортидан тортиб олиб жағига бир-икки мушт туширди. Раис ҳам қутурган итдай Турсунбойга ташланди. – Сен қари кўппакни ўлдириб ташлайман! Турсунбой тишлари ғижирлаб, рақибини босиб олишга ҳаракат қилди. Бироқ раиснинг бир зарбидан учиб кетиб, орқаси билан деворга урилди. – Ҳой бола, менга қара! Бир марта кечираман. Яна бир марта қўл кўтарсанг, ўзингни қаматвориб, битта хотинингга уйланаман, биттасини ўйнаш қилиб оламан! Бозорбой уст-бошининг чангини қоқиб жойига ӯтирар экан, деди: – Ҳа, ёқмаяптими? Одамдай бориб, одамдай ўқиб келиш ўзингнинг қўлингдан келмади-ю! Бир йилга чидамай ўйнаш орттирдинг! Нима, бу ёқдагилар эркак эмасми? Турсунбойнинг кўз ўнггига Райҳонбибининг келин бўлиб тушган пайтлари раисни ёқтирмай айтган гаплари келди. “Шу ўқишга борманг, бўлажон, биз икки ожиза ҳимоясиз қоламиз”... Турсунбой ўрнидан туриб, эшикка йўналди. Тўхтаб орқасига қаради: – Райҳонбиби хотиним! Боламнинг онаси! Майли эрга ҳам тегиб кетар! Лекин сен ит яқинига йўласанг, ҳақинг битта ўқ! Ўзим отиб ташлайман. Кейин қамалиб кетсам ҳам алам қилмайди! У эшикни бир тепиб чиқиб кетди. Ўз ҳовлисига кириб келар экан, ичкарига қараб овози борича бақирди: – Эна, ҳов эна! Туққан келинининг ёнида ўтирган Жумагул хола ўғлининг овозини эшитиб югуриб ташқарига чиқди. Ўғлига қаради-ю, важоҳатини кўриб қўрқиб кетди. – Ҳа, болам нима ғалвани бошлаб келдинг, тинчликми? – Эна, келинингиз қани? – Қайсисини айтяпсан?! – Э, эна каттасини айтяпман, каттасини. Энағар раис қўйган хотинингни менга бер, бўлмасам ярим кечада уйингга бориб гап-сўз қиламан, деяпти. – Худоё Худовандо кўзи кўр бўлсин, хор-у, зор бўлиб, нон деб сополни тишласин! Қўлим икки дунёда ҳам боламнинг рўзғорини бузган шу шайтони лаиннинг ёқасида! Жумагул хола раисни қарғаб туриб, бирдан ўғлига илкис қаради. – Сен нима, хотинимни қўйдим дедингми, номард?! – Ўзи икки хотинли бой деб қаматвормоқчи. – Худоё Худовандо шу ичи қора нокасни бузилган рўзғорларнинг уволи тутсин! Шовқин-суронни эшитган Райҳонбиби боласини кӯтариб, қайнонасининг кулбасидан чиқиб келди. Турсунбой хотинининг юзига қарамасликка ҳаракат қилиб сўзлади. – Бор, кийим-кечакларингни йиғиштир! Тоғангникига обориб қўяман. – Йўқ, кетмайман! Райҳонбиби қайнонасига ёпишди. – Холажон, болам юриб кетгунча сиз билан қолай!.. Сиз билан тураман! У ёқда даланинг иши жуда оғир. Боламга қарайдиган одам йўқ. Болам хор бўлади, холажон! Райҳонбибининг кўзи шу пайт оқ сурп пардани қия қилиб секин мўралаётган кундошига тушди. – Сенга ҳам боққан бало бордир, – деб қичқирди ўша томонга қараб. Райҳонбиби йиғлаб-йиғлаб кийимларини, Муродилланинг чопонча, кўйлакчаларини йиғиб бир тугун қилди. Турсунбойнинг хотини ва боласини Нурмурод муаллимникига олиб боришга юзи чидамадими, ё қўрқдими, ҳартугур бу оғир юмушни онасига юклади. Қуёш тепага кўтарилган бир маҳалда учовлон муаллимнинг уйи олдига етиб келдилар. Дарвоза тақиллаётганини молларга челакда сув ташиб, суғориб юрган Бердимурод биринчи бўлиб