fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

رفتن به کانال در Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

کانال ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 43 927 مشترک است و جایگاه 1 336 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 1 743 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 43 927 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 23 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -1 451 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 4 134 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 16.28% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 12.19% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 7 177 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 5 377 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 111 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 24 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

43 927
مشترکین
+4 13424 ساعت
+7847 روز
-1 45130 روز
آرشیو پست ها
✨🌙 Хайрли тун!!! Қалби қордай оқларга, Самимий, қувноқларга. Бедорлар, уйғоқларга Оқшом хайрли бўлсин! Шукри бехисобларга, Қалб кўзи офтобларга. Алплар, моҳитобларга, Оқшом хайрли бўлсин! Осуда тун қаршилар, Сизга меҳрим бахшида, Кўнгилдошим, яхшилар, Оқшом хайрли бўлсин! Эртагача... Хайрли тун Азизларим!!!

Реакция белгилаб куямиз 😊

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 108-қисм Азизбек бир ҳафта базōр чидан охири Гулхаёни олиб кетишга келди. Гулнора пойпатак бōлиб кутиб олди. Елиб югуриб дастурхон тузади. Зулхумор опа қизига вада бергани учун аралашмай икковини ёлғиз қўйиб чиқиб кетди. Турсунбой акани ҳам киргани қōймади. Гулхаё Азизбекдан ҳар сафаргидан кōпроқ дили оғригани учун юзига қарамай ōтираверди. Азизбек тахтачада мōлтирабгина ҳаракациз ётган қизига қаради. Малакнинг фақат боши ва иккита қōли қимирларди. Азизбекни таниб унга митти қōлчаларини узатди. Азизбек Малакни қōлчаларини ушлаб ōпди - Ҳали тузалиб чопқиллаб кетасан қизим. Сени юрмайди деганларга ҳам кōрсатиб қōямиз. Кейин Гулхаёга қаради - Юр уйга кетамиз Гулхаё? -Йōқ! Касал бола сизга керакмаску. Нима қиласиз олиб бориб бизни. Ôзингизга ортиқча дард қилманг. - Гулхаё сенам мени озгина тушунсанг нима қилади?. Энам иккингизни ōртангизда қолавериб эзилиб кетдим. Сенам менга озгина ён боссанг, энам нима деса ҳам хōп десанг бōлмайдими?! Гулхаё жавоб бермади. Аниқроғи улгурмади. Гулнора Гулхаёнинг иккта учта нарсасини йиғиб тугунга солиб келди - Мана нарсаларингизни йиғиб қōйдим Гулхаёхон.. Гулхаё индамади. Изза бōлмаслик учун Азизбек билан бирга қайтди. Остона ҳатлаб уйга кириши билан Ҳалима ая пешвоз чиқди. - Вой келдингларми!? Гулхаё салом берди. Ҳалима ая Малакни олди - Бер менга болани. Кирга сув иситиб қōйдим, ювиб ол. Гулхаё Малакни қайнонасига ташлаб ōчоқхонага ōтди. Ôтдию кōзи чиқиб кетай деди. Кетишидан бир кун аввал бир дунё кирювиб кетганди, яна ундан икки баробар кōп кир уйилиб турарди. Ҳалима ая хатто битта сочиқ ҳам чаймагани кōриниб турарди. Гулхаёни томоғига бир нарса тиқилиб индамай ишини бошлади.

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 107-қисм. Гулхаё Азизбекдан бундай гап кутмаганди. Алам устида боласини олиб уйига кетиб юборди. Зулхумор опани боласи билан кириб келган қизини кōриб бир юраги санчиб қōйди. Индамади. Уйга олиб кириб йōл бōйи йиғлаган Малакни овутди. Гулхаё Зулхумор опага тик қараб ичидаги гапини айтди - Ажрашмоқчиман ойи? Зулхумор опа хōрсиниб қōйди - Кейинчи, кейин нима қиласан? Гулхаё жим эди. Бу ерда сиғмаслигини билади. Ôзи Бинобар борлиги Гулнорага малол, гапиравериб кōзини очирмайди. Энди Гулхаё ҳам келса... - Бинобар билан алоҳида уй олиб чиқиб кетамиз. Зулхумор опа индамади. Бинобар тамшана тамшана охири йиғлаб юборган Малакни авайлаб тахтачаси билан кōтарди - Қорни оч чоғи каша оп кемадингми? Гулхаё уф тортди - Йōқ. Памперс ҳам оганим йōқ! Бинобар Малакни жойига қōйди - Эмизиб тур мен бориб оп келаман. Бинобар Ярим соатларда магазиндан қōшимча ва таглик олиб келди. Қорни тōйган Малак эса бироз ғингшиган бōлдию уҳлаб қолди. Оилада таранг сукунат чōккан фақат ошхонадан худди Ҳалима аядан бир туки ҳам фарқ қилмайдиган Гулнорани қарғаниб, идишларни тарақлатиб зарда билан ювиши эшитилиб турарди. Гулхаё бирдан қотиб қотиб кула бошлади. Зулхумор опа ва Бинобар ажабланди - Ҳаа?! -Янгамни доим кимга ōхшайди деб ōйлардим-Гулхаё зōрға кулгудан тōхтаб гапирди-энди билсам ғирт қайнонамни ōзи экан! Мени холимни кōринглар, қайнонамдан қочиб уни эгизагига тутилиб ōтирибман! Вой ōламан ҳозир!!-Гулхаё аламданми ёки бошқа сабабми ичаги узулгудек куларди. Беихтиёр кулгуга Зулхумор опа ва Бинобар ҳам қōшилди - Ростданам. Қайнонангни ёш ва жағи бақват варянти!

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 1о6-қисм. Гулхаё кōзёшларини сидириб қизини устини ёпди. Унинг ётган жойига қараб баттар хōрлиги тошди. Қайнонаси тōполон қилиб Зулхумор опага олдирган каляска ҳам, бешик ҳам, мебил киравотча ҳам бōш ётарди. Малак бир метрдан сал узунроқ текис, икки тонига река қоқилган, устига кōрпача тōшалган тахтача устида ётарди. Хатто бошига ёстиқ ҳам қōйиш мумкинмас. - Гулхаё? Эшик очилиб Ҳалима ая кириб келди - Уҳладими Малак?! - деди чимрилиб. - Ҳа уҳлади. -Азизбек машинасини қиздириб таёрлаб қōйган. Кōтар Малакни кеч бōлмасдан полчи момонга бориб келайлик. Гулхаё ёмон гапириб юбормаслик учун чуқур нафас олиб чиқарди - Ойижон Малак зōрға уҳлади. Ҳозир безовта қилсам яна йиғлайди. - Ҳеч бало қилмайди. Йиғламаган куни борми буни? Бōл тез, устини ōраб опчиқ. Полчи момонг... Гулхаё қайнонасини ортиқ эшитолмади. Неча кундан бери таранг тортилган асаб толалари бугун узилди. - Бормаймиз полчига бōлдими?! Обормайман қизимни ōша худо урганга. Қанча ōқитишни истасангиз ōзингизни ōқитинг. Сизниям Малакни аҳволига солиб қōйсин!! Ҳалима ая келинидан эшитган гапларини аламига чидолмади. Малакни уҳлаяптиям демай шанғиллаб ҳаммани бошига йиғди. Гап нимадалигини тушунган Азизбек Гулхаёни дōппослай кетди - Энам нима деса хōп де, демаганмидим сенга ифлос?! - ōкирди Азизбек. Гулхаё алам билан Азизбекни итариб юборди - Малакни шу аҳволга ōша полчи билан энангиз солди. Яна уларни айтганини қилайми?! -Унда йōқол энангникига қан**қ. Ол касал болангниям.

Реакция белгилаб куямиз 😊

#Савол 🤷‍♀ Эрингизни қайнанасини қудасини қизни янгаси сизга ким бўлади ? Жавоби 👇

Озиш осон эмас! 💪 Менга чидасангиз, қўшилинг. 14 кунда 5 кг натижа обераман, қаттиқ назорат қилиб, натижа кўрсатаман! 🎯 Ҳақ
Озиш осон эмас! 💪 Менга чидасангиз, қўшилинг. 14 кунда 5 кг натижа обераман, қаттиқ назорат қилиб, натижа кўрсатаман! 🎯 Ҳақиқий натижа хоҳласангиз, каналимга қўшилинг диплом рақами N°043622‌‌

❗️Сир очилди! САВОЛ: Нега баъзи аёллар 40 ёшда ҳам ёш кўринади, бошқалар эса 25 да чарчаган кўринади? 🤯 ⚠️ Сабаби сиз ўйлага
❗️Сир очилди! САВОЛ: Нега баъзи аёллар 40 ёшда ҳам ёш кўринади, бошқалар эса 25 да чарчаган кўринади? 🤯 ⚠️ Сабаби сиз ўйлагандан бошқача... Жавобини билиш👇

Реакция белгилаб куямиз 😊

📣 ДИҚҚАТ! ФАҚАТ ЗЕҲНИ ЎТКИРЛАР УЧУН! Агар бу саволга 5 сонияда жавоб топсангиз — сиз жуда зўрсиз 😀 🧠 Топишмоқ: Унинг тили бор, Лекин гапиролмайди. Унинг бели бор, Лекин оғримайди. ❓ У нима? 👇 Жавобни билиш учун

​​...Деворларнинг бўш жойи йўҳ, ҳар хил гиёҳлар осиб ҳўйилган, хона омихта ҳидга тўла эди. Шамшиддинов тўгарак стол орқасига ўтиб, ердаи битта қопни кўтарди-ю, яна жойига қўйди. Кираве- ришда турган шкафни очиб, колбалардан бирини ол- ди. Чайқатиб, устига сув ҳуйди. Тиндиргач, ярим стакан сузиб, Назаровга берди. Назаров тахир, чучмал суюкликни ичиб юбор- ди — ҳайҳот!— ярим соат орасида кўзи чараҳлаб очилиб кетгандек бўлди! Боягина катта бошини зўрға кўтариб турган эди, энди ундаги вазминлик ҳам йўқ бўлди. Мана, икки йилдирки, касали қўзғади дегунча Назаров бу ёкка чопади. Касалхонанинг катта темир дарвозасидан коро- вул чиқди. Назаров жаҳл билан стартёрни босди. Қоровул тўхтади. Назаров дераза ойнасини туширди: — Врачни кутяпман, врачни!— деди.— Келади- ми, келмайдими? — Э, у киши мактабга кетган-ку,— деди қоро- вул.— Мактабда бўлиши керак. Шошилинчда кетиб қолдилар. Давоми бор.

💥СЎНГГИ БЕКАТ Muallif: Shukur Xolmirzayev

—Сенга бу ҳам кам, семириб ётибсан, ўзингга бир қараганмисан? Устимга тупроқ ташларкан, эрим бор овози билан нафрат билан гап
—Сенга бу ҳам кам, семириб ётибсан, ўзингга бир қараганмисан? Устимга тупроқ ташларкан, эрим бор овози билан нафрат билан гапирарди. Ёнида эса, менга мазах қилгандек, қараб машуқаси хандон отиб куларди. —Ўлгани яхши бўлди, энди бизга халал бермайди. Қайнонам хам обдон устимга тупроқ ташларди Ха, улар мени ўлди деб ўйлаб, ташландиқ жойга кўмишга уринишарди Мен эса уларни гапларини эшитиб ётардим, лекин қимир эта олмадим. Чунки...

бўлиб ўзи- дан сўради.— Нега энди? У бари бир менга хотин бўлмайди. Қайтага унинг шу ердаги мактабда ишлаб қолиши яхши эмасми? Демак, бу ерни қанча ёқтириб қолса, шунча соз! Ажралиб кетишим тағин ҳам ен- гил бўлади...» Бу ўйларидан кейин Содиқнинг кўнгли жойига тушди, иложи борича Муниранинг бу ерда қолишига розилик билдиришни дилига тугди. Шунда Уктамнинг ҳали дачага келаётганларида, «сизларни бу ердан ҳеч ҳаёҳҳа юбормайман!» дегани ёдига тушиб, тек ҳолди: Уктам бутунлай олиб қол- моқчими буларни? Олиб ҳоладиган бўлса, демак, уй беради! Совхоз- да уйдан бошқа нима бор. Унда янаям яхши бўлади,— ўзи билан ўзи сўз- лаша бошлади Содиқ.— Яхши бўлади. Одамларини кузатаман... Албатта, ҳар бирида ҳам битта гап бор. Бунинг устига, одамлар содда — бу кўриниб туриб- ди, мелисага айрим ҳурмат билан қарашади... Уктам ҳам ахир, Уктамдек совхоз директори ҳам ҳурмат кўрсатяпти-ку менга? Тўхта, нега у бунчалик олижа- ноблик қиляпти? Битта сири бор-ов. Ё, ўша гапми- кан? Ҳар ҳолда бу боланинг милиция билан битади- ган ишкали бор. Бўлмасам нега бизни бу ерга олиб келиши керак? Меҳмон қилиши керак? Мунирани ишга жойлаштириш учун қанчалик диққат бў- ляпти? » Мунира душда ювинмоқда эди. , У қайтиб чиқиб, йўлак деразаси олдида тўхтади, ташқарига қаради. Эминов ҳовузнинг у бетида ошпаз чол билан гаплашиб турарди. Яхши одамлар,— ўйлади у.— Яхши. Қишлоқ ҳам яхши! Кошки шу ерда қолсам эди. Дарвоқе, Со- диқ ака бу ердан ҳам кетамиз, деб қолса-чи?» Мунира иккиланмасдан қарор қилди: у кетамиз деса, ўзи қолади. Лекин анави мактабга жойлаша олсайди!Қувватбеков ўша тарихчиси билан Мунирани ён- ма-ён қўйиб, савол-жавоб қилдирадиган бўлса, Муни- ра ўзининг голиб келишига ишонди: у ахир дарс бериш учун тарихни ўқимаган, у тарихни билиш учун ўқиган, шунинг учун ўқияпти ҳам! Тарих унинг вужудига моддий бир нарсадек сингиб, жонли бир бўлагига айланиб қолган. Ниҳоят, эр-хотин ташқарига чиқишди. 13 Қодир Назаров «Москвич»ни касалхона дарвоза- си қаршисида тўхтатиб, кабина ойнасини тушириб ўтирарди. Соатига қаради: уч. «Иш ҳам қолиб кетди*, ғусса билан ўйлади у ва ёдига таниш ўй тушди: Қувватбеков шу ерда яшаб қолса, унинг жойини олади. Бу турган гап... Ўзи ишбилармон, ҳаракатчан. Райкомда фалсафа тўгара- гини ҳам олиб боряпти, ман-ман деган муаллимлар ундан сабоқ олади, жумладан, Назаровнинг ўзи ҳам. Нега Назаров ишга қизиқиб кетиб, биронта аспи- рантурага киришни ҳам ўйламапти? Фан кандидати бўлса, ҳозир тили ҳам узун бўларди. Йўқ, Назаров келаси йил маорифдан кетади. Нақ олтмишга киради. Ишдан кетади. Обрўйининг борида этагини йиғиштиргани маъқул. У хўрсиниб, қабариқ деразага қаради: шунча йил мактабларда, маорифда ишлаб битта ҳам унвон ёки нишон олмади-я! «Узим аҳмоқман,— алам билан ўйлади у.— Ўша рўйхатларда ўзимниям кўрсатишим керак эди. Ма- на, менинг ярим меҳнатимни қилмаган муаллимлар ҳам — республикада хизмат кўрсатган ўқитувчи!» Шунда касаллиги ёдига тушиб, баттар хафа бўл- ди: «Бу қандай ноҳақликки, район маориф бўлими- нинг мудири оддий бир касалхона врачини кутиб сарғайиб ўтирса?» Тагин, ундан хуфия дори олса? Бекат касалхонасининг бош врачи Қамариддин Шамшиддиновнинг отаси машҳур табиб ўтган. Ай- тишларича, Туркманистон, Тожикистон томонлардаям у табибнинг мухлислари бўлган Қамариддин донгдор табибнинг ўғлигина эмас, шогирди ҳам экан. Ота фарзандига жуда кўп дориларни ясаш йўллари- ни ўргатиб кетибди. Назаров илгарилари бу ёш докторнинг шунаҳа ҳунари ҳам борлиги, ман-ман деган профессорлар даво тополмаган касалларни ўрнидан турғазиб юбо- ра олиши ҳаҳида кўп лофларни эшитар эди-ю, ишон- масди. Бурноғи йили бирдан қон босими ошиб, ётиб ҳолди. Хайрият, бурнидан кўп қон кетди, агар бурун- даги вена томири ёрилиб кон окмаганда, у тўппа-тўғ- ри мияни ишғол ҳилиб, Назаровни аспаласопилинга обкетар экан. Назаров дардига докторлар шифо топиши муш- кул эканини англагач, Бекат қаердасан, деб йўлга чиқди. Шамшиддинов уни совуқ қабул қилди. Лекин суҳбат чоги қарияни ёқтириб ҳолди ва уйига, ундаи кичкина ҳужрага олиб кирди.

💥СЎНГГИ БЕКАТ Muallif: Shukur Xolmirzayev

KЕЛИННИНГ ҚАРҒИШИ Яхшилик ҳам ёмонлик ҳам жазосиз қолмайди. Йўлда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тўхтаб қолдик. Йўл ч
KЕЛИННИНГ ҚАРҒИШИ Яхшилик ҳам ёмонлик ҳам жазосиз қолмайди. Йўлда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тўхтаб қолдик. Йўл четида бир аёлни ғалати ҳатти-ҳаракатлари эътиборимни тортди. Бечорагина ақли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ўхшатдим, аммо эслолмадим. Куни билан иш билан банд бўлиб ора-орада лоп этиб ҳалиги аёл ҳаёлимга келади, кимгадир ўхшаркан деб ўша «ким»ни эслашга ҳаракат қиламан. Ваниҳоят, эсладим. ДАВОМИ

мос қилсак, ўҳувчиларини тагин беш-ўн кунга берадими? Эминов Уктамга қаради, ёҳасидан ушлаб ёл- ворди: — Сира-сира бу нарсани ўйламанг! — Хўп. Анавиларнинг ишини нима қилдик? Эминов чайлага қарамоқчи бўлди. — Қараманг!— деди Уктам.— Бўлар иш бўлди. Улар гаплашяпти... Қувватбеков билан ўзингиз гап- лашасизми? — Булар сизга ким бўлади ўзи? — Аммамнинг болалари бўлади! — Қолишадими бу оҳшом? — Бўлмасам-чи. Улар бир-бирига тикилиб ҳолишди. Бу қарашда битта маъно бор эди: булар меҳмон, демак, иккови- дан бири уларни уйига таклиф этиши керак. — Ўктамжон! Назаров сўридан тушмоқда эди. Уктам билан Эминов бурилиб, унга томон юришди. — Энди мен қайтсам, отам,— деди у.— Биз меҳ- монлар билан келишиб олдик. Бу ерда келинимизнинг ишлари тўғри бўлмаса, районда иш топиб бе-ғриш менинг гарданимда.Яхши,— деди Ўктам.— Омон бўлинг. Сизниям овора қилдик. — Сиз меҳмонлар билан қолинг. — Булар энди меҳмон эмас,— Ўктам сўридан Қўзғалаётганларга кулиб қаради.— Янга, хижолат бўлманг! Содиқ ака, ҳамма иш жойида бўлади. Эми- нов, сиз гаплашиб ўтира туринг. Ўктам маориф мудирини кузатиб қайтди. ...Назаров «Москвич»га ўтиргач, Қувватбеков би- лан гаплаша олмагани, бунга жураъти етмаганидан хафа бўлди. Сўнг «ўлса, тезроҳ ўлсайди шунинг хотини», деб ўйлади-ю, машинани жилдириб бўлмай, ўз ўйини рад этди: «Йўқ, бировга ўлим тилаш яхши эмас, ўзи кечирсин!» Айтишларича, Қувватбековнинг хотини Сабоҳат ўлиб қолса, Қувватбеков бу ерда бир минут ҳам тур- •мас эмиш, ҳатто Термизга ҳам бормай, тўғри Тош- кентга, фалсафа институтига кетармиш. 12 Ўктам жаҳл билан трубкани кўтарган эди, Эми- нов унинг тиззасига туртди: — Ўктамжон, хаёлимга бир гап келди,— деди жилмайиб. Ўктам трубкани жойига ҳўйди. — Бу кеча меҳмонлар биз билан бирга бўли- шади-я? — Ҳа. Бу кеча гурунг қиламиз,— деди Ўктам ва ичида: «Наряддан кейин бораман уйга. Унгача Эми- нов буларни овунтириб туради-да», деб ўйлади.— Айтмоҳчи, бизнинг уйда бўласизлар, Содиқ ака! Жиндак... Бизнинг кулбани ҳам кўрасизлар,— ку- лимсираб Мунирага ҳаради.— Аёлимиз бор... Дом- факни битиряпти- Хўш, нима демоқчийдингиз, Омон ака? — Ҳим-м,— томоқ ҳириб давом этди Эминов,— энди, сизнинг уйда ўтирамизми, бизнинг уйдами, фарқи йўҳ. Фарқи йўк-ку, лекин битта иш қилсак. — Хўш?Қувватбековни ҳам айтсак-чи? Ўктам сергак тортиб кетди. — Қувватбеков... келармикан?— шундай деб, меҳмонларга тушунтирди: — Аёли огир касал. Ўти- ришларга бормайди у одам. Эминов лабларини ялади: — Аёлининг феълини биламан. Яқинда борга- нимда, акангизни кўнглини кўтаринглар, жуда зерн- киб кетди бечора, деган эди. — Бўлмасам ўзингиз таклиф қиласиз-да? — Мен партком секретари бўлсам, сиз директор- сиз, Ўктамжон. — Бўпти!— Ўктам манглайини силади.— Эртага ўқувчилари теримдан қайтиши керак-а? — Бунга келишганмиэ. — Яхши. — Ўктамжон, у одамни таклиф қилишдан мақсадими айтмадим ҳали. — Ҳа-я. — Ўзларингга маълумки,— табассум билан бош- лади партком секретари,— ўтиришда ҳар хил мавзу- да гап очилади. Менимча, Қувватбековнинг ўзи ҳам тарихни билишда унча-мунча ўҳитувчидан қолиш- майди. Демак, шу мавзуда ҳам гап очилиши мум- кин... Шунда, опамиз ўзларини бир кўрсатиб қўйса- лар, ёмон бўлмас эди. Ўктам кулиб, Эминовнинг елкасига урди. — Мунира опа, қалай?— шундай деб ўзи ҳам қи- зарди.— Узр энди... Биз совхоз директори бўлсак ҳам. мактабларга катталик ҳилолмас экаимиз. Мунира тағин эрига қаради. Содиқ бурнини тор- тиб ҳўйди, у нотаниш директорга нисбатан кўнглида адоватга ўхшаш ҳисни туйди. Бироҳ Ўктамнинг уй-жойини кўриш, унинг қанча давлати борлигини билиш имконияти тугилгани унга жуда маъҳул тушди: — Олам гулистон! Ярим соатдан кейин Ўктам меҳмоилардан қайта- қайта узр сўраб, ишга кетди. Меҳмонларни зериктир- май, бир-икки соат айлантириб келиш учун Эминов дачада қолди. Содиҳ болохонадаги айрим ҳужрада кийим-бошини алмаштирар экан, хотинининг бу ерда ишлаб қолишини истамаётгани, бу совхозга аниқ бир мақ- •. сад билан келганига қарамай, ўзи ҳам шу тобда ай- наб турганини идрок этиб, гангиб қолди.Нега уни рашк қиляпман? — тажанг

а тикилиб: — Яхши, яхши,— деди.— Ҳалиям отдайсиз!— Сўнг яна меҳмонларга бетланди.— Сизлар яхшими' сизлар? Яхши ўтирибсизларми? — Раҳмат,— деди Содиқ. — Булар бизнинг меҳмонлар!— Эминовга ҳара- май хитоб қилди Ўктам.— Жуда азиз кишилар... Утиринг ўзингиз ҳам. — Хўп-хўп, Уктамжон, ўтиринг. — Э, мен бир оз тикка турай!— У тумшайиб нари кетди. Ошхонада куйманаётган қарияга нимадир де- моқчи ёўлди-ю, изига ҳайтиб, Эминовнинг устида тўхтади:— Омон ака, Қувватбеков ҳозир мактабга битта тарих ўқитувчисини ола оладими? Эминов чўтир юзини силаб, тердан ҳўл бўлиб кет- ган патила сочларини бармоғида тараган бўлди. — Билмадим,— деди.— Лекин у кишининг та- рихчиларидан биттаси бўшроҳ. Айнобиддинни айтяп- ман. Эҳтимол, шунинг ўрнига олиб ҳўйиши ҳам мум- кин. Бироҳ бу нарса аввало... Назаров Эминовнинг тиззасига уриб, жилмайди: — ...аввало, ўзингизга боглиқ қизим! Мунира кўзларини пирпиратди. — Сиз гапиринг, сиз!— деди маориф мудири Эми- новга.— Мунирахон қизим, бу киши ҳам бир ваҳтлар Қувватбековнинг қўлида ишлаган. — Гап шундаки, у киши... — Сизлар гаплашиб ўтиринглар, мен ҳозир ке- ламан! Уктам меҳмонларнинг ўзига хижолат чекиб ҳара- шаётганини сезмагандек, дачадан чиқиб кетди. Қувватбеков мактабни қайта қуриб бўлгач, ҳам- мани ҳайратга солиб, ўз ўҳитувчиларини районо, райком ва облоно вакиллари ҳамда баъзи бир мутахассис муаллимлар олдида ўз фанлари бўйича имтиҳон қилади, уларга бир ҳатор саволлар беради ва жавоби қаноатсиз ўҳитувчининг... жавобини бе- ради. Ушанда Эминов ҳам, гарчи ўз фани адабиётдан берилган саволларга қаноатли жавоб қайтарган бўл- са-да, ўз ихтиёри билан мактабдан кетади.Нега энди сиз ҳам кетдингиз?— сўради Мунира. — Киши ўз ўрнида бўлгани тузук. — Ана шунақа директор у!— Назаров гўё суҳ- батга якун ясади.— Энди менинг аҳволимни тасав- вур ҳилиб кўринглар-чи? — Тушундим,— деди Мунира.— Умуман, ундай директор ҳар жиҳатдан ҳам маҳтовга лойиҳ... Энди суҳбатга Содиқ ҳам аралашди: — Кечирасизлар, мен бир нарсани тушунолмаяп- ман. Айтишларингча, ўзи фалсафа фанлари канди- дати бўлса. Ундай одам Термизда, ёки Тошкентда бўлмай, бу ерда нима ҳилиб юрибди? Ушандок одамнинг Бекат маорифига кириб иш сўрашидан дастлаб Назаров ҳам ҳайрон бўлган, ҳат- то унга шубҳа билан ҳараганди. Кейин билиб олдики, Қувватбековнинг касал хо- тинига чўлдаги — мана шу ердаги Кампиркўл ёҳиб қолибди; улар ота юртлари Ола Чопон кишлоғига Бекат районидан ўта туриб райком секретари Қоси- мовнинг уйига тушганда, (Қувватбеков Қосимов би- лан дўст экан) Қосимов машина бериб, айланиб ке- линглар депти, эр-хотин чўлда айланиб юриб, Кам- пиркўл бўйига бориб қолишганда, бемор аёлга кўл манзараси ёқибди, шунда Қувватбеков Термиз пед- институтидаги ишини ташлаб, шу ерда қолишга қарор қилган экан. — Энди, уларнинг ўзаро муносабати бошқа масэла,— деди Эминов.— Маврида келса, эшитар- сизлар. — Ҳа, у томони бизга дахлсиз,— деди Назаров ҳам.— Умуман, ўртоҳ Қувватбековнинг феълу атво- рига тушуниш қийин, а, Омонжон? — Унда менга нима қилишни маслаҳат берасиз- лар?— сўради Мунира. — Маслаҳат шулки, у кишининг ўзига бир йўли- қасиз!— деди маориф мудири.— Омонжон айтган ҳа- лиги тарихчиси бўшроқ бўлса, ўрнига сизни олишиям ҳеч гапмас! Мунира эрига ҳаради. Содиқ ўйчан эди; битта директор тўғрисида шун- ча гап-сўз бўлгани унинг ғашини келтирганди.Ҳа, насиба шу ерда бўлса, қолармиз. Бўлмаса кетармиз,— тўнғиллади у ва маориф мудирига муро- жаат қилди: — Тақсир, районда иш топиш мум- кинми? — Районда ҳам... Сентябрнинг ўртасида бир мак- табдан иш сўрашнинг ўзи қизиқ -у, лекин ҳаракат Филаман,— деди Назаров. Уктам ҳайтиб келди. У баттар тажанг эди. — Эминов!— уни ҳовуз бўйига имлади. Эминов меҳмонлардан узр сўраб, борди. Уктам чайлага орқа ўгириб олди. — Мен жуда хижолат бўлдим-ку, Омон ака? Хаёлингиз қаёқда? — Эшитяпман. _ — Жўраевнинг совхозига ўтолмадим. Бўлмади... Эминов жимиб, ҳовузга ҳаради. — Керак эмас ўшанинг машинаси!— бирдан зар- да қилди Ўктам.— Ҳали пахта очилганиям йўқ. По- дадан олдин чанг чиҳармайлик. Менга қаранг, Қув- ватбековдан илти