Ҳаёт кундалигин варақлаб,,,,,, (архив)
4- кисм
Раъно мактабни битирувчи синфлигида бир олам орзулари бор эди. Мактабни тамомлаб тарбиячилик техникумига (до школа) кирмоқчи бўлади. Чунки у ёшлигида боғча опаларини жудаям яхши кўрарди. Ширин сўз , мехрибонлигигадир балким .... Ўша боғча опаларини "қанийди бири мени ойим бўлиб қолсайди" деган кунлари хам бўлганди. Унинг ўвишга кириш орзуси бир умр армонга айланди.
Дадаси авваллари оч қоринга хам кўп ичганига ошқозоними хуллас ички органлари зарар кўрган , бу асоратлари соғлигига энди таъсир кўрсатиб бир ойча қаттиқ бетоб бўлиб ётиб оламдан ўтди. Бу пайтлар Раънонинг опаси Хуснида ўғилчаси бор яна хомиладор эди. Акасини хам фарзандлари бор , рўзғорлари алохида янги чекка чиқишган. Иккинчи акаси Дониёр аскарликдан келган пайтлар эди. Дадасининг ўлими хамма фарзандлардан хам Раъно учун жуда оғир келди. Шунчалик ичикдими дадасини ерга қўйиб келишгандан кейин эртаси куни Раънонинг пешона кисмидаги бир тутам сочи қордай оппоқ бўлган эди.
Дадасининг маъракаси ўтиб Хуснида хам аза либоси бўлмиш "кўк " кийди. Уни онаси мажбуран кийдирди. Қудаси "Балким киймас , хали ёш бўлса , яна оғир оёқ , келинимга оғир булмасмикин бу либос ?" деб мулойимлик билан тушунтирди... Она эса "Йўв, кияди ! Биринчи қизи , Раъно мактабда ўқийдида бўлмасам унга хам кийдирардим ..." деб қўпол жавоб беради. Қудаси айтганидай Хуснидага "кўк кўйлак" оғир келади. Анча озиб кечалари алахсираб чиқади. Қайноналари домлага ўқитишса "келинизни юраги тушган" дейди. Хуснидани дадасини қабрига оборишади қанақадир удимлар қилиниб юрагини кўтаришади. Хуснида кизчасини дунёга келтиргунга анча қийланади.
Раэно мактабни битириб бўлиб онасига ўқишга кирмокчилигини айтганда онаси "Ўқиб менга шахар оберармидинг ? Ундан кўра бирор жойда ишла. Сепингни қил , эрга бераман.." дейди. Онасидан бу гапни эшитган Раъно ўқсиниб онасига билдирмай йиғлайди. Раънони тоға , холалари уларни тирикчилигига ёрдам бериб тез тез хабар олиб туришарди. Бувиси жудаям очик кўнгил , мехрибон аёл эди. Раъно онасини нега бувисига ўҳшамаганига хайрон. Бувиси охирги мартта келганида Раънони синглиси Сайёрани ўзи билан олиб кетди . "Келинларим бари бола чақасидан ортишмайди. Менга дастёр бўлади. Тоғасига айтаман олдимиздаги мактабга жойлайди " деб. Шу бўйи Сайёра бувисини олдида дастёр бўлиб қолади. Тоғаларини хотинлари хам "Боламни қараб туринг ишимни қиволай " деб уни бир паст бекор қўйишмайди. Аслида бувиси Сайёрани олиб кетмасди. "Қизим болалари билан кийланмасин, бу хам унга бир оз ёрдамим бўлади"~ дейди.
Раъно бувисини жудаям яхши кўрар эди. Лекин тоғалари холаларини хушламас эди. Улар доим гаплашиб ўтиришса сухбатлари фақат пул хақида бўларди. Кўпгина сухбатлар охири жанжал билан тугар бувиси эса уларни ёқалашиб кетишмаса бўлди деб жони халак эди. Кичик холасини пули кўплигиданми хаммага команда берар, берган пулларини тинмай миннат қиларди. Бувисини хам яхши едириб яхши ичиригани билан қаттиқ гапириб жиркиб ташларди. Она томондан фақат Раънолар оиласи ўрта хол. Тоға холалари ўқимишли давлат корхоналрида, яхши лавозимда ишлашарди. Раънони онаси хам мактабда яхши ўқиб бирор инситутда ўқиганида балким хаёти бошқача бўлармиди....
Раънони онаси уни доим "Бор бувингникига , холаларингникига бор. Ишларини қилсанг сенга пул , у бу нарса беришади опкеласан" деб мажбурлар , Раънони эса умуман у ёқларга боргиси йўқ , чунки тоғаларини жиркиб гапириши , холаларини "текин мардикордай итдай ишлатиши" , тоғаларини хотинлари менсимагандай муомила қилишлари унга ёқмасди. Қанийди бувиси алохида яшаса жон деб борарди. Бувиси доим Раънога келинларидан беркитиб гуруч , ёғ , гўшт сумкасига солиб берарди. Келинлар буни бари бир билишар ва эрларига кечкурун "чақишар"ди. Шунинг учун тоғалари Раънога кесатма гапирар, Раъно онасига "Бормайман , укалариз яна хотинларини олдида мени изза килишади " деса , "Хеч нарса бўмайди гапиришса. Мехнатга ўлмайсан ! У уйда мениям хаққим бор." ~деб Раэнони яна жўнатаверади. Раъно мактабни битириб, вақти келиб ишга жойлашгандан кейин онасининг тоғалариникига жўнатишидан кутилади. Ўшанда хам "Қачон дам олиш кунинг бўлади? Бувинг