fa
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

رفتن به کانال در Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

کانال ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 44 140 مشترک است و جایگاه 1 320 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 1 714 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 44 140 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 02 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 5 670 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 812 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 18.65% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 12.05% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 8 227 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 5 318 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 132 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 03 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

44 140
مشترکین
+81224 ساعت
+7227 روز
+5 67030 روز
آرشیو پست ها
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 52-қисм - Оҳ қизгиная-хизматчи аёл Асалнинг аммаси юлиб тōзғитиб ташлаган сочларини тартиблаб сув тутди-пешонанг шу эканда. Энди тақдирингга тан бер, эшонимга яхши хотин бōл. Сен ёшсан чиройлисан, битта ōғил ҳеч йōқ қиз бōлсаям туғолсанг шу саройни бекаси бōласан. - Ôлгим келяпти. - пичирлади Асал. - Ôлиб нимаям фойда топардинг? Ундан кōра бу саройда мустахкам ōрин тутишга ҳаракат қил! Хизматчи хотин Асал хатто тушунмайдиган жинсий сирлар ҳақида бироз ōргатиб ташқарига чиқиб кетди. Асал эса бемано нигохини бир нуқтага тикиб ōтираверди - Ôлгим келяпти... 🌹🌹🌹🌹 -Қизча ичкаридами? Хизматчи аёлнинг ранги бōзарди -Ôзи бир аҳволда ётибди. Энди кириб сиз ҳам таламоқчимисиз? - Ким кирди яна олдига? - деди Гōзал асабий. - Фароғат кирди, роса урди. Ўзини билмай ётибди.... - Қоч бир кōриб чиқай. - Эшоним.... -Эшонинг сенга айтмаганми бу уйда ҳеч ким менга буйруқ бермаслиги ёки гапимга қарши чиқмаслиги кераклигини? Қоч! Хизматчи хотин йōл берди. Гōзал кириб кетгач ичида тōнғиллади - Ўлларингее ёш қизча билан эр талашмай.

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 51-қисм Гулизар туман ҳокимлигидан ҳам ҳеч иш чиқмагач алам билан вилоят томон йōл олди. Кетар экан ортига қараб ōзига ōзи сōз берди - Бир киши шунча одамни ҳаётини барбод қилишига йōл қōймайман. Майли бу маҳалла бу тумандагилар ōша эшондан қōрқар...аммо вилоят ҳокимли шундай қараб турмайди. Агар улардан ҳан бир иш чиқмаса Республикагача чиқаман. Лекин бу ишни шундай қōймайман!! 🌹🌹🌹 Туман хотин қизлар раиси қōлига телифонини олиб ōзи учун жуда қадрдон инсонинг рақамларини терди. - Алооо бормисиз эшониим?! - деди ёшига ярашмайдиган даражада нозланиб. Эшон энсаси қотиб ичида ғижинсада овозида билдирмай қуюқ сōрашди. Туман ҳокими яна бироз нозинқираб у бу гапларни гапириб кейин мақсадга кōчди - Анави малимча(Муаллимча) жуда оёқ остида ōралашяпти эшоним. Устингиздан вилоят ҳокимига арз қилармиш... - У битта итга ҳам кераги йōқ гадойвачча бōлса, қōлидан нимаям келарди? - деди эшон беписанд. - Сизни қандай улуғ одам эканингизни яхши билмас эканда эшоним-деди аёл нозланиб.

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 50-қисм. Зōрға кōзини очган Салтанат опа - Мени ōлдириб юборсангиз бōлмасмидиии?! - зорланиб йиғлади -гулдек қизимни ҳазон бōлганини кōргандан кōра ōлиб кетсам бōлмасмиди!! Дōлон қутчи ōрнидан туролмай қолган хотинига ғижиниб қаради - Сен анниқ дōзахий бōласан! Мен қизингни хазон қилмадим овсар хотин, кенг саройга бека қилиб келдим. Қизинг энди жаннатийлар қаторида.... 🌹🌹🌹🌹 - Бу ёққа кел манжалақи?! - Фароғат ҳамон ōзига келолмай дам хушига келиб дам хушидан кетиб ётган Асалнинг устига бостириб кирди. - Ôлдираман сени!!! Эшонимга кōз сузишни кōрсатиб қōяман қанжиқча! Муштдек бōлиб кōнглинг эр тусаб қолдими?.... Асал шунча оғриқлари ички азоблари камдек устига чиқиб тепалаб юмдалаётган аммасига бирор сōз ёки ҳаракат билан ҳам қаршилик қилмади. Гōё шу йōл билан ōзини ōлдирмоқчидек жим эди. Аламдан қутириб кетган Фароғатни хизматчи хотин зōрға ажратди - Эсингни едингми?! - деди ташқарига судрар экан- Ôлиб нетиб қолса эшоним сени соғ қōймайди! - Ôлиб кецин! Боридан йōғи афзал бу ифлосни. Оқ қилдим, воз кечдим сендек жияндан!!

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋 #JAHOLATNING_SONGGI_QURBONI Muallif: Nurfariz Qurbonova

Барча Тошкентга оқишга топширса мен вилоятга топширдим... Катта қишлоқда бирорта одам ёқ..Борлари университет талабалари эди.
Барча Тошкентга оқишга топширса мен вилоятга топширдим... Катта қишлоқда бирорта одам ёқ..Борлари университет талабалари эди.. Хонадошим билан кечалари галати овозлар эшитар , устозларга айтсак бу шунчаки қулогимизга кираёрган ёлгон товуш дейишарди.. Шундай тунлардан бири эди..Ухлолмай энди кўзимни юмдим деганимда хонамизга кимдир киргандек болди..у хонадошимга кетма кет пичоқ тиқдию сонг бақириб кулиб юборди..Нафасим ичимга қайтиб козларимни юмдим..Тонгда эса на қон на ҳонадошим Бор эди...Ётоқ устида мен "Шаҳарга кетдим" дегандек ҳат ётарди..Бу оқшом энди мени галим эди..Хонамиз  эшиги аста очилиб хонага...

Реакция белгилаб куямиз😊

Malika Tavfiq she’ri Navbatdagi ijroyimdan bahramand bo’ling🔊🎼

▪️▫️▪️▪️▫️ ▪️▫️▫️▫️▪️▪️▫️ ❌ "Dushanbadan boshlayman..." ❌ "Vaqtim yo'q..." ❌ "Hech ozolmayapman..." ...deyaverib yana bir oy
▪️▫️▪️▪️▫️ ▪️▫️▫️▫️▪️▪️▫️ ❌ "Dushanbadan boshlayman..." ❌ "Vaqtim yo'q..." ❌ "Hech ozolmayapman..." ...deyaverib yana bir oy o'tib ketadi. ▪️OY ▪️▫️MING ▫️OY ▪️▫️MING ✅Kundalik nazorat ✅ To'g'ri ovqatlanish rejasi ✅Motivatsiya ✅ Yopiq guruh ✅Savol-javoblarga doimiy javob 📥📥📥📥📥📥📥📥📥 OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMISIZ https://t.me/SOGLOM_1_OZISH https://t.me/SOGLOM_1_OZISH https://t.me/SOGLOM_1_OZISH GURUHDA KIRING 👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Менга ҳозир 73 ёш. Кечагина мен васиятномамни ўзгартириб, икки фарзандимнинг ҳам исмини ундан чиқариб ташладим. Кимдир буни қаттиққўллик деб баҳолаши мумкин. Балки шундайдир. Аммо уларнинг менга қилган ишларини эшитсангиз, нега бундай қарор қабул қилганимни тушунасиз. Ўғлим Дилшод ҳозир қирқ ёшда, қизим Малика эса қирқ иккида. Эрим Акмал юрак хуружидан ҳаётдан кўз юмганидан кейин, иккаласини ҳам ёлғиз ўзим катта қилдим. Улар менинг энг яқин инсонларим, таянчим деб ишонардим. Афсуски, бу ишончим оқланмади. Бундан саккиз ой аввал Дилшод мени Тошкент атрофидаги қариялар уйига олиб борди. Машинадан туширишдан олдин у менга қараб шундай деди: — Ойи, биз бундан ортиқ уддалай олмаймиз. Шу йўли ҳамма учун яхшироқ бўлади. Шундан кейин у мени ҳамшира қўлига топширди. Гўё мен инсон эмас, ортиқча юк эдим. Ортига қарамасдан машинага ўтирди-да, кетиб қолди. Орадан уч кун ўтгач, қўшним Зуҳра опадан қўнғироқ келди. — Ойдин, уйингизда тушунарсиз ишлар бўляпти. Келинингиз бир риэлтор билан келиб, уйни баҳолатяпти. Гап менинг уйим ҳақида эди. Самарқанддаги, Акмал билан бирга қурган уйимиз ҳақида. У ҳаётдан кетишидан олдинги сўнгги нафасини ҳам шу хонадонда менинг қучоғимда олган эди. Лекин фарзандларим бу уйни мен йўқдек, аллақачон ўзлариники деб ҳисоблашни бошлаб юборишган экан. Келиним Нилуфар — Дилшоднинг хотини. Улар турмуш қурганига саккиз йил бўлган, айнан шу даврдан кейин ўғлимни танимай қолдим. Нилуфар шундай инсонлардан эдики, юзингизга табассум қилади, аммо хаёлида уйингиз, ерингиз ва меросингизни ҳисоблаб юради. Мен унинг Дилшодга айтган сўзларини ўз қулоғим билан эшитганман: — Онанг биз учун оғирлик бўлиб қолди. У шу уйда яшар экан, биз ҳеч қачон эркин яшай олмаймиз. Унинг назарида мен эмас, менинг уйим, нафақам ва мол-мулким муҳимроқ эди. Дарҳол Дилшодга қўнғироқ қилдим. У телефонни кўтармади. Кейин Маликага қўнғироқ қилдим. У эса хотиржам овозда: — Ойи, бекорга хавотир қиляпсиз. Ҳеч ким уйни баҳолатаётгани йўқ. Ўзингизни қийнаманг, яхшилаб дам олинг, — деди. Бу сўзларнинг барчаси ёлғон эди. Дилшод ҳам, Малика ҳам ҳақиқатни яхши билишарди. Аммо қизим мени ҳимоя қилиш ўрнига сукут сақлади. Баъзан инсоннинг жим туриши ҳам энг оғир хиёнат бўлади. Аслида эса бу воқеаларнинг илдизи етти йил аввал бошланганди. Мен ўттиз беш йил давомида давлат мактаби ошхонасида ошпаз бўлиб меҳнат қилдим. Катта қозонлар, доимий иссиқлик, буғ, оғир меҳнат ва ҳўл поллар — бутун умрим шундай шароитда ўтди. Бир куни иш пайтида катта қозондаги шўрвани кўтармоқчи бўлдим. Шу онда белимдан қаттиқ қирсиллаган овоз эшитилди. Кейин белимдан бошланиб, тиззаларимгача ўткир оғриқ югуриб ўтди. Қозон қўлимдан чиқиб кетди, шўрва эса полга тўкилиб сочилди. Мен эса ошхонанинг ўртасида қимирлай олмай қотиб қолдим. Аввалига буни оддий мушак чўзилиши деб ўйладим. «Бир-икки кунда ўтиб кетади», деб ўзимни овутдим. Лекин оғриқ кетиш ўрнига кун сайин кучайиб борди. Орадан олти ой ўтгач, оқсоқланиб юра бошладим. Яна ярим йилдан кейин эса нафақат белим, балки икки оёғим ва бўйним ҳам доимий оғрийдиган бўлиб қолди. Шундан сўнг ҳаётим шифокорлар эшигида ўта бошлади. Аввал оилавий шифокор, кейин ревматолог, физиотерапевт, массажчи, мануал терапевт ва ҳатто Тошкентдаги хусусий клиникагача бордим. Ҳар бири бир хил ваъда берарди: янги дорилар, уколлар, иссиқ муолажалар, турли суртмалар. Улар айтган барча тавсияларга амал қилдим. Етти йил давомида шу тарзда яшадим. Олти нафар турли мутахассисга мурожаат қилдим. Муолажаларнинг эса охири кўринмасди. Аммо оғриқ камайиш ўрнига янада оғирлашарди. Гўё баъзи шифокорлар менинг дардимдан кўра, хизматлари учун тўланадиган пулга кўпроқ қизиқишарди. Охирги марта Тошкентдаги ортопед текширув натижаларимни узоқ ўрганиб чиқди ва ростини айтди: — Тоғайлар анча емирилган. Бу ҳолатда асосий ечим — бўғимни алмаштириш. Лекин сиздек ёшдаги инсон учун операция жуда катта хавф туғдиради.

🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🌿 Ozish marafoniga qabul boshlandi! Bu yerda siz: ✅ Sog'lom ozishni o'rganasiz. ✅ Har kuni motivat
🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🌿 Ozish marafoniga qabul boshlandi! Bu yerda siz: ✅ Sog'lom ozishni o'rganasiz. ✅ Har kuni motivatsiya olasiz. ✅ Men bilan birga natijaga erishasiz. ✅ Yuzlab ayollar qatori o'zingizga bo'lgan ishonchingizni qaytarasiz. 🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴 OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ 🤩OY 🤩🤩 MING 🤩OY 🤩🤩MING https://t.me/SOGLOM_1_OZISH https://t.me/SOGLOM_1_OZISH https://t.me/SOGLOM_1_OZISH GURUHDA KIRING 👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Қамбар ака,танишинглар.Бу менинг яқин дугонам Гулноза, ―деди бироз ҳаяжонланиб дугонам.―Тўйда ёнимизда ўтиради, насиб бўлса. ― Жуда яхши,танишганимдан хурсандман.Менинг исмим Қамбариддин. Ўрта бўйли, оқ -сариқдан келган, қиррабурун, 24-25 ёшлардаги йигит менга диққат билан қаради. ―Мана сизларга таклифномаларни олиб келдим.У велосипед бандига осилган елимхалтадан таклифномаларни олиб,менга тутқазди. Таклифномалар бежирим зар ёзувлар билан гулдор қилиб ишланган, жуда чиройли эди.Яхшироқ томоша қилиш мақсадида қўлимга энди биттасини олган эдим ҳамки,Гулсум “Ие,амаким келяптилар!”―деганча ўзини бирдан қоронғиликка урди. Гап нимадалигини англагунимча, рўпарамиздан қаймоқ рангли “Москвич” машинасида дадам ўтиб кетаётган эдилар.Дадам симёғоч тагида мени қандайдир йигит билан турганимни кўрганликлари аниқ эди.Буни биз томонга қарамай, машинани жуда тез ҳайдаб ўтиб кетганликларидан билдим.Кайфиятим жудаям тушиб кетди. ”Нимагаям чиқдим?Куёв билан танишмай мен ўлай.Энди буни дадамга қандай тушунтираман? Дадам ўлдирадилар мени.”―Хаёлимдан ўтган ваҳимали ўй-хаёллардан баттар қўрқиб кетдим.Шу пайт кўп қаватли уйлар томонидан чиқиб келаётган Гулсумга кўзим тушди. Дугонам вазиятни англаган шекилли, тараддудланиб бизга яқинлашди. ―Нимага бундай қилдинг? ―дедим аччиқланиб.―Энди буни дадамга қандай тушунтирамиз? ―Билмасам...Даданг келаётганларини кўриб,уялиб қочиб кетдим-да, ―деди Гулсум. ―Энди нима бўлади? Дадам нотаниш йигит билан кечқурун гаплашиб ўтирганимни кўриб қолдилар...Нима деб ўйладилар экан-а? ―Мени кечир,дугонажон.Ҳозир аввал бизникига бориб онамдан сизларникига ётиб қолиш учун рухсат сўраймиз.Кейин сизларникига борамиз.Дадангга ўзим тушунтираман. ―Ишонармиканлар?―дедим юрагимга тушган ғулғуладан баттар алағда бўлиб. -Албатта ишонадилар,―шу пайтгача жим турган Қамбариддин аканинг сўзларидан кейин бироз дадилландим. ―Керак бўлса мен ҳам бораман сизлар билан. Бўлажак поччамиз билан хайрлашиб,унинг беминнат хизматидан воз кечдик-у, Гулсумларникига кириб чиқдик-да,орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас ҳовлимизга кириб бордик. Дарвозамиз ёнида негадир дадамнинг машиналари кўринмасди. Супадаги катта кроватда ўтирган онам мени кўришлари билан койишни бошладилар. ― Қаерларда юрибсан? Кўчанинг бошида ким билан гаплашиб тургандинг? Даданг “Қизингнинг қаерда юрганини биласанми? Ҳали келай, икковинг билан ҳам гаплашадиган гапим бор” ―деб уришиб кетдилар.Ишхоналаридан Салим ака қизини чиқараётган экан.Тўйга кетдилар.Ҳали келиб гаплашарканлар,сен билан. Дадам раҳматли роса қаттиққўл одам эдилар.Ўша куни дадамни кутиб ухлаб қолибмиз.Ҳамкасбларининг тўйи бўлгани учун улар корхона жамоаси билан тўйни охиригача ўтиришибди. Эрталаб иккимиз минг ҳадик билан нонуштага чиқдик.Чой дамлаб, ширчойли косаларни катта хонамизга олиб кирдим.Дадамнинг қовоқларидан қор ёғарди.Кеча аслида нима бўлганлигини онамга икковлашиб тушунтирган бўлсак-да,Гулсум ва мен дадамнинг авзолари бежолигидан чўчиб турардик. Шу сабаб икковимиз бараварига салом бердик. ―Валейкум салом.Ҳа,ким эди у?Симёғочни тагида уялмасдан гаплашиб ўтирибсан.Кўрганлар нима дейди? ―зардали оҳангда гап бошладилар дадам. ―Ё бирор синфдошингми? ― Амаки,у ҳалиги...ҳалиги... ―дея гап бошламоқчи бўлган дугонамнинг сўзи бўғзида қолди. ― Мен сендан сўраётганим йўқ! Сен бу ерга дугонангнинг тарафини олишга келдингми? ―ўшқириб бердилар дадам Гулсумга. –Ўзи сендай тарафкаш етмай турганди... ―Йўқ,мен аслида нима бўлганлигини айтмоқчийдим.У йигит Гулнозни эмас,менинг йигитим. ―деди Гулсум помидордай қизариб. ―Яқинда тўйимиз бўлади. Яъни,куёвбола у. ―Ия,сени йигитинг бўлса бу нима қилиб у билан гаплашиб юрибди?Дадамнинг юзларидаги ғазаб таажжуб билан алмашди. –Ё,тавбангдан кетай. ―Амаки,у тўй учун тайёрланган таклифномаларни олиб келганди.Гулноза қўлига олиб томоша қилиб турган пайтда сизнинг келаётганингизни кўриб, уялганимдан қочиб кетдим. Ҳатто нима сабабдан югуриб кетганимни айтмабман ҳам.”Амаким келяптилар” деганимни булар тушунишмай, симёғоч остида қолиб кетишди...

❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ✨ Dorilarsiz ✨ Parxizlarsiz ✨ Hamma narsani me’yorda yeb ham sog‘lom ozasiz! ━━━━━━━━━━━━━━━━━━ ⚠️1
❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ✨ Dorilarsiz ✨ Parxizlarsiz ✨ Hamma narsani me’yorda yeb ham sog‘lom ozasiz! ━━━━━━━━━━━━━━━━━━ ⚠️1 OYDA — 8 KG dan 15 KG gacha ⚠️2 OYDA — 10 KG dan 18 KG gacha 📌 Sog‘lom va chiroyli vazn tashlaysiz! ━━━━━━━━━━━━━━━━━━ 🔥 Programma hamma uchun mos: 💛 1 OY — ☺️☺️☺️☺️☺️☺️so‘m 💛 2 OY — ☺️☺️☺️☺️☺️☺️☺️ so‘m Bonuslar mavjud..🩷 ━━━━━━━━━━━━━━━━━━ 🚀 TEZ GURUHGA QO‘SHILING! ⚠️ 2 oyga birdan to'lov qilinsa #Sevimli_ayol kursi #tekin ga beriladi ! 😎 @Soglom_Joziba 😎 @Soglom_Joziba 😎@Soglom_Joziba 📞 +99890 229 94 70

#SAVOLNI_JINNISI 🥶 Йигитларда 5 та ҳарф, Қизларда 2 та ҳарф. Бу нарса нима? Топсангиз соғлом фикрли инсон экансиз 😁 Агар хаёлингиз бурилиб кетётган бўлса у жавоб эмас 🚫🤣 Жавоби пастдаги тугмада😉👇

🧡🧡🧡🧡🧡 💛🧡🧡🧡🧡🧡🧡 Siz ham buni uddalay olasiz! 🌸 ❤️ Ozish marafoniga qabul ochiq! Bu marafonda: ✨ Och qolmaysiz. ✨ O
🧡🧡🧡🧡🧡 💛🧡🧡🧡🧡🧡🧡 Siz ham buni uddalay olasiz! 🌸 ❤️ Ozish marafoniga qabul ochiq! Bu marafonda: ✨ Och qolmaysiz. ✨ O'zingizni qiynamaysiz. ✨ Sog'lom va chiroyli ozishni o'rganasiz. ✨ Men sizni har kuni kuzatib boraman. ❌ Yana "ertadan boshlayman" demang! Bugun qaror qiling, ertaga natijangiz boshlanadi. 👍👍👍👍👍👍👍👍👍 OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMISIZ 1️⃣OY 5️⃣0️⃣MING 2️⃣OY 9️⃣0️⃣MING https://t.me/SOGLOM_1_OZISH https://t.me/SOGLOM_1_OZISH https://t.me/SOGLOM_1_OZISH GURUHDA KIRING 👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

―Хўш,поччамиз ўзингга маъқулми?―ҳазиломуз оҳангда гап бошладим мен. ―Тўй қачон энди? ―Кейинги ҳафтанинг чоршанба куни дейишяпти,―деди дугонам қизаринқираб.―Бугун кечда эса куёв бола билан учрашишимиз керак.Мен билан учрашувга бирга боргин,илтимос. Унинг ялиниш оҳангида айтган гапидан кулиб юбордим. ―Жиннимисан?-дедим у билан ҳазиллашгим келиб. ―Мен нима қиламан? Куёв билан гаплашадиган гапларинг бордир... ― Йуқ,у билан гаплашишга чиқмайман.Бугун у тўйга таклифномаларни олиб келмоқчи.Баҳонада яқин дугонам сифатида сен билан ҳам таништирмоқчи эдим... ―деди Гулсум. ―Бир ўзим уяламан,хўп деяқолгин. Бироз ўйланиб тургач дугонамни тушуниб,рози бўлдим. Ўша йилларда тўйга чиройли таклифнома топиш ҳам бироз муаммо эди.Маълум бўлишича,куёв бола тўй таклифномасини қўшни вилоятдаги янги босмахонага буюртма бериб тайёрлатиб,келиннинг меҳмонларига тарқатиш учун ҳам олиб келмоқчи экан. Буни яхши тушуниб турган бўлсам-да, дадамнинг ўта қаттиққўлликлари сабаб, уйдан қандай баҳона билан чиқиш ҳақида ўйлаб қолдим.Дугонам кечда бизникига келиб бироз ўтирадиган, кейин мен уни кузатиш баҳонасида секин уйдан чиқиб, учрашувга бориш режасини туздик.Куёв шундоққина кўчамиз бошидаги савдо дўкони ёнига келар экан. Кечқурун худди режамиздагидек Гулсум бизнинг уйимизга келди.Овқатланиб,уни кузатишга бораётган кишидай, онамга ҳозир келишимни айтиб кўчага чиқдим.Ўша куни негадир дадамнинг ишдан қайтишлари кечикаётган эди. Гулсум билан гаплашиб кўчанинг бошига чиқдик. Қарасак,куёв бола аллақачон келиб, симёғоч остида велосипедига суянганча, бизни кутиб ўтирган экан.Саломлашиб,сўрашган бўлдик.

🔞 JUFTINGIZ BILAN MUNOSABATLARINGIZNI MUSTAHKAMLOVCHI TOVARLAR 🐈‍⬛ 🩸🅰️🩸🫵🩸🩸🅰️- 🔥JASUR VA SHADDOD AYOLLAR TERITORIYAS
🔞 JUFTINGIZ BILAN MUNOSABATLARINGIZNI MUSTAHKAMLOVCHI TOVARLAR 🐈‍⬛ 🩸🅰️🩸🫵🩸🩸🅰️- 🔥JASUR VA SHADDOD AYOLLAR TERITORIYASI 💋 ❌🛑 QIZ BOLALAR VA ERKAKLAR KIRMASIN ❌🚫 https://t.me/+W_BCqojmho0xZjQy https://t.me/+W_BCqojmho0xZjQy

Таклифнома ҳангомаси (ҳикоя) Бухоро ёзини қайнаб турган қозонга қиёсласа бўлади.Куннинг иссиқлигидан шаҳарда туриб бўлмай қолди.Бу орада меҳнат таътилим бошланганлиги сабаб оиламиз билан тумандаги ҳовлимизга келдик.Йўлда онамнинг уйларига ҳам бирров кириб, хабар олиб чиқдим. Кийимларимни алмаштириб чиққунимча, болалар ҳовлига сув сепиб салқинлатиб,сўрига чиройли кўрпачаларни тўшаб қўйишибди. Кечки овқатга уннаш мақсадида ошхонага кирганим ҳамон, ўғлим орқамдан кириб, кимдир мени сўраб келганини айтди. “Ким бўлди экан? Қўшнилардан бирортаси чиққандир-да?”―деган хаёллар билан дарвозахонага чиқдим-у,хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мени йўқлаб синфдош дугонам Гулсум келган экан. Анчадан бери кўрмаган, ҳозир Зарафшон шаҳрида яшайдиган дугонамнинг ташрифидан хурсанд бўлиб кетиб,уни уйга таклиф қилдим. Гулсум бироз тўлишиб, қандайдир салобатли бўлиб қолган, ҳаётидан мамнун эканлиги табассумдан ёруғ чеҳрасида акс этиб турарди. ―Узр,дугонажон,жудаям шошиб турибман.Бўлмаса сен билан қанча гаплашадиган гапларим бор. –дея сўз бошлади у.―Кўчада хўжайиним кутиб турибдилар. Ҳали яна қанча жойга кириб чиқишимиз керак.Тўй бошлаб қўйдик. ― Муборак бўлсин. Қандай яхши. ― Сени тўйга айтиб келдим. Аввал онангларникига кирдим.Онанг ҳозиргина келганингни айтдилар. Шанба куни катта қизим Ситоранинг тўйи.”Лаззат” ресторанида эрталаб ош, кечда эса базм бўлади.Гулсум шундай деб, сумкачасидан чиройли таклифнома олиб узатди.―Албатта,боргин-а.Кутаман. Бошқа қизларимизни ҳам таклиф қилдим. Дугонам билан самимий хайрлашиб,кўчагача кузатиб қўйдим.Кўчада “Ласетти” машинасининг рулида ўтирган турмуш ўртоғи Қамбариддин ака ҳам албатта тўйга боришимизни тайинлади.Уларни кузатиб уйга кирарканман, ҳалиям қўлимда турган таклифномага қараб, ёшлигимизда бўлиб ўтган бир воқеа эсимга тушди... Ўшанда 20-21 ёшлардаги талаба эдим. Ёзги таътилда уйга келсам, онам яқин синфдош дугонам Гулсумнинг унаштирилганлиги ҳақида айтиб қолдилар. Эртасига эса ўзи уйимизга келди.Қучоқлашиб кўришдик. Савдо техникумини тугатиб, шаҳримиздаги савдо дўконларидан бирида аллақачон иш бошлаган дугонамни бирга ишлайдиган шериги Воҳида опа укаси Қамбариддинга келин қилаётган экан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ЗАМОНАВИЙ РЕЦЕПТЛАР БИЛАН ЛОЛ ҚОЛДИРМОҚЧИМИСИЗ? 😍 АДМИН ЎЧИРИБ ЮБОРМАСДАН ТЕЗДА ШУ КАНАЛГА УЛАНИБ ОЛИНГ. БУ КАНАЛДА СИЗ ЗАМОНАВИЙ ФУДБЛОГЕРЛАРНИНГ👩‍🍳🧑‍🍳 ПУЛЛИК КУРСЛАРИНИ ТЕППА ТЕКИНГА ЎРГАНАСИЗ. 💸💸 ЭНГ САРА, ХАМЁНБОП ВА ОСОН РЕЦЕПТЛАР🍰🍩🍮🧁🍱 ФАҚАТ ШУ КАНАЛДА👇

#Шубҳа 198-қисм Ёвузлик қанчалик кучли кўринмасин, адолат олдида барибир жавоб беришини билардим. Бу баъзида вақт олади баъзан эса умрлар. Аҳволимга қараб нима бўлганини тушунмаган Ойбек менга термуларди. "Қутилишди...қутилдик",-дедим унга қараб. "Нима бўлди?",-деганида унга телефонимни бердим. Ойбек ундаги хабарни ўқир экан. Стол устида турган сувдан стаканга тўлдириб ичидим. Худди ичимда ёнаёнган гулханни оз бўлсада ўчиргандек бўлди. "Бу ажойиб хабар. Яъни...ёммонинг яхшиси ",-деб унга айтганимдек мени тақлид қилди. "Ёмонми, яхшими билмадим. Бу иш ҳуқуқий борада бизга бироз қийинчилик туғдириши мумкин ",-деб уф тортдим. "Сендек адвокат бор экан ҳаммаси ҳал бўлади ",-деб менинг руҳиятимни кўтармоқчи бўлди. "Биз Нажжининг акамни қотили эканини тўлақонли исботлагунимизгача яна бироз вақт кетади. Унинг қонидан ўрнак олиниб бу ердаги даилиллар билан солиштиришни ўзига камида икки уч - ой вақт кетиши мумкин. Чунки ҳар иш қоидасига биноан қилиниши учун аввал АҚШ судига расмий мурожаат ва хужжатлар тақдим этиш билан бошланади. Ва булар бюрократик ишловлар ",-дедим. Шунда қўлини узатиб, қўлларимни ҳовучлари ичига олди. "Вақт кутсанг ҳам кутмасанг ҳам ўтаверади. Энг асосийси катта ишни бажардинг. Ҳатто Моҳигул опа ва Америкадаги дўстларинг билан эпладингиз. Онанг ва синглинг у золим қўлидан қутилди. Бу ердаги тергов ҳам ниҳоясига етса, албатта керакли жазосини олади.",-деди. Бу гаплар юрагимга оз бўлсада сокинлик келтирди. Унинг гапларини тасдиқлаш учун бошимни қимирлатдим. "Энг муҳими биринчи бошлаган нуқтада эмассизлар. Ким қотил экан деб ҳаммадан шубҳа қилмайсизлар. Қўлингизда қотил экани аниқ киши номи бор. Қолгани исбот ва хужжат иши экан-ку",-деб далда бераётганда ҳам кинояли гапиргандек бўлди. Ундан бир неча бор шубҳаланганимни кесатиб айтаётган эди. "Онам ва синглим учун энг катта ишни акам қилиб кетган экан. У олган видео тасвирлар бўлмаганида. Биз, ухлатиб қўйилган онам ва даволанишга олинган синглим билан гаплашиб буни исбот қила олмас эдик. Афсуски акам ўзи ҳам ҳаёт бўлганида эди",-деб томоғимга бир нарса тиқилгандек бўлди.

#Шубҳа 197-қисм "Қандай кирган экан?" "Қоплонбек постидан...машинада ўтган экан" -деди Моҳигул опа. "Қоплонбек пости? У қаерда?", -деб опадан сўрадим, фақат жавоб Ойбекдан келди. "Қозоғистон чегараси." "Куни аниқми?", -деб савол беришда давом этдим. "Ҳа, Миршоднинг тўйи куни кундуз вақти ўтган. Бу ерга келишига тўрт- беш соат вақт олган бўлиши керак. Сўнг эртаси куни тонг азонда яна ортга қайтган",-деб Моҳигул опа маълумот берди. Бу гапни эшитиб, юрагим ҳаяжонга тўлди. Кўзим тўлиб Ойбекка қарадим. "Оз қолди... жуда оз",-деганимда Ойбек боши билан мени тасдиқлади. "Ўзбекистонга киргани ҳақидаги маълумотни ўзигина бизга етмайди. Агар жиноят еридаги қон изи унга оид эканини исботласак бўлди",-деб Моҳигул опа менга ишнинг бундан кейин қандай давом этишини тушунтирди. "Улуғбек ва Нигоранинг қайта терговини талаб қилишимиз керак",-деганимда "Аллақачон киришдим ",-деб жавоб берди. "Унда сиздан хабар кутаман ",-деб гўшакни қўйдим. "Яхши хабар олганга ўхшайсан?",-деб Ойбек сўради. "Ёмоннинг яхшиси дейлик" "Нега?" "Кутган хабаримиз келди, бу яхши. Аммо у нарса акамнинг қотили ҳақида эди буниси ёмон.",-деб хўрсиниб қўйдим. "Тушунарли, унда бирга овқатланишга фурсат пайдо бўлди ",-деганида майин табассум юзимда сезилди. "Сиз билан овқатлангани қўрқади одам",-деб сўрида турган сумкамни елкамга осдим. "Яна нега?" "Мен олган овқатга шерик бўласиз. Ёки касал бўлиб қоласиз ",-деганимда тиржайиб кулди. "Сен -мен деган нарса қолдими орамизда? Аллақачон биз бўлдик деб ўйлабман. Касал бўлишга келсак худо сақласин кўр ичак бўлмаганлар мени тушунмаса керак. Душманимга ҳам раво кўрмайман буни.",-деб ҳолатни бўрттиришга уста эди. Холамга овқатланишга кетаётганимизни айтиб, Ойбек билан йўлга тушдик. Шаҳарнинг энг машҳур ресторанига олиб келди. Буюртмаларни бериб тайёр бўлишини кутардик. "Навбаҳорнинг онасини кўрдингизми?",- деб сўрадим. "Кўрдим. Ичим жуда ачиди. Аллоҳ ҳеч кимга фарзанд ўлими кўрсатмасин ",-чуқур нафас олди. "Улуғбек эшитдими экан?" "Билишимча олдига кўргани борадиганларга ҳали рухсат тегмади. Телефон ҳам қилолмайди ",-деб Ойбек сабаблар санар экан, телефонимга Сарадан смс келгани ёдимга тушди. Тезда сумкамдан чиқариб хабарлар бўлимига кирдим. "Нажжини иши тамом. Вояга етмаган болага қасдан зарар бериш, аёлига жисмоний ва руҳий босим ўтказиш. Эркинликларига ва ҳур қолишларига қилинган таҳдитлар сабаб тергов иши очилиб, ҳибсга олинди",-деган хабарни ўқиб кўзимдан ёш оқди.