cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Jurnalistuz

"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади" —Таклиф ва мурожаатлар учун: @Jurnalistuzbot_bot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
30 746
مشترکین
-6924 ساعت
+8567 روز
-51030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

ЯПОНЧА ИССИҚ-СОВУҚ ёҳуд ЯПОНЛАРНИ СEМИРМАСЛИК СИРИНИ ТОПДИМ)) • Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар. Мана шу ўғлим қўлида ушлаб турган матоҳ Япончада "Суито" дейилади. Бизни қишлoқда "Термос" дейилар эди. Тушунганингиздек иссиқни иссиқ, совуқни совуқ ушлаб турадиган матоҳ. Келинг, бугун мана шу мақола тугагунча шу матоҳни- "Иссиқ-совуқ" деб атаб турайлик)) • Хуллас , ана шу "Иссиқ-совуқ" Япониядаги болаларга боғчадалигадаёқ мажбурий қилиб қўйилади. Ҳар битта болада шу матоҳ бўлиши шарт. Оддий кўчага ўйнагани чиқса ҳам ҳамма Япон боласини қўлида бор. • Эрталаб уйдан чиқаётганда тўлдириб бериб юборасиз, тугаб қолса, боғча опалари қайтадан тўлдириб қўйишади. Натижада, бола кун бўйи жуда кўп сув ичади. Бу матоҳни кўтариб юриш одати, Японларда боғча, мактаб, университет ҳаттоки ишлайдиган кап-катта одамларда ҳам шаклланган. Боғчадан, мактабдан ўрганиб катта бўлган Япон ишхонасида ҳам ўша матоҳни кўтариб юрадиган, кўп-кўп сув ичадиган бўлади. • Хуллас, оддий сув ичиш одати Япониянинг ҳар битта бурчагида сезилиб туради. Хоҳлаган емакхонага кирманг, биринчи бўлиб муз солинган сув олиб келади. Дастурхон тузатишда ҳам кола, фанта, соклар эмас, сувга урғу берилади. • Бу одатни бизда ҳам шакллантириш керакми дейманда. Бизда оддий сув ичиш унча яхши шаклланмаган. Хоҳлаган бирорта болачага нима олиб берай десангиз, "Кола , "Сок" , "Компот" дейди. Японни боласи "Сув" дейди. • Баъзида чанқаб кетиб, нимадир олай десам, ўғлим: "Сув олинг" дейди. "Сен Японияда туғилгандирсан, мен Ўзбекистонда туғилганман" дегим келади. Пул сарфлагандан кейин, қандайдир сув олгим келмайди борку🤣Албатта, нимадир зарарли ичимлик олишим шарт. Сиз ҳам ошхонага кирганизда, нима ичимлик буюртма қилишингизни бир эслаб кўрингда) • Хулосаи калом, сув ичиш кераклигини мен айтмасам ҳам, ҳамма билади. Аммо, маданият сифатида шаклланиши учун болаликдан, боғчаларимиздан бошлаш керагов. Балким, шунда Японлардек узоқроқ яшаб, қанд касаллиги, семизлик, юрак касалликлари каби кўп касалликлар камаярмиди... • Постни ўқишингиз биланоқ, болангизни сумкасига "Иссиқ-совуқ" идишидан солиб қўйинг. Эрингизни эса Иссиқ-совуқ қилиб қўйинг ва лайкни иссиқ-иссиғидан босиб кетинг🤣 ©️Bahodir Iskandarov 🟢 @jurnalistuz
نمایش همه...

👍 150🤣 16🤝 5 4👏 4👌 4🔥 1🍾 1
Photo unavailableShow in Telegram
Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди. Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик. Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик. Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин. — Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈 👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy
نمایش همه...
👍 18 3👏 1😁 1🤝 1
01:08
Video unavailableShow in Telegram
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот соҳасининг барча жонкуярлари – журналистлар, ахборот хизмати ходимлари, блогерлар, ноширларни касб байрами – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайди. Ватанимиз равнақи йўлида қаламингиз ўткир, сўзингиз кескир бўлишини тилаймиз! Шарафли, холис иш фаолиятингизда касбингизга садоқат билан хизмат қилишдан ҳеч қачон толманг, чарчаманг! Байрамингиз муборак бўлсин! ©️АОКА ✍️ @jurnalistuz жамоаси ҳам барча соҳа вакилларини табриклайди! - Мен Ватанимни танқид қилишим, камситишим ва унга озор беришим мумкин, лекин ҳеч қачон уни алдамайман. Ҳанс Женсен 🟢 @jurnalistuz
نمایش همه...
IMG_7431.MP424.22 MB
👏 25👍 10🤣 9❤‍🔥 3🤝 3🤷‍♀ 2🔥 1😁 1
Кўздан ёш эмас қон оқсин… Ҳар бир ота-она фарзандининг истиқболи, бахт-саодати ва келажакда мустақил ҳаёт кечириб, жисмоний, маънавий ва руҳий жиҳатдан баркамол авлод бўлиб етишишини ният қилади. Баъзи ёшларнинг манқуртлигига қараб уларнинг ота-оналари фарзандимни беками-кўст қилишим шарт, деган мақсад йўлида тарбия фурсатини қўлдан беришгани яққол кўзга ташланмоқда. Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни одамларга: “Экин пишиб етилгандан сўнг нима қилинади?” – деб савол бердилар. Улар: “Ҳосили йиғиб олинади”, – дейишди. Шунда Ҳасанул Басрий: “Шуни билингларки, гоҳида экин пишиб етилмасидан олдин унга офат, касаллик етиши ва уни нобуд қилиши ҳам мумкин”, – деб ёшлар тарбиясига эътиборли бўлишга, кишининг ёшлик даврини қандай ўтказиши унинг келажакда ким бўлиб етишишида муҳим ўрин тутишига ишора қилдилар. “Инсонлар камбағал дейишса хафа бўлманг, кийимлари эски экан деб айблашса ўксинманг, уйи замонавий кўринишда, давр талаби фасонида қурилмаган экан десалар парво қилманг, аммо, хулқи ёмон экан десалар, тарбиясиз экан дейишса ёхуд фарзанди беодоб-ахлоқсиз экан, деб дашном беришса, ўтириб йиғланг. Шундай йиғлангки, кўзингиздан ёш эмас, балки, қон оқсин. Мактаб-маҳалла-оила ҳамкорлиги деган дабдабали даъватга алданиш керак эмас. Мактаб қоғозбозликдан ортиб фарзандингизга тарбия беришига ишонманг, асло. Маҳалла эса коммунал тўловлар, солиқларни йиғиш, опен бюджетда ютиш билан андрамон. Бутун нажот ўзимизда - оиланинг фарзанд тарбиясидаги тутимида. 🟢 @jurnalistuz
نمایش همه...
💯 89👍 37👏 6🔥 3😱 2😢 1
03:21
Video unavailableShow in Telegram
"Ҳужра"даги ёш қурбонлар Лавҳани кўриб ўрта асрга тушиб қолади инсон. Давлат ёш авлод тарбияси учун туну кун изланишда бўласаю бу "ҳужра"чиларни қилаётган ишини кўриб, ё аллаҳазар деб юборасан. Ўқитмайсанми фарзандингни Гарвард ёки Оксфордларда! Азиз ота-оналар! Янги Ўзбекистонда фарзандларимиз учун яратилган замонавий синф хоналари Афғонистон болалари учун эмас. Огоҳ бўлинг! 🟢 @jurnalistuz
نمایش همه...
DXX XUJRA 21 06 2024 NEW____.TEL.mp425.13 MB
👍 53🤡 25😱 17😢 7🤣 6🥴 5🤨 4😁 3 1🤓 1
ДАВЛАТНИ БОЙ, ХАЛҚНИ ГАДОЙ ҚИЛИШ УСУЛИ 33 йилдан буён —Россия хавфсизлик кучлари қурилиш майдонларида, кўчаларда, заводларда муҳожирларга қарши рейд уюштирибди, палон нафар ўзбекистонликни қўлга олибди, ноқонуний меҳнат қилганликлари учун протокол тузилибди, депорт қилибди, қамабди каби совуқ хабарларни эшитамиз ёки ўқиймиз. Энди эса бу каби хабарлардан ҳайратланмай ҳам қўйдик. Дунёга мардикор, текин ишчи кучи етказиб беришда давом этяпмиз. Бу эса ҳукумат доирасида қўлланилиб, давлатлар билан меҳнат миграцияси бозорларига кириб бориш тўғрисида келишувлар имзоланаётгани очиқ айтилмоқда. 1916 йил 25 июнда рус императори Николай II нинг «Империядаги бегона халқлар эркак аҳолисини ҳаракатдаги армия районларида ҳарбий иншоотлар ва шунингдек, давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай ишларга жалб қилиш» ҳақидаги фармони эълон қилинди. Унинг ортидан Хўжандда, Жиззахда мардикорликка қарши кўтарилган қўзғолон бутун бир Ўрта Осий республикаларини қамраб олди. 1916 йил қўзғолони чор ҳуқуматнинг мустамлакачилик сиёсати авжига минган кезда юзага келди ва кўп ўтмай чор империясининг қулашига олиб келди. Ўзбекистон ер ости бойликлари, табиий, иқтисодий ва инсоний ресурсларга бой ўлка. Россиядаги таҳликали вазиятдан хабардор бўлган ҳолда мамлакатимиздан шимолдаги қардош давлатга меҳнат миграциясининг давом этаётгани бир қанча қўмита-ю, агентликлар тузилганига қарама давом этаётгани калтабинликдан бошқа нарса эмас. Ситилар, ким ўзарга, давлат раҳбари олдида ном қозониш учун фойдаланишга топширилаётган ишлаб чиқаришлар истиқболли эмаслиги, Хитой технологияларининг келтирилиши кичик саноат зоналари фаолиятини яна ҳам боши берк кўчага киритиб қўяётганидан далолат беради. Техник, иқтисодий асосланган, етти ўлчаб бир кесилиб жорий этиладиган ишлаб чиқаришларга ниҳоятда талабгормиз. Иқтисодий ислоҳотларни зудлик билан кўриб чиқишни пайсалга солишда давом этсак, ҳали яна узоқ йиллар бир жойда депсиниб тураверамиз ва аҳолиси қашшоқ ва гадой учинчи дунё мамлакатлари қаторида туришда давом этаверамиз. Мигрантларимиз Қозоғистон йўлларида, қурилиш майдонларида, дунёнинг оловли нуқталарида жабр кўришда, энг фожиалиси аянчли ўлим топишида давом этаверади... 🟢 @jurnalistuz
نمایش همه...
👍 122😢 33💯 29👏 4😱 3 2👌 1🤣 1
Доғистонда номаълум шахслар православ черкови ва синагогани ўққа тутибди Маҳаллий матбуотга кўра, улар полиция машиналарига ҳам ўқ узган. Отишма Дербент шаҳрида содир этилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеотасвирларда синагога ёнаётганини кўриш мумкин. Шунингдек, Доғистон пойтахти Махачқалъада ҳам отишма содир бўлган. Унда номаълум шахслар йўл-патрул хизмати постига қарата ўқ узган.
Тор доирадагиларнинг сиёсий амбициялари кўзланган Ироқ, Сурия, Фаластин, Украинадаги урушлар, террористик актлар, ҳудкушлик ҳаракатлари буларнинг барчаси инсон қанчалик тубанлашиб ва худбинлашиб бораётганидан далолат беради.
Гарчи бугун жаҳоннинг сиёсий тизими ўзининг ўтказувчиларининг бизнес-манфаатларини ва шухратпарастликларини кўзлаб одамларда миллий, диний, ирқий муросасизликни рағбатлантирса, одамларда ҳайвоний инстинктларни ўйғотса, ОАВларида қотилликларни, жанжалларни, урушлар ва вайронагарчиликларни тарғиб этса, одамлар онгини ўзаро адоватга заҳарлаётган бўлса, унда эртага одамзодни нима кутмоқда? Барчаси махфий тарзда, бир нечта одамнинг бизнес-манфаати фойдасига қилинмоқда. Жаҳоннинг сиёсатчилари ва коҳинлари бундай глобал илмий - техник тараққиётга йўл қўйиша олмайди, чунки бу улар учун бир қатор муаммоларни туғдиради. Афсус чорасизлик қобиғи бизни тобора ўраб бормоқда. 🟢 @jurnalistuz
نمایش همه...
👍 37🤝 7💯 5🔥 2👏 1👌 1
06:01
Video unavailableShow in Telegram
Бўстонлиқ туманида ўтказилган “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” IV Миллий конференция ва давлат органлари ва ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун Медиа-форумнинг биринчи иш куни тафсилотлари. Шунингдек, Медиа-форум доирасида, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари матбуот котиблари учун махсус ўқув-семинарлари ўтказилди. 🟢 @jurnalistuz
نمایش همه...
IMG_7275.MP431.66 MB
👍 15😁 3🔥 1🤝 1
Поезд аллақачон кетиб бўлган Шу йилнинг 16 майида ноқонуний хусусийлаштирилган мулкларни давлат эгалигига қайтаришга имкон берувчи ҳуқуқий ҳужжат чиқди. Маълумотларига кўра, мазкур ҳужжат бўйича бутун республика бўйлаб рўйхатлар тузилган, тузилмоқда. Агар сиз ўша вақтда фирибгарлик, коррупция ишлари эвазига, бозор қийматидан паст миқдорда халқ мулкига эгалик қилиб олган бўлсангиз, мулкни қайтаришингизга тўғри келади. Ҳечдан кўра кеч тамойилига амал қилиниб амалга оширилаётганида ҳам бу иш энди мутлақо самарасиз. Ўша пайтда сув текинга муҳим объектларни қўлга киритиб, хонавайрон қилганларнинг кўпчилининг ҳоки тупроқга айланиб ҳам улгурган. Ахир орадан 30 йилдан ортиқ вақт ўтди. Уч сменада ишлаб турган, маҳсулотлари талабгир бўлган корхоналар ёппасига хусусийлаштирилишидан ҳозирги даврдаги каби бир гуруҳ шахслар манфаат кўрган холос. Кўплаб объектлар сув текинга олиниши билан бирга давлатдан кредитлар ҳам олиниб кули кўкга совурилган. Катта ваъда берилган ишлаб чиқаришлар йўлга қўйилмаган. Хусусийлаштириш ташаббускори ёки эгаси алақачон капитални олиб чиқиб кетган ва уни ортга қайтариб келиш кутилганидан ҳам катта муаммони келтириб чиқаради. Хусусийлаштириш оқибатлари келтирган зарарни қоплаш, айбдорларни топиш ва жазолаш айни шу ҳолатимизда деярли имконсиз. Чкалов номли авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳам хусусийлаштириш талон-тарожига типик мисол бўла олади. Ўша даврлардаги ҳукумат раҳбарлари ва уларнинг Исмоил Жўрабеков каби ўринбосарларини суд курсисига ўтказиб қўйилишини тасаввур қилиш қийин. Ўша биз айтган авиация бирлашмасига раҳбар этиб тайинланган Ўткир Султонов ҳам нималар қилиб қўйишганини тушунганида афсуски кеч бўлган… Ноқонуний хусусийлаштирилган объектлар қайтарилгани билан унинг фаолиятини йўлга қўйиш учун эса йирик сармоялар керак бўлади. Хуллас, советча хусусийлаштиришдан бизга адоқсиз муаммолар қолди холос. 🟢 @jurnalistuz
نمایش همه...
👍 61💯 13🔥 7👏 4🤔 3
Шукр ва сабрнинг ҳосиласи Ўзбекистон ялпи ўртача ойлик иш ҳақи бўйича дунё рейтингида 119-ўринни эгаллади — CEOWORLD Magazine Ўзбекистон ялпи иш ҳақи даражаси бўйича МДҲ давлатлари орасида 8-ўринни эгаллади, мамлакатда ўртача иш ҳақи 351 долларни ташкил этади. Энг юқори кўрсаткич Россияда қайд этилди - $2159. Ундан кейинги ўринлари Қозоғистон ($673), Туркманистон ($654), Беларус ($621), Арманистон ($541), Молдова ($508) ва Озарбойжон ($494) эгаллади. Ўзбекистондан қуйида Қирғизистон ($228) ва Тожикистон ($169) жой олган. Дунёдаги энг юқори иш ҳақи, рейтингга кўра, Швейцарияда кузатилган - $8100. Биринчи учликка Люксембург ($6633) ва АҚШ ($6455) кирди. Энг паст маош Лесото ($24), Ангола ($27) ва Малавида ($31) қайд этилди. Тўғри 119-ўринда эканмиз, лекин биздаги ойлик анголадагидан юқори. Бу истиқлолимизнинг сўнги етти йиллида амалга оширилган ислоҳотларнинг ёрқин натижасидир. Янги Ўзбекистондан яп-янги Ўзбекистонга ўтиш йўли ва мақсадларидан бизни ҳеч ким қайтара олмади. Биз ўтган кўприклар ёниб кетган. Бу иборани қачонлардир, тўғрироғи 90 йилларда эшитгандик. Ҳали ҳам яп-янгидай жаранглаяпди. 🟢 @jurnalistuz
نمایش همه...
🤣 108👍 22💯 10😁 9👏 4🤝 2 1🔥 1🫡 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.