Maxmudoff.uz
184
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
Repost from Kun.uz | Расмий канал
Photo unavailableShow in Telegram
“Соҳил ёқалаб чопаётган олапар” — сабрни сайқаллайдиган асар
Бадиий асар мутолаасига берилиб, баъзан сўз қудрати шунчалар ҳам кучлими, деган ўй оғушида қоламан. Шунда Яратганнинг биргина “Ярал!” деган сўзи билан бунёд бўлган ўн саккиз минг оламни тасаввуримда жонлантираман-да, сўз аталмиш зийнатнинг сеҳри ва мўъжизасини англагандек бўламан...
👉 https://kun.uz/78366377
Kun.uz расмий канали
Repost from Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Photo unavailableShow in Telegram
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Лондон университети (UCL) битирувчиси, таълим бўйича эксперт Комил Жалилов.
https://www.gazeta.uz/uz/2023/02/18/mutolaa-komil-jalilov/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Ғузорда гулчилик кластерини ташкил этиш ишлари олиб борилади
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг "2023-2025 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига кўра;
Ғузор туманидаги 1 гектаргача бўлган майдонда Наманган вилояти тажрибаси асосида гулчилик кластерини ташкил этиш чоралари кўриб чиқилади.
Унга кўра, тумандаги ҳоким ёрдамчилари томонидан гул етиштиришга қизиқувчи хонадонлар рўйхати шакллантирилади.
Шунингдек, гулчиликка қизиқувчи 20 нафар фуқарони гулчиликка ўрганиш мақсадида Наманган вилоятида ўқув курсларида ўқитиш чоралари кўриб чиқилади.
Ғузор туманида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ташаббускорларнинг ҳамда тижорат банкларининг кредит маблағларидан фойдаланилади.
👉t.me/Jurnalistmaxmudoff
Photo unavailableShow in Telegram
Деҳқонободда йўлни таъмирлаш, сув қувурини реконструкция қилиш ва ер майдонини фойдаланишга топшириш учун 20,1 миллиард сўм ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг "2023-2025 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига кўра;
Деҳқонобод туманида амалга ошириладиган қуйидаги тадбирлар учун жами 20,1 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгилаб ўтилган.
Унга кўра:
- "Сел" сув омборларидан (20 млн куб метр) туман маркази орқали ўтувчи сув қувурларини реконструкция қилиш учун 17 миллиард сўм;
- "Бозортепа" МФЙ ҳудудидаги 452 гектар ер майдонини фойдаланишга қайтариш учун 1,6 миллиард сўм;
- "Қодир Бахши Раҳимов" МФЙдаги Қуридаҳна қишлоғига олиб борувчи йўл қуриш учун 1,5 миллиард сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида, ушбу тадбирларни амалга оширишда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан фойданилади.
👉t.me/Jurnalistmaxmudoff
Photo unavailableShow in Telegram
Қашқадарёда буғдойни қайта ишлашга мўлжалланган 25 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади
2023 йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентнинг "2023-2025 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорда, вилоятда буғдойни қайта ишлашга мўлжалланган 25 та истиқболли инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутилган.
Жумладан, мазкур қарор лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш учун 2023 йил давомида қуйидаги ишларни амалга бажариш белгиланган ўтилган.
- қуввати 64 минг тонналик 13 та тегирмонни ишга тушириш;
- қуввати 2,8 минг тонналик нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
- қуввати 15,3 минг тонналик 3 та этил спирти ишлаб чиқариш линияларини жорий этиш;
- қуввати 740 тонналик омухта ем маҳсулотини ишлаб чиқариш;
- 7 минг бошга мўлжалланган паррандачилик комплекси лойиҳасини амалга ошириш режа қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун ғаллачилик кластерлари маблағлари ҳисобидан фойдаланилади.
👉t.me/Jurnalistmaxmudoff
"Бу дунёда тўғри яшашдан айрича мукаммаллик мавжуд эмас".
(Девид Срат Жордан)
Repost from Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Photo unavailableShow in Telegram
Нима ўқиймиз? Таржимон Гулноз Набиева тавсия қилади
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.
«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Ўзбекистондаги Гёте институти ходими, таржимон Гулноза Набиева.
www.gazeta.uz/uz/2023/02/11/mutolaa-gulnoz-nabiyeva/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетади. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечди-ю, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди. Унинг бу ишидан ҳайрон бўлган дўстлари: “нима учун бундай қилдингиз?”, деб сўрашди. Ганди жавоб бериб, деди: “кавушни топиб олган фақир киши, ҳар иккала пойини топишини ва улардан фойдаланишини хоҳладим. Чунки, бир пой кавуш унга фойда бермайди. Мен ҳам бир пой кавушдан фойдалана олмайман”.
Адабиётга бефарқ бўлмаган инсонлар Тоғай Муродни жуда яхши танишади. У яхши ёзувчи, яхши таржимон. Унинг асарларини ўқиган сари янги-янги хулосалар, фикр-мулоҳазалар гавдалана бошлайди...
Адибнинг "Кузнинг бир кунида" номли ҳикоясини ўқиб қолдим. Унда "Пахта теримига жалб қилинган талабанинг нақадар муғомбирлиги тасвирлаган. Ҳатто (20 ёшли) Раҳимжонов пахта далаларидан тезда қочиб кетиш мақсадида дадасидан телеграмма жўнатишни талаб қилган. Телеграмма "тез етиб кел… онанг вафот этди" мазмунида ёзилган. Лекин, бу уйга қочишнинг бир йўли эди.
https://telegra.ph/Kuzning-bir-kunida-02-08
"Кузнинг бир кунида"
Елкасига пахталик нимча ташлаган дотсент Обидович, ёниб бўлган ўт чўғида кўмилган картошкаларни учи қорайиб куйган косов билан кавлаб, тинмай сигарета чекади. Чўғ тафтидан юзлари қизариб кетган бу салобатли, катта одамнинг қаршисида ийманиб, ориқ қўлларини қовуштириб, йигирма ёшлардаги мўйловли йигит — Рахимжонов ўтирибди. Ҳамиша талабалар даврасида бўладиган Обидовичнинг бугун ёлғиз, мунис ўтириши Раҳимжоновни ажаблантирди. Пешонаси тиришиб, устма-уст сигарета чекаётганларини кўриб эса домланинг кайфияти ёмон…
Repost from Sayyid Abdulaziz Yusupov | OQ va QORA
#iqtibos
Журналистиканинг икки йўналиши бор:
1. Хабар бериш. Ҳар қандай мавзуда. Шоубизнесми, спортми, сиёсатми фарқи йўқ.
2. Маърифат тарқатиш. Тарбиявий бўладими, ривоятми, ҳикоями фарқи йўқ.
Биз журналистлар кимўзарга хабар тарқатадиган бўлиб кетдик. Энди маърифатни кенг ёймасак, ўзлик, ўзбекчилик издан чиқиб кетади. Миллийлик қишлоқларда жон сақлаб турибди ҳар тугул. Демак, умид бор.
Баходир Элибоев.
یک طرح متفاوت انتخاب کنید
طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.