cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Rahimjon Rahmat

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
277
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-37 روز
-830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ! Қўлим очиб нидо қилай ўзинга. Тингласанг бас оҳу нолаларимни. Ишончим юксакдир қудратларинга Роббим бемор қилма яқинларимни. Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин. Беморлик қаддини эгиб қолмасин. Дунёлардан буткул безиб қолмасин Роббим бемор қилма яқинларимни. Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт. Буюклар буюги ўзингсанку мард. Кундан кун англадим соғлик олий бахт. Роббим бемор қилма яқинларимни. Улар жонимдаги жонажонларим Улар билан гўзал ҳар бир онларим Улар касал бўлса ёмон ҳолларим Роббим бемор қилма яқинларимни Беш кунлик дунёда юриб саломат. Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт. Дуоларим ўзинг айла ижобат. Роббим бемор қилма яқинларимни. Яшасинлар паноҳингни остида. Соғ юришсин тупроғингни устида. Ўзинг асра ғанимлар қастидан. Роббим бемор қилма яқинларимни. Ҳамкасбларимиз томонидан юборилди 👉Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!
نمایش همه...
Врачи Узбекистана

Наш канал объединяет всех врачей Узбекистана. Новости медицины Узбекистана и мира в нашем канале. Электронные книги по разным специальностям. Интересные факты и клинические случаи из практики. Вопросы, предложения и рекомендации: @vrachi_uzb_admin

ТЎРТ ЙИЛ ИЛГАРИ КЎРИЛГАН ТУШ Исажон Султон, ўқингчи. Энамнинг менга мерос қолган уйини келгиндилар эгаллаб олибди. Ҳаммаси аскар кийимида. Паст бўйли, боши катта, оёқ-қўли йўғон, кўзи қисиқ, юзи сарғимтил. Бу кўзи қисиқ балолар энамдан қолган эски синчли уйни бузиб, ўрнига жуда улкан, кўп қаватли уй куриб олибди. Акамдан: " Булар кимлар"?- деб сўрадим. Акам: "Булар энамнинг чақалоқлигида вафот этиб, сўнг осмонда улғайган болалари", деди. " Ёлғон"!-дедим. " Энамнинг ўлган ўғиллари автомат билан қайтиб келмайди". Сарғимтил аскарлар минглаб эди. Кўп эди. Уларга кучим етармиди. "Улар элга ош беряпти. Сен ҳам юр", - деди акам. " Бормайман". Сарғимтиллар ўнлаб қозонларда ош қилиб элни чорлади. Етти ёшдан етмиш ёшгача эркаклар чиройли дўппилар кийиб ошга келди. Оломон қаср ичига йиғилгач, сарғимтиллар улкан темир дарвозаларни тамом беркитди ва: " Энди бу ердан чиқолмайсизлар"?-деди. Яна айтдики, ташқарида қолган ер-сув, хотин ва болачаларингни аскарларга бўлиб берамиз. Мен ичкари кирмагандим, дарвоза яқинида эдим. Ташқарида хотин-халаж ва бепоён экинзорлар қолди. Ошхўр эркаклар ташқари чиқолмайди. Энди қишлоқ аёллари сарғимтил аскарларга хотин бўлади. Ер-сувнингэгаси ҳам ўзгаради. Нима қилмоғим керак?! Ёлғизман!! Кучсизман. Энамнинг уйи йўқ. Қишлоқда миллатдошларим йўқ. Эркаклар ош ейман деб қасрга қамалган. Ёлғиз аёллар уйига сарғимтил аскарлар жойлашган. Энди бу ерларда нетаман. Энамдан қолган ватан йўқ энди. Ёш болачалар ҳам энди сарғимтиларнинг тилини, одатини ўрганади. Бу ерларда нетаман? Бош олиб, оёқ етгунча кетаман. Энам ва унинг олди айвон синчли уйи хотираларимда яшайди. Тўрт томоним қибла. Сарғимтиларга ёрдамчи бўлиш ниятим йўқ. Ёлғизман. Ғарибман. Хону монидан айтилганман. Энди Машрабга ўхшаб ортимдан битта кучукни эргаштириб жаҳонгашталик қиламан. Энди мени бир Ироқда, бир Хуросонда, бир Кандаҳорда, бир шимолий Туркистонда кўриб қоласизлар. Қиёматгача одамлар мен ҳар ерларда- Амазонка тўқайларида, Нил қирғоғида, Кашмирда, Арабистон ярим оролида кўриб қолади. Ватандан айрилган, муқим яшайдиган жойдан марҳум бўлганман. Эди ортимдан эргашган ит каби қиёматгача дайдилик мерос менга.
نمایش همه...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
👍 6
Шукур Жаббор ДИДСИЗЛИК ДАВРИДАГИ ДАМДЎЗЛИК Жой номлари ўзгартириб, ўзини ишлаётган қилиб кўрсатиш бу дидсизлик даврининг энг катта белгисидир. Негаки Дидсизлик даврида ноқобиллар, саводсизлар энг муҳим постларни эгаллаган бўлади. Мана Rahimjon Rahmat ака “Қирқлар” қишлоғи номи учун бежизга курашмади. Номидан билиниб турган “Қирқлар” уруғини ҳам бу галварслар билмайдиган даражада саводсиз. Чунки бу дидсизлар бугунги куни билан яшайди, тарихий онг йўқ. “Зарафшон”, “Заробшон”, “Нурафшон”, “Истиқлол”, “Янги Ўзбекистон” деган ғалча номларни тепасида тезакка қўнган пашшадай тўпланаверади. Мана “Тўйтепа” номини “Нурафшон” деб ўзгартиргани билан сингмаяпти-ку одамларга. Ваҳоланки “Тўйтепа” номи жуда катта тарихга эга. Аслида “Тўйтепа” аввал “Туғтепа” яъни байроқ тикилган тепалик бўлган. Шайбонийхон туғини, яъни байроғини тиккан стратегик жой бўлган. “Боғлади” деган сўзни “бойлади” деб “ғ”ни “й” сифатида тилига мослаб олганидай одамлар “туғтепа”ни “туйтепа”, “тўйтепа” деб тилига мослаб ифодалашни бошлаган. Мен қўрқаманки, Тўйтепадан пастроқда Оҳангаронга туташ ерда “Эвалак” деган қишлоқ борки, бу галварсларни кўзи тушиб қолмасин-да. Бўлмаса “Эвалак”нинг номини ҳам пачағини чиқаришади. “Эвалак” сўзи аждодларимиз яшаган жуда қадимий Илоқ давлатининг ўрнидир. “Эвалак” сўзи туркийча “Эви Илоқ”, яъни “Илоқ уйи”, “Илоқ пойтахти” маъносини беради. Яна ўша тарафда “Кучлук” деган жой бор. Жалолиддин билан сулҳ тузиб Чингизхон (Темучин) билан урушган Кучлукхон ҳам алоҳида давлат тузган. Мана кўрдингизми? Ҳозирда кичик қишлоқлар номида қолган жойлар ДАВЛАТЛАР бўлган илгари. ДАВЛАТЛАР БЎЛГАН ВА БУ ТАРИХИМИЗ БЎЛАГИ БУ! Хўй санлар! Фаразан бир жойда “Шайтонкўприк” деган номни кўрсанг ҳам тегма! Худди ўша жойлар катта тарихий маънога эга! Сани бор-йўғи 60-70 йиллик бемазмун, ифлос умрингдан ва ҳатто ота- боларингни умридан ҳам улуғ давр ва катта тарихи бор ўзини! Шунча бошқарувда туриб ўрис тегмаган ҳатто ўша жой номларига! Илгари Ўзбекистон ҳудудида учта “Хотинкўприк” ва “Кампиркўприк” деб номланган жойлар бор эди. Ғалча номлар қўйиб, эндиликда улардан ном нишона қолмаган. Ваҳоланки илгари маҳрами йўқ аёллар чарх йигириб, дугчилик қилиб, ҳажга пул-маблағ йиғиб, маҳрами йўқлиги жиҳатдан ҳажга боролмай ўша маблағига кўприк солишган ёки мусофирхона қурдирган момоларимиз бўлган. Шунинг учун “Хотинкўприк”, “Кампиркўприк” деган жойлар... Ўзи айб бизда. Ҳозирги саводхон зиёлилар бошқарувдаги муҳим постларни эгаллаши керак эди. Буларнинг айби шуки – бирлашмайди, дидсизлар ва саводсизлар бирлашганидек бирлашмайди ва бошқарувга қизиқмайди. Назаримда бу дидсизлик даври ҳали холва. Жуда кўп шарманда бўлган жирканч нусхалар диний ваъз қиладиган, ишкофдан кўла кўтариб чиққан ва бу шармандаликдан ўзини ўлдириши ё бош олиб чиқиб ғойиб бўлиши керак бўлган кишилар рекламаларга чақириладиган ва бу рекламалар бутун ижтимоий тармоқни тўлдирадиган Шармандалик даврига ҳам кириб келдик...
نمایش همه...
👍 5
Ҳусан Сувонов Дуо қиламанки, Худо Раҳимжон акамизнинг умрларини узун қилиб, соғликларига соғлик қўшсин! 🤲 Бундай ҳақиқий публицистлар,ҒАЗАБ Мен бир неча йилдан буён дамас мошинаси Тез ёрдам хизматига ярамайди деб ёзиб келяпман. Биринчидан, дамас кичкина ва ётган бемор ичига сиғмайди, иккинчидан ёмон йўлларимизда Дамас қаттиқ силкинади. Дамасга олиб чиқилган оғир бемор  ичкарида  букчаяди, чунки сиғмайди, иккинчидан сифатсиз йўлда бу мошина қаттиқ силкинади. Учинчидан, омонат, мўрт, бир калла урсанг пачоқ бўлади. Бир марта (бўйим 190)  юрак безовта қилиб Дамас тез ёрдам мошинасида туман марказига (5 км) олиб боришди. Дамасга уч букланиб сиғдим: белимни, бошимни, оёғимни букдим. Бундай ҳолатда соғ одамнинг ҳам мазаси қочаади. Сифатсиз йўлдаги мошинани силкинишларидан ўлсам керак деб ўйладим. Йиғиштир Тез ёрдам хизматидан Дамас мошиналарингни. Халқни ҳар томонлан хўрлаб юбордиларинг. Тиббиёт мансабдорлари, бюджетдан ажратилаётган пулларни бехуда нарсаларга сарфлаб ўғрлик қилишни бас қилинглар. Ҳар бирларингни ўғрлик пулдан 1милён долларлик дача қурганларингни ҳамма билади. Банисаларда замонавий ташҳис аппарати йўқ, ҳаммаси хусусийлар қўлида. Дўхтирларинг бўйнига осиб юрадиган фенандаскопдан бошқа тиббий асбобларинг йўқ. Келган беморларни ўзлариргга қарашли ҳусусий ташхис марказига жўнатасизлар. Ўзбекистонда сизларнинг қилмишларингни тўҳтатадиган шахс йўқмикан? Хатто Худодан қўрқмай қўйгандирсизлар. Етарли ускуналатга пул йўқ бўлса,  давлатдан талаб қилинглар, вазиятни англатинглар. Профилактика ўрини дори рекламаси эгаллаб олди. Олий Мажлис Дори рекламасини таъқиқлашга кучи етмаяпти. Яқинда кучукларнинг теисига ҳам дори номини ёзадиган бўласизлар. Қани профлактика? Қани замонавий тиббий текширув аппарати? Қани сифатли тез ёрдам мошинаси?! Тиббиётни кимлар тагига босиб олди? Кимларни зудликда ҳибсга олсак ислохот йўли очилади. Тепада ким ўтириб тиббиётнинг қонини сўраётган ким? Кимлар милёнлаб инсонларнинг касалларишига, ўлимига сабаб бўляпти? Ўша дев, аждаолар номини айтинглар? Док Макс сиропидан ўлган норасидалар  сизларга мактаб бўлмадими? Гап кўп. Эътироз кўп. Ғазаб бисёр. Ватан ва халқ деган туйғуларинг борми? Халқ заиф-давлат заиф. Халқ ночор-давлат ночор. Халқ йўқ- давлат йўқ. Ҳамма яхши нарса аввало халққа берилиши керак. Дейлик, шифохона давлатга (халққа)  қарашлими, демак энг замонавий тиббий ташхис аппаратлари, сифатли тиббий хизмат давлат шифохонасида бўлиши керак. Нонини зўрға топиб ейдиган милёнлаб кишилар хусусий клиникаларга яқиноашолмайди. Давлат шифохонасида эса замонавий аппаратлар, сифатли тиббий хизмат асло йўқ. Доктор шғкоятингизни тинглайди ва дарҳол дуч келган қоғозга дори ёзиб қўлингизга бердим. Яқинда бир нерпатологга кириб  беморлик шикоятларимни (бош билан боғлиқ мураккаб касаллик) айтиб улгирмасимдан  менга аталган дорилар номини (чамамда 8 та)  ёзиб бўлибди. Ҳайрон қолдим. "Доктор, биронта тинчлантирувчи сироб ҳам ёзиб беринг",  дедим Битта сироп номини ёзди. Ташқарига чиққач,  сиропни интернетдан қилириб топдим. У овқат ҳазмига ишлатилар экан. Ана сенга дўхтир, ана сенга фарм фирманинг малайи. Тиббиёт тизимининг бошига муштлайдиган катта мушт керак, токи улар уйғонсин. Фарм компанияларнинг  46 размер этик билан тепиш керак,  токи уларнинг кераксизлари юртимиздан йўқолсин куюнчак зиёлилар юртга жудаям керак, жудаям керак!  👇✍️🎤👏
نمایش همه...
ҒАЗАБ Мен бир неча йилдан буён дамас мошинаси Тез ёрдам хизматига ярамайди деб ёзиб келяпман. Биринчидан, дамас кичкина ва ётган бемор ичига сиғмайди, иккинчидан ёмон йўлларимизда Дамас қаттиқ силкинади. Дамасга олиб чиқилган оғир бемор ичкарида букчаяди, чунки сиғмайди, иккинчидан сифатсиз йўлда бу мошина қаттиқ силкинади. Учинчидан, омонат, мўрт, бир калла урсанг пачоқ бўлади. Бир марта (бўйим 190) юрак безовта қилиб Дамас тез ёрдам мошинасида туман марказига (5 км) олиб боришди. Дамасга уч букланиб сиғдим: белимни, бошимни, оёғимни букдим. Бундай ҳолатда соғ одамнинг ҳам мазаси қочаади. Сифатсиз йўлдаги мошинани силкинишларидан ўлсам керак деб ўйладим. Йиғиштир Тез ёрдам хизматидан Дамас мошиналарингни. Халқни ҳар томонлан хўрлаб юбордиларинг. Тиббиёт мансабдорлари, бюджетдан ажратилаётган пулларни бехуда нарсаларга сарфлаб ўғрлик қилишни бас қилинглар. Ҳар бирларингни ўғрлик пулдан 1милён долларлик дача қурганларингни ҳамма билади. Банисаларда замонавий ташҳис аппарати йўқ, ҳаммаси хусусийлар қўлида. Дўхтирларинг бўйнига осиб юрадиган фенандаскопдан бошқа тиббий асбобларинг йўқ. Келган беморларни ўзлариргга қарашли ҳусусий ташхис марказига жўнатасизлар. Ўзбекистонда сизларнинг қилмишларингни тўҳтатадиган шахс йўқмикан? Хатто Худодан қўрқмай қўйгандирсизлар. Етарли ускуналатга пул йўқ бўлса, давлатдан талаб қилинглар, вазиятни англатинглар. Профилактика ўрини дори рекламаси эгаллаб олди. Олий Мажлис Дори рекламасини таъқиқлашга кучи етмаяпти. Яқинда кучукларнинг теисига ҳам дори номини ёзадиган бўласизлар. Қани профлактика? Қани замонавий тиббий текширув аппарати? Қани сифатли тез ёрдам мошинаси?! Тиббиётни кимлар тагига босиб олди? Кимларни зудликда ҳибсга олсак ислохот йўли очилади. Тепада ким ўтириб тиббиётнинг қонини сўраётган ким? Кимлар милёнлаб инсонларнинг касалларишига, ўлимига сабаб бўляпти? Ўша дев, аждаолар номини айтинглар? Док Макс сиропидан ўлган норасидалар сизларга мактаб бўлмадими? Гап кўп. Эътироз кўп. Ғазаб бисёр. Ватан ва халқ деган туйғуларинг борми? Халқ заиф-давлат заиф. Халқ ночор-давлат ночор. Халқ йўқ- давлат йўқ. Ҳамма яхши нарса аввало халққа берилиши керак. Дейлик, шифохона давлатга (халққа) қарашлими, демак энг замонавий тиббий ташхис аппаратлари, сифатли тиббий хизмат давлат шифохонасида бўлиши керак. Нонини зўрға топиб ейдиган милёнлаб кишилар хусусий клиникаларга яқиноашолмайди. Давлат шифохонасида эса замонавий аппаратлар, сифатли тиббий хизмат асло йўқ. Доктор шғкоятингизни тинглайди ва дарҳол дуч келган қоғозга дори ёзиб қўлингизга бердим. Яқинда бир нерпатологга кириб беморлик шикоятларимни (бош билан боғлиқ мураккаб касаллик) айтиб улгирмасимдан менга аталган дорилар номини (чамамда 8 та) ёзиб бўлибди. Ҳайрон қолдим. "Доктор, биронта тинчлантирувчи сироб ҳам ёзиб беринг", дедим Битта сироп номини ёзди. Ташқарига чиққач, сиропни интернетдан қилириб топдим. У овқат ҳазмига ишлатилар экан. Ана сенга дўхтир, ана сенга фарм фирманинг малайи. Тиббиёт тизимининг бошига муштлайдиган катта мушт керак, токи улар уйғонсин. Фарм компанияларнинг 46 размер этик билан тепиш керак, токи уларнинг кераксизлари юртимиздан йўқолсин
نمایش همه...
👍 9
ҒАЗАБ Мен бир неча йилдан буён дамас мошинаси Тез ёрдам хизматига ярамайди деб ёзиб келяпман. Биринчидан, дамас кичкина ва ётган бемор ичига сиғмайди, иккинчидан ёмон йўлларимизда Дамас қаттиқ силкинади. Дамасга олиб чиқилган оғир бемор ичкарида букчаяди, чунки сиғмайди, иккинчидан сифатсиз йўлда бу мошина қаттиқ силкинади. Учинчидан, омонат, мўрт, бир калла урсанг пачоқ бўлади. Бир марта (бўйим 190) юрак безовта қилиб Дамас тез ёрдам мошинасида туман марказига (5 км) олиб боришди. Дамасга уч букланиб сиғдим: белимни, бошимни, оёғимни букдим. Бундай ҳолатда соғ одамнинг ҳам мазаси қочаади. Сифатсиз йўлдаги мошинани силкинишларидан ўлсам керак деб ўйладим. Йиғиштир Тез ёрдам хизматидан Дамас мошиналарингни. Халқни ҳар томонлан хўрлаб юбордиларинг. Тиббиёт мансабдорлари, бюджетдан ажратилаётган пулларни бехуда нарсаларга сарфлаб ўғрлик қилишни бас қилинглар. Ҳар бирларингни ўғрлик пулдан 1милён долларлик дача қурганларингни ҳамма билади. Банисаларда замонавий ташҳис аппарати йўқ, ҳаммаси хусусийлар қўлида. Дўхтирларинг бўйнига осиб юрадиган фенандаскопдан бошқа тиббий асбобларинг йўқ. Келган беморларни ўзлариргга қарашли ҳусусий ташхис марказига жўнатасизлар. Ўзбекистонда сизларнинг қилмишларингни тўҳтатадиган шахс йўқмикан? Хатто Худодан қўрқмай қўйгандирсизлар. Етарли ускуналатга пул йўқ бўлса, давлатдан талаб қилинглар, вазиятни англатинглар. Профилактика ўрини дори рекламаси эгаллаб олди. Олий Мажлис Дори рекламасини таъқиқлашга кучи етмаяпти. Яқинда кучукларнинг теисига ҳам дори номини ёзадиган бўласизлар. Қани профлактика? Қани замонавий тиббий текширув аппарати? Қани сифатли тез ёрдам мошинаси?! Тиббиётни кимлар тагига босиб олди? Кимларни зудликда ҳибсга олсак ислохот йўли очилади. Тепада ким ўтириб тиббиётнинг қонини сўраётган ким? Кимлар милёнлаб инсонларнинг касалларишига, ўлимига сабаб бўляпти? Ўша дев, аждаолар номини айтинглар? Док Макс сиропидан ўлган норасидалар сизларга мактаб бўлмадими? Гап кўп. Эътироз кўп. Ғазаб бисёр. Ватан ва халқ деган туйғуларинг борми?
نمایش همه...
👍 3
ЧИДАЙСАНМИ - Мен билан далада баравар кетмон чопишга розимисан? Фермерда ишлаймиз. Олти ойда бир марта ўлмасин деб маош беради. .... Устачиликдан топганим арзимаган пулга чидайсанми? Кўпинча шу пулни ярмини ичиб қўяман! ... Сенга уйлангач, Расияга ишга кетиб олти йилдаям қайтмайман! Чидайсанми? ... Ғайратсиз. Уқувсиз. Дангасаман! Тўйдан сўнг чўзилиб уйда ётволаман, сен бўлсанг шаҳарликларнинг хожатхонасини тозалаб менга пул опкеласан! Бўладими? ...Тарбия кўрмаганман! Ўзини тезагига ёнбошлаб ётадиган молдан фарқим йўқ! Қўполман! Сенга фақат зарда билан ўшқириб гапираман! На сўзимдан, на ўзимдан баҳра олмайсан! Яхшими? .... Агар тўйдан сўнг олти ой ичида даданг мошин кобалт совға қилмаса, ажрашамиз! Кўнасанми? .... Ўттиз ёшдан кейин ароқ арганизимимни адо қилиб кечқурун сенга тескари қараб ётадиган бўламан! Бунга нима дейсан? ... Уйга алкаш ўртоқларимни бошлаб келиб бўккунча ароқ ичамиз! Улфатларимдан бири мастликда (мен кўп ичиб бўлиб ухлаб ётган бўламан) сенга майл қилади, қўлингдан ушлаб тўшакка тортади! Қўрқмайсанми? .... Сени ҳеч сабабсиз тез-тез калтаклайман, буйрагинг эзилиши, қулоғинг кар бўлиб қолиши мумкин! Розимисан? ... Одаммас,бир уюм ахлатман! Менга турмушга чиқасанми? ... Одаммас, феълим ҳайвондан тубан! Менга эрга тегасанми? - Дайди итдан расво одам бўлсам ҳам, тилпонни қулоғимгга ёпиштириб ярим кечаси бегана хотинлар билан валақлашаман. Рашк қилмайсанми? Ярим кечаси шаҳар чеккасидаги икки қаватли этаж уйларда бели йўғон, оёқ томирлари кўкарган, жағи қийшиқ ёмон хотинлар билан виноларни ичиб, ғичирлайдиган диванда юмалашиб, терлаб, сасиб уйга қайтаман. Агар дарвоза ичкаридан берк бўлса: " Дарвазани ичкаридан беркитиб қайси бўйдоқ йигит билан хушторлик қиляпсан", деб бақираман. Агар дарвоза очиқ бўлса: " Дарвазани ланг очиб қайси ўйнашингни кутяпсан", деб сени пичоқсиз сўяман, ўқ отмай ўлдираман. Ўйнашинг қаерга яширинди экан деб тандирнинг тагини, товуқхонани, қўйларнинг қўтонини, ҳовли этагидаги катта тутнинг орқасини қараб чиқаман. Шунақа қилиқларим жонингдан тўйдириб ўзингни осиб қўймайсанми? Чидайсанми, севгилим?! - Сени аввал ўзим уриб, хўрлаб касал қиламан, сўнг: " Онангни уйига бориб даволаниб кел, сенга дори сотиб олишга ортиқча пулим йўқ", дейман. ... Менга эрга тегдинг нимаю, дўзаҳда куйдинг нима! Фарқи йўқ. Тақдирингни тақдиримга боғлайсанми? ... Менга ўхшаганлар тез ўлим топади. Кутилмаганда учта ёш бола билан отамдан қолган пастқам уйда бева қолишинг мумкин. Ҳеч қанча ўтмай учар ва очкўз акаларим сенга дағдаға қилади: " Отамдан қолган уйни бўшатиб қўйинг". Шуни биласанми? ... " Биз бахтли бўламиз Худо хоҳласа, Худо хоҳламаса учрашармидик..."
نمایش همه...
👍 5
А. Орипов. ВАТАНИМ Ҳар бир уйда айғоқчи, Ҳар қадамда искович, Одамни кўрса қочар, Бедовларинг ҳуркович. Ошингга заҳар солди, Ғанимларинг бир ҳовуч, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Нон бермайди ва лекин Нон еганни ўлдирар, Ўсиб турган ниҳолни Аёз каби сўлдирар. Бозор бормай қўйнингни Пуч ёнғоққа тўлдирар, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Ҳар кўчада минг миршаб, Ҳар гўшада авахта, Ҳақ деганнинг оғзи берк, Қон ютар лахта-лахта. Ўзи-ку пахта эккан, Ёстиғи бўлди тахта, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Илму ирфон жаҳолат Ғорига кириб кетди, Ўлик тирикдан ўтди, Тирик ўликдан ўтди. Адолат истаб борсанг Ёлғон тиршайиб кутди, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Қайларгадир йўқолди Меҳр билан муҳаббат, Қўлида ханжар ушлаб, Адоват қолди фақат. Ёмон гап арзон-гаров, Яхши гап бўлди қаҳат, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Тўғригўйлар бир четда, Эъзоздадир иғвогар, Қайтдик ўрта асрга, Одам пуллар савдогар. Минг йиллик хазинангни Талаб ётар ўғри, ғар, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Ўлиб ҳам бўлмай қолди, Ювғич урар кафандан, Кимлардандир юққан кир Кетмас сира бадандан. Қуруқ ҳашаклар қолди Гуллаб турган чамандан, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Қувган ҳам халқим дейди, Халқим дейди қочган ҳам, Лекин халқнинг аҳволин Ўйламас бирор одам. Жаллод ҳам халқ номидан Ўқир фармонни у дам, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Турфа хил замонларни Кўрган битта инсонман, Гоҳ фахр этсам, гоҳо Баридан пушаймонман. Нетайки мен на Хорун, На ёки Сулаймонман, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Барчасига сабабдир Асли нафснинг балоси, Меҳнаткаш халқнинг эса Ечилмас муддаоси, Иншооллоҳ, бандага Боққай бир кун Худоси, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. © Абдулла Орипов АҚШ 2015
نمایش همه...
👍 7
ҲАҚ СЎЗ ТИЛДАН ТУШМАС Журналистлик-фидоийлик, тақдир. Бир оғиз ҳақ сўзингиз учун бошингизда мингта калтак синади, аммо эл қатори маош оласиз, бошингизда синган калтаклар маошга қўшилмайди. Аксинча, тўғрисўз ва ҳалол ўзбек журалистлари камбағал яшашашини биламан, аммо ҳаёти серғалва. Ҳеч ким ҳавас қилмайди. Журналист ҳамманинг душмани, чунки у ҳақ сўзнинг дўсти. Журналистга ишингиз тушса уни вақтинчалик яхши дейсиз, қолган пайти у ёмон, иғвогар. Катта ҳақиқатларни ёзадиган журналистнинг душмани ҳам катта бўлади ва уларни катта турмага қамашмди. Азалдан баралла ҳақ сўзни айтадиган журналист ё ўлдирилади ё бадарға этилади. Ҳақ сўзни кинояю мазахга ўраб айтадиган журналист жиннихонага ташланади. Бу нарса ҳамма мамлакатда шунақа. Чала ҳақиқатни айтибгига бош омон бўлиши мумкин. Сиёсатга хизмат қиладиган журналистлар яхши яшайди ва уларда ҳамма нарса бўлади, пулдан қийналмайди. Мукофотлар, унвонлар ўшаларники. Уларни оддийгина тўти деймиз. Бўйнидан боғланган ит десак ҳафа бўлишади. Мен биламан: қанча-қанча виждонли журналистлар ичида тўлиб-тошган ҳақ сўзларни бағрида кўтариб яшайди. Бошқа илож йўқ. Агар дилидагини айтса ҳаётига қатор-қатор мусибатлар кириб келади. Одамнинг соғлиги, ҳаёти эса жуда омонат. Ярим грамм заҳар ҳар қандай зўр журналистни сафдан чиқаради. Машрабдек дорга осилмасанг, чин журналист эмассан. Машраб ҳам журналист эди, ҳақ сўзларни шеър шаклида айтган. Айтилмаган ҳақ сўз юракка санчилган стрессдир. Энг юраги ботир журналист Ҳозиқ эди. У ўта даҳшатли ҳақиқатни Насруллохоннинг бетига айтган. Насруллохон киллер ёллаб Шаҳрисабзда яшаётган Ҳозиқни сўйдирган. Киллер Ҳозиқнинг танасини ташлаб, бошини қопга солиб Бохорога олиб кетган. Ҳозиқнинг танаси Шаҳрисабзга, боши Бухорога кўмилган. Ҳозиқ ҳақида филм олмайсизларми? Умуман, ҳақгўй журналистлар ҳақида филм олинглар. Вовеалар эски Ўзбекистонда кечса ҳам бўлаверади. Ё жадидлар даврига эътибор беринглар. Суръат ака Икромов деган журналистни қопга солиб калтаклаб, сўнг Чирчиқ дарёсига қирғоғига ташлаб кетишганди. Бу ишни ким қилганини билмайман. Менга телефонда пўписалар келарди. Нима деб пўписа қилгани эсимда йўқ. Бўзсув деган жойга чақирганди. Фарзандларимни ўртага қўйиб пўписалар қилинган десамми. Бу ишларгаям 25 йилдан ошди. Мен ҳамон ўша-ўшаман. Тилим аччиқ. Ақлим етган ҳақни мйтолмай туролмайман Юраоим аллақайси буюк шоирники, тез тасирланади. Бу нарса туғма бўлса керак. Ёки элим, ватанимни қаттиқ севаман. Шу севги ним туришимга йўл қўймайди. Билмайсизлар, миямга, юрагимга минглаб чўп санчилган, жоним доим азобда. Мен каби жони азобда қоврилиб юрганлар қанча. Биз тинчланмаймиз, ором нелигини билмай олмдан ўтамиз. Ерга ётгизиб ҳар томондан тепаласалар ҳам ҳақ сўзи тилимиздан тушмас.
نمایش همه...
👍 7
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.