cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Farzand Kamoli

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 236
مشترکین
-224 ساعت
-397 روز
-7230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Қиз фарзандлар ер юзининг ҳар бир хонадонидаги Аллоҳнинг раҳматидир. Ўғил отанинг исмини кўтариб юрса,(Фалончининг ўғлиман, каби...) қиз отанинг ўзини кўтариб юради. Farzand kamoli | Telegram
نمایش همه...
👍 6
​​ЭҲТИЁТ БЎЛ!☝️ Алий ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: -Сиз онасига яхшилик қиладиган кишилардан саналасиз. Аммо нега у киши билан овқатланмайсиз? Алий дедилар: - У киши емоқчи бўлиб қўл чўзган нарсаларини олиб қўйиб оқ бўлмаслик учун. ----------------- Абул Мухашш айтади: "Менинг бир қизим бор эди. У мен билан дастурхонда ўтирса кўзи нима яхши нарсага тушса уни мен томонга суриб қўяр эди. Уни турмушга узатдим. Энди мен билан ўғлим бирга ўтирадиган бўлди. Аллоҳга қасамки, бирор-бир яхши нарсага кўзим тушса у мендан олдин унга қўл чўзар эди". Farzand kamoli | Telegram
نمایش همه...

😢 5😁 3👍 1
БИЛАСИЗМИ? ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ: 1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади. 2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. 3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади. 5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги. 6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.) 7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди. Farzand kamoli | Telegram
نمایش همه...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун якшанба, кўпчилик  хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила аъзолар хаммаси бир дастурхон атрофида йиғиладиган кун бу кун... Оила МУКАДДАС  ва  у  АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неъматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин. Барчангизга ушбу дам олиш кунингиз оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун  ўтишини тилаймиз Farzand kamoli | Telegram
نمایش همه...
👍 5
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Уч киши олдингизда гапирсалар, уларнинг гапларини кесиб тўхтатманг! 1. Ота-она. 2. Гўдак. 3. Ғамга ботган киши. Чунки, уларнинг фақат тиллари эмас, қалблари ҳам гапираётган бўлади. 👤 Жоҳиз, араб адиби Farzand kamoli | Telegram
نمایش همه...
👍 9😢 1
Ота-онага яхшилик қилиш – улкан савоб! Ҳар бир инсоннинг дунёга келишига ота-она сабабчидирлар. Уларнинг фарзандлар устидаги ҳақлари жуда кўп бўлиб, Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда уларнинг барчаси батафсил баён қилинган. Динимизда ота-онани рози қилиш, уларга чиройли муомала қилиш улуғ ибодат ҳисобланади. Қуръони каримнинг 15 та оятида айнан ота-онага яхшилик қилиш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш тўғрисида зикр қилинади. Жумладан, Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишга буюрганидан кейин ота-онага чиройли муомала қилишга буюрган: “Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз!” (Нисо сураси, 36-оят). Инфоқ-эҳсон қилишга ҳам энг ҳақли кишилар ота-оналардир! Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Сиздан (эй, Муҳаммад!) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: “Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир” (Бақара сураси, 215-оят). Аллоҳ таоло Яҳё алайҳиссаломни Қуръони каримда “ота-онасига меҳрибон, итоаткор” деб, мақтайди: “У ота-онасига меҳрибон бўлди, жабр қилувчи, итоатсиз бўлмади” (Марям сураси, 14-оят). Ҳадиси шарифларда ҳам ота-онанинг фарзанд зиммасидаги ҳақлари бор экани, уларга риоя қилиш – фарзандни улкан ажрга эга қиладиган улуғ ибодат экани таъкидланган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай баён қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига бир киши келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Одамлар ичида менинг чиройли муомаламга энг ҳақли киши ким?”–деб сўради.“Онанг”, – дедилар У Зот. “Кейинким?”,–деб сўради. “Онанг”,–дедилар У Зот. “Кейин ким?”, – деб сўради. “Онанг”, – дедилар У Зот. “Ундан кейин ким”, – деб сўради. Шунда “Отанг”,– деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ). Демак, Аллоҳ таолони рози қиламан деган киши ота – онасини рози қилсин, Аллоҳни ғазабидан қўрққан киши – ота-онасини ранжитишдан қўрқсин. Ким ота-онаси бўла туриб, жаннатни қўлдан чиқарса, унинг ҳолига вой бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизни ота-онанинг хизматларини қилиб, жаннатни қўлга киритишга тарғиб қиладилар: Имом Бухорий ва Имом Муслимлар буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ таолога энг севимли амал нима эканини сўрайдилар. Шунда Сарвари коинот ўз вақтида ўқилган намоздан кейинги энг маҳбуб амал – ота-онага яхшилик қилиш эканини айтганлар. Шариатимизга кўра ота-онага яхшилик қилиш фақатгина уларнинг ҳаётлик пайтларида чекланиб қолмай, балки улар мабодо дунёдан ўтганларидан кейин ҳам давом этиши керак. Бу ҳақда Абу Усайд ибн Робийъа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: Молик ибн Робеъа ас-Саъидий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирганимизда ногоҳон Бани Салама қабиласидан бир киши келди ва: “Ота-онам вафот этгандан кейин ҳам мен уларга қиладиган яхшилик борми?” – деди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Ҳа, уларнинг ҳақларига дуо қилиш, улар учун истиғфор айтиш, аҳдларини амалга ошириш, улар орқали қариндош бўлганларга силаи-раҳм қилиш ва уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш вазифаси бор”, – дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти). Тобеъинларнинг улуғларидан Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ота -онага яхшилик қилишни шундай тушунтирадилар: “Ота-онага яхшилик қилиш – қўлингдаги мол-мулкни улар учун сарфлаш, гуноҳ бўлмайдиган ишларда уларнинг буйруқларига итоат қилишдир”. Ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ ота-онанинг яхшиликларини қай тарзда қайтариш кераклиги ҳақида айтадилар: “Ким беш вақт фарз намозларни ўқиса, ҳақиқатда Аллоҳ таолога шукр қилибди. Ким намозларидан кейин ота -онасининг ҳақларига дуо қилса, ҳақиқатда уларга раҳмат айтибди”. Farzand kamoli | Telegram
نمایش همه...
👍 3
00:26
Video unavailableShow in Telegram
Kim aytdi ilm olish oson deb?😅 Tolibi ilmning eng katta dushmani bu uyqu) Payg‘ambarimiz sallollohu alayhi va sallam dedilar: “Kim ilm yo‘liga chiqsa, to qaytgunicha Allohning yo‘lida bo‘ladi”. (Imom Termiziy rivoyati) Farzand kamoli | Telegram
نمایش همه...
👍 4😁 4
​​🏘 Дўконлардан бирининг эшигига «намоз вақти учун ёпиқ»-деб ёзиш ўрнига , «намозга сендан аввал жўнаб кетдик, сен ҳам шошил»- деб ёзилган экан... «Ижобийликнинг мукаммаллиги ҳақиқатдадир». 🧕 Бир аёлнинг ёш қизчаси вафот этганда, кўзлари тўла ёш билан табассум қилиб деди: - У ерга (охиратга) борганимда, жаннат эшигини таққиллатсам, мени кутиб олувчи фариштам бор энди. «Мусибат сабрининг калити бу - ЖАННАТ». 🤐 Ғийбат қилишдан аввал кўзларингни юмиб фараз қил, сен ҳозир бир бўлак ўлик бродарингни хом ва қип-қизил гўштни чайнаяпсан. Тишларингни ораси эса қон билан тўлган. «Агар бу тасаввур сенга ёққан бўлса, кўзларингни очиб, ғийбатингни давом этавер». 👶 Болаликнинг энг ширин хотираларидан бири бу, тунда сен уйда дуч келган жойда ухлаб қоласану, эрта тонг билан ётоғингда уйғонасан. «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин». Farzand kamoli | Telegram
نمایش همه...

🔥 6👍 5
00:15
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Гўзал баҳор фаслининг яна бир ажойиб, турфа гулларга бурканган, қушларнинг гўзал сайроғи билан янада гўзаллашган файзли тонги муборак бўлсин! Бошланган кунингиз савоби амалларга бой бўлсин! Хайрли кун азизларим! Farzand kamoli | Telegram
نمایش همه...
🍓 4👍 1