fa
Feedback
PACEMAKER | 2.0 |

PACEMAKER | 2.0 |

رفتن به کانال در Telegram

Fundamental fanlar Klinik fanlar Tez tibbiy yordam ko'rsatish ESC tavsiyalari asosida bilimlarga ega bo'ling. Kanal manzili:👇 https://t.me/PACEMAKER_2 Instagram: cardio_arrythmology https://www.youtube.com/@Pacemaker_academy

نمایش بیشتر
4 800
مشترکین
-624 ساعت
+87 روز
+1130 روز
آرشیو پست ها
Классик ТОРЧ топиб келдим... Даволелар қани? Билмаганларга илм бўп қолади https://t.me/medical_xpress
Классик ТОРЧ топиб келдим... Даволелар қани? Билмаганларга илм бўп қолади https://t.me/medical_xpress

❗️ССВ: Тиббиёт ходимлари янги ишлаб чиқилган миллий клиник протоколларни қўллаш бўйича ўқитилади 📌 Маълумки, жорий йил 5 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг Лойиҳа офисига хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда клиник протокол ва стандартларни халқаро мезонларга мослаштириш топширилган эди. 📋 Мазкур топшириқ ижроси доирасида аҳоли орасида кўп учрайдиган касалликларни даволаш юзасидан 9 та устувор йўналиш бўйича миллий клиник протоколлар ишлаб чиқилиб, ССВнинг 2024 йил 14 июндаги 195-сон буйруғи билан тасдиқланди. 🏥 Янги протоколларни йил якунига қадар барча даволаш-профилактика муассасалари амалиётига жорий этиш мақсадида ССВнинг 2024 йил 5 августдаги 257-сон буйруғи билан тиббиёт ходимларини онлайн ва оффлайн форматда босқичма-босқич ўқитиш белгиланди. ✅Шу мақсадда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг ахборот тизими (my.tipme.uz) ва “Электрон таълим” LMS-ахборот тизими ўзаро интеграция қилиниб, 144 кредит (144 соат)дан иборат бўлган умумий малака ошириш курслари ишлаб чиқилди. Ушбу курсни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга берилган сертификат уларга малака тоифалари беришда инобатга олинади. 🗓Тасдиқланган режага кўра, август ойи охиридан барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари оилавий шифокорлари ва ҳамширалари платформа орқали ўқитилади. ❓Ўқув курслари қай тартибда ўтказилади? ‼️Малака ошириш курслари 3 босқичдан иборат бўлиб, ўқув жараёни онлайн (назарий қисм) ва оффлайн (амалий машғулотлар) тарзда олиб борилади. 1️⃣ Биринчи босқичда тингловчилар онлайн тарзда ҳар бир миллий протокол асосида тайёрланган ўқув модуллари бўйича малака курсини ўзлаштиради. Бунда: 🔹тиббиёт ходими дастлаб my.tipme.uz ёки minzdrav.cloudstudy.uz сайтида онлайн рўйхатдан ўтади; 🔹тингловчи рўйхатдан ўтган санадан бошлаб уч ой давомида курсга кириши мумкин; 🔹ҳар бир ўқув модули бошланишидан аввал тингловчининг билим даражаси бошланғич тест назорати асосида баҳоланади; 🔹шундан сўнг тингловчи кетма-кетлик билан онлайн тарзда ўқув модулини ўзлаштиради ва ҳар бир модулдан сўнг оралиқ назорат тестини топширади; 🔹оралиқ назорат натижаси қониқарсиз бўлганда, қайта топшириш учун имконият берилади; 🔹барча ўқув модуллари ўзлаштирилгач, онлайн ўқув курси бўйича якуний тест топширилади, натижа қониқарсиз бўлса, қайта топширишга имконият берилади, якуний тестдан иккинчи маротаба ҳам ўта олмаган тингловчига фақат курсни ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома берилади ва у курсни пулли асосда қайта ўқийди; 🔹курсни муваффақиятли якунлаган тингловчига кейинги босқичга ўтиш учун QR-кодли онлайн рухсатнома тақдим этилади. 📎Тест синовлари қуйидагича баҳоланади: 📈тўпланган тўғри жавоблар ҳажми умумий тест топшириқлари улушининг 70 фоизи (ҳамширалар учун — 60 фоиз) ва ундан ортиғини ташкил этганда — “ўтди”; 📉69 фоиз (ҳамширалар учун — 59 фоиз) ва ундан кам натижага эришилганда — “ўтмади” деб баҳоланади. 2️⃣ Иккинчи босқичда: 🔸тингловчилар оффлайн тарзда тегишли амалий кўникмаларни қўллаш бўйича малака ошириш курсини ўзлаштиради, бунинг учун 10 кунгача маҳорат мактаби ташкил этилади; 🔸якунда тингловчи барча модуллар бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштирганлик бўйича имтиҳон топшириб, ундан муввафақиятли ўтганларга давлат намунасидаги махсус сертификат топширилади; 🔸ушбу сертификат учинчи босқичга ўтиш учун асос ҳисобланади; 🔸якуний имтиҳондан ўта олмаганларга иккинчи имконият берилади, унда ҳам ўта олмаганларга фақат курсни ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома берилади. 3️⃣ Учинчи босқичда: ✔️Mалака ошириш курсини муваффақиятли якунлаган тингловчиларнинг ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун ихтиёрий равишда якуний имтиҳон ўтказилади. Бунда: ▶️якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчилар бир йил давомида амал қиладиган давлат намунасидаги малака сертификатига эга бўлади; ▶️бундай сертификатни олган тиббиёт ходимларининг ҳар ойлик иш ҳақига қўшимча устама белгиланади; ▶️якуний имтиҳон қониқарсиз топширилганда, қайта топшириш учун имконият берилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. https://t.me/medical_xpress

Хамстерчилар! Кўргилик эканда айланай, ўзи мукаммал сабр берсин🤣🤣🤣 Бошида нега Ман дават қимадим, лохатронга ўхшади, оммавий хамма қиган нарса амалга ошмаслиги аниқ эди, писта пулига ишладийлар табриклайман Эсийларда бўса Мдогс хақида айтгандим, халиям бўса кечмас шуни ўйнелар 50 60 доллор пул тешиб чиқадими? https://t.me/money_dogs_bot/money_dogs?startapp=NyChLYcM Регистрация қилинглар, ўзим кучли 500 ликдаман, сизлар хам эплайсизлар https://t.me/medical_xpress

Болалар шифохонадан ташқари зотилжамини даволаш Миллий клиник протокол https://t.me/medical_xpress

Эсдан чиқарманг ОКС да хансираш= оғриқ шкаласига Яни беморда клиникада оғриқ йўқ лекин қолган шикоятлар бор бўлса ОКС га шубхаланиш ва экг қип қўйиш керак Беэтибор бўлсак энг камида инфаркт бп қолади беморимиз https://t.me/medical_xpress

Анафилактик шок...
тизимли аллергик реакция
Сабаблари
: хашарот чақиши, ўсимлик захарлари ва дори воситалари(антибиотиклар,латекс қон препаратлари ва бошқалар)
Белгилари
Нафас бузилиши (стридор) Гипотензия, тошмалар, коллапс, тилнинг шишиши
Тактика
Тез ёрдам чақириш-биринчи ўринда Иккинчи энг катта ёрдам периферик катетер қўйиш(катетер бўлмаса, проста физ улаб (коллоид эритма бўлса яна яхши) томирдан чиқмай қолдириш) Вазиятга қараб
Супрастин, фуросемед ва антидотлар қўлласак бўлади
Физ. Га Магнезий сулфат 20 кубик қўшиб капелнийда аста секин улаш мумкин, қон босимдан қатий назар Диққат ❗️ Бемор танасини кўздан кечириб туринг, ДВС бервориб ўтирмасин Адреналин дозировкасини доим ёдда сақланг, хамшираларизга хам ўргатинг Катталарга. 0,5 мл 12 ёшгача болалар 0,25 мл 2-6ёш болажонларга 0,125 мл қўлланг https://t.me/medical_xpress

DIABETIK KETOATSIDOZ Миллий ПРОТОКОЛ.pdf8.59 KB

#Протокол Диабетик кетоацидозни даволаш бўйича стандарт миллий клиник протоколлар https://t.me/medical_xpress

Буйру №248 (2) (2)_page-0507.pdf16.05 MB

Гиперкалиемия Нима? Гиперкалиемия - қонда калийнинг миқдорининг нормадан ошиб кетиши
Нормада 5.0 ммол/Л
Гиперкалемия юрак ритмининг ўзгариши ва ҳатто юрак тўхташига олиб келиши мумкин Аслида Гиперкалемия шошилинч даволанишни талаб қилувчи тиббий вазият
Бизда эътиборам беришмайди
Қандай келиб чиқади? - Буйраклар етишмовчилиги: Калийнинг буйраклар орқали чиқарилиши бузилиши ҳисобига қонда калийнинг ортиб кетади - Аддисон касаллиги Калий сақловчи диуретиклар (масалан, спиронолактон), АCЭ-инҳибиторлар ва ангиотензин ИИ ресепторлари антагонистлари калийни ортиқча тўпланишига олиб келади
Ташхислаш учун КШС анализ қилинса, яхши
КШС бўлмаса ҳам дастлабки ташхислаш имконини берувчи ўзгаришлар мавжуд - Юрак аритмиялари: Т тўлқинларининг баландлашиши, П тўлқинларининг йўқолиши, ва ҚРС кенгайиши - Мушаклар заифлиги ва фалажлик: Калий даражасининг ошиши билан мушакларда кучсизлик ва фалажлик кузатилади. - Парестезия: Оёқларда ва қўлларда караш ва тиришиш ҳисси пайдо бўлади.
Биз ВСД деб диагноз қўйворамиз одатда
Хўў бир вақтлар айтганимдек КШС анализ ҳамма жойда бўлиши шарт, аслида Хўш гиперкалемияда нима қилиш керак? Жавоб энг оддий усули сийдириш, исклученний холатларда эса қондаги ишқорий мухитни нейтраллаш керак https://t.me/medical_xpress

❗️Инсулиннинг кашф этилиши! 1921 йилда Канаданинг Торонто шаҳридаги Торонто университети лабараториясида Бантинг ва Чарльз Бе
❗️Инсулиннинг кашф этилиши! 1921 йилда Канаданинг Торонто шаҳридаги Торонто университети лабараториясида Бантинг ва Чарльз Бест ошқозон ости безидан инсулин ажратиб олиш мақсадида итларда тажриба ўтказа бошлайди. Тажриба муваффаққиятли ўтиб 1922 йил 11 - январ куни дунё тариҳидаги биринчи инсулин инъекцияси диабетга чалинган 14 ёшли Леонард Томпсонга қилинган. Биринчи тажриба муваффаққиятсизликка учради, бунга сабаб инсулиннинг етарли даражада тоза эмаслиги сабаб бўлганди. 12 кундан сўнг 23 январ куни иккинчи "анча тозаланган" инсулин инъекцияси амалга оширилди. Беморда диабетнинг кучайиб бориши тўхтади. 1923 йилда бу революцион кашфиёт учун Бантинг ва Дж. Маклеод НОБЕЛ мукофотига сазовор бўлган. Расмда Фредирик Бантинг Чопилди

Олтин қоида! Реаниматологни гапига ишонма,айниқса шок залда ! Рахмат, шартмас айтиб қўяй дедимда https://t.me/medical_xpress

Бугун инфекционнийдалигим учун ГEПАТИТЛАР ВА ЖИГАР ЦИРРОЗИ ҳақида... Сабаблари -Вируслар -Алкоголь -Дорилар (гипердозировка) -Ва Бошқалар Шикояти : ( Фақат умумий шикоятлар ) - Қорин бўшлиғи ўнг томонда оғриқ - Кўнгил айниши - Иштаха йўқлиги. -қувватсизлик - Ёғли овқатларни кўтармаслик Диагностика : Қон биохимик тахлили. УТТ. КТ Жигар биопцияси Энг мухими ( Биохимик тахлил ва УТТ ) Қон биохимик тахлилида кўриладиган ферментлар : 1. АЛЬТ ( Аланинаминотрансфераза ) 2. АСТ ( Аспартатаминотрансфераза ) 3. ГГТП ( Гаммаглутаминтранспептидаза ) 4. ИФ ( Ишқорийфосфатаза ) 5. Боғланган билрубин 6. Боғланмаган билрубин АЛАТ ⬆️  - Вируслар АСАТ ⬆️ - Алкоголь ва дорилар ГГТП ( Гаммаглутаминтранспептидаза ) ⬆️ Богланмаган билрубин ⬆️ Муаммо жигарда ИФ ( Ишқорийфосфатаза ) ⬆️ Боғланган билрубин ⬆️ Муаммо жигар остида ( Ўт пуфаги , ошқозон ости бези , ичак ) Агар муаммо жигарда эканлигини сезсак ИФА текшируви : ИФА ( Иммуно фермент анализ ) : ҲБВ - Гепатит Б ҲCВ  - Гепатит C ҲCД - Гепатит Д Асоратлари : - Сурункали гепатитнинг энг ёмон асорати Портал гипертензия хисобланади. - Аммиак бош мийяда энцефалопатия чақириши мумкин. Жигар зарарланишида Мочевина ҳосил бўлмайди ва аммиак тўғри бош мияга боради.               Даволаш 1. Гепатит Б ( ҲБВ )      Энтековир 500      1 таб  х  1 махал ( 3,6,9,12 ой )      Гепатит C ( ҲCВ )       Лисоф 90/400       1 таб х  1 махал ( 3,6 ой ) 2. Эссенциал форте       2 таб  х  3 махал  ( 3 ой ) 3. Гептрал 20,0      Наcл 0,9%-100,0 в/и   10 кун 4. Урсосан 250 ( 10мг/кг )       1 cапс  х  2 махал 5. Берлитион 12,0     Наcл 0,9%-100,0 в/и      1-3-5-7-9 кунлар   х  1 махал 6. Трентал 5,0      Наcл 0,9%-100,0  в/и      2-4-6-8-10 кунлар  х 1 махал 7. ТАД 600       1 таб   х  1 махал      Онкологик кимётерапия олган беморларга      Алкоголга берилиб кетган беморларга 8. Беморда Ассит ( қоринга суюқлик йиғилиши ) бўлиши мумкин.           Торасемид 10 мг           1 таб  х  1 махал ( 1 ой ) Агар 1 ойда суюқлик ўзгармаса Хирургик йўл билан чиқариб юборилади. Хар чиққан 1 литр суюқликка 10 г Албумин қуйиш керак ( Лекин албумин нархи $ миллионга тенг ) 9) Агар бемор аммиак ҳисобига комага тушган бўлса Энцефалопатия чақирса            Гепамерс 10,0           Глюкоза 5%-500,0 в/и Бемор ўзига келгандан кейин парошогига отказилади           Гепамерс            1 пор х  1 махал Гепамерс Аммиакдан мочевина ҳосил қилиб беради. 10. Дюфалак 200+800 Сув ( клизмага ) Ушбу ҳолатда клизма қилинганда бемор ичагидаги зарарли моддаларни боғлаб олиб чиқиб кетади. 11. Портал гипертензия ҳисобига қизилўнгач артерияларидан қон кетиш хавфи бор https://t.me/medical_xpress

Конюктивит ни даволаш бўйича миллий протоколлар Турлари Этиопатогенези ва даволаш Битта конюктивитга 39 бет стандарт https://t.me/medical_xpress

SIYDIK-TOSH KASALLIGI Миллий ПРОТОКОЛ.pdf8.75 KB

-Духтир 3 кундан бери боламга,2 махал истма кириб қоляпти -неччи кирди истма? -билмиман пешанаси қайнап кетяптида ўлчамадим деп қўйяпти Йигирма биринчи асрдаям пешанасига қўл қўйиб ўлчамасин деб олдинги асрларда градусник ўйлаб топиб бериб кетса,булар😱😒 https://t.me/medical_xpress

❗️ССВ: Тиббиёт ходимлари янги ишлаб чиқилган миллий клиник протоколларни қўллаш бўйича ўқитилади 📌 Маълумки, жорий йил 5 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг Лойиҳа офисига хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда клиник протокол ва стандартларни халқаро мезонларга мослаштириш топширилган эди. 📋 Мазкур топшириқ ижроси доирасида аҳоли орасида кўп учрайдиган касалликларни даволаш юзасидан 9 та устувор йўналиш бўйича миллий клиник протоколлар ишлаб чиқилиб, ССВнинг 2024 йил 14 июндаги 195-сон буйруғи билан тасдиқланди. 🏥 Янги протоколларни йил якунига қадар барча даволаш-профилактика муассасалари амалиётига жорий этиш мақсадида ССВнинг 2024 йил 5 августдаги 257-сон буйруғи билан тиббиёт ходимларини онлайн ва оффлайн форматда босқичма-босқич ўқитиш белгиланди. ✅Шу мақсадда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг ахборот тизими (my.tipme.uz) ва “Электрон таълим” LMS-ахборот тизими ўзаро интеграция қилиниб, 144 кредит (144 соат)дан иборат бўлган умумий малака ошириш курслари ишлаб чиқилди. Ушбу курсни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга берилган сертификат уларга малака тоифалари беришда инобатга олинади. 🗓Тасдиқланган режага кўра, август ойи охиридан барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари оилавий шифокорлари ва ҳамширалари платформа орқали ўқитилади. ❓Ўқув курслари қай тартибда ўтказилади? ‼️Малака ошириш курслари 3 босқичдан иборат бўлиб, ўқув жараёни онлайн (назарий қисм) ва оффлайн (амалий машғулотлар) тарзда олиб борилади. 1️⃣ Биринчи босқичда тингловчилар онлайн тарзда ҳар бир миллий протокол асосида тайёрланган ўқув модуллари бўйича малака курсини ўзлаштиради. Бунда: 🔹тиббиёт ходими дастлаб my.tipme.uz ёки minzdrav.cloudstudy.uz сайтида онлайн рўйхатдан ўтади; 🔹тингловчи рўйхатдан ўтган санадан бошлаб уч ой давомида курсга кириши мумкин; 🔹ҳар бир ўқув модули бошланишидан аввал тингловчининг билим даражаси бошланғич тест назорати асосида баҳоланади; 🔹шундан сўнг тингловчи кетма-кетлик билан онлайн тарзда ўқув модулини ўзлаштиради ва ҳар бир модулдан сўнг оралиқ назорат тестини топширади; 🔹оралиқ назорат натижаси қониқарсиз бўлганда, қайта топшириш учун имконият берилади; 🔹барча ўқув модуллари ўзлаштирилгач, онлайн ўқув курси бўйича якуний тест топширилади, натижа қониқарсиз бўлса, қайта топширишга имконият берилади, якуний тестдан иккинчи маротаба ҳам ўта олмаган тингловчига фақат курсни ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома берилади ва у курсни пулли асосда қайта ўқийди; 🔹курсни муваффақиятли якунлаган тингловчига кейинги босқичга ўтиш учун QR-кодли онлайн рухсатнома тақдим этилади. 📎Тест синовлари қуйидагича баҳоланади: 📈тўпланган тўғри жавоблар ҳажми умумий тест топшириқлари улушининг 70 фоизи (ҳамширалар учун — 60 фоиз) ва ундан ортиғини ташкил этганда — “ўтди”; 📉69 фоиз (ҳамширалар учун — 59 фоиз) ва ундан кам натижага эришилганда — “ўтмади” деб баҳоланади. 2️⃣ Иккинчи босқичда: 🔸тингловчилар оффлайн тарзда тегишли амалий кўникмаларни қўллаш бўйича малака ошириш курсини ўзлаштиради, бунинг учун 10 кунгача маҳорат мактаби ташкил этилади; 🔸якунда тингловчи барча модуллар бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштирганлик бўйича имтиҳон топшириб, ундан муввафақиятли ўтганларга давлат намунасидаги махсус сертификат топширилади; 🔸ушбу сертификат учинчи босқичга ўтиш учун асос ҳисобланади; 🔸якуний имтиҳондан ўта олмаганларга иккинчи имконият берилади, унда ҳам ўта олмаганларга фақат курсни ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома берилади. 3️⃣ Учинчи босқичда: ✔️Mалака ошириш курсини муваффақиятли якунлаган тингловчиларнинг ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун ихтиёрий равишда якуний имтиҳон ўтказилади. Бунда: ▶️якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчилар бир йил давомида амал қиладиган давлат намунасидаги малака сертификатига эга бўлади; ▶️бундай сертификатни олган тиббиёт ходимларининг ҳар ойлик иш ҳақига қўшимча устама белгиланади; ▶️якуний имтиҳон қониқарсиз топширилганда, қайта топшириш учун имконият берилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.