cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Хукукий ахборот (Rasmiy)

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Реклама учун админ @my_heart_is_bleeding

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
8 414
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-2037 روز
-95030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

❗️АЛИМЕНТНИ ЎТГАН ВАҚТ УЧУН ХАМ УНДИРСА БЎЛАДИМИ ? ⚡️САВОЛ; Мен турмуш ўртоғим билан 4 йилдан бери бирга яшамайман. Ўтган вақт мобайнида мен алимент ундириш учун судга мурожаат қилмадим. Ҳозирги кунда энди алиментга бердим ва алимент ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилди. Савол шуки, мен хозир турмуш ўртоғимдан ўтган 4 йил учун хам алимент ундиришим мумкинми ? ⚡️ЖАВОБ; Оила кодексининг 136-моддасида, алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади деб кўрсатилган. Яъни, алимент ундириш учун қачон ариза берсангиз ўша пайтдан ундирув бошланади. Ўтган вақт учун эса ундирилмайди. Бироқ👇 Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкинлиги хам ушбу моддада кўрсатиб ўтилган. ✏️ Демак, умумий ҳолатда ўтган давр учун алиментни ундириб бўлмайди, фақат юқоридаги каби ҳолат судда тасдиқлансагина бунинг имкони бор. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
نمایش همه...
❗️ПОРА ЭВАЗИГА ОҒДИРИБ ОЛИШ 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 193 прим 1-моддасига асосан, ➖ Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ⚡️ Давлат иштирокидаги ташкилот деганда: ➖ устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти; ➖ тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти тушунилади. ❗️Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
نمایش همه...
👍 2
❗️ТУНГИ ВАҚТДА ШОВҚИН КЎТАРГАН ШАХСЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР! 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига асосан, ➖ тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
نمایش همه...
❗️ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА СПИРТЛИ ИЧИМЛИК ИЧГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК. ⚡️САВОЛ; Жамоат жойларида спиртли ичимлик ичган шахсларга қандай жавобгарлик бор ? ⚡️ЖАВОБ; МЖтК нинг 187-моддасига кўра, иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 қисми (170 000 сум) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Агар бир марта юқоридаги жаримани тўлагандан кейин бир йил давомида яна бир марта жамоат жойида ичиб қўлга тушган шахслар иккинчи сафар 170 000 сумдан 680 000 сўмгача жарима тўлашлари мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
نمایش همه...
❗️КИЧИК БИЗНЕС ЛОЙИҲАЛАРИ УЧУН 7 ЙИЛГАЧА МУДДАТГА КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ 📄 04.09.2023 йил куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-292-сон Президент қарори қабул қилинган ➖Қарор билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда унинг ҳузурида: 🟢 “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” масъулияти чекланган жамияти; 🟢 ҳудудларда 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ташкил этилди. ✅  оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини кенгайтириш ва янги кичик бизнес лойиҳаларини ишга тушириш мақсадида: ➖Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ваколатли банклар билан биргаликда кичик бизнес лойиҳалари учун қулай шартларда 7 йилгача бўлган муддатларда кредитлар ажратилади ✅ Ижобий кредит ва солиқ тарихига эга тадбиркорларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
❗️НИКОҲ ШАРТНОМАСИ НИМА ? 📄 Оила кодексининг 29-моддасига асосан, ➖ никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ёки эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади. ➖ Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин. ❗️Никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради. 🟢 Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
❗️"ЗАГРАН" ПАСПОРТ НЕЧА КУНДА ЧИҚАДИ ? 📃 Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ➖ Маълумотларни йиғиш пункти томонидан хорижга чиқиш биометрик паспорти хизматдан фойдаланувчи мурожаат этиб, тегишли тўловларни амалга оширган кундан бошлаб, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса, маълумотларни йиғиш пунктида хизматдан фойдаланувчининг биографик маълумотларини, қўл бармоқларининг электрон изларини (16 ёшдан катта шахслар учун) тўплаш, юзни тўғридан рақамли форматда расмга олиш ишлари амалга оширилган пайтдан бошлаб, ўн иш куни ичида тақдим этилади. ❗️16 ёшдан 25 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қўшимча ўрганишлар талаб этиладиган алоҳида ҳолларда бу муддат бир ойгача чўзилиши мумкин 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
❗️ҲОДИМЛАРГА ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН КОМПЕНСАЦИЯЛАР 📄 Амалдаги Меҳнат кодексининг 286-моддасига асосан, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт: 🟢 хизмат сафарларида бўлганда; 🟢 сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда; 🟢 иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда; 🟢 иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда; 🟢 ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда; 🟢 ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан; 🟢 ходимнинг фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун; 🟢 иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати пул компенсацияси билан алмаштирилганда. ❗️Юқоридаги компенсация тўловларидан ташқари иш берувчи ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган бошқа компенсация тўловларини амалга ошириши шарт. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
❗️ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИНИНГ МИҚДОРЛАРИ 📃 Амалдаги Меҳнат кодексининг 173-моддасига асосан, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳодимни ишлаб келаётган жойидаги иш стажига боғлиқ бўлиб, қуйидаги миқдорлардан: ✅ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан; ✅ 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан; ✅ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан; ✅ 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан; ✅ 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас. Файзли Водий Бозор эълонлари каналига уланиш ⬇️ https://t.me/fayzli_bozor_vodiyda
نمایش همه...
👍 1
⚡️ МАЪЛУМОТ УЧУН 📄 21.02.2024 йил кунги ЎРҚ-911-сон Қонун билан Фуқаролик кодексига киритилган қўшимчага кўра, ➖ жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
نمایش همه...