cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

"Чет сув" жоме масжиди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Oҳангарон тумани «Четсув» жоме масжиди имом ноиби Улуғов Бахром домланинг расмий телеграмм канали. Таклиф ва мулоҳазалар бўлса, Админга мурожаат учун: +998936040242

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
725
مشترکین
+124 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
+130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

ҚУРЪОНИЙ ОЛТИ НАСИҲАТ 1. Болангизга насиҳат қилишдан чарчаманг... Нуҳ алайҳиcсалом ҳам ўғилларига 950 йил насиҳат қилди. «Батаҳқиқ, Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк Куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», деди» (Аъроф сураси, 59-оят). 2. Фарзандларингизнинг баъзи хатолатини кўрмасликка олинг... Яъқуб алайҳиcсалом ўғиллари ёлғон гапириб турганини билса ҳам ҳеч нарса демади. «Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У: «Йўқ! Ҳавои нафсингиз сизга бирор ишни чиройли кўрсатибди. Энди ишим – чиройли сабр. Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган Зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи», деди» (Юсуф сураси, 18-оят). 3. Ўғлингиз йўқлигидан маҳзун бўлманг... Нуҳ алайҳиcсаломга ўғил синов бўлди. Шуъайб алайҳиcсаломга қизлари раҳмат бўлди. Қизлари Мусо каби улул азм пайғамбарга аёл бўлиш шарафига эришди. «Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» (Шуро сураси, 49-оят). 4. Тақво барча нарсанинг калити... Иброҳим алайҳиcсалом тақвосига муносиб тарзда Исмоил алайҳиcсалом билан тақдирланди. «Ўшанда улар унинг ҳузурига кириб: «Салом», дедилар. У: «Биз сизлардан қўрқмоқдамиз», деди. Улар: «Қўрқма, биз сенга билимдон ўғилнинг хушхабарини берамиз», дедилар» (Ҳижр сураси, 52-53-оятлар). 5. Она тарбиячидир... Ҳазрати Марям ҳам Ийсо алайҳиcсаломни бир ўзи тарбия қилди ва бу вазифани жуда гўзал тарзда амалга оширди. «(Ийсо) деди: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени набий қилди. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди. Мени волидамга меҳрибон қилди, димоғдор, бадбахт қилмади» (Марям сураси, 30 – 32-оятлар). 6. Доимо дуо бўлинг... «Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят). ♻️Каналга уланиш👇👇 https://t.me/chet_suv_masjidi
نمایش همه...
👍 4
🌼 Ёруғликка интилган зулмат...🌼 Подшоҳдан сўрадилар: -  Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам? -  Қани эди,  бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам... *** Фозилдан сўрадилар: Ҳаётдан нима топдингиз? -  Ҳикмат ва ибрат... -  Қандай хулосага келдингиз? -  Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат... *** Зулматдан сўрашди: -  Сен нимани соғиниб яшайсан? -  Ёруғликни. -  Нимадан қўрқасан? -  Қоронғуликдан... *** Қўрқоқдан сўрашди: Айт-чи, сен нега қўрқасан? -  Агар ўзим ҳам билганимда эди...  *** Етимдан сўрашди: -  Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди? -  Ота қадрига, она меҳрига... *** Бойликдан сўрашди: Сенга нима етишмайди? -  Қувонч ва хотиржамлик... *** Тўтидан сўрадилар: Нима кулгингни қистатади? -  Кишиларнинг менга тақлид қилишлари. *** Филдан сўрадилар: Истагинг нима? -  Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин... *** Асаларидан сўрашди? Қанақа армонинг бор? -  Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш... *** Ватандан сўрадилар: Сени нима ўйлантиради? -  Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари... *** Ватангадодан сўрадилар: -  Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима? -  Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса... *** Донодан сўрадилар: -  Ҳаётингни қандай ўтказдинг? -  Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан. *** Нодондан сўрадилар: Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг? -  Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан... *** Муҳтарам зотдан сўрашди: Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз? Тўрт нарса орқали: 🔸  элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим; 🔸  ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади; 🔸  туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим; 🔸  луқмам ва лафзим ҳалол бўлди. “Фарзанднома” китобидан. ♻️Каналга уланиш👇👇 https://t.me/chet_suv_masjidi
نمایش همه...
👍 1
ОИША ОНАМИЗ НЕГА ЙИҒЛАДИЛАР? 😢  😢  😢  😢  😢 Масрук ҳикоя қилади: “Бир куни Оиша онамизни кўришга боргандим. Ходималарига мен учун бир дастурхон ёзишини айтдилар, менга қараб: -  Қачон тўйиб овқат есам, ичимдан йиғи тўлиб келади ва йиғлайман, - дедилар. -  Нега йиғлайсиз? – деб сўраганимда бундай жавоб бердилар: -  Фахри коинот бу дунёдан кетаётганларидаги аҳволини эслайман. Аллоҳга қасамки, ул зот бирор кун нон ва гўшт билан икки маҳал устма-уст қоринларини тўйдирмаганлар. Ул зотнинг бу ҳоллари кўз олдимга келади ва кўз ёшларимни тўхтатолмайман”. “Жамъул фавоид”дан. ♻️Каналга уланиш👇👇 https://t.me/chet_suv_masjidi
نمایش همه...
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Учта нажот берувчи амаллар, учта ҳалок этувчи амаллар, учта даража бўлувчи амаллар ва учта каффорат бўлувчи амаллар бордир. Қутқарувчи амаллар: Аллоҳ таолодан яширинча ва ошкора қўрқиш, бойлик ва камбағалликда мўътадил бўлиш, розилик (ғазаб келмаган) ва ғазаб келганида ҳам адолатли бўлиш. Ҳалок этувчи амаллар: ўта бахиллик, ҳавои нафсга эргашиш, кишининг ўзидан ажабланиши (яъни, ғурурланиш). Даража бўлувчи амаллар: саломни ошкора қилиш, (очларни) таомлантириш, одамлар ухлаётган кечаларда намоз ўқиш. Каффорат бўлувчи амаллар: қийин ҳолатларда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш, жамоат намозларига пиёда юриб бориш ва намоздан кейин намозни кутиш”. "Охират кунига тайёргарлик" китобидан. ♻️Каналга уланиш👇👇 https://t.me/chet_suv_masjidi
نمایش همه...
00:39
Video unavailableShow in Telegram
Ибрат Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда... ♻️Каналга уланиш👇👇 https://t.me/chet_suv_masjidi
نمایش همه...
📕Ясин сураси Hazza Al-Balushi 🎙 💾 17.4 мв ⏱ 15:13 дақ ❤️Қалблар ором олсин. 📗Ясин сурасининг фазилати Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:    “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ясин”дир.      Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар ✅Каналга аъзо бўлинг👇👇 https://t.me/chet_suv_masjidi
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🌞🌺Ассаламу алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу! 🌦Тавбаларимизни янгилаб, Ўзининг розилигини топишимиз учун яна бир имкон бериб, тонгда бизларни саломат уйғотган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! 🤲Хонадонингизга барака,  дастурхонингизга тўкин ризқ,  амалларингизга хайру хасанот, 🤲 Шифо излаётганларимизга шифо ато этиб, раҳмат истаётганларни илоҳим раҳм-шафқатидан бенасиб қилмасин! 🕋 .Қалбингиз тўридаги эзгу ниятларингизга доимо етиб юринг, азизлар! ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! •••••☘🌺┄༻❅༺┄🌺☘••••• ✅Каналга уланиш👇👇 https://t.me/chet_suv_masjidi
نمایش همه...
👍 2
📗КУНДАЛИК ДУО. РОББАНА ДУОЛАРИ 🤲Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ил-лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ла-накунанна минал-хосирийн. Маъноси: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз». («Аъроф» сураси, 23-оят) 🤲Роббанаа аатинаа фиддуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азабан-наар. Маъноси: «Раббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам ‌‎яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин». («Бақара» сураси, 201-оят). 🤲Роббанаа ҳаб ланаа мин азваажинаа ва зурриййаатинаа қуррота аъйунив важаълнаа лил-муттақийна имаамаа. Маъноси: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга аёлларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувончини ҳадя этгин ҳамда бизларни тақводорларга етакчи қилгин». («Фурқон» сураси, 74-оят) 🤲Роббанағфир ланаа ва лиихвааниналлазийна сабақуунаа би-л-иймаани валаа тажъал фий қулуубинаа ғиллаллиллазийна аамануу Роббанаа иннака Роууфур-роҳийм. Маъноси: «Эй Роббимиз, бизларни ва иймонда биздан илгари бӯлган биродарларимизни мағфират қилгин ҳамда (барча) мӯминларга нисбатан дилимизда ғиллу-ғашлик (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, Сен албатта Рауфф(ӯта меҳрибон ва шафқатли) ва Роҳийм(Қиёмат куни фақат мӯминларга раҳим қилувчи) дурсан». («Ҳашр» сураси, 10-оят). 🤲«Роббижъалний муқиймас солати ва мин зурриййати роббана ва тақоббал дуъа. Роббана-ғфирли ва-ли-валидаййа ва лил-му’ъминина йавма яқуму-л- хисаб». Маъноси; "Эй Роббим, мени ва зурриётларимдан (бўлган фарзандларимни) намозни тўкис адо этувчи қилгин. Эй  Роббимиз, дуоимни қабул эт! Эй Раббимиз, ҳисоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўъминларни  мағфират қилгин" ("Иброҳим", 40-41). 🤲 Роббанаа тақоббал минна иннака антас Самиъюл Алийм. Маъноси: Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сен Ўзинг ўта эшитувчисан ва ўта билувчисан. •••••☘🌺┄༻❅༺┄🌺☘••••• ✅Каналга уланиш👇👇 https://t.me/chet_suv_masjidi
نمایش همه...
Бахтли яшамоқчимисиз?! 😊 Унда сизни бахтли қиладиган зотни эслаб туринг..... 🌹🍃- سُبحان الله. 🌸🍃Субҳаналлоҳ 🌹🍃- الحمدلله . 🌸🍃Алҳамдулиллаҳ 🌹🍃- لا إله إلا الله. 🌸🍃Лаа илааҳа иллаллоҳ 🌹🍃- اللهُ أكبر. 🌸🍃Аллоҳу Акбар 🌹🍃- سُبحان الله و بحمدهِ. 🌸🍃Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи 🌹🍃- سُبحان الله العظيم. 🌸🍃Субҳаналлоҳил ъАзийм 🌹🍃- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ. 🌸🍃Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ 🌹🍃- لا حول و لا قوة إلا بالله. 🌸🍃Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ 🌹🍃- اللهم صلِ على نبينا محمد. 🌸🍃Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад 🌹🍃- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من - الظالمين 🌸🍃Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн! ♻️Каналга уланиш👇👇 https://t.me/chet_suv_masjidi
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.🍀 ☀️• Янги Сешанба кунимизнинг илк сахифаси бахтли онлардан бошлансин..!! 🍀Хайрли тонг, азизларим, азиз қалби мусаффо осмон сингари беғубор Диндошларим. Нурафшон тонг ила сийлаган меҳрибон Зот Аллоҳга ҳамд бўлсин. Алҳамдулиллаҳ! АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ! ☀️Субҳидам тонг ҳавоси қалбимизга қувонч улашмоқда... АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ! 🌸Қушлар сайрамоқда гўё биз билан саломлашаётгандек.. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ! 🍃Шундай мусаффо тонгни неъматларини Аллоҳим бизларга кўрсатиб қўйганига шукр... АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ! 🌸Яна биз билмаган ва хатто кўзимиз кўрмайдиган неъматларни ушбу тонгда биз учун фойдали қилиб қўйган Аллоҳимга шукр... АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ! 🍃Бундай улуғ неъматларни берган Зот Аллоҳни номини улуғлаб, Уни поклайлик. 🍃🌸-Субҳаналлоҳ 🍃🌸-Алҳамдулиллаҳ 🍃🌸-Лаа илааҳа иллалоҳ 🍃🌸-Аллоҳу Акбар 🌸Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ.. 🍃 Аллоҳ таоло сизни паноҳида асрасин! Бугунги кунингиз мазмунли, хайрли, ибодатларингиз ҳузур ва ҳаловатли ўтсин.. ♻️Каналга уланиш👇👇 https://t.me/chet_suv_masjidi
نمایش همه...