cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

👉XAYOTIY VA XAYOLIY XIKOYALAR✍🤚

💫 XAR KIMNI XAYOTIDA XAYOLIDA O'Z XIKOYASI BOR💞

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
232
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+37 روز
+930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#Шунақаси ҳам бўлади... ВОҚЕА СУРАСИ ҲАҚИДА...    Муслима ҳикоя қилади :    Бундан бир неча йил аввал ҳаётимизда ажойиб воқеа бўлиб ўтган эди.     Ўша вақтлари акам тўй қилаётган, яъни эгизак қизларини турмушга бераётган  кезлар эди. Аксига олиб тўй бўлишига уч кун вақт қолган бўлса- да , хўжайиним шу чоққача акамнинг тўй билан қутлаб , тўёна беролмаган эдилар. Энди рўзғор-ғорда . Шунақа кутилмаган вазиятлар бўлиб турар экан. Қарамоғимизда  она- бола сигир бузоқчаси билан   ва яна битта боқувдаги новвосимиз бор эди. Очиғи тўёнага шу новвосни мўъжаллаб юрган эдик. Аммо ҳар доим ҳам банданинг айтгани бўлавермас экан. Уни келаси бозорга олиб чиқиб сотамиз деган кунимиз,  новвосимиз даладаги кичкинагина ариқчада уялаб  тарракдек ҳаром  қотиб қолди. Буям бир сабаб экан- да. Бўлмаса шундай гунгурсдек новвоснинг ўлимига  кенглиги ярим қулоч чиқмайдиган ариқ сабаб бўлармиди...      Хуллас ...        "Тўёнани  ана топамиз , мана топамиз " деб тўйга ҳам уч кун қолди . "Ўзингда йўқ , оламда йўқ" деганлари рост экан. Кимдан қарз сўрасак , "Жоним билан берардим-у..." деб елка қисиб , ер чизади. Ўзимнинг уруғларимдан сўрашга истиҳола қиламан, улар ҳам  акамнинг иккита қиз узатаётганлари сабабли биз каби борини уларга тўёна қилиб бериб бўлишган.     Ахири  хўжайинга "портладим" :    - Мен-ку майли , эртага ўзингиз "Тўйга қуруқдан - қуруқ боролмайман" деб  куйган юрагимни баттар куйдирасиз. Тили ўн беш қарич , кеккайишининг дамида ўн қозон ош пишадиган оғайниларингиздан қарз сўраб кўрсангиз хонликдан тушиб қолмасдингиз ? Ундан кўра сизга битта баҳона билан уйда ўтириб олиш осон. Менга эса тўйнинг таътимаслиги билан ишингиз йўқ. Ҳеч кимга қарз бермаган бўлсангиз ҳам майлийди . Ким сўраса - ма ! Ким сўраса - ма ! Сўрамаса ҳам - ма ! Мана шунақа бўлади , пулни бебилиска ишлатиш ...      Хўжайин индамадилар .      Билиб турибман улар ўша оғайниларидан аллақачон қарз сўраб бўлганларини . Аммо ... "Сўраганни бир бети қора, бўла туриб бермаганни  икки бети қора" деган гап рост бўлса , билмадим уларнинг қанчаси ...      Туриб - туриб Хўжайинга ачиндим. "Ҳа майли ... - ўйладим ўксинганча Беришмаса уриб  - сўкиб олиб бўлмаса ..."    Шом намози вақти кирди. Икковимиз намозни адо этгач , мен кечки овқатимдан хабар олиш учун ошхонага чиқиб кетдим.     Хўжайин эса анча ҳаялладилар. Хавотир олиб ичкарига мўраласам улар жойнамоз устида "Воқеа" сурасини қироат билан ўқиб  ўтирганларига гувоҳ бўлдим . "Воқеа" сураси ризққа йўл бошловчи , ризқ чақирувчи сура эканлигидан хабардор бўлганлигим сабаб боягина Хўжайинга таъна қилганим учун ўзимдан уялиб кетдим. Қилмишимдан қаттиқ мулзам чекдим.    " Ё , Аллоҳ , ўзинг кечир ... Мен кимдан сўрашни унутиб қўйибман- а..."     Оҳиста қадамлар билан бориб хўжайинимнинг дуоларига қўл очдим.    Дуо қилиб бўлгач , иложи борича мулойим оҳангда сўз қотдим :    - Овқатни сузаверайми ?          Дастурхонга энди косалардаги шўрваларни қўйишим билан кўча эшик қўнғироғи жиринглади.     Йўқлагувчидан хабар олишга кетган тўнғич ўғлим тезда ортига қайтди :     - Ада , сизни бир нотаниш киши сўраяптилар.  Уйга киринг десам унамадилар .    Хўжайин ҳайрон бўлганча эшикка отландилар. Орадан бир чой дамлагулик фурсат ўтмасдан қўлларида полиэтилен халтага ўралган бир неча боғлам пул билан кириб келдилар :     - Муслима , эсингдами ? - дедилар улар ҳовлиққанча ,-уч йил аввал Самарқандлик бир йигит машинамни уриб , ичидаги янги сотиб олган қимматбаҳо чинниларингни синдириб юборганди. Таваллолар қилиб "Бир хафтада пулини қилиб бераман" дея  тилхат ёзиб   , шу бўйи йўқ бўлиб кетганди.     Ўшанда бошига оғир савдолар тушиб туҳмат билан қамалиб қолган экан. Энди мушкули ариб , уч ой аввал қамоқдан қайтиб келибди. Бу ерда ўша вақтдаги  машинани таъмирлаш учун кетган ҳаражат ва чинниларнинг баҳоси. Ҳозирги нархига тўғрилаб олиб келибди. Керакмас  десам ҳам қўярда қўймай ташлаб кетди. Хуллас,  бу қўлимиздан кетган новвоснинг учтасига тенг келадиган пул ... Мен индамадим... Индашга мадорим қолмаган эди... Ҳаа , дўстлар ... АЛЛОҲ БУЮК ! Хазонрезги Манзилимиз 👇👇👇👇 https://t.me/xazon_rezgi  
نمایش همه...
XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Реклама таклифи:

https://t.me/Reklamarezgi

👍 3
📕#Онлайн_қисса Муаллиф: Хазонрезги 🌹СЕНИ ДЕРМАН Рдф саҳифаловчиси : Айнура Абубакирова Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
نمایش همه...
Seni derman.pdf3.16 MB
Azizlar resksiya bosish tekin
نمایش همه...
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Шу пайт эшикдан кириб келган Икромжон ака ва Латофатлар собиқ қудаларини кўриб тараддудланиб қолишди. - Адҳамжон ака?!-ва ниҳоят ўзини қўлга олди Икромжон ака,-биз тарафларга қайси шамол учирди? - Яхшиларнинг шамолида, Икромжон ака,- ўрнидан туриб Икромжонни бағрига босар экан Адҳам ака чуқур ҳўрсинди,- Жалолиддин боламнинг шамоли. Набирагинамнинг... Собиқ қудасининг барча гапдан хабари борлигини фаҳмлаган Икромжон ака енгил тортди: - Борингизга шукр, Адҳамжон ака. Мана Жалолиддиним яна битта бобосини топди. Шу куни Икромжон Адҳам акани ўз уйида олиб қолди. Тунда икки бобо бир набирасини эркалаб ўрталарида олиб ётишар экан Адҳам ака Жалолиддиндан "Фамилиянг нима, болам?!" дея шивирлаб сўраб қўяр, унга сари Жалолиддин "Ааатттаммуууппп" дея эркаланар эди. Икромжон Умид мавзусида Адҳам аканинг кўнглига тегиб қўймаслик учун иложи борича эҳтиёт бўлиб ҳол сўраган бўлди-ю, отанинг юрагини ортиқ тимдаламаслик учун ўзини ортиқча саволлардан тийди. Бироқ... Тун ярмида Икромжонни ухлаб қолган деб гумон қилиб бесасгина ташқарига йўл олган Адҳам ака ҳовлидаги ўрик дарахтининг ёнига чўккалаганча овозини чиқармай узоқ йиғлади. Унинг аҳволига нимқоронғи даҳлиз орқали гувоҳ бўлиб турган Икромжон шу топда Адҳам акага бир оғиз сўз айтиб юпатиш қанчалар ортиқча эканлигини билар, шу билан бирга ушбу ҳолатни кузатиш ўз юрагига ҳам оғирлик қилар, ич-ичидан "Оҳ ота-я?! Қандоқ инсон эди авваллари? Энди эса фарзанд доғи бояқишни адои-тамом қилиб еб битирибди" дея эзилар эди. Адҳам ака эрта тонгда тетик ва кўтаринки кайфиятда уйғонди. У нонушта пайтида оила бошлиқларига илтижо оҳангида илтимос қилар экан кўзларини набирасидан узмас эди. - Икромжон ака... Руҳсат берсангиз симпозиум тугаса, қизим билан набирамни бир неча кунга Тошкентга олиб кетсам. Илтимос... Сурайёдан эса ҳавотир олманглар. У... Сурайё кўзлари очилиши, хатоларини тушуниб етиши учун етарлича тўлов тўлади. Карами кенг Аллоҳ чин дилдан тавба қилган гуноҳкор бандасини кечирганда биз хом сут эмган бандалар бир-биримизни кечирмасак инсонийликдан бўлмас. Ҳаётнинг ушбу таҳир ўйинларида энг кўп жавоб берган, умрининг оҳиригача ҳам жавоб бериб ўтадиган Сурайё бўлади. Ҳозир уни кўрсангиз танимайсиз. Аввалги Сурайёдан асар ҳам қолмаган. Шунинг учун... - Адҳам ака...- Икромжон унга далда берган оҳанда деди,- ўзингизни ортиқ уринтирманг. Сиз бафуржа ишларингизни битириб келаверинг. Осиё ва Жалолиддин эртага тушдан кейин тайёр бўлиб сизни кутиб туришади. Биз эса Латофат иккимиз бу ердаги ишларимизни битириб шанба ё якшанбаларга Тошкентга бориб қоламиз. Унгача қизим ва набирангиз сизларнинг иҳтиёрингизда... Адҳам ака Икромжондан бу қадар оқибатни кутмаган эди. Унинг кўнгли бир зумда ёришиб осмон бўлиб кетди. Адҳам ака бу хонадонни тарк этганда икки елкасидан қанот учиб чиққан каби қадамлари енгил эди... 🔳 🔳 🔳 - Сурайё, онаси...- сафардан қайтган Адҳам ака очиқ чеҳра билан аёлининг ёнига омонатгина эгилди,- биласанми мен сенга кимни олиб келдим? Агар ҳаяжонланмайман, ўзимни вазмин тутаман деб ваъда берсанг уни ёнингга чақираман... Адҳам ака ҳарчанд Сурайё опани ҳотиржам бўлишга чақирса ҳам аёли эрининг офтобдек ёришган чеҳрасидан ўзича бир яхшиликни тусмоллаб, аланг-жаланг қилиб қолди: - Уууу... Уууммииитддд... Боооллллааааммм... Адҳам ака кўз ёшларини тия олмай аёлига жилмайди: - Ҳааа... Боланг қайтди, онаси... Кичкина Умидимиз қайтди... Адҳам ака ўзини четга олиб сурилганча йўл бўшатди. Остонада кичкина Жалолиддинни етаклаган Осиё кўринди... #давоми_эртага 📌 Муаллиф: Хазонрезги @xazon_rezgi /96
نمایش همه...
👍 11🔥 1
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА хабарни сизларга етказа олмадик. Эндиги энг асосий дардимиз гўдагимнинг соғ-омон дунёга келиши эди.  Вақти соати етиб у-Жалолиддин дунёга келди.  Бундан бу ёғига болажонимнинг жилмайиши,  кулиши,  биринчи бор қадам босишларга овуниб кунларимиз ўтаверди.    Вақти келиб Жалолиддиннинг тили чиқди. Биласизми,- ҳазин жилмайди Осиё,- унинг тили "дада" деб чиққан эди. Жалолиддин тинимсиз "дадда" лаб чуғурлайвергач, кўнглим бузилиб кетди ва "Нима бўлса бўлар" деб уйдагиларни огоҳлантирмай Жалоллиддинни бағримга босганча ўғлимнинг дадасини излаб йўлга тушдим. Йўл бўйи улар билан бўладиган учрашувни, Жалолиддин ҳақидаги янгиликларни қандай қилиб айтишни ўйлаб юрагим неча йиллик соғинчдан дук-дук уриб борар эди. Таксида бир вақтлар ўзим келин бўлиб тушган кўчага кириб келганимда, Умид ака куёвлик либосида бошқа бир аёлни қўлтиқлаб уйга олиб кираётган эдилар. Мен собиқ турмуш ўртоғим, ўғлимнинг дадасининг никоҳ тўйининг устидан чиқиб қолган эдим. Ва... Индамай ортга қайтиб кетишга мажбур бўлдим. Шу воқеага ҳам тўрт йилдан ошиқ вақт ўтибди. Мен қайтиб остонангизга бош уриб боришга, Жалолиддин ҳақида хабар беришга юрагим дов бермади. Билмадим, балки аёллик ғурурим йўл бермагандир. Бора-бора Умид ака бошқа аёл билан яшасалар мен ҳам ҳаётимнинг мазмуни ўз Жалолиддиним билан бирга умр кечиравераман деган қарорга келдим. Тан оламан бу қарорим заминида Умид акадан аразлаш, ҳудбинлик йўқ эмас эди. Аммо йиллар ўтиб бир нарсага иқрор бўла бошладим. Жалолиддин ота меҳрини қўмсамоқда эди. У тенгдошларини кузатиб отаси борларга қараб кўнгли ўксимоқда. Ҳадемай мактабга чиқади, бироқ "Аяжон, менинг адажоним қачон келадилар?" деган саволларни бергани берган. Мен унга "Аданглар учувчилар. Сен мактабга чиқиб ақлли бола бўлганингда қайтиб келадилар" дея жавоб берган эдим. Қўшни буви эса "Болажоним кўпдан кўп савоб йиғсанг, даданг шунчалар тез қайтиб келади" деганлари учун фикр-у хаёли шунда бўлиб қолган. Икки ой аввал Тошкентга бориб қайтган адамлар...-Осиёнинг кўзларида ёш ғилтиллади,- улар Умид акам ҳақида ҳунук, ноҳуш хабарни етказиб келдилар... Адажон... Мен ўша кундан буён тинимсиз пинҳона кўз ёши тўкаман. Ҳаётда ҳамма нарсага тайёр эдим-у, аммо ўғлингизни йўқотишдан бошқа... Адажон... Мен ўз фарзандини ота дийдоридан бенасиб қилиб қўйган бахтиқаро онаман. Рашк, алам, муҳаббат мени шу куйга солди. Юрагимдаги бу оғир юк билан яшаш менга нечоғлик оғир эканлигини билсангиз эди. Гоҳида шу қадар тушкунликка тушаман-ки, чеки-чегараси йўқ. Бироқ Жалолиддинни сиз ва ойижоннинг ҳузурларига олиб бориш ниятим бор эди... У отасини кўрмади, бироқ бобо, бувисини танишга ҳақли деб ўйлаб юргандим... Бугун эса сизни бу ерда кўриб ниятим чин дилдан бўлганлигини ҳис қилдим... Осиё Адҳам акага яна кўп нарсалар ҳақда гапиришни истаган эди, аммо гапира олмади... Қани энди аёллик ҳаёси йўл қўйса-ю, ҳаётидаги ягона эркак Умиддан бошқасини тан олмаганини, ололмаганини айта олса... Ундан нафратланишни қанчалик истамасин бунинг уддасидан чиқа олмагани ҳақида айта олса. Умидни бор фазилати ва камчиликлари билан жон қадар суйганини айта олса... Умидсиз дунё унга қанчалар тор бўлгани ҳақида ҳайқира олса... Йўқ... У булар ҳақда айта олмайди. Қандай ҳам айта оларди. Ахир ҳақиқий ишқнинг бошланғич манзили ҳам, ибтидоси-ю, иқтидоси кўнгилда бўлса... Ҳар бир кўнгилнинг эса ўз эгаси бор... Унга бошқаларнинг ҳадди йўқ... Ҳаққи йўқ... @xazon_rezgi /95
نمایش همه...
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 40-қисм -Қудамгилар кўринишмайди? -айвонга қилинган жойда Жалолиддинни қучоғидан қўймай сўради Адҳам ака. - Ишда эдилар,- деди Адҳам акага чой узатар экан Осиё,- ҳадемай келиб қолишади. - Қизим, - оғир ютинди Адҳам ака,- тақдир насибангиз қўшилиб бу ерларга келиб қолган экансизлар-да. Биз бўлсак сизни Тошкентдан излаб юрибмиз. Қариндош-уруғларингиз эса сиз ҳақда "Иккинчи қайта турмуш қуриб кетди" деганларидан сўнг, буёғига излашдан маъни йўқ деб барига қўл силтаб қўя қолган эдик... - Турмушга чиққаним йўқ, адажон, - ийманиб ерга қаради Осиё, - қариндошларимиз бизни ортиқча безовта қилмаслигингиз учун ёлғонлашган чамаси. - Қизим, нима учун...Нима учун набирам борлигини биздан яширдингиз? Ахир... - Жалолиддиннинг ҳақда ўғлингиз билан ажрашганимиздан сўнг билиб қолдим. Унгача ҳам тобим бўлмай юргандим- у, аммо буларнинг бари ўша кезлари бошимга тушган савдолар туфайли деб ўйлабман. Сўнгра эса янгиликни айтсам барибир ишонмайсизлар деб ўйладим. Ўша туҳмат бошимга тушган кезлари ўғлингизнинг менга ишонмаганлари юрагимга жуда оғир ботган эди. Шу ҳам бир сабаб эди менимча. - Ўша куни "Мен ишдан келиб барини бир бошдан тафтиш қилиб кўриб чиқаман" деган куним қайтгунимга қадар сиз кетиб қолган экансиз. - Адажон... Мен кетиб қолмаганимда ойижонннинг аҳволлари нима кечарди? Ахир бу ишларнинг бошида улар турган эдилар. Ўша малъун Одилни келишини айтиб менга тайинлаб вилоятга кетган ойижоннинг ўзлари эдилар-ку!?. Мен келин бўлиб қандай қилиб шу хонадон соҳибасини ёмон отлиқ қила олардим?! Мен оқлансам, ойижоннинг номлари қора бўлиши аниқ эди. Бунга йўл қўйиш мумкинми эди... Тўғри ўша куни ойижонни ўзларига оғир ботадиган қилиб, қаттиқ-қаттиқ гапирдим. "Гувоҳим Аллоҳ, унинг ўзи жазоингизни беради" дедим. Хонамда ёлғиз қолганимда эса ҳар тарафлама ўйладим. Очиғи айбсизлигим исботланса Умид ака мен туфайли оналари билан юзкўрмас бўлиб кетишларидан қўрқдим. Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор деганларидек, "Шу баҳона бўлиб Умид ака билан бир йўла ажралишиб қўяқоламан. Улар ҳам ота бўлиш бахтига муносиблар" дедим. "Майли номим ёмон бўлса бўла қолсин, шунинг ортидан сизнинг оилангизга бахт келса розиман"-бу менинг ўша вақтда келган оҳирги қарорим эди. Туҳмат юки жуда оғир бўлар экан. Ўша куни" Уйга борсам ота-онамга вазиятни қандай тушунтираман, мени ўз эрига ҳиёнат қилишда айблашаяпгани ҳақида қайси бетим билан айтаман" деган ўйлар исканжасида дугонам Элноракига йўл олдим. Биласиз Элнора тоғаваччам Жавлонга турмушга чиққан, шаҳарнинг бир четида уч хонали квартира сотиб олганларига кўп вақт бўлмаганди. Бор гапдан хабардор бўлган Жавлон ўзи бизнинг уйга бориб ота-онамни ҳотиржам қилиб келди. Орадан вақт ўтгач мен адамлар орқали ажралиш таклифини айттириб юбордим. Кўп ўтмай ажралишдик ҳам. Ўшанда адамлар ҳам, аямлар ҳам менинг тақдиримга кўп куйишди. Яшириб нима қилдим?! Ўғлингиз билан ажралишганимиз менга қаттиқ зарба бўлган эди. Аммо мен шўрликка бошқа илож ҳам қолмаган эди-да?! Тақдир зарбасини кўтара олмай ётиб қолдим. Уйга чақирилган тез ёрдам шифокорлари қон босимим кескин кўтарилиб кетганлиги сабабли мени зудлик билан шифохонага элтишди. Ҳомиладорлигимдан ўша ерда хабар топдим. Шифохонадан чиққан вақтим адамларга Жиззах вилоятида янги турар-жой биноларини қуриш учун таклиф берилганлигини эшитдим. Шунда бир қарорга келишга иккиланиб турган адамларга "Маълум вақтгача бўлса ҳам мени бу ерлардан олиб кетинг" дея ёлбордим. Жиззаҳга кўчиб келганимиздан сўнггина ҳомиладорлигимдан хабар топган адам ва аям бу ҳақда сизларга хабар бермаслик жуда катта адолатсизлик бўлишлигини таъкидлашди. Мен бир қарорга келгунимга қадар бошимга яна бир синов тушди. Қонимда топилган инфекция сабаб туғилажак гўдакнинг ҳаёти хавф остида қолган эди. Шу сабаб яна ўз ташвишимиз билан бўлиб набиралик бўлишингиз ҳақидаги @xazon_rezgi /94
نمایش همه...
🔥 1
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Осиё шу сўзларни айтар экан ён тарафдан аста-секин оҳиста қадамлар билан студияга кириб келган йигит унга яқинлаша бошлади.  Даврадагиларнинг бари нафасини ичига ютганча уларни кузата бошлади.    Йигит ҳаяжонда Осиёга яқинлашди:    -МАЛИКАМ...    Бошловчи барчага юзланди:     - Шундай қилиб Друг - Умид ўлим ёқасида ҳам унутмаган ягона сўзни сиз ҳам эшитдингиз.  Осиё Умид томонга ўгирилди... - Маликам...- такрорлади Умид.. 🔳 🔳 🔳 "Баҳор қайтмайди" деганлар адашади. Борлиқни мукаммал яратган зот уни ҳамиша, то ўзи истамагунча қайтадиган қилиб созлаб яратган. Шу сабаб ҳотиржам бўлинг: - Кетган баҳор ҳамиша қайтади! Муҳими #БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА биз ўзимизни қандай тутишимиз... Уни кутиб олиш учун қанчалар тайёрлигимиз... Баҳорга қанчалар муносиблигимиз... Ана шунда кўнгил баҳорлари қайтаверади. Ҳудди Умид ва Осиё ҳикоясидаги куз бўлишига қарамай изига қайтган баҳор каби... "Қолгани нима бўлди?!" дейсизми... Икромжон ака Умид ва Осиёни олиб юртга қайтди. Уларни уйларида Адҳам ака, Сурайё опа, Латофат ҳамда биринчи синф ўқувчиси Адҳамов Жалолиддин Умид ўғли бир олам қувонч билан кутиб олдилар... Ким билсин, Жалолиддин келгуси йили ука ё сингилчалик бўлар... Бу ҳикоямизни энди сиз тугатиб қўяқолинг, майлими? Мен эса аллақачон янги қаҳрамонлар излаб йўлга тушдим... Ҳаа айтганча, асар ёзиш вақтида кечикканим, куттирганим, савол, фикр-муносабатларингизга жавоб бера олмай қолганим учун мени маъзур тутарсиз. (Аслида бу фикрлар мен учун жуда қадрли ва мен уларни ҳар бирини ўқиб бораман) Сабаби мен ҳам оддий бир аёлман. Бахтини оиласи, фарзандлари ва севган касби орқали туйган оддий бир муаллима... Исми- ГУЛ, кўнгли- БАҲОР, руҳи- ХАЗОНРЕЗГИ... Хайр демайман, Кўришгунча... Сатрлар орқали ғойибона дийдорлашгунча... Гулбаҳор Рахматуллаева-Хазонрезги Асар боши: 20.01.2024. Якуни: 25.04.2024. Эътиборингиз учун раҳмат! Саломат бўлинг! #қисса_тугади 📌📌📌 @xazon_rezgi /100
نمایش همه...
🔥 2
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА бир кўркам йигит ҳар сафар оппоқ отда ўзини авайлаб қучиб кетаётганини кўрар экан. Кунлардан бир куни у аёлнинг туши ўнгдан келибди. Аёл дугоналари билан тоққа дам олишга чиққанда унга отда сайр этишни таклиф қилишибди. Бир сабаб бўлиб ҳуркиб кетган от қаҳрамонимизни олиб қочиб кетган. У "Ҳаммаси тамом" дея тақдирга тан берган вақтда отнинг тизинини бир забардаст қўл ушлаб қолибди ва ўша ҳалоскор чапдастлик билан уловга миниб қизни авайлаб бағрига олибди. Айнан шу дақиқаларда қиз бир неча йиллардан буён тушларида кўриб юрган йигитни танибди... Шундай қилиб ҳар икки ёшнинг муҳаббат қиссаси ҳаётга кўчган экан. Ушбу воқеага ўн икки йил бўлибди.. Ўтган йили эса аёл йигитнинг ўзга диёрда фалокатга учрагани, воқеа жойида бир неча жасадлар ёнидан ўз кўнгил эгасининг шаҳсий ҳужжатлари топилганлиги ҳақида хабар олибди. "Мен бу хабарга сира ишона олмадим, - деб ёзган эди қаҳрамонимиз ўз мактубида,- сабаби хабар ҳақида эшитганимдан сўнг қалбим эгаси яна тушларимга кира бошлаган ва мени чорлаётганларини кўра бошладим. Бу сафар мен оқ отда борар ва у кишига қўлларимни узатар эмишман..." Бошловчи шу ерда чуқур тин олди ва сўзлашда давом этди: - Биз қаҳрамонимиз Ўзбекистонлик Осиёнинг мактубини олгандан сўнг чуқур ҳайратга тушдик, сабаби дунёда камдан кам инсонларга ана шундай тушларда хабари келадиган илоҳий муҳаббат инъом қилинади. Биз ижодий гуруҳимиз билан "Бундай муҳаббат шунчаки тугаб қолиши мумкин эмас" деб ўйладик ва Осиё юборган кординаталар орқали Умидни излашга киришдик. Барчамизнинг назаримизни тортган нуқта- Умид фалокатга учраган жойни кўприк устида эканлиги бўлди ва биз сув оқими бўйлаб уни қидира бошладик. Йигитларимиз Умид деб таҳмин қилган инсонимизни фалокат жойидан тўрт қишлоқ наридан излаб топишди. Энг қизиғи ўша кезлари у топилган қишлоқ яқинида ҳам автофалокат содир бўлган ва икки инсоннинг ўлими билан якунланган, қишлоқдагилар ўша мудҳиш воқеада қаҳрамонимиз жабрланган деб ўйлаб кўп жойларга хабар бериб, бирор ижобий натижага эриша олмаган эканлар. Таҳмин қилганингиздек қаҳрамонимиз автофалокат туфайли ҳотирасини йўқотган экан, бироқ ора-чора бир сўзни такрорлар экан. Ўша сўз нима эканлигига қизиқяпсизми? Яқинда бу ҳақда билиб оласиз... Бора-бора қишлоқдагилар Друг дея исм берган йигитнинг ҳотираси аста-секин тиклана бошлабди. Ҳозир унинг ўз тилидаги сўз бойлиги анча-мунча кўпайган, бироқ ҳалигача яшаш манзилини аниқ ҳотирлай олмаган. Биз Другни сувдан қутқариб олган ва ўз хонадонидан жой берган Вася амакини студиямизга таклиф қиламиз. Студияга чиқиб келган етмиш ёшлардаги қария даврадагилар билан саломлашиб Другни қандай вазиятда учратгани, у билан салкам бир йил давомида кечирган ҳаёти ҳақида гапириб берар экан, бошловчи унга: - Йигит ҳотирасини бутунлай йўқотганда ҳам ёдидан чиқармаган ягона сўз нима эди?- дея савол берди. - Буни унинг ўзидан сўранг, - жилмайди қария. - Яхши унда Другни студияга таклиф қилишдан аввал даврага ҳаётининг мазмунини тушларида кўрган, тушларида севган, ана шу тушлари орқали узоқ ўлкаларга излаб келган Осиёхонимни таклиф қиламиз. Осиё даврага оппоқ кўйлакда худди фаришталарга ўхшаб сузиб киргандек бўлди. Студиядагилар Осиёнинг гўзаллиги, малоҳати, энг асосийси садоқати ва муҳаббатига тан берганча қарсаклар билан кутиб олишди. Бошловчилар қарсаклар овозини аранг бостиришар экан, Осиёга савол беришди: - Агар Друг сиз излаб келган йигит бўлиб чиқмаса нима қиласиз?!- дея савол беришди. - Мен битта нарсани аниқ биламан,- дея бошини баланд тутди Осиё,- қалбим эгаси Умид ака тириклар! Сабаби у киши ҳаётимга кириб келган вақтдан бошлаб юрагим ҳудди куй чалаётгандек бошқача ура бошлаган. Юрагим ҳамон шундай урмоқда. Тушунганингиздек, бу дегани Умид ака тирик дегани. Агар уларни бу ердан топа олмасам бошқа жойдан қидираман. То умримнинг оҳиригача... @xazon_rezgi /99
نمایش همه...
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Директорнинг ёнида одам бор экан,  Осиё қабулхонада навбат кутиб телефонини қўлига олди. У интернет тармоғига уланар экан, ўзи икки ой аввал мурожаат қилиб мактуб йўллаган идорадан жавоб келганини кўриб юраги ҳапқириб кетди. Осиё Жиззахдаги аввалги ишлаган мактабидан бўшаганидан буён қайтиб ишга кирмаган, асосий вақтини Сурайё опанинг парваришига бағишлаган эди. У қайнонасининг "Мени деб уйда ўтириб қолманг, мана Чаросхон ҳам кунимга яраб турибди, сиз ярим кун ишга бориб кўнглингизни ёзиб келаверинг" деган сўзларига "Ишлаш қочмас, ойижон, аввал сиз оёққа туриб кўнглим ҳотиржам бўлсин" дея қатъий рад жавобини берган эди. Осиё қўлидаги мактубни ўқир экан, кўз ўнгига дарҳол адаси келди. У директор қабулхонасидагиларга кейинроқ келишини айтиб, ўзи ташқарига йўл олди. - Адажон, - деди у Икромжон акага қўнғироқ қилиб,- менга ёрдамингиз керак. Шу топда сизни кўрмасам бўлмайди. Жуда ҳам зарур бу... Осиёнинг қўнғироғидан оёғини қўлига олиб етиб келган Икромжон ака ундан бор гапни эшитиб танидан мадор қочди, бироқ тезда ўзини ўнглаб олди. - Бу хабарни биринчи менга айтганинг жуда соз иш бўлибди. Энди нима қилишимизни келишиб олишимиз керак... 🔳 🔳 🔳 Шу куни кечга яқин Жалолиддиннинг биринчи синфга чиққани муносабати билан Латофат аяси иккиси қўлларида торт ва мева-чева олиб Адҳам акаларникига кириб келган Икромжон ака дастурҳон устида қизиқ хабарни айтиб қолди. - Адҳамжон ака... Мен ва ёрдамчим навбатдаги объектни мувафаққиятли топширганимиз учун Ялта шаҳрига бориб саёҳат қилиб келиш учун беш кунлик йўлланма билан тақдирлангандик. Бироқ ёрдамчимга ўғиллари Умра зиёратига бориш учун йўлланма олиб беришганлиги учун у киши мен билан кета олмайдиган бўлиб қолдилар. Латофат боргин десам, унга ишидан жавоб тегмади. Шунга ижозат берсангиз Осиё мен билан кетса дегандим... Адҳам ака Сурайё опага қисқа нигоҳ ташлади-ю, кулимсираганча Икромжон акага розилик ила бош силкиди: - Албатта, Икромжон ака. Қизим сиз билан бемалол бориб келаверсинлар. Жалолиддин боламни ўзим мактабга олиб бориб, ўзим олиб келаман. Қолаверса бувиси бор, яна бир қизим Чарос бор. Биздан ҳавотир олманглар, яхши дам олиб келинглар... 🔳 🔳 🔳 Икромжон ака ва Осиёнинг жўнаб кетганига тўрт кун бўлди. Орада Осиё адаси билан манзилга яхши етиб келишгани, ўзлари каби саёҳатчилар билан дам олишаётгани ҳақида икки марта телеграмм қўнғироғини амалга ошириб уйдагиларни ҳотиржам қилди. Кечга яқин Осиёдан яна қўнғироқ бўлганида Адҳам ака кутубхонада эди. - Ассалому алайкум, адажон...- деди Осиё ҳаяжон билан, ёлғизмидингиз? - Ҳа, ҳа, - деди Адҳам ака шошиб қолганидан алик олишни ҳам унутиб ,-кутубхонада эдим, ҳозир ойингизни ёнига чиқаман... - Тўҳтанг, адажон, шошилманг,-Осиёнинг ўзи шошганча тез-тез гапирар эди,- адажон... Мен сизга ҳозир бир видео жўнатаман. Сиз уни батафсил кўринг . Шунда менинг ва адамларнинг нима учун кутилмаганда саёҳатга кетиш сабабларимиздан огоҳ бўласиз. У ерда ҳамма, ҳаммаси бор. Барча саволларнинг жавоби ҳам. Адажон, видеони кўриб бўлгач нима қилишни ўзингиз биласиз. Биз индинга эрталаб уйда бўламиз. Адҳам ака "Ҳўп, қизим, ҳўп" деганча Осиё билан хайрлашиб кўнгли алланечук бўлганча, у юборган видеони очиб кўришга тутинди. Видеода Россия телеведениясининг НТВ каналида намойиш этиладиган "Жди меня" кўрсатувининг навбатдаги сони муҳрланган экан. Кўрсатув бошловчилари даврадагилар билан саломлашиб олгач навбатдаги воқеани ҳикоя қилишни бошладилар... -Бугун сизга ҳикоя қилган навбатдаги воқеамизга "Тушларда севдим сени" дея ном бергимиз келди. Биласизми, бизга мактуб ёзган аёл ўз фарзандининг отаси ҳақидаги ўлим хабарини эшитгач бу хабарга сира ишонмаган экан. Нима учун дейсизми? Сабаби бундай. Қаҳрамонимиз бўлмиш у аёл турмушга чиқишдан неча йиллар аввал бўлажак турмуш ўртоғини тушида кўрган экан. Ана ўша тушлар аёлнинг ҳаётида бир эмас, бир неча бор такрорланган, унда @xazon_rezgi /98
نمایش همه...
🔥 1
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА - Жалолиддин,- ялт этиб Илҳомжонга қаради Адҳам ака, - исми Жалолиддин денг бу болакайни? - Ҳаа! - Адҳам акадаги ҳаяжонни ҳис қилмай йўлга қараганча жавоб қайтарди Илҳомжон,- исми Жалолиддин, фамилияси Ааатттамуупп...- шарақлаб кулди у,- Жалолиддин фамилиясини шунақа ширин қилиб айтади-да ўзи...- асли Адҳамов унинг фамилияси. Сиз билан адаш фамилиядош бу болакай - Сиз бу оилани яхши танийсиз шекилли,- Адҳам аканинг рул бошқараётган қўлларига титроқ турган эди... - Ҳаа, яхши танийман. Жалолиддиннинг бобоси Икромжон ака бош бўлиб қурган намунали уйлардан бирини олганмиз биз. Иморатга бошдан тўлов қилиб битгунича ишнинг боришидан хабардор бўлиб тургандик. Икромжон ака билан ўшанда яқиндан танишиб чиқишиб кетгандик. Тилло инсон у киши. - Жалолиддиннинг бобосининг исми Икромжон ака бўлса, унда нега фамилияси Адҳамов? -ўсмоқчилаб сўради Адҳам ака - Аниқ сабабини билмайман-у, аммо Жалолиддин ота томонидан фамилия олган бўлиши керак. Икромжон ака унга она томондан бобо-ку, яъни Осиё муаллиманинг дадаси... -Илҳомжон,- бирдан тормозни қаттиқ босди Адҳам ака, - минг бор узр. Мен ҳозир сиз билан кета олмайман.Сабаби...Сабаби бир неча йиллардан буён ахтариб юрган инсонларимни топгандекман. Ҳозир ортга қайтмасам бўлмайди. - Устоз, бугун сизни ўз уйимда меҳмон қилиш ниятим бор эди. Шунга яраша тайёргарликни ҳам бошлаб юборгандик... - Кейин...Кейин Илҳомжон... -Адҳам ака машинасини ортга бура бошлади,- зиёфат қочиб кетмас. Мен ҳозир баъзи саволларга жавоб олишим керак. Агар таҳминларим тўғри чиқса, унда оламда мендан бахтли инсон бўлмайди. Сизга эса барчасини эртага симпозиум ўтгандан сўнг батафсил тушунтириб бераман. Илҳомжонни кўча юзида қолдирган Адҳам ака машинасини келган йўлига елдек учириб кетди. - Тинчликми, ака?!- деди изма-из келаётган Миркомил,- домлага нима бўлди? Нега ортга қайтиб кетдилар!? - Аниғини билмадим,- Адҳам аканинг изидан ўйчан тикилиб қолган Илҳомжон,- аммо нималарнидир фаҳмлагандек бўлдим... 🔳 🔳 🔳 Адҳам ака сал аввал Жалолиддинни қолдириб кетган дарвоза олдида машинасини тўҳтатди. Унинг юраги тинимсиз ҳапқирар, кўзлари ёшга тўлиб кетганидан атрофни кўришга ҳалақит бера бошлаган эди. Адҳам ака дастрўмолини олишга ҳам тоқати етмай, кўз ёшларини ўнг қўлининг терс тарафи билан артиб қия очиқ қолган дарвозадан ичкарига мўралади. Анвойи гуллар барқ уриб очилиб ётган ҳовлининг бир чеккасида Жалолиддин қўлидаги алланимани тимискилаб ўтирар эди... - Жалолиддин...-йиғи аралаш овози бўғилиб чиқди Адҳам аканинг Жалолиддин унинг овозини эшитиб жилмайди ва чопқиллаганча Адҳам аканинг ёнига келди Адҳам ака Жалолиддиннинг қаршисида тиз чўкди. - Бобожон, яна сув ичасизми? - Адҳам акага беғубор нигоҳларини қадади Жалолиддин - Ҳаа... -деди Жалолиддин қиёфасида ўғли Умиднинг ёшлигини кўрган Адҳам ака- фақат аввал сени бир бағримга боссам майлими? Адҳам ака қучоғини кенг очди. Жалолиддин бироз ўйланган бўлди-ю унинг қучоғига кирди. Адҳам ака Жалолиддинни авайлаб қучганча сочларини тўйиб-тўйиб ҳидлади , ўзидан бироз итариб оппоқ беғубор юзларига тикилди ва яна бағрига- бу сафар маҳкамроқ босди. - Бу нима? - деди Адҳам ака кўксига алланима ботганини ҳис қилиб Жалолиддинга ҳайрон тикилди. - Бу жажарамиз туймойи,- деди Жалолиддин "шажара" дейишга тили келишмай, яктакчасининг ичидан чарм тумор чиқариб, - унинг ичида Ибойим додам, Аттам бобом, Умммд адамлар ва... - Ва Жалолиддиннинг исми ёзилган... Ҳудди сиз орзу қилганингиздек, адажон... Адҳам аканинг кўз ўнги қоронғилашиб кетди. У ўрнидан гандираклаб турди-ю, қаршисида кўз ёшлари шашқатор Осиёни кўрди... -Қизим... Ахир... Ахир бу қанақасига? Нега? Нима учун? - Нега набирали бўлганингизни айтмаганимга ҳайрон бўляпсизми, адажон? Барини бир бошдан сўзлаб бераман,- ҳўрсинди Осиё,- фақат аввал айвонга ўтиб бир пиёла чой ичинг. Суҳбатимиз ҳали узоқ давом этади... Муаллиф: Хазонрезги #давоми_эртага📌 @xazon_rezgi /93
نمایش همه...
👍 2
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.