cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

SUG'ONCHI JOME MASJIDI

👇👇👇👇👇👇👇👇 @Sugonchi_jome_masjidi @Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy 👆👆👆👆👆👆👆👆 Odam qo'shganlardan Alloh rozi bo'lsin 🕋 🕋 Саволлар учун @Anvar_Abdurazoqov

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 056
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+197 روز
+730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

​​#ТАРҚАТИНГ Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан: – Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш. –Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш. – Ичимликни пуфламасдан ичиш. – Чап қўлда овқатланмаслик. – Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш. – Таҳорат билан ухлаш. – Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш. – Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш. – Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш. – Ёш болаларга ҳам салом бериш. – Эркак кишилар оқ кийим кийиши. – Учрашганда қўл бериб сўрашиш. – Ўнг томонга қараб ухлаш. – Беморларни зиёрат қилиш. –Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик. – Калтакесакни ўлдириш. –Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат. –Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш. Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир... ☝️Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради. ▶️Обуна бўлишни унутманг ! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! @Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
نمایش همه...

ИНСОННИНГ 5 НУҚСОНИ Агар бир инсон машина ишлаб чиқарса, уловнинг сифатини, имкониятларини ва нуқсонларини жуда яхши билади. Худди шундай, Аллоҳ таоло инсонни яратди ва У Зот инсоннинг имкониятларини жуда яхши билади. Қуръони каримнинг қай ўрнида инсоннинг яхши жиҳатлари саналган бўлса, ўша жойда унинг беш нуқсонини ҳам санаб ўтилган. Инсон золимдир Инсоннинг энг катта нуқсонларидан бири у золимдир. إِنَّهُ كَانَ ظَلوُمًا «Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золимдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят). Албатта, инсон золим бўлиши билан бирга, унда бу нуқсонини тўғрилаш имконияти бор. Яъни, инсон золимдан Аллоҳ таолога мақбул бўлган одил сифати билан сифатлана олиши мумкин. Инсон жоҳилдир Иккинчи нуқсони шуки, инсон ўта жоҳилдир. كَانَ ظَلُومًا جَهُولًاإِنَّهُ «Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золим ва ўта жоҳилдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят). Албатта, инсонда бу сифатнинг тескариси бўлган илм ҳосил қилиш истеъдоди бор. Гуё Аллоҳ таоло бу икки лафз (жоҳил ва золим) билан шунга ишора қиляптики, агар инсон ҳаракат қилса, ўзининг жоҳиллигини олимликка, золимлигини эса одилликка ўзгартириши мумкин. Инсон заифдир وَ خُلِقَ الْإِنْسَنُ ضَعِيفًا «Ва инсон заиф яратилгандир», (Нисо сурси, 28-оят). Инсон шу даражада заифки, унинг онгида, инглизлар таъбири билан айтганда, “FEAR OF UNKNOWN” “нотаниш нарсадан хавфсираш” доим бўлади. Инсон шу даражада заифки, уни заррадек келадиган вирус бемор қилиб қўя олади. Шу даражада инсон иложсиз қоладики, шифокор бу давосиз касаллик, дейди. Ваҳоланки, у вирус шу даражада кичикки, уни ҳатто оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Лекин шу зарра миқдоридаги вирус инсонларни ҳалокат ёқасига олиб боради. Инсон шошқалоқдир Тўртинчи нуқсон бу шошқалоқликдир. وَ كَانَ الْإِنْسَانُ عَجُولًا «Ва инсон шошқалоқ бўлгандир», (Исро сураси, 11-оят). Инсон табиатан шошқалоқдир. Агар тўрт кун нафл намозларини ўқиса, бешинчи куни Шайх Шиблий раҳматуллоҳи алайҳдек ёки Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳдек кароматлар кўрсатишни орзу қилади, дуолари ўша заҳоти қабул бўладиган зот бўлишни хоҳлаб қолади. Бир, икки марта дуо қилиб, менинг дуоларим ижобат булиши керак, деб даъво қила бошлайди. Инсон беҳафсала ва тор юраклидир Аллоҳ таоло бешинчи нуқсонни бундай баён қилиб марҳамат қилади:, إِنَّ الْإِنْسَانَ خُلِقَ هَلُوْعًا «Албатта инсон ўта беҳафсала қилиб яратилингандир», (Маъориж сураси, 33-оят). Бу ояти каримани “тор юраклидир” деб тафсир қилганлар ҳам бор. Яъни, инсон шу даражада беҳафсалаки, унга Аллоҳ таоло томонидан яхшилик етса, фаромуш қилади, озгина мусибат етса, сабот билан сабр қилмайди. Агар бирон муваффақиятга эришса, фақат ўзининг кучи билан унга эришганини даъво қилади. Аллоҳ таолонинг берган тавфиқини унутади. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ▶️Обуна бўлишни унутманг ! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! @Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
نمایش همه...
ОТА-ОНАНГ ҲУЗУРИГА БОР! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб, душманлар билан гина қилишга байъат бермоқчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар: – Ота-онангдан бирортаси ҳаётми? – Ҳа, Аллоҳнинг Расули! Улар иккиси ҳам ҳаёт, – деб жавоб берди у киши. – Ота-онанг ҳузурларига бор! Уларга яхши ҳамроҳлик қил! – дедилар Расули акрам. Шунда у киши ота-онаси олдига борди. Ота-онаси қалби сурурга тўлди. Ўғлининг фироғида тўкаётган ёшлари тинди. Юзларида табассум жилва қилди. Бу билан Сарвари коинот инсоният учун ота-онага яхшилик қилиш ҳатто душманга қарши бориб жидду жаҳд қилгандан-да афзалроқ эканини намоён қилдилар. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. ▶️Обуна бўлишни унутманг ! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! @Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
نمایش همه...
🕌 "Кўкалдош" мадрасаси талабаларининг хатмона маросими 🪪 Бугун, 13 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида битирувчи курс талабаларининг “Хатмона – 2024” байрам тадбири бўлиб ўтди.
Файзли маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов, Диний идора бўлим мудирлари, таниқли уламолар, устоз-мураббийлар ва талаба-ёшлар иштирок этди.
✅Хатмонада сўзга чиққан нотиқлар охирги йилларда юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, ёшларнинг илм ва касб-ҳунар эгаллашлари учун берилаётган имкониятлар, диний таълим сифатини ошириш борасидаги янгиланишларни сўзлаш баробарида битирувчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақият тиладилар. ▶️Обуна бўлишни унутманг ! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! @Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
نمایش همه...
Repost from N/a
Масжид қурилиш ишлари давом этмоқда . https://t.me/sugonchi_jomie_masjid_qurulishi
نمایش همه...
👍 1
Repost from N/a
Масжид қурилиш ишлари давом этмоқда . Таг қисмига бэтон ётқизишга тайёрламоқда . Қурилиш ишларидан фото ва видео лавҳалар . https://t.me/sugonchi_jomie_masjid_qurulishi
نمایش همه...
👍 2
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Сизларга Хожангиз ҳузурида амалларингизнинг энг яхшиси бўладиган, даражаларингизни кўтарадиган, олтину кумушингизни инфоқ қилишдан кўра хайрли бўлган, душманингизга йўлиққанингизда ўзаро Аллоҳ йўлида урушишингиздан кўра яхшироқ бўлган амал ҳақида хабар бермайми?” – дедилар. Саҳобалар: “Хабар беринг”, – дейишди. У зот: “Аллоҳни зикр қилишингиздир”, дедилар». Имом Табароний ривояти. ▶️Обуна бўлишни унутманг ! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! @Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
نمایش همه...
ТИЛИМИЗНИ БИРОВЛАРНИНГ АЙБИНИ ҚИДИРИШ БИЛАН БУЛҒАМАЙЛИК Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. ▶️Обуна бўлишни унутманг ! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! @Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
نمایش همه...
👍 1
Яхшиликка чақирувчи кишида қуйидаги хислат ва фазилатлар жам бўлиши лозим: 1) яхшиликка чақиришдан мақсад – Аллоҳ таолонинг розилиги бўлиши; 2) илм. Чунки илмсиз қилинган амри маъруф одамларга таъсир қилмайди; 3) шафқат, мулойимлик билан дўстона насиҳат қилиш зарур. Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломни Фиръавн олдига юборганида: «Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса»(Тоҳо сураси, 43-оят); 4) сабрли ва ҳалим бўлиш. Аллох таоло Луқмон алайҳиссалом қиссасида: «…яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил!» деб марҳамат қилган. 5) амри маъруф қилувчи киши, аввало, айтган сўзига ўзи амал қилиши шарт. Қуръони каримда: “…одамларни яхшиликка буюрасиз-у, ўзингизни унутасизми?!” дейилган. ▶️Обуна бўлишни унутманг ! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! @Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
نمایش همه...
2. У Ўз амри ила фаришталарни руҳ-ваҳий билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига: «Огоҳлантиринглар. Албатта, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга тақво қилинглар», деб нозил қилур. Яъни, Аллоҳ таоло бандалари орасидан танлаган Пайғамбарларига фаришталарни ваҳий билан туширади. Шу орқали уларга, одамларни огоҳлантиринглар, уларга Мендан ўзга илоҳ йўқ эканлигини айтинглар, Менга тақво қилинглар, деб айтади. Зотан, ҳар бир Пайғамбарни юборишдан мақсад ҳам шу ўзи. Ояти каримада ваҳийнинг «руҳ» деб номланиши алоҳида эътиборга сазовордир. Руҳ киши жасадини жонлантиргани каби ваҳий (илоҳий таълимот) ҳам инсон қалбини, дилини жонлантиради. Илоҳий таълимот етмаган қалб ўлик ҳисобланади. Ваҳий инсоннинг қалбига, виждонига, ақлига, тафаккурига жон бўлиб келади. Инсоният ваҳий ила маънавий тирик бўлади. Ваҳийга асосланмаган халқлар маънавий ўлик ҳисобланадилар. Маънавий ўликлик эса, ҳамма балонинг бошидир. Жисмоний, моддий ҳалокатга ҳам, асосан, ушбу маънавий ўликлик олиб боради. @Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
نمایش همه...