cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Adep.uz | Рәсмий канал

Қарақалпақстан мусылманлары қазыяты Тақыятас районы «Муҳаммад Мурад ийшан» жаме мешити рәсмий сайтының телеграмдағы каналы. Мағлыўматлар - қарақалпақ, өзбек ҳәмде туркмен тиллеринде қойып барылады.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 968
مشترکین
-224 ساعت
-87 روز
+80130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Repost from Muslim.uz
#форум #ренессанс 🌙 "БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ – III РЕНЕССАНС ПОЙДЕВОРИ" ЎЗБЕКИСТОН ОЛИМЛАРИ ФОРУМИ 🗣 Бугун пойтахтимиздаги Маърифат марказининг Симпозиумлар саройида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” Ўзбекистон олимлари форуми ўз ишини давом эттирди. Куннинг биринчи ярмида илмий анжуманнинг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати ва Олий Мажлиси аъзолари, Президент маслаҳатчилари, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Фанлар академияси ва бир қатор илмий-тадқиқот институт мутасадди ва профессор-ўқитувчилари, олимлари, уламолар, диний соҳа мутахассислари иштирок этди.
🌙 Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзга чиқиб: “Биз аждодларимиз билан доимо фахрланиб келамиз. Энди уларга муносиб бўлишимизнинг вақти келди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бунинг учун барча шароитлар муҳайё этилади, етук уламолар иштирокида учрашувлар қиламиз, илмий суҳбатлар қурамиз. Марказда аждодларимизнинг асарлари тадқиқ этилади, таржималари амалга оширилади, таҳлил қилинади. Ушбу мақсадда Ўзбекистоннинг энг етакчи олимлари, мутахассислари, илмий изланувчилари, ҳатто хорижнинг етук алломалари жалб қилинади. Шу боис ушбу марказ юртимизда илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчиларнинг энг муҳим масканига айланишига ишонамиз”, дея таъкидлаб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази келгусида чин маънода III Ренессанс асоси бўлишга умид билдирди.
🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
Фикр юритиш (Тафаккур). Тафаккур нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан биридир. Тафаккур «фикр» ўзагидан олинган бўлиб, бир нарса ҳақида чуқур фикр юритиш маъносини англатади. Аллоҳнинг китобида тафаккур қилишга ўн еттита оятда тарғиб қилинган. Улардан баъзиларини ўрганиб чиқамиз. Инсон ақлининг баркамоллигига зикрга фикрни қўшиш билан эришилишини Қуръони карим баён қилган. Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида: «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлардир», деган (190–191-оятлар). Ушбу ояти карималардан кўриниб турибдики, Аллоҳнинг биру борлиги ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўла англаб етиш учун зикр ва тафаккур лозим экан. Бири бўлиб иккинчиси бўлмаса ҳам, иш битмас экан. 👇👇👇👇👇👇👇 http://t.me/adep_uz
نمایش همه...
Adep.uz | Рәсмий канал

Қарақалпақстан мусылманлары қазыяты Тақыятас районы «Муҳаммад Мурад ийшан» жаме мешити рәсмий сайтының телеграмдағы каналы. Мағлыўматлар - қарақалпақ, өзбек ҳәмде туркмен тиллеринде қойып барылады.

Қуръондан оят: Бақара сураси, 238 - оят حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ 238. Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қўрқув ила қоим бўлинг. 👇👇👇👇👇👇👇 http://t.me/adep_uz
نمایش همه...
238.mp32.83 KB
Photo unavailableShow in Telegram
Ассаламу алайкум! Бүгин ҳәптениң Пийшемби күни ☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘   Пийшемби күниңиз қайырлы болсын!      4-Июль                                    2024      28-Зулҳижжа                         1445 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱     Аллаҳ таала бүгинги күниңизди тынышлық ҳәм аманлықта, жақсы кейпиятта, саўаплы әмеллер менен толы болып  өтиўин сизге несип етсин!              ≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡           🌸 Қайырлы күн әзизлер! 🌸              ≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡      Бизди социаллық тармақларда бақлап барың! ▶️ Телеграм каналымыз:  @adep_uz Каналымызға абуна болыў ушын; 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube 🔗 Taplink 📲 Play Market 🖥 adep.uz 🌎 Интернет сайтымыз: 👉 adep.uz
نمایش همه...
Ўзгаларни камситманг! Қуръони каримда олдинга сурилган асосий ғоялардан бири – ўзгаларни ҳурмат қилишдир. Чунки бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унинг аъзолари орасида муҳаббатни кучайтиришда, душманлик ва келишмовчиликнинг сабабларини йўқотишда катта аҳамият касб этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасинлар), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золимлардир» (Ҳужурот сураси, 11-оят). Ушбу оятда Аллоҳ мусулмонларни ўзидан бошқаларни ҳурмат қилишга, уларнинг обрўсини тўкмасликка, ҳис-туйғуларини таҳқирламасликка буюради. Эркакдир, аёлдир, ҳеч кимни хоҳ гап билан, хоҳ қўл билан ишора қилиб ёки бошқа йўллар билан бўлсин, масхара қилиб, камситиб бўлмайди. Эҳтимол, масхара қилинган кишилар кўриниши хунук, ўзи бечораҳол кўринса ҳам, аслида масхара қилувчидан яхшироқдир. Бу ҳолда масхара қилувчи ўзи билмаган ҳолда Аллоҳ обрўсини кўтарган кишини паст санаган бўлади. Қолаверса, масхара қилинган кишининг аччиғи чиқиб, масхара қилувчининг ҳам айбларини ахтариб қолиши турган гап. Агар айб топмаса, ўзидан ёлғон айбларни тўқиб, халқ орасида тарқатиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, «Масхара қилувчи энг аввал ўзига ўзи зарар етказади», десак, хато қилмаган бўламиз. Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, бировни масхара қилиш қалбларга ёмонлик солади ва кишилар ўртасида дўстлик алоқаларини узади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бировнинг айбини ошкор қилмасликка буюради, чунки бу нарса ҳам жамият аъзолари орасига адоват солади. Аллоҳ мусулмонларни худди бир жон, бир танга ўхшатади, шунинг учун ўзларини ўзлари айблашларидан қайтаради. Энди қачон бир мусулмон бошқа бир мусулмон биродарини айбласа, худди ўзини айблагандек бўлади. islom.uz сайтидан олинди (https://islom.uz/maqola/8709) 👇👇👇👇👇👇👇 http://t.me/adep_uz
نمایش همه...
Ўзгаларни камситманг!

Қуръони каримда олдинга сурилган асосий ғоялардан бири – ўзгаларни ҳурмат қилишдир. Чунки бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унин

Repost from FATVO.UZ
​​ИМОМ ЖАНОЗАДА БЕШТА ТАКБИР АЙТСА #жаноза #намоз ❓1310-CАВОЛ: Жаноза ўқиганимизда имом беш марта такбир айтиб қўйди, намоз бузилмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар бу ҳолатда намоз бузилмаслигини айтганлар. Бундан ташқари имом бешинчи такбирни ҳам айтса, муқтадийлар қандай йўл тутади деган саволга ҳам жавоб бериб, имом бешинчи такбирни айтиб қўйса, муқтадий имомга эргашиб бу такбирни айтмайди, балки салом бергунича сукут қилиб туради. Салом берганда бирга қўшилиб салом беради, дейишган. “Ҳидоя” китобининг шарҳларидан бири “Баноя”да бундай дейилган: في الذخيرة لو زاد الإمام خامسة صحت صلاته ““Захира” да шундай келган: “Агар имом бешинчи такбирни зиёда қилиб қўйса, намози дуруст бўлган ҳисобланади”. Имом бешинчи такбирни айтиб қўйганда муқтадий нима қилади деган саволга “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги жавоб берилган: ولو كبر إمامه خمسًا لم يتبع؛ لأنه منسوخ فيمكث المؤتم حتى يسلًم معه إذا سلًم ، به يفتى “Агар имом бешинчи такбирни айтса, муқтадий унга эргашмайди (яъни бешинчи такбирни айтмайди). Чунки беш марта такбир айтиш ҳукми мансух бўлиб, амалдан қолган. Шу сабабли иқтидо қилувчи имом салом берганда бирга салом бериш учун кутиб туради. Фатво шу гапга берилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

Repost from FATVO.UZ
​​ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРНИ УЧТА АЙТИШ #жаноза #намоз ❓1306-CАВОЛ: Имом жаноза намозида уч такбир айтгандан кейин салом бериб қўйиб, кейин эсига тушиб, тўртинчи такбирни айтиб, кейин салом бериб намозни тугатди. Бу ҳолатда намоз тўғри бўлганми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозининг иккита шарти бор: бири тўрт такбир, иккинчиси қиём, яъни тик туриб ўқиш. Ҳар бир такбир шарт ҳисобланади. Агар бирортаси тарк қилинса, намоз бузилган ҳисобланади. Агар имом учинчи такбирдан кейин адашиб кетиб, салом берган бўлса ва дарҳол, бошқа ҳатти-ҳаракат қилмасдан тўртинчи такбирни айтиб, қайта салом берган бўлса, намоз тўғри бўлган бўлади. Агар учинчи такбирдан кейин салом бериб, шу билан намозни тугатса, намоз бузилган бўлиб, қайта ўқилади. Бу борада “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидаги маълумотлар келтирилган: وصلاة الجنازة أربع تکبیرات، فإن ترک واحدة منها لم تجز صلاته “Жаноза намози тўрт такбирдан иборат. Агар имом улардан бирини тарк қилса, намози жоиз эмас”. ولو سلم الإمام بعد الثالثة ناسيًا كبر الرابعة ويسلم، كذا في التتارخانية “Агар имом унутиб, учинчи такбирдан кейин салом бериб юборса, тўртинчи такбирни айтади ва салом беради. “Татархония”да шундай келган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

00:10
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ "Қабыллаў-2024" басланды !!! 🗣 "Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний" орта арнаўлы ислам билим журтына 2024-2025 оқыў жылы ушын ҳүжжетлерди қабыллаў процесси 20-июньнан басланды. 📆Қабыллаў процесси 20-июньнан 20-июльға шекем OFFLAYN FORMADA (Екшемби ҳәм байрам күнлеринен тысқары) саат 09:00 ден 17:00 ге шекем даўам етеди. 🗂 Керекли ҳүжжетлер: 📝билим журты директоры атына арза; 🪪 паспорт яки ID карта нусқасы (түп нусқа көрсетиледи); 📚 мағлыўматы ҳаққында аттестат яки диплом (түп нусқасы) 👤 3,5 х 4,5 көлеминдеги 6 дана реңли фото сүўрет (ақырғы үш айда алынған ҳәм арқа фоны ақ реңде болыўы талап етиледи) ✅ шет тилин билиўи ҳаққындағы сертификат (мағлыўматы ҳаққындағы ҳүжжетте көрсетилген шет тилинен басқа шет тил бойынша тест тапсырыўшылар ушын) түп нусқасы. ‼️ Билимлендириў мәкемелерин алдыңғы жылларда питкерген абитуриентлер тестке кириў ушын базалық есаплаў муғдарының ярым есеси яғный 170.000 сум төлем төлеў керек болады. Усы жылда оқыўды тамамлаған абитуриентлерден болса төлем өндирилмейди. 📍 Мәнзил: Нөкис қаласы, Билимлер гузары көшеси, 1а-жай. ☎️ Телефон номер: +998(55)101-55-12 👨‍💻Билим журты баспасөз хызмети Бизди социаллық тармақларда бақлап барың! 🌐alberuniy.uz             🟥youtube  🌐instagram                🌐facebook Каналға ағза болыўды умытпаң! ✈️alberuniyuz
نمایش همه...
8.53 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ассаламу алайкум! Бүгин ҳәптениң Сәршемби күни ☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘   Сәршемби күниңиз қайырлы болсын!      3-Июнь                                    2024      27-Зулҳижжа                         1445 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱     Аллаҳ таала бүгинги күниңизди тынышлық ҳәм аманлықта, жақсы кейпиятта, саўаплы әмеллер менен толы болып  өтиўин сизге несип етсин!              ≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡           🌸 Қайырлы күн әзизлер! 🌸              ≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡      Бизди социаллық тармақларда бақлап барың! ▶️ Телеграм каналымыз:  @adep_uz Каналымызға абуна болыў ушын; 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube 🔗 Taplink 📲 Play Market 🖥 adep.uz 🌎 Интернет сайтымыз: 👉 adep.uz
نمایش همه...
👍 2
#давоми Динимизда фарзандларининг бир қанча ҳақ-ҳуқуқларини адо қилиш Ота-оналар зиммасига Вожиб! Динимиз ота-оналар зиммасига фарзандларининг бир қанча ҳақ-ҳуқуқларини вожиб қилади. Уламоларимиз бизга оят ва ҳадислар асосида болаларнинг қуйидаги ҳуқуқларини баён қилганлар: 7. Фарзандлар ўртасида адолат қилиш; Ота-она фарзандларини тенг кўрмоғи ва улар орасида адолатли бўлмоғи лозим. Бу борада Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: اِتَّقُوا اللهَ وَاعْدِلُوا بَيْنَ أَوْلَادِكُمْ яъни: “Аллоҳдан қўрқинг ва фарзандларингиз ўртасида адолат қилинг” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Демак, ўғил болани қиз боладан устун қўйиш, кенжа фарзандни бошқаларидан ортиқ санаш, фарзандлардан бирига бошқаларидан кўра кўпроқ эътибор қаратиш, уларга совға-саломлар беришда ҳам адолатсизлик қилиш динимизда ножоиз амал саналади. 8. Қиз фарзандларнинг ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратиш; Қиз фарзанд туғилганида, унинг шукронаси учун худди ўғил болага қилингани каби ақиқа қилиб, жонлиқ сўйишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жорий қилдилар. Зеро жоҳилият даврида қиз болага ақиқа қилинмас эди. Аксинча, оилада қиз туғилишини мотам ўрнида қабул қилар эдилар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُمْ بِالْأُنْثَى ظَلَّ وَجْهُهُ مُسْوَدًّا وَهُوَ كَظِيمٌ яъни: “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади...” (Наҳл сураси, 58-оят). Бундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиз фарзандларни гўзал тарбия қилган кишига жаннатни ваъда қилиб, шундай деганлар: مَنْ كَانَ لَهُ ثَلَاثُ بَناتٍ يُؤَدِّبُهنَّ وَيَرْحَمُهُنَّ وَيَكْفُلُهُنَّ وَجَبَتْ لَهُ الجنَّةُ ألْبَتَّةَ، قِيْلَ يَا رَسُولَ اللهِ: فَإنْ كَانَتا اثْنَتَيْنِ؟، قَالَ: وَإنْ كَانَتا اثْنَتَيْنِ، قَالَ: فَرَأى بَعْضُ الْقَوْمِ أَنْ لَوْ قَالَ: وَاحِدَةً، لَقَالَ: وَاحِدَة) رواه أحمد) яъни: “Кимнинг учта қизи бўлиб, уларни чиройли тарбия қилса ва уларга раҳм-шафқат кўрсатса, унга жаннат вожиб бўлади. Шунда у зотга айтилди: “Эй, Аллоҳнинг расули, агар иккита қизи бўлсачи?”. У зот дедилар: “Агар икита бўлса ҳам”. Шунда одамлардан бири деди: “Агар битта бўлсачи деб сўралса, у зот битта бўлса ҳам”, деб айтар эдилар” (Имом Аҳмад ривояти). Давоми бор,,,,,, 👇👇👇👇👇👇👇 http://t.me/adep_uz
نمایش همه...
Adep.uz | Рәсмий канал

Қарақалпақстан мусылманлары қазыяты Тақыятас районы «Муҳаммад Мурад ийшан» жаме мешити рәсмий сайтының телеграмдағы каналы. Мағлыўматлар - қарақалпақ, өзбек ҳәмде туркмен тиллеринде қойып барылады.

یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.