"Nurmuhammadbuva"масжиди расмий канал
رفتن به کانال در Telegram
Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур «Зориёт»55 оят "Нурмуҳаммад бува " масжиди расмий канали. Имом ҳатиб: Турдиматов Зухриддин
نمایش بیشتر1 458
مشترکین
+324 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
-830 روز
آرشیو پست ها
|||#Қироат
Ўта гўзал ва мунгли тиловат.
Эшитиб, роҳатланинг!
https://t.me/Nurmuhammadbuva
ФАРЗ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ОЛГАН ОДАМ ШУ НАМОЗ УЧУН ИМОМЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓2163-САВОЛ: Бир киши хуфтон намозини ёлғиз ўқиб қўйган экан. Адашиб шу намозни жамоатга имом бўлиб ўқиб берибди. Кейин аввал ўзи ўқигани эсига тушиб қолибди. Энди жамоатнинг намози нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур ҳолатда имомнинг намози дуруст бўлган. Чунки унинг кейинги намози нафл бўлиб қолаверади. Аммо жамоатнинг намози ҳисобга ўтмайди, чунки улар фарз ниятида бўлиб, нафл ўқувчига иқтидо қилишган. Фиқҳий қоидаларга кўра фарз намозини ўқувчи шахс нафл ўқувчига иқтидо қилиши мумкин эмас. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имом унга иқтидо қилиниши учунгина имом қилинган, шундай экан, унга хилоф қилмангиз”, деганлар. Яъни намознинг ўзи ҳам, ундаги амаллар ҳам бир хил бўлиши, бир-биридан фарқ қилмаслиги лозим.
Саволда айтилган ҳолатда ана шу жамоатда намоз ўқиганлар хуфтонни қайта ўқиб оладилар. Агар вақт чиқиб кетган бўлса, қазосини ўқиб қўядилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/Nurmuhammadbuva
ЖАННАТДАГИ ҲАММА НАРСА АБАДИЙ, ЭСКИРМАЙДИ, БЎЛМАЙДИ, ТУГАМАЙДИ
Абу Саид ва Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Нидо қилгувчи: 'Албатта, сизлар соғ-саломат бўласизлар, ҳеч қачон касал бўлмайсизлар, албатта, сизлар абадийсизлар, ҳеч қачон ўлмайсизлар, албатта, сизлар ёшсизлар, ҳеч қачон қаримайсизлар, албатта, сизлар неъматдасизлар, ҳеч қачон маҳрум бўлмайсизлар', деб нидо қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи бор: 'Уларга: "Қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир", деб нидо қилинур'.
(Аъроф сураси, 43-оят)
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким жаннатга кирса неъматланади, маҳрум бўлмайди, кийими эскирмайди, қаримайди". Дарҳақиқат, ҳурларнинг: "Бизлар абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз", деган сўзлари юқорида ўтди.
Имом Қуртубийнинг «Жаннат васфи» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Nurmuhammadbuva
#Жума_муборак
🔖Авс ибн Авс Сақофий ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни ювиниб, ғусл қилса, сўнгра эрта чиқиб, (масжидга) барвақт борса, улов минмай, пиёда борса, имомга яқинроқ ўтириб, қулоқ солса ва лағв қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йил рўза тутиб, тунлари қоим бўлганнинг ажри берилади", дедилар.
Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿
https://t.me/Nurmuhammadbuva
#Машҳур_қорилар
Шайх Абдуллоҳ Ал- Халаф томонидан гўзал тиловат.
••┄┄┄❅┄┄┄••
https://t.me/Nurmuhammadbuva
🕌Масжиди Набавий тарихидан
БИЛАСИЗМИ?
Мадинаи мунавварадаги Масжиди Набавийда бир эмас, балки 5 та меҳроб мавжудлигини биласизми?
🌙1. Меҳроби Набавий – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиган жойлари.
🌙2. Меҳроби Усмоний – Ҳозирги кунда имом намоз ўқийдиган асосий меҳроб (Ҳазрати Усмон даврида кенгайтирилган).
🌙3. Меҳроби Сулаймоний (Ҳанафий меҳроби).
🌙4. Меҳроби Таҳажжуд.
🌙5. Меҳроби Фотима.
Ушбу меҳроблар масжиднинг тарихий ва маънавий юксаклигини англатиб туради.
https://t.me/Nurmuhammadbuva
10 июлдан 16 июлгача Намоз вактлари
Бомдод 04-05
Пешин 12-50.
Аср. 17-45
Шом. 19-55
Хуфтон 21-40
Кием вакти 12-20 дан 12-25
Бомдод намозига азон вакт
Жума. 03 - 06
Шанба. 03-07
Якшанба 03-08
Душанба 03-09
Сешанба 03-10
Чоршанба 03-12
Пайшанба 03-13
105. Саъид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайлдан ривоят килинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Ким зулм йўли билан (ўзига тегишли бўлмаган) ердан бир қарич тортиб олса, қиёмат куни ердан етти қати унинг бўйнига ўраб қўйилади", деб айтаётганларини эшитдим".
Изоҳ: Шунингдек, Пайғамбаримиздан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда "Кимки ўзига тегишли бўлмаган ердан ҳатто бир қарич бўлса ҳам эгаллаб олса, Аллоҳ таоло уни етти қават жаҳаннамнинг тубига ташлайди", деб айтилган. Ҳолбуки, инсон ўша бир қарич ер билан бойиб қолмайди ёки ундан воз кечиш билан камбагал бўлиб, бўйи букилиб қолмайди. Охиратда ҳолим вой бўлмасин, дейдиган киши йўл ва ариққа ҳамда қўшнининг ерига тажовуз қилишдан сақланиши, агар билиб-билмай шу ишни қилиб қўйган бўлса, дарҳол ҳақдорига қайтариши керак. Чунки ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ўша бир қарич ер у кимсани охиратда хароб қилади. Мўмин-мусулмон киши арзимаган бир қарич ep билан охиратини хароб қилмаслиги лозим.
Муснади Кеший китобидан.
https://t.me/Nurmuhammadbuva
💬Оқил одам ким?
Оқил инсон ютуқлари билан фахрланмайди. Бошқача айтганда, бундай одамлар “ишонч”ни “куч”, “такаббурлик”ни “нуқсон” деб билади ва бу тушунчалар ўртасидаги фарқни жуда яхши англаб етадилар.
👤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ
https://t.me/Nurmuhammadbuva
Фарзандлар ва оила учун дуо
Оила аҳли ва зурриётларимиз солиҳ бўлишини сўраб ўқиладиган дуо:
«رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا»
«Роббанаа ҳаб ланаа мин азваажинаа ва зурриййаатинаа қуррота аъйунив-важъалнаа лил-муттақийна имаамаа».
Маъноси: «Роббимиз, бизга жуфтларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончини ҳадя эт ва бизни тақводорларга пешво қилгин». (Фурқон сураси, 74-оят)
••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Nurmuhammadbuva
#muftiy_minbari
Совчиликнинг ҳам одоби бор
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/Nurmuhammadbuva
Бир даража борки, ундан тушиб бўлмайди
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
https://t.me/Nurmuhammadbuva
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
☀️ Хайрли тонг! 🌸
Умримизнинг яна бир гўзал саҳифасини о очиб берган Раббимизга ҳамдлар бўлсин, Алҳамдулиллаҳ!
Бугунги кунингиз хайрли ниятлар, ҳалол ризқ ва қалб хотиржамлигига тўла бўлсин.
Кун ҳикмати:
«Амалларнинг гўзаллиги ниятнинг софлигига боғлиқдир. Ниятингизни гўзал қилинг, шунда ҳаётингиз ҳам гўзаллашади».
Тилимизни тўғри сўзга, қалбимизни самимиятга ошно қилайлик!
✨ Кунингиз файзли ва баракали ўтсин!
https://t.me/Nurmuhammadbuva
#ДИҚҚАТ
Жаноза
Ассалому алайкум Азиз каналимиз мухлислари Нурмухаммад бува жомъ масжидида бугун Соат 9 га Жаноза бор Истиқлол махалласида яшовчи фуқаро Отахонов Турсунбой ака Фоний дунёдан боқий дунёга сафар қилдилар
Яқинларга тарқатиб қўямиз
Марҳумдан Аллоҳ Ўзи рози бўлиб, чексиз раҳматига сазовор қилсин. Омин.
Оила аъзоларига Аллоҳдан сабр сўраб қоламиз!
Барчамиз Аллоҳникимиз, ва барчамиз Унга қайтувчимиз.
Иннаа лиллааҳи, ва иннаа илайҳи рожиъувн.
#Маъруза
Биродарингиз юзига табассум билан боқишингиз садақа қилган билан баробар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Nurmuhammadbuva
|||#Қироат
Ўта гўзал ва мунгли тиловат.
Эшитиб, роҳатланинг!
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Nurmuhammadbuva
🍃Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🍃
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!
https://t.me/Nurmuhammadbuva
Ота-онамнинг ҳаққи
Дўстим билан бирга эдим, у ойлик маошини тақсимлаётган эди. Уч юз мактабга, икки юз озиқ-овқат учун, икки юз отамга, икки юз онамга...
Шошма-шошма, сен ота-онам вафот этганлар демаганмидинг?
Дўстим табассум қилди ва: Ҳа улар вафот этганлар, лекин бу дегани улар ҳаётимдан ўчиб кетдилар, дегани эмаску. Уларнинг номларидан садақа қилиб туришим керакку. Улар ҳозирги ҳолатларида менга кўпроқ муҳтожлар.
Ота-онанинг ҳақлари вафот этишлари билан ҳам тугамайди.
https://t.me/Nurmuhammadbuva
