Мўминалар машъали
Машъал адашган инсонни туғри йўл топишига кўмаклашади. Хар бир мўмина машьалнинг учкунидир.
نمایش بیشتر209
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-47 روز
-1330 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
Рўзага оид масалалар
1. Оғиз сўлагини ташқарига чиқармай ютиб юборса рўзаси очилмайди. Сўлакни оғзидан ташқарига чиқариб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”).
2. Оғзини сув билан чайгандан кейин қолган сув юқини сўлагига қўшиб ичига ютиб юборса, шунингдек, димоғига келган бурун суюқлигини томоғига тортиб юборса, рўзаси очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”, “Муҳит”).
3. Рўзадор тишлари орасида қолган таом қолдиқларини ютса, улар нўхотдан катта бўлмаса, рўзаси очилмайди. Аммо тишлари орасида қолган таом қолдиқларини ташқарига чиқариб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, нўхотдан кичик бўлса ҳам рўзаси очилади. Каффорат вожиб бўлиш бўлмаслигида ихтилофли фатволар мавжуд. Вожиб бўлмаслигига фақиҳ Абу Лайс Самарқандийдан ривоят бор (“Фатовойи Оламгирия”).
4. Рўзадорнинг томоғига чанг, тутун, пашша, чивин каби нарсалар кирса, рўзаси очилмайди. Шунингдек, рўзадор кундузи эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”, “Мухтасар”).
5. Рўзадорнинг бир икки томчи кўз ёши ёки юзидан оққан тер оғзига кириб, томоғидан ўтиб кетса, рўзаси очилмайди. Аммо бу миқдордан зиёд бўлиб, оғзида кўпгина шўрликни сезса рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”).
6. Баданнинг табиий майда тешикчаларидан (икки махраждан бошқа) кирган сув каби нарсалар билан рўза очилмайди. Кўзига дори томизганда гарчи томоғида унинг таъми, мазаси билинса ҳам рўза очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”).
7. Газлама тўқувчи рўзадор иш жараёнида бўялган ип толаларини оғзига солганида кўкми, қизилми, сариқми ёки бошқа рангларми оғзига юқиб, сўлакларига аралашиб томоғидан ўтиб кетса, рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”).
8. Рўзадорнинг тиши қонаб, у қонни ютиб юборса, каффоратсиз қазонинг ўзини тутади. Тиш милкидан чиққан қонни сўлак билан бирга қўшиб ютиб юборса, қон билан сўлакдан қайси бири ортиқ ёки кам миқдорда бўлишига қаралади. Агар қон ортиқ бўлса ёки сўлак билан баробар бўлса, рўза очилади. Борди-ю сўлак ортиқ бўлса, рўза очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”).
9. Фитр садақаси вожиб бўлган киши уни ўз вақтида адо эта олмаса, зиммасидан соқит бўлмайди. Уни барибир адо этиши лозим бўлади (“Ҳидоя”).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати
t.me/saodatistabb
Мўминалар машъали
👍 1
Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади
Ривоятларда келишича,
Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга:
“Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.
Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги:
“Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.
Агар кийимини кийса, кийим:
“Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.
Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали:
“Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.
Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш:
“Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.
Агар таҳорат олса, сув:
“Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди.
Агар намоз ўқиш учун турса, уй:
“Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.
Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
t.me/saodatistabb
Мўминалар машъали
👍 1
10:44
Video unavailableShow in Telegram
O‘zbekiston Musulmonlari idorasi raisi, muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlarining ramazon oyi tabrigi
🤲 SAHARLIK DUOSI
Navaytu an asuma sovma shahri ramazona minal fajri ilal mag‘ribi, xolisan lillahi ta’ala. Allohu akbar.Ramazon oyining ro‘zasini xolis Alloh uchun subhdan to kun botguncha tutmoqni niyat qildim. Alloh buyukdir. 🤲 IFTORLIK DUOSI
Allohumma laka sumtu va bika amantu va a’layka tavakkaltu va a’la rizqika aftortu, fag‘firliy ya G‘offaru ma qoddamtu va ma axxortu.Allohim, ushbu ro‘zamni Sen uchun tutdim va Senga iymon keltirdim va Senga tavakkal qildim va bergan rizqing bilan iftor qildim. Yo gunohlarni kechiruvchi Zot, mening avvalgi va keyingi gunohlarimni mag‘firat qilgin. t.me/saodatistabb Мўминалар машъали
Ramazon tabrigi+.mp411.92 MB
🎊🌹РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊🌹
🌺 Бошлаб олган рамазонимизнинг 1-куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
•🌹 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РАМАЗОН кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!
•🌹 РАМАЗОН кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
•🌹 РАМАЗОН кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌹🎊РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🌹
═══════════════════
t.me/saodatistabb
Мўминалар машъали
Мўминалар машъали
Машъал адашган инсонни туғри йўл топишига кўмаклашади. Хар бир мўмина машьалнинг учкунидир.
👍 1
Саволлар сахифаси:
МОЙКАДА МАШИНАГА ЗАРАР ЕТКАЗСА КИМ ТЎЛАЙДИ?
Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Саволим қуйидагича: машинани ювиш учун мойкага бериб 1 соатда келишимни айтиб уйга кетдим. Мен йўғлигимда машинани юваётган бола машинани ҳайдаб кузов қисмига шикаст етказибди ва менга бу ҳақда индамади. Ўзим келганимда ҳолатни кўриб сўрасам тан олди ва зарарни қоплашини айтди. Машина сотувчилардан сўрасам машинанинг бозордаги баҳоси аввалги ҳолатидан таҳминан 4.000.000 сўмга тушиб кетишини, яни шунча зарар етказилганлигини айтишди. Бу ҳолатни кузов устаси 300.000 сўмга тузатиб беришини, лекин бозор баҳосида барибир 4.000.000 зиён кўрилганлигини айтди. Мен айбдор болага ҳеч бўлмаганда 800.000 сўм бериши кераклигини айтдим. Агар у 800.000 берса 300.000га тузатсам қолгани менга ҳалол бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингиз Аллоҳ кўрсатмасин 100.000 долларлик машинага 1000 долларлик шикаст етказсангиз табийки бу шикаст етказишингиз у машинани 5000 доллар нархини туширади. 5000 беришга рози бўлармидингиз? Зарарни қоплайдиган миқдорчасини олинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
t.me/saodatistabb
Мўминалар машъали
👍 1
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
✍️Ўткир Ҳошимов
t.me/saodatistabb
Мўминалар машъали
Мўминалар машъали
Машъал адашган инсонни туғри йўл топишига кўмаклашади. Хар бир мўмина машьалнинг учкунидир.
Биласизми?
Қуръони Каримда 114 та сура бор. Улар 2 га бўлинади яни Маккада ва Мадинада нозил бўлганларга.📖
1 Фотиҳа сураси 7 оят Маккада
2 Бақоро сураси 286 оят Мадинада
3 Али имрон сураси 200 оят Мадинада
4 Нисо сураси 176 оят Мадинада
5 Маида сураси 120 оят Мадинада
6 Аньом сураси 165 оят Маккада
7 Аьроф сураси 206 оят Маккада
8 Анфал сураси 75 оят Мадинада
9 Тавба сураси 129 оят Мадинада
10 Юнус сураси 109 оят Маккада
11 Ҳуд сураси 123 оят Маккада
12 Юсуф сураси 111 оят Маккада
13 Род сураси 43 оят Маккада
14 Иброҳим сураси 52 оят Маккада
15 Ҳижр сураси 99 оят Маккада
16 Наҳл сураси 128 оят Маккада
17 Исро сураси 111 оят Маккада
18 Каҳф сураси 110 оят Маккада
19 Марям сураси 98 оят Маккада
20 Тоҳа сураси 135 оят Маккада
21 Анбиё сураси 112 оят Маккада
22 Ҳаж сураси 78 оят Мадинада
23 Муьминун сураси 118 оят Маккада
24 Нур сураси 64 оят Мадинада
25 Фурқон сураси 77 оят Маккада
26 Шуьаро сураси 227 оят Маккада
27 Намл сураси 93 оят Маккада
28 Қосос сураси 88 оят Маккада
29 Анкабут сураси 69 оят Маккада
30 Рум сураси 60 оят Маккада
31 Луқмон сураси 34 оят Маккада
32 Сажда сураси 30 оят Маккада
33 Аҳзоб сураси 73 оят Мадинада
34 Саба сураси 54 оят Маккада
35 Фатир сураси 45 оят Маккада
36 Ёсин сураси 83 оят Маккада
37 Ас- Соффат сураси 182 оят Маккада
38 Сод сураси 88 оят Маккада
39 Зумар сураси 75 оят Маккада
40 Ғофир сураси 85 оят Маккада
41 Фуссилат сураси 54 оят Маккадқ
42 Шуро сураси 53 оят Маккада
43 Зуҳруф сураси 89 оят Маккада
44 Дуҳон сураси 59 оят Маккада
45 Жасия сураси 37 оят Маккада
46 Аҳқоф сураси 35 оят Маккада
47 Муҳаммад сураси 38 оят Мадинада
48 Фатҳ сураси 29 оят Мадинада
49 Ҳужурот сураси 18 оят Мадинада
50 Қоф сураси 45 оят Маккада
51 Зарият сураси 60 оят Маккада
52 Тур сураси 49 оят Маккада
53 Нажм сураси 62 оят Маккада
54 Қомар сураси 55 оят Маккада
55 Раҳмон сураси 78 оят Маккада
56 Воқеа сураси 96 оят Маккада
57 Ҳадид сураси 29 оят Мадинада
58 Мужадала сураси 22 оят Мадинада
59 Ҳашр сураси 24 оят Мадинада
60 Мумтаҳина сураси 13 оят Мадинада
61 Соф сураси 14 оят Мадинада
62 Жума сураси 11 оят Мадинада
63 Мунафиқун сураси 11 оят Мадинада
64 Тағобун сураси 18 оят Мадинада
65 Талоқ сураси 12 оят Мадинада
66 Таҳрим сураси 12 оят Мадинада
67 Мулк сураси 30 оят Маккада
68 Қалам сураси 52 оят Маккада
69 Ҳааққоҳ сураси 52 оят Маккада
70 Маориж сураси 44 оят Маккада
71 Нуҳ сураси 28 оят Маккада
72 Жин сураси 28 оят Маккада
73 Музаммил сураси 20 оят Маккада
74 Муддасир сураси 56 оят Маккада
75 Қиёмат сураси 40 оят Маккада
76 Инсон сураси 31 оят Маккада
77 Мурсалат сураси 50 оят Маккада
78 Наба сураси 40 оят Маккада
79 Назиат сураси 46 оят Маккада
80 Абаса сураси 42 оят Маккада
81 Таквир сураси 29 оят Маккада
82 Инфитар сураси 19 оят Маккада
83 Мутаффифун сураси 36 оят Маккада
84 Иншиқоқ сураси 25 оят Маккада
85 Буруж сураси 22 оят Маккада
86 Ториқ сураси 17 оят Маккада
87 Алаа сураси 19 оят Маккада
88 Ғошия сураси 26 оят Маккада
89 Фажр сураси 30 оят Маккада
90 Балад сураси 20 оят Маккада
91 Шамс сураси 15 оят Маккада
92 Лайл сураси 21 оят Маккада
93 Зуҳо сураси 11 оят Маккада
94 Шарҳ сураси 8 оят Маккада
95 Тийн сураси 8 оят Маккада
96 Алақ сураси 19 оят Маккада
97 Қадр сураси 5 оят Мадинада
98 Баййина сураси 8 оят Маккада
99 Залзала сураси 8 оят Маккада
100 Адият сураси 11 оят Маккада
101 Қориа сураси 11 оят Маккада
102 Такассур сураси 8 оят Маккада
103 Аср сураси 3 оят Маккада
104 Ҳумаза сураси 9 оят Маккада
105 Фил сураси 5 оят Маккада
106 Қурайш сураси 4 оят Маккада
107 Мауун сураси 7 оят Маккада
108 Кавсар сураси 3 оят Маккада
119 Кафирун сураси 6 оят Маккада
110 Наср сураси 3 оят Маккада
111 Масад сураси 5 оят Маккада
112 Иҳлос сураси 4 оят Маккада
113 Фалақ сураси 5 оят Маккада
114 Нас сураси 6 оят Маккада.
t.me/saodatistabb
Мўминалар машъали
00:08
Video unavailableShow in Telegram
#Бисмиллаҳ
💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌹
🌺 Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
🌸 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!
🌺 Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!
🌺 Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!
🌸 Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!
🌺 Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма!
АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин!
✨ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌤
═══════════════════
t.me/saodatistabb
Мўминалар машъали
277154484_490566802555192_2054218322230658124_n_online_video_cutter.mp42.01 MB
БУГУН ЖУМА
Келинг озгина вақт ажратиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтинг! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!
✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
👆🏻 Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Ажрларга, савобларга шерик бӯлинг! Унутманг хар бир саловат учун 10 гуноҳингиз ӯчирилади, даражангиз 10 га кӯтарилади (ҳадисдан).
t.me/saodatistabb
Мўминалар машъали
Набавий насиҳат:
Пайғамбаримиз ﷺ алайхиссаломнинг суюкли қизлари Фотимаи Захрони турмушга бергач, уни хазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насихат қилганлар:
“Қизим, ўзингни хамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.
Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи мухаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.
Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллохнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади”.
©Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ (📚Ижтимоий одоблар китобидан)
══════════════════
t.me/saodatistabb
Мўминалар машъали
Мўминалар машъали
Машъал адашган инсонни туғри йўл топишига кўмаклашади. Хар бир мўмина машьалнинг учкунидир.
یک طرح متفاوت انتخاب کنید
طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.