377
مشترکین
-324 ساعت
+17 روز
+1630 روز
آرشیو پست ها
#Ҳадис
Дўзахдан паноҳ сўраш
Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️@oyatvahadis
Қишлоқда отасиз бир йигит бўлган экан.
У одамлар орасида ёмон хулқи, кўп гуноҳлари билан танилган экан. Уни ёмон йигитлиги қишлоқдаги ҳар бир кишига маълум экан.
Йигит катталарнинг насиҳатига қулоқ тутмас, муштипар онасининг сўзи тугул ўзини ҳам сариқ чақага олмас экан.
Аммо шўрлик она уни доим дуо қилар, Аллоҳдан ўғлига ҳидоят сўрашни канда қилмас экан:
"Эй Аллоҳ кўзим очиқлигида ўғлимни инсофга келганини, ҳидоят насиб қилганини кўрайин." деб сўраркан.
Шу зайлда йиллар ўтибди. Қишлар ўтиб ёз бўлибди аммо йигит асло соз бўлмабди. Бутун қишлоқ аҳли унинг яхши инсон бўлишидан умидини узибди. Қариб қолган она ҳамон умидвор яшашда, дуо-хайр қилишда давом этибди.
Кунлардан бир кун анашу шайтон малайи бўлган йигит қаттиқ касалликка дучор бўлибди. Гуноҳ қилиш, бировларга ёмонлик қилиш у ёқда турсин, ҳатто кўчага чиқолмай қолибди. Кунлар тунга, тунлар эса кун уланибди. Аммо дардига шифо насиб қилмабди. Ўтган умрини, яшаб ўтган ҳаёт йўлини ўйлабди. Аста секин афсус қила бошлади. Гуноҳларини эслаб надомат чекибди. Энди у тинмай Аллоҳга тавба қилиб, Ундан такрор-такрор кечирим сўрашга тушибди.
Бир кун онасига шундай дебди:
Онажоним, мени кечиринг. Сизни кўп уятга қўйдим, кўп хафа қилдим. Сизга бир марта ҳам "Хўб бўлади" демадим. Жоҳил ўғлингизни кечиринг онажон деб йиғлабди. Онаси ҳам қўшилиб йиғлабди. Она-бола йиғлашибди. Болам мен сени аллақачон кечирганман дебди.
Ўғли сўрабди: Онажон Аллоҳ ҳам мени кечирармикин, гуноҳларим катта, тавбамни қабул қилармикин!?
Онаси: Ўғлим сенинг гуноҳларинг қанча кўп ва катта бўлса ҳам Аллоҳнинг раҳмати ундан буюкроқ, Аллоҳ мағфиратли Зот, сени албатта кечради дебди.
Йигитнинг кўзёшидан ёстиғи намланиб тунлар ўтибди.
Бир кун у онасига шундай дебди: "Эй онажон вақту-соатим яқинга ўхшайди. Ўлимим олдидан сиздан бир илтимосим бор. Мен ўлсам одамларга менинг тавбаю-истиғфор қилганимни қишлоқ аҳлига айтманг. Улар мендан кўп ёмонлик кўрдилар, мени ёмон деб билишади. Ўлсам қутилдиге дейишсин."
Онаси рози бўлибди.
Йигит кўп оғриқларга чиройли сабр қилгандан сўнг шаҳодат калимасини айтиб жон берибди.
Камсонли қишлоқ аҳли "осий йигит"нинг жанозасини ўқиб уни дафн этишибди. Эртасига онаси ўғлининг қабрига борибди. Кўп йиғлабди, ҳаққига дуо қилибди. Аллоҳдан раҳматини сўрабди.
Кечки пайт она туш кўрибди. Тушида эгнида чиройли оқ либос кийиб олган ўғли унга қараб, табассум қилиб турган эмиш.
Она ундан сўрабди:
Ўғлим Аллоҳ сенга қандай муомила қилди?
-Аллоҳ мени афв этди. Кўзёшларим, тавбаю-истиғфорларим гуноҳларим сабаб беркилган дарвозани очди. У жаннат дарвозаси эди. дебди ўғил.
Она уйқусидан енгил уйғонибди. Кўрган тушини эслади. Хурсандлигидан кўзёшлари юзини ювибди. Аллоҳга ҳамду-санолар, Росулига саловотлар айтибди.
Шу кундан бошлаб у қишлоқ аҳлига шундай дейдиган бўлибди:
"Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг, чиндилдан тавба қилсангиз Аллоҳ албатта кечиради. Аллоҳ раҳматининг чегараси йўқ. Одамлар ўғлимни Аллоҳ кечирмайди, у бадбахт одам дейишарди. Йўқ ундай бўлмади. Ўлик ерни раҳмат ёмғири билан тирилтирган Роббим адашган қалбни ҳам Ўз раҳмати билан тўғри йўлга соларкан. Токи жонингиз танангизда экан тавба эшиклари очиқ, гуноҳингиз денгиз кўпигича кўп бўлсада истиғфор айтсангиз Аллоҳ кечиришга Қодирдир."
Қиссадан хисса, Аллоҳнинг раҳмати ғазабидан ўтади. Унинг раҳматига бандаси хўжайин эмас. Хохлаган бандасини барча гуноҳларини афсус қилиб кечиришини сўраса У Зот кечаради. Хеч Унга нега кечирдинг дея олмас.
Тавба эшиклари хали очиқ, вақт борида у эшикдан ичкарига кириб олинг.
@oyatvahadis
#Ҳадис
عَنْ أَبِي مُوسَى عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: مَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الأُتْرُجَّةِ رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا طَيِّبٌ وَمَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي لاَ يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ التَّمْرَةِ لاَ رِيحَ لَهَا وَطَعْمُهَا حُلْوٌ وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الرَّيْحَانَةِ رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا مُرٌّ وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي لاَ يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الْحَنْظَلَةِ لاَ رِيحَ لَهَا وَطَعْمُهَا مُرٌّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон қироат қиладиган мўминнинг мисоли утружжага ўхшайдир. Унинг ҳиди хушбўй, таъми ширин.
Қуръон ўқимайдиган мўминнинг мисоли хурмога ўхшайдир. Ҳиди йўқ, таъми ширин.
Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг мисоли райҳонга ўхшайдир. Ҳиди хушбўй, таъми аччиқ.
Қуръон ўқимайдиган мунофиқнинг мисоли ҳанзалага–аччиқўтга ўхшайдир. Ҳиди йўқ, таъми аччиқ», - дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Утружжа–грейпфрут, ўзи чиройли, таъми ширин ва ҳиди хушбўй мевадир.
Бу ерда ҳам Қуръони Карим қироатига қаттиқ тарғибот кетмоқда. Ҳар бир мўмин банда Аллоҳ таолонинг каломини иложи борича кўпроқ қироат қилишга одатланиши зарур.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️@oyatvahadis
Шайтонни қувиш сабабларидан
1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.
2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.
3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.
4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали.
5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.
6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.
7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.
8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.
9. Масжидга кирганда: “”Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.
10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️@oyatvahadis
#Ҳадис_303
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидур», - дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).
#Ҳадис_304
Абу Умома ва Утба ибн Абд розияллоҳу анҳумоларнинг ҳадисидан ривоят қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Ким бомдод намозини жамоатда ўқиса сўнг масжидда собит қолиб (силжимай) зуҳо намозигача Аллоҳга тасбиҳ айтса, унга ҳажи ва умраси тўкис бўлган ҳожи ва умра қилувчининг ажри каби (ажр) бўлади”.
(Табароний ал Кабирда ривоят қилганлар Хасан хадис)
@oyatvahadis
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким фолбин ёки мунажжим ҳузурига бориб бирор нарса ҳақида сўраса, кейин фолбин берган жавобга ишонса, ўша кишининг қирқ кун ўқиган намози қабул этилмайди»
Имом Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким фолбин ёки мунажжим ҳузурига бориб у айтган нарсани тасдиқласа Мухаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки тумор осиб олса, Оллоҳ унинг ишини охирига етказмайди ва кимки тешик тош осиб олса, Оллоҳ уни ҳимоя қилмайди»
Имом Хоким ривояти
(Ақама ибн Омир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бирор нарса (тумор) осиб олса, ўшанга топшириб қўйилади»
(Аҳмад ва Ҳоким ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бирон нарсага боғланса Аллоҳ таоло уни ташлаб қўяди»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Укайм (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ирим қилиш, шумланиш ширк амалидан бўлиб, ирим қилувчилар бизлардан эмас. Аммо Аллоҳ таоло иримни таваккул амали билан даф қилади»
Имом Бухорий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч гуноҳ борки, ким уларга қўл урмаса, улардан бошқасини Аллоҳ хоҳлаган кишисидан кечириб юборади.
1. Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмай вафот этган одам;
2. Сеҳргар бўлмаган ёки сеҳргарга эргашмаган одам.
3. Биродарига ҳасад-адоват қилмаган одам»
Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад»да ривоят
қилган
(Ибн Аббос (р.а).дан)
@oyatvahadis
Динига бепарво бўлиб, Роббиси ва охиратини эсдан чиқараётган мусулмонларга Аллоҳ Моида сурасининг 54-оятида шундай дейди:
«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ тезда бир қавмни келтирур, Уларни Аллоҳ яхши кўрур, улар ҳам Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл, Аллоҳнинг йўлида жидду жаҳд қилурлар ва маломатчининг маломатидан қўрқмаслар. Бу Аллоҳнинг фазлидир, хоҳлаган кишисига берур. Аллоҳ қамрови кенг ва билувчи Зотдир».
Азиз дўстим, бир лаҳзалик имтиҳон ҳовлиси бўлган дунё ҳаётида Аллоҳ яхши кўрадиган бандалардан бўлишга шошилайлик.
@oyatvahadis
#Ҳадис_301
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Сизларни Аллоҳ у сабабли хатоларни ўчирадиган ва даражаларни кўтарадиган нарсага йўллаб қўймайми?”.
Улар: Албатта эй Расулуллоҳ, дедилар.
У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “(Қаттиқ совуқ ёки танадаги оғриқ сабабли) кариҳ кўрилсада таҳоратни тўкис қилиш, масжид сари кўп қадам ташлаш ва намоздан кейин намозни кутишлик. Ана шу чегарада туришликдир”, дедилар.
(Муслим ривояти)
#Ҳадис_302
Жума куни қуёш чиққанидан бошлаб, қуёш ботгунигача ижобат соатига йўлиқиш умидида дуо билан машғул бўлиш мустаҳабдур. Бу ижобат тўғрисида ихтилофлар кўп. Буларниг энг тўғриси Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни – жума кунги ижобат соати ҳақида – шундай деяётганларини эшитдим:
"У имом ўтириши билан намоз тугаши орасидир" деганлар.
(Муслим ва ан Нававий "аль Азкор" да ривоят қилишган)
@oyatvahadis
#Ҳадис_301
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Сизларни Аллоҳ у сабабли хатоларни ўчирадиган ва даражаларни кўтарадиган нарсага йўллаб қўймайми?”.
Улар: Албатта эй Расулуллоҳ, дедилар.
У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “(Қаттиқ совуқ ёки танадаги оғриқ сабабли) кариҳ кўрилсада таҳоратни тўкис қилиш, масжид сари кўп қадам ташлаш ва намоздан кейин намозни кутишлик. Ана шу чегарада туришликдир”, дедилар.
(Муслим ривояти)
#Ҳадис_302
Жума куни қуёш чиққанидан бошлаб, қуёш ботгунигача ижобат соатига йўлиқиш умидида дуо билан машғул бўлиш мустаҳабдур. Бу ижобат тўғрисида ихтилофлар кўп. Буларниг энг тўғриси Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни – жума кунги ижобат соати ҳақида – шундай деяётганларини эшитдим:
"У имом ўтириши билан намоз тугаши орасидир" деганлар.
(Муслим ва ан Нававий "аль Азкор" да ривоят қилишган)
@oyatvahadis
#Ҳадис_622
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ рози бўладиган кимса бўла туриб, (уни ўрнига) жўрасини лавозимга тайинлаган одам Аллоҳга, унинг Росулига ва барча мўминларга хиёнат қилган бўлади».
Ҳоким ривояти
Изоҳ: Албатта, Аллоҳни рози қиладиганроқ кимса халқни ҳам адолат билан бошқарадиган, уларга зулм қилмайдиган, халқни норози қилмайдиган киши бўлади. Зотан, халқни рози қиладиган кимса Аллоҳдан қўрқувчироқ, охиратини ўйлайдиганроқ бўлади, ундан Аллоҳ ҳам рози бўлади.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу халифа бўлган даврида айтганлар: «Менинг қайси ҳокимим бировга зулм қилсада, менга мазлум хабари етиб келиб, ҳаққини олиб бермасам, унга зулмни мен қилган бўламан!»
•┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
@oyatvahadisДуонинг арабча матни:
بِسْمِ اللَّهِ تُرْبَةُ أَرْضِنَا بِرِيقَةِ بَعْضِنَا يُشْفَى بِهِ سَقِيمُنَا بِإِذْنِ رَبِّنَا
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг исми билан, ерларимизнинг тупроғи билан, баъзиларимизнинг тупуги билан Роббимизнинг изни ила касалларимиз шифо топади».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биров бир нарсадан - чақами, жароҳатми - шикоят қиладиган бўлса, кўрсаткич бармоқларини ерга қўйиб, сўнгра кўтариб, қуйидаги дуони ўқир эдилар: «Бисмиллааҳи турбату арзинаа би рийқоти баъзинаа йушфаа биҳи сақиймунаа би изни роббинаа».
(Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоятлари)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
•┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
@oyatvahadis#Ҳадис_299
Ойша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади:
"Агар қатиқ шамол бўлса Росулулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва салам:
اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها وخير ما أرسلت به وأعوذ بك من شرها وشر ما فيها وشر ما أرسلت به
Аллахумма, инни ас’алука хойроха, ва хойро ма фиҳа, ва хойро ма урсилат биҳи, ва аъузу бика мин шарриҳа, ва шарри ма фийҳа, ва шарри ма урсилат биҳи![1]
деб айтар эдилар"
(Муслим ривояти)
[1] Маъноси: Ё Роббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яҳшисини сўрайман. Ё Роббим, Сендан униг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.
#Ҳадис_300
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Жаннатда бир бозор бор, жаннат аҳллари бу бозорга ҳар жума куни борадилар. У ерда шимол шамоли эсиб юзлари ва либосларига тегади. Шунда улар янада чиройлироқ бўлиб кетадилар. Аҳллари ёнига қайтсалар, улар ҳам ҳусн-чиройда зиёдалашган бўладилар. Шунда аҳллари уларга: "Аллоҳга қасамки, биз кўрмагандан бери ҳусн ва чиройда зиёда бўлиб кетибсизлар", дейди. "Аллоҳга қасамки, сизлар ҳам биз кўрмагандан бери ҳусн ва чиройда зиёда бўлиб кетибсизлар", дейди жаннат аҳли"
(Имом Муслим ривояти)
@oyatvahadis
Яманлик олим, «Ислоҳул-мужтамаъ» («Жамиятни ислоҳ қилиш») китоби муаллифи шайх Муҳаммад ибн Солим ал-Байҳоний роҳимаҳуллоҳ (вафоти 1972 йил) ҳақида ривоят қилинишича, бир куни у киши эркак ва аёл ўртасида мутлақ тенгликни тарғиб қилувчи бир киши билан мунозара қилган экан.
Ўша киши узоқ гапирибди, шайх эса сукут сақлабдилар.
Сўнг шайх унга:
— Энди сен жим бўлгин (اسكتي—искути - араб тилида аёл кишига мурожаат қилинадиган шаклда), мен гапираман, — дебдилар.
У киши ғазабланиб:
— Сен менга аёлга мурожаат қилгандек мурожаат қиляпсанми?! — дебди.
Шайх жавоб берибдилар:
— Агар сен эркак билан аёлнинг мутлақ тенглигига чақирсанг, нега ҳатто мурожаат қилишда ишлатиладиган биргина олмошда ҳам аёл билан тенг бўлишга рози эмассан?
Шундан кейин рақиби жавоб тополмай қолди, атрофдагилар эса унинг аҳволидан кулишди.
اللَّهُمَّ أَرِنَا الْحَقَّ حَقًّا وَارْزُقْنَا اتِّبَاعَهُ، وَأَرِنَا الْبَاطِلَ بَاطِلًا وَارْزُقْنَا اجْتِنَابَهُ
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
“Ё Аллоҳ! Ҳақни ҳақ деб кўрсатгин ва бизга унга эргашишни насиб этгин. Ботилни ботил деб кўрсатгин ва бизга ундан узоқ юришни насиб этгин.”
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
#Тафаккур
@oyatvahadis
