cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Juftliklar uchun ♥️

👫ЖУФТЛИКЛАР УЧУН каналига хуш келибсиз севиб севилиши яшаганга нима етсин 💘💞 - 💍Бахтли оила сирлари - 👩🏻‍🍼Бола тарбияси - 💑Эр ва Хотин муносабати - 😜Эрни кўнглини ва пулини олиш - 🙌🏻Қайнона билан келишув Reklama uchun @helplar_kanali1

نمایش بیشتر
أوزبكستان3 824زبان مشخص نشده استدین و مذهبی3 587
پست‌های تبلیغاتی
21 420
مشترکین
+27924 ساعت
-4607 روز
-2 30730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 13-қисм Унга меҳр билан термулди. “Кўзлари меникидек кўк экан”, хаёлидан ўтди қизалоқнинг. — Болалар танаффус бўлди, — ўқитувчи бошини орқасига ярим буриб, юзини кўтармасдан гапирди. Сўнг яна Мунисага турмулди. — Менга ўхшаб кетишинг рост экан. Онам шунинг учун сени яхши кўрган бўлса керак. Бу қалампирмунчоқни онам берганмиди? Қизалоқ бош ирғади. Аммо ўқитувчидан кўз узмади. Унинг қалбида мавҳумсиз ҳислар, саволлар бош кўтаргандек эди. Аёл қалампирмунчоққа қўл теккизди-ю, пичирлади: — Сендан нега онамнинг ҳиди келяпти десам, шу сабабчи экан-да. “Уям буни Райҳон момонинг ҳиди деркан”, ўзича ўйлади Муниса. — Эртага ҳам дарсим бор сизларга. Келасанми? — Келаман, — қизалоқ яна нигоҳини ўзиники каби кўзларга тикди. — Сенга бир нарса олиб қўйгандим. Эртага олиб келаман, хўп, қизим. Мен кетдим, — у кайфиятсиз ҳолатда синфхонани тарк этди. Дарслар тугаб уйига қайтганида ҳам Мунисанинг хаёлидан ўқитувчи кетмади. “У ким менга? Менинг онам бўлса-я?! Йўқ, ўзимнинг ойим яхши. Унда нега кўзларимиз ўхшаш? Яна у мени “қизим”, деди. Кейин менга нимадир олиб қўйганмиш. Мен кимман, унга? Ҳали ўзидан сўраб оламан”. Аммо эртасига Мунисанинг буни сўрашга журъати етмади. Уйига кетаётганида ўқитувчи уни чақириб тугунча тутқазди. — Нима бу, Нозима опа? — қизалоқ олишга қўрқди. Дадаси, бувиси кўз олдига келди. — Олавер, эртага кийиб кел. — Кўйлакми? — қизнинг кўзлари порлади. — Форма-фартук. — Дадам уришса... — Мунисанинг жудаям олгиси келар, аммо сал олдинги воқеалар эсидан чиқмагани учун хавотирда эди. — Олавер, ўзим дадангга ҳам, ойингга ҳам айтаман. Муниса иккиланиб тугунчага қўл чўзди. Аммо дарров фикридан қайтди: — Йўқ, олмайман! — у шундай дея уйига қараб чопди. “Нега менинг ҳаётим бунақа? Нима учун кимлигимни ҳам билмайман? Нима сабабдан ота-онамдан ташқари ҳамма менга меҳрибон? Ойим нега менга очиғини айтиб бермайди?” Қизнинг хўрлиги келди. Кўзлари ёшланди. Лекин ичига ютди. Тизгинсиз саволлар бошида айланаверди-айланаверди. Кечки пайт эса ўқитувчиси Нозима опани ҳовлида кўриб юраги товонига тушди. — Бу менинг оилам! Намунча ҳамма бурнини суқиб қолди. Ё қизим кўчага чиқиб мени ёмонлаяптими? Катта бўлиб шунақа ҳунар орттирибдими? — отасининг жаҳл билан бақиргани унга ҳам эшитилди. “Тамом бўлдим. Ўлдиради, дадам мени ўлдира энди...” хавотир ичида қолди қизалоқ. Аммо юрагида бир илиқлик милтиллади. Отаси уни “қизим” деб гапирди. “Мен унинг қизиман. Ойимнинг ва дадамнинг қизиман. Фақат дадамнинг жаҳли тез. Яна ойим ҳам жаҳли чиққанида жим турмайди. Агар жим турса, калтак емаган бўларди. Нозима опа ҳам индамай кетса эди. Индаманг, опа, шунда дадам жим бўлади”. — Мен оилангизга аралашаётганим йўқ. Онамнинг амалга ошмай қолган истагини бажарай дегандим. Ўзингиз ҳам шуни хоҳлагандингиз-ку! Лекин арзимас гапни деб... — ўқитувчи шундай дея ортига қайтди. — Нозима... — бу онасининг овози эди. Отасининг маъноли нигоҳига ҳам эътибор қилмай, онаси уни қайтарди. — Майли, ташлаб кетинг. Муниса ҳам хурсанд бўлади. Райҳон момони яхши кўрарди, жуда. — Раҳмат! Онамнинг руҳи шод бўладиган бўлди. — Руҳини эмас, вақтида ўзини шод қилиш керак эди, — тўнғиллади Мунисанинг отаси ва ғазабини яшира олмай аёлига бақирди: — Кир уйга! Нозима муаллимнинг ранги ўзгарди. Лаблари титраб нимадир демоқчи бўлди. Аммо тугунни Мунисанинг онасига берди-ю, ортига қарамай шитоб билан ҳовлидан чиқиб кетди. Уйда эса одатдаги бақир-чақир бошланди. — Сен ўзингга ўзинг ҳўжайинмисан? Нега олиб қолдинг? У онасининг руҳи баҳона мени одамларга ёмон кўрсатмоқчи. Энди онасини ўйлаб қолибдими? У яхши одам, мен ёмонман, а? Гўёки, мен уйимдаги етимга зуғм қиляпман, а? Сен ҳам шу! Баҳонада эринг олиб бермаган кийимни олволдинг. — Мактабга шу аҳволда борса яхшими?Ундан кўра шуни кийгани яхши-ку! Райҳон момо ўзингизга айтганди. Унинг гапи билан олиб бергандингиз-ку, форма-фартукни.
نمایش همه...
👍 5
— Қизинг одамларга мени ёмонлашни бошлаган. Шунинг учун ҳамманинг раҳми келиб қолди. Ўлдираман, уни. — Унда гуноҳ йўқ! У сизнинг юрагингизда яшириниб ётган аламингизнинг жабрини тортяпти. Мени ҳам арзимас нарсалар учун калтаклайсиз. Менда ҳам ор-номус бор. Уяламан. Болалар катта бўляпти. — Менда йўқми, ор-номус? Мени айтишмайдими, қизларини боқа олмади, деб? — Мен боқманг, дедимми? Уларнинг кетишида менинг заррача айбим борми? Ҳаммасига онангиз айбдор? Келиб мени тергайверди-тергайверди. — Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. — Нима? Сиз ҳам мени айлаяпсизми? Ўзингизнинг боқа олишингизга кўзингиз етмаган! Мунисанинг ичига қўрқув кирди. “Ҳозир...” Кутгани бўлди. Сал ўтмай онаси додлади. Сўнг нималардир деди. “Ойи, гапирмай турсангиз-чи? Ҳозир ҳаммамиз калтак еймиз...” Хаёлидан шу гаплар ўтиб улгурмай, уйдан Камол отилиб чиқди. Ундан кейин Жавлоннинг чириллаб йиғлагани эшитилди. Муниса ҳамма нарсани унутиб уй томон югурди. Davomi ertalab 8:30 da @islom_qizlari сизга ҳамиша яхшисини илинамиз
نمایش همه...
😢 14👍 1
Ёқимли мутолаа! Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур! 13-кисм "ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ" KUTYOTGANLAR BORMI???? Bu belgi 👍 bilan bildirgi beringlar
نمایش همه...
🥰 10👍 9
Реакция белгилаб куямиз 😊
نمایش همه...
👍 17
😊Аёл кишини урмаслик керак бӯлди. 😔Аёл кишини уриш эркак кишини иши эмас. @islom_qizlari сизга ҳамиша яхшисини илинамиз
نمایش همه...
👍 8🥰 2
😳Rost ekan👇 2 daqiqada sevgan insoningizdan "Salom yaxshimisan" degan sms keladi😍🙊 Yurakchalarni ustiga bosing🥰👇
نمایش همه...
52😢 6👍 4
❤️🖤❤️🖤❤️
Реакция белгилаб куямиз 😊
نمایش همه...
Ассалому алайкум‼️Кийимлар қимматлигидан дўкончилар билан тортишиб чарчадингизми??? Унда марҳамат бизда кийимлар КИЛОЛИ (Кг)!!!🤗🤗🤗 Ишончли ва сифатли!!! Ҳалоллик ҳар мезондан устун!!! Айтганча 100.000 нарх қўйилган кийим килодан ҳисобланса 40 50.000ga тўғри келади!!! Марҳамат кўриш бепул!!! Танлов ва харид сиздан🔥 Етказиб бериш биздан!!!!❤️ 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/moxi2707 https://t.me/moxi2707 👆👆👆👆👆👆
نمایش همه...
👍 3
TOʻYING KUNI TOʻYINGNI BUZMAN HALI😏😏 @islom _qizlari biz sizga har doyim yaxshisini ilinamiz
نمایش همه...
👍 8
Реакция белгилаб куямиз 😊
نمایش همه...
👍 34 8