Muhammad Yunus qori
Ish joyi: Yangi asr universiteti, Arab tili o‘qituvchisi Magistratura: Alisher Navoiy nomidagi O‘zbek tili va adabiyoti universiteti Bakalavr: Mir Arab oliy madrasasi O‘rta maxsus: Sayyid Muhyiddin maxdum islom ta'lim muassasi
نمایش بیشتر296
مشترکین
+124 ساعت
+117 روز
+3430 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
Photo unavailableShow in Telegram
🔴🔴🔴
"Тил бу – миллат маданиятининг биринчи эшигидир!
Тилни менсимаслик, унга бепарволик қилиш ёки таҳқирлаш – миллат тарихини вайрон қилиш ва миллатни борлиқдан ўчиришдир!".
©Маҳмуд Таноҳий
🔽🔽🔽🔽
@Muhammadyunus_alMuqriy
Bemorlik – badanni ushlab, tutib turadi.
G‘am-g‘ussa – ruhni ushlab, bosib turadi.
"Al-aadaab" kitobi, 87-bet.
@Muhammadyunus_alMuqriy
😢 3🤔 1
🔴Ҳақиқий дўст қандай бўлур?
Бишр ибн Ҳорис айтади: инсонларнинг гўзал хулқлилари билан юр, зеро у фақат яхшилик келтирар. Бад хулқлилардан қоч, чунки, у фақат зарар келтирар.
Баъзи уламолар айтади: икки инсондан бири билан дўстлаш. Биридан дин борасида таълим оласан ва манфаат топасан. Иккинчисига дини борасида илм берасан, у ҳам сендан қабул қилади. Учинчи тоифасидан қоч.
Абу Толиб ал-Маккий айтади: беш хил инсон билан дўстлашма;
Бидъатчи, фосиқ, илмсиз жоҳил, дунёга ҳарис ва инсонларни кўп ғийбат қилувчилар.
Сўфёни Саврий айтар эди: аҳмоқнинг юзига назар солишнинг ўзи гуноҳдир.
"Ат-тасаввуф вас сулук" китоби, 195-196- бетлар.
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли таржимаси
🔽🔽🔽🔽
@Muhammadyunus_alMuqriy
👍 5
УСТОЗИМ!
Юзингиз юзимга тушгани ҳамон,
Қалбимда қолмагай бирорта армон.
Илмда уммонсиз азиз устозим,
Доим омон бўлинг меҳрибон зотим.
Сўзингиз шириндир қанд-у асалдан,
Тинглашни хоҳлайман тонг-у саҳардан.
Тақвода пешқадам менинг устозим,
Доим омон бўлинг меҳрибон зотим.
Ёнингизда турсам кетгим келмайди,
Бу кўнгил негадир сизга тўймайди.
Ҳар ишда намуна улуғ устозим,
Доим омон бўлинг меҳрибон зотим.
Ёдимдан чиқмайди насиҳатлариз,
Қулоғим остида янграр овозиз.
Хоҳласангиз берай жоним устозим,
Доим омон бўлинг меҳрибон зотим.
Чиндан соғинибман бугун жуда ҳам,
Бошингиз кўрмасин асло сира ғам.
Бош эгиб қиламан таъзим устозим,
Доим омон бўлинг меҳрибон зотим.
✍️Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли
30.09.2021
Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/@Muhammadyunus_alMuqriy
👍 9
Айтишади:
"Дунё билан охират икки кундошга ўхшайди.
Бирини рози қилсанг, иккинчиси ғазаб қилаверади".
Араб тилидан таржимон:
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли
(Дунёни рози қиламан десанг, охиратинг барбод бўлади. Охират десанг дунёда машаққатлар ичра яшайсан киши).
@Muhammadyunus_alMuqriy
👍 5😢 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
ВАҚТИНГИЗНИ ҚАДРЛАНГ!
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Вақтни зое қилиш – ўлимдан ҳам оғирроқдир!.
Чунки, вақтни беҳуда сарфлаш сизни Аллоҳдан ва охират диёридан маҳрум қилади. Ўлим эса сизни дунё ва унинг аҳлидан жудо қилади".
Араб тилидан таржимон:
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли
🔽🔽🔽🔽
@Muhammadyunus_alMuqriy😢 5🤝 1
Photo unavailableShow in Telegram
"Ўтган (беҳуда) вақтга надомат чекиш – ҳозирги вақтни ҳам зое қилишдир!".
@Muhammadyunus_alMuqriy
👍 2
"Билинг! Илмда даражама-даража ўқиш фақат енгиллик ва собит туриш учунгина эмас. Балки талаба адашиш, хато қилиш ва шубҳалардан сақланиши учун ҳамдир. Зеро, катталарнинг таоми кичикларни ўлдиради!".
(Ёши катта инсон кабобни мазза қилиб ейди. Бироқ уни чақалоққа берсангиз ошқозони ҳазм қилолмай вафот этади).
Араб тилидан таржимон:
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли
@Muhammadyunus_alMuqriy👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Сафар инсоннинг ахлоқини аслини кўрсатади".
Ҳамсафарлар билан дийдорлашув, биз ҳам бир-биримизни сафарда асл юзимизни кўриб бўлганмиз. Шу сабаб қалин қадрдон бўлдик. Алҳамдулиллаҳ.
@Muhammadyunus_alMuqriy
👍 13❤ 1🔥 1🤩 1
Gohida safar qilish insonga yangi shijoat va g‘ayrat beradi.
Yangidan-yangi g'oyalar kashf qilinadi.
@Muhammadyunus_alMuqriy
👍 16🔥 1