cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

City planner

Урбанист магистрант

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 576
مشترکین
-1824 ساعت
-807 روز
+7130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Қурилиш ва таъмирлаш жараёнида дарахтларга шикаст етказмаслик мақсадида Германияда шу каби усуллардан фойдаланишади.
نمایش همه...
👍 20🔥 6👏 6
YouTube каналга янги видео жойладим. Видео Мюнхен шаҳридаги Riemer Park истроҳат боғи ҳақида. Кўриб, фикр-мулохазалрингизни қолдиринг. Келажакда контентни яхшилаш ва ўсиш учун Feedback жуда муҳим.
نمایش همه...
Riemer Park. München. Аттракционларсиз парк

Мюнхенда эски аэропорт ўрнида турар-жой квартали билан бирга 210 гектарлик боғ ташкил қилинган. Ушбу видеороликда шу боғни сайр қилиб, Германия Ландшафт архитектураси билан танишамиз.

👍 12
👍 3👏 1
Бобур парки бир куни шу аҳволга келишини бир йилча олдин, паркни чегарасини аниқлашга келган Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси вакили ва уша машхур “гугл эрасдан” қараб чегарани аниқлганда, билгандим. Чунки бизда оккупация методи билан жойни ўзлаштирилиш мода тусига кириб бўлган. Бошида атрофидан секин ўраб келишади. Авваллига, ҳамма дод солганда жим бўлишади. Кейинчалик яна секин қисиб олишаверади ва тезкор хужум билан бир кунда дарахтларни кесиб, биноларни бузиб, котлован қазиб қўйишади. Қарабсизки, бир йилдан кейин, чиройли шиша ва платсикдан бино ва иншоотлар пайдо бўлади. Бу нақадар оддий, лекин, шу билан бирга, жуда самарали усул. Бунга яққол мисол сифатида Бухоро шаҳрида бўлаётган вандализмни келтириб ўтиш мумкин. Шаҳарга сўлим, аттракционларсиз, истроҳат боғлари кераклини ҳаммамиз биламиз. Улар шу даржада камайиб, йўқ бўлиб кетганидан ёзда аҳоли салқин жайларни қидириб савдо-кўнгил очар марказларига, сокинликни хоҳлаб эса тинчгина уйда ўтиришади. Ташқарига чиқиб, табиат қўйнида медитация қилиб, жимжитликни эшитадиган жой ҳам қолмади ўзи. Аслида, савдо-кўнгил очар масканларини ташриф буюрувчиларни сони ошиб боришининг сабаби - бошқа борадиган жойни ўзи ҳам қолмаганлиги. Эътибор қаратган бўлсангиз, масалан, Тошкентда бирор бир кўчани автомобилдан ҳоли қилса, ўша ерда болалар ва аҳоли чиқиб сайр қиладиган ва бўш вақтни мазмунли ўтқазадиган ҳудудга айланади. Шунда кўриниб турибтики,шаҳарларимиз аҳолисига парк, боғ, истроҳат боғлари керак. Илтимос, қолганига тегинманглар хеч бўлмаса! P.S. Агар сокин жой топсангиз жимликни эшитишни тавсия қиламан.
نمایش همه...
👍 22 2
Аугсбургдаги ушбу бино ҳақида икки йилча олдин ўқигандим. Кеча ушбу шаҳарга бордим ва шу бино кўриш учун шаҳар марказидан ўзоқроқда жойлашган аҳоли пунктига боришга шерикларни кўндирдим. Бинонинг қизиқтирган тарафи шуки, бино олдин икки қаватли бетон гараж бўлган. Гаражни 17 А архитектура бюроси сотиб олиб, БИНОНИ БУЗМАСДАН тепага қисмига ёғочдан этаж қўшиб ва фасадини ҳам ёғочдан (обшивка) қилиб, бюро сифатида фойдаланишаяпти.
نمایش همه...
👍 6🔥 2🎃 2
Сўровнома натижасидан келиб чиқиб, икки-уч минутлик рилсга ўхшаган видео ясайммоқчи бўлгандим. Аммо натижада эса, саккиз минутга яқин видео чиқипти. Кейин шарта Youtube канал очиб, видеони юклавордим. Вақт ва ҳоҳиш бўлганда қараб қўярсилар. Таклиф, коммент, тарқатиш ва хейтларни кутиб қоламан.
نمایش همه...
Шаҳар трансформацияси.

Карталар ва планлар ўрганиш натижасида шаҳар трансформацияини ва жараёнларини ўрганиш.

👍 9 2🔥 1
3. Сизга шаҳарларни режалаштириш (лойиҳлаш) жараёни қизиқми?Anonymous voting
  • Ҳа
  • Йўқ
  • Кўп ақлилик қилма!
0 votes
💯 2
2.Маълумотлар тақдим этиш қайси шакли сизга кўпроқ маъқул?Anonymous voting
  • Текст.
  • Қисқа видео (Reels, Stories).
  • 15 – 20 дақиқалик видео шаклида (Youtube).
  • Билганингни қимайсанми?!
0 votes
1.Қайси мавзулар сиз учун қизиқ?Anonymous voting
  • Урбанистика тарихи ва назарияси ва амалда тадбиқ қилиниши.
  • Кўпроқ Ўзбекистон ҳақида.
  • Қурилиш ва Архитектураданам бўсин...
  • Тошкент зўр шаҳар!
0 votes
"Archemistry Urban" телеграм канали муаллифи Искандар Солиев икки хафтача олдин ўзи кузатиб борадиган, шаҳарсозликка тегишли бўлагн, телеграм каналлар руйҳатини ёзиб, қисқа изоҳ ҳам бериб кетган эди. Унда мени амалдаги “City Planner” телеграм каналим ҳам ушбу руйҳатда бор ва изоҳда асосан Германия урбанизми ҳақида ёзади, дейилган эди. Тўғриси, шу изоҳ мени ўзимга ҳам қизиқ туюлди ва охирги 10 та қолдирган постимни қайта кўриб чиқдим. Шулардан 4 таси Германия ҳақида ва улардан бири Ўзбекистондаги янгиликка параллель келтирилган экан. 3 та пост Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳақида ва қолганлари умумий трендлар, урбанистика тарихи ва назарияси билан боғлиқ экан. Аслида, Ўзбекистон урбанизми билан боғлиқ жараёнлар бўйича мени “черновикларим” кўп. Бухородаги бузулишлар ҳақида, хурматли вазиримиз Шерматовнинг фикрлари ва “Янги Тошкент” бўйича ҳам фикрларим у “черновик”да бор. Лекин, мен қарор қилиб бўлинган вазиятлар бўйича ёзгим келмай қолган. Чуники у текстларни ёзиш жараёни эммоционал қийин. Шунинг учун ҳам урбанистик трендлар, назарияси ва тарихи билан боғлиқ бўлган материалларни тайёрлаш ўзим учун маъқул деб топганман. Ва ўйлайманки, агар яхши мисол кўрсатилса, ўқувчи ўзи солиштириб, билиб олади. Шунга қарамасдан канални жонлаштириш ва ўқувчилардан feedback олиш мақсадида кичик сўровнома ўтказмоқчиман. Сўровнома натижасидан келиб чиқиб, канални ривожланиш стратегиясини ҳамда мазмуни жиҳатдан режаларни амалга оширмоқчиман.
نمایش همه...
🔥 5👍 2