cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Musilmonlar Idorasi

Бу канал яхшилик қилиш, билган нарсаларимизни сизларга улашиш мақсадида очилган канал: Бу каналда сиз Намоз вақтларини, Қуръондан оятларни билиб оласиз ӯзингизни қийнаётган саволларни ёки таклифларни албатта бизга юборинг❗ @Musilmonlar_idorasiningbot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 205
مشترکین
-124 ساعت
-137 روز
-8830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
#Шуҳратпарастлик Суфён Саврий Ибн Муборакга: «Шуҳратпарастликдан эҳтиёт бўл, кимнинг ҳузурига бормайин мени шуҳратпарастликдан қайтарган», деди. 📚 «Сияр аъламун-нубалаа», Заҳабий, 7/260. https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ! 📍 23 май куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади. 🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal 🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A 📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/ 🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин! #ТАЖВИД #ҚУРЪОН Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
🌙 Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди
Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари Содиқжон Тошбоев, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳамкор ширкат масъул вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
Ҳамюртларимиз муҳташам 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. 🕌 Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришмоқда. Хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар. 🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! Ўзбе...
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти). Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутишларини сабаби сўралганда қуйидагича жавоб бердилар: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У Зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар». ✅ @AZIZON_UZ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ
نمایش همه...
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! 🕋 Бугун, 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга чиқишди.
🗣 Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.
🤲 Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар. ✈️ Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2024” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар. 🟢Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар шу йилнинг 23 майидан то 7 июн...
نمایش همه...
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР) 📸➡️ фотолавҳалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
🌙 Илму маърифатга тарғиб этувчи китоблар тақдимот қилинди ✅ Бугун, 22 май куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Раббоний нидолар”, “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ”, “Аллоҳ мени кўриб турибди”, “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китобларининг тақдимот маросими ўтказилди.
Маърифий тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари, олимлар, профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди...
🖥  БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 1
05:26
Video unavailableShow in Telegram
🕋 ҲАЖ ИБОДАТИНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ (ВИДЕОИНФОГРАФИКА) Ҳожилар Aллоҳнинг меҳмонлари.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳожилар ва умра қилувчилар Аллоҳ азза ва жалланинг меҳмонидирлар. Дуо қилсалар ижобат этади, истиғфор айтсалар, уларни мағфират қилади", дедилар (Ибн Можа, Табароний ривояти).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
🕋 ҲАЖГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР УЧУН КОЛЛ-МАРКАЗ ВА ТЕЛЕГРАМ БОТ ИШГА ТУШДИ 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳаж ибодатига оид саволларга жавоб берувчи Колл-марказ ва махсус бот ташкил этилди.
🌙 Қуйидаги замонавий алоқа воситалари ва электрон маълумот алмашув хизматида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги Фатво марказининг тажрибали уламолари фаолият юритади.   
🇸🇦📞 Саудия Арабистонида бўлиб турган зиёратчилар 054 543 77 67 ёки 054 543 91 77 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин; 🇺🇿📞 Мамлакатимизда сафар тараддудидаги ҳамюртларимиз эса Фатво маркази колл-марказининг 78-150-33-44 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали саволларига жавоб оладилар. 📱 Телеграмдаги @mabrurhajbot манзилига савол йўллаб ҳам ёзма жавоб олиш имконияти мавжуд.  ❕ Эслатма: Саудиядаги Колл-марказ ва мазкур телеграм бот фақат ҳаж рукнларига оид мурожаатларга жавоб беради. Бошқа мавзулардаги саволларга ва танаффус вақтида жавоб берилмайди. 📍Маълумот ўрнида "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш марказининг расмий телеграм канали: 👉🏻 https://t.me/hajumrauz 📞 Телефон рақамлари: +998 99 882-18-58 +998 77 085-18-58 #Ҳажнинг_мукофоти_жаннат! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
HAJ-UMRA MARKAZI

«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш марказининг расмий телеграм канали: 📞 +998 99 882-18-58 📞 +998 77 085-18-58 Телеграм каналга уланиш: 👉🏻

https://t.me/hajumrauz

Инстаграм каналга уланиш:

https://www.instagram.com/hajumrauz?igsh=dnU5ZjdsMGZmbzA%3D&

#Йил_ўқитувчиси 🕋 ЭНГ ЯХШИ ТАФСИР ЎҚИТУВЧИСИ ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ 🗣Бугун, 22 май куни Тошкент ислом институтида Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши тафсир фани ўқитувчиси” танлови бўлиб ўтди. 🟢 Танлов якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилиб, ғолиблар мукофотланди: 1️⃣-ўрин: Тошкент ислом институти ўқитувчиси Элёржон Аҳмадқулов, 1-даражали диплом, “Ҳаж” сафарига йўлланма ва смарт телевизор; 2️⃣-ўрин: Хадичаи Кубро мадрасаси ўқитувчиси Гулруҳ Кенжабек қизи, 2-даражали диплом, “Умра” сафарига йўлланма ва смарт телевизор; 3️⃣-ўрин: Кўкалдош мадрасаси ўқитувчиси Охунжон Аҳмедов, 3-даражали диплом ва замонавий музлатгич. ✅ Қолган 10 нафар иштирокчига замонавий смарт телевизор топширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
آرشیو پست ها