cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Meros.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Булоқбоши тумани "Қирғизбой" жоме масжидининг расмий, диний-ижтимоий, маърифий канали. Канал манзили 👇👇👇 https://t.me/+6ozuPEH9ZT05ODVi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
294
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-17 روز
-730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
ИЛМИ КАЛОМ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА КАЛОМ Аббосийлар даврида Ислом оламига Румдан юнон фалсафасига доир кўплаб асарлар кириб келади. Табиийки мусулмонлар ҳам бу китобларни ўқийди, ўрганади, таҳлил қилади, таҳқиқ қилади. У асарлардаги мантиқ ва ақлий далиллардан турли мақсадларда фойдалана бошлайди. Натижада мантиқ аралашган ақоид илмини “илми калом” деб ҳам юритила бошланди. ✅ Давомини ўқиш Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
نمایش همه...
​​ОТНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ? #қурбонлик ❓1313-CАВОЛ: Отни қурбонлик қилиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, отни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Чунки уламолар қурбонликка сўйиладиган ҳайвонлар фақат қўй, эчки, қорамол ва туя эканини бир овоздан айтишган. Ундан бошқа ҳайвон ёки паррандалар қурбонликка ярамайди. Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлардан бирортаси қурбонлик учун от сўйгани маълум ва машҳур эмас. “Фатовои Оламгирия” китобида ҳам фақатгина уч турдаги ҳайвонларни қурбонлик учун сўйиш мумкин экани айтилган: أما جنسه فهو أن يكون من الأجناس الثلاثة: الغنم أو الإبل أو البقر، ويدخل في كل جنس نوعه، والذكر والأنثى منه والمعز نوع من الغنم والجاموس نوع من البقر “Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг жинсига келсак, уч турли ҳайвон қурбонликка ярайди: қўй, туя ва қорамол. Буларнинг барча тури, эркаги ҳам, урғочиси ҳам ярайди. Эчки қўйнинг бир тури, қўтос эса қорамолнинг бир тури ҳисобланади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

03:03
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
FARZAND FITRATI tg.mp46.62 MB
56:00
Video unavailableShow in Telegram
#Жума_суҳбати ▶️ Мавзу: ТИЛ ОФАТЛАРИ 🎙 Мирзаниёз домла Ражабий – Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Абу Бакр Қаффол Шоший” масжиди имом-хатиби ❔ Инсонни бошқа мавжудотлардан ажратиб турадиган тилнинг шукри қандай адо этилади? 🗣 Бир оғиз сўз қанчалик кучга эга? 😄 Динимизда ростгўйларга қандай мукофотлар берилади? 🤐 Эшитган ҳар бир сўзини сўзлайверадиган одам - ёлғончи ҳисобланадими? 📰 Уламоларга туҳмат қилиш, уларни ғийбат қилишнинг гуноҳи ва оқибатлари қандай? 📝Китобат (яъни ёзиш)нинг ҳукми хитобат (сўзлаш) билан бир хилми? MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
نمایش همه...
1.TAYYOR.TG.mp464.32 MB
00:12
Video unavailableShow in Telegram
🌱 Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин. Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! ✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... ✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👉 https://t.me/meros_uz
نمایش همه...
3.39 MB
Photo unavailableShow in Telegram
«Meros.uz» каналига уланиш учун линкни босинг! ⬇️https://t.me/meros_uz
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Аллоҳ_макондан_беҳожат #сохта_салафийларга_раддия Машҳур тобеин имом Жаъфар Содиқ раҳматуллоҳи алайҳи (148-ҳижрий санада вафот этган) шундай деганлар: من زعم أن الله في شيء، أو من شيء، أو على شيء، فقد أشرك؛ إذ لو كان على شيء لكان محمولا ولو كان في شيء لكان محصورا، ولو كان من شيء لكان محدثا "Кимки Аллоҳ таолони бирор нарса ичида, ё бирор нарсадан таркиб топган, ё бирор нарса устида деб ҳисоблаган бўлса, ширк келтирибди. Чунки У зот агар бирор нарсанинг ичида бўлса чегараланган бўлиб қолади, агар устида бўлса, кўтариб турилган бўлиб қолади, агар бирор нарсадан таркиб топган бўлса янгидан пайдо бўлган бўлиб қолади" 📚 Имом Қушайрийнинг «Ар-рисолатул Қушайрийя» китоби. Сохта салафийлар эса Аллоҳ таолони осмонда деб эътиқод қилишади. Бу тарихда Карромийлар ва мужассималар фирқасининг эътиқоди бўлган. Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
نمایش همه...
Буни билиш лозим (Албатта ўқинг) 1. Энг биринчи бўлиб иймон келтирган инсон – Хадижа бинти Хувайлид (розияллоҳу анҳо). 2. Озод эркаклардан энг биринчи бўлиб иймон келтирган инсон – Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу). 3. Ёш болалар ичида биринчи бўлиб иймон келтирган инсон – Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу). 4. Биринчи бўлиб озод қилинган мусулмон қул – Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу). 5. Биринчи бўлиб мусулмон бўлган қул – Билол ибн Рабоҳ (розияллоҳу анҳу). 6. Форслардан биринчи бўлиб мусулмон бўлган инсон – Салмон Форсий (розияллоҳу анҳу). 7. Рум (Византия)ликлардан биринчи бўлиб мусулмон бўлган инсон – Суҳайб ибн Синон Румий (розияллоҳу анҳу). 8. Аллоҳ таоло йўлида биринчи бўлиб ўқ узган инсон – Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу). 9. Ҳижратдан олдин биринчи туғилган мусулмон – Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо). 10. Ҳижратдан кейин Мадинада биринчи туғилган бола Абдуллоҳ ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу). 11. Биринчи нозил бўлган Қуръони оятлари – “Алақ” сурасининг дастлабки беш ояти. 12. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га тўлиқ шаклда биринчи нозил бўлган сура Муддассир сураси. 13. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ислом саломини айтган биринчи инсон – Абу Зарр Ғифорий (розияллоҳу анҳу). 14. Исломда биринчи бўлиб қилич яланғочлаган инсон – Зубайр ибн Аввом (розияллоҳу анҳу). 15. Исломдаги биринчи муаззин – Билол ибн Рабоҳ (розияллоҳу анҳу). 16. Исломдаги биринчи қибла – Байтул Мақдис. 17. Биринчи мусулмон шоир – Ҳассон ибн Собит Ансорий (розияллоҳу анҳу). 18. Мадинада муҳожирлардан биринчи вафот этган инсон – Усмон ибн Мазъун (розияллоҳу анҳу). 19. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) вафотларидан кейин Мадинадан чиққан биринчи қўшин – Салама ибн Зубайр қўшини. 20. Мусулмонларнинг биринчи халифаси – Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу). 21. Биринчи умавий халифа – Муовия ибн Абу Суфён (розияллоҳу анҳу). 22. Биринчи аббосий халифа – Абул Аббос Саффоҳ. 23. Биринчи бўлиб масжидларни (чироқлар билан) ёритган инсон – Тамим ибн Авс Дорий. 24. Андалус (Испания)га етиб борган биринчи қўмондон – Мусо ибн Нусайр. 25. Мусулмонлар ва форслар ўртасида бўлган биринчи жанг – Қодисия жанги. 26. Мусулмонлар ва мўғуллар ўртасида бўлган биринчи жанг – Айни Жолут жанги. 27. Салибчилардан озод қилинган Масжидул Ақсода биринчи жумъа хутбасини ўқиган инсон –Қози Муҳйиддин ибн Закиюддин. 28. Қустантиния (Константинопол)ни биринчи бўлиб фатҳ қилган инсон – Султон Муҳаммад Фотиҳ. 29. Қурбонликни биринчи бўлиб суннат қилган пайғамбар – Иброҳим (алайҳиссалом). 30 Сафо ва Марва орасида биринчи бўлиб саъй қилган инсон – Ҳожар онамиз. 31. Замзам сувидан биринчи бўлиб ичган инсон – Исмоил (алайҳис-салом). Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/meros_uz
نمایش همه...
Meros.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Булоқбоши тумани "Қирғизбой" жоме масжидининг расмий, диний-ижтимоий, маърифий канали. Канал манзили 👇👇👇

https://t.me/+6ozuPEH9ZT05ODVi

00:06
Video unavailableShow in Telegram
🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА
📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).
📕 Каҳф сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган). 📕 Духон сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар. Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар. 📕 Ёсин сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти). 📕 Ҳуд сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар. 📕 Оли Имрон сураси. Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади". Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади". 📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти). 🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг: "Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак". Даврон НУРМУҲАММАД MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
نمایش همه...
Juma kuni gadget.mov4.71 KB
ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ #ҳадис ❓1312-CАВОЛ: Ҳадиси қудсийда: “Ким қабр устидаги шохни синдирса, каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди”, деган лафз борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу сўз баъзи заиф қудсий ҳадисларда бошқачароқ лафзда келган: مَنْ كَسَرَ عُوْداً عَلى قَبْرِ مَيِّتٍ فَكَأَنَّما هَدَم كَعْبَتي بِيَدِهِ. Яъни: “Ким бир маййит устидаги шохни синдирса, гўё Каъбамни қўли билан бузгандек бўлади”. Уламолар ушбу ҳадиси қудсийнинг даражасини заиф дейишган. Ҳа, албатта қабр устида ўсиб турган гиёҳлар агар кўкариб турган бўлса, уларни бесабаб узмаслик ҳақида тавсиялар келган. Жумладан: و كره قلع الحشيش الرطب و كذا الشجر من المقبرة لأنه ما دام رطبا يسبح الله تعالى فيؤنس الميت وتنزل بذكر الله تعالى الرحمة ولا بأس بقلع اليابس منهما أي الحشيش والشجر لزوال المقصود “Қабристондаги хўл ўт-ўланлар ва дарахтларни кесиш, узиб ташлаш макруҳ саналади. Чунки булар модомики хўл ҳолатда тураркан, Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади, маййитга далда бўлади, Аллоҳ таоло зикр қилингани туфайли раҳмат нозил бўлади. Қуриб қолган ўт-ўлан ва дарахтларни, мақсад йўқ бўлгани учун (қуриганда тасбиҳ айтмагани учун) узиб ташлашнинг зарари йўқ” (“Мароқил фалаҳ” китоби). Шунга кўра, қабр устидаги гиёҳ ёки ўсиб турган шох-шаббаларни кўкариб турган ҳолатида узиб бўлмайди дейилган. Аммо қуриб қолган бўлса, уларни узиб ташлаб қабр тепасини тозалаб қўйишда ҳеч бир кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.