cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy. Web-sahifa: http://yangikurgan.uz El.pochta: [email protected] Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 465
مشترکین
-124 ساعت
-247 روز
+930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов ва ўринбосарлари бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр кабуллар ўтказиб келинаётган бўлиб, бугун вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Сайфитдинов томонидан Янгиқўрғон туманида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 20 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Уларнинг 25 та масаладаги мурожаатларидан 9 таси жойида ижобий ечимини топди, 6 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун 10 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди. Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.
نمایش همه...
Бугун Янгиқўрғон туманида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабулда суд ва бошқа органлар ҳужжатлар ижроси билан боғлиқ муаммолар, мурожаатлар Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Б. Мирзаахмедов томонидан қабул қилинди. Қабул давомида жами 14 нафар фуқаро алимент, чеклов, ноқонуний қурилма бузиш, қарз ундириш, улуш ажратиш, солиқ, банк билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси доирасида масалалар юзасидан мурожаат этишди. Унинг 2 таси жойида ҳал этилган бўлинса, 5 таси юзасидан фуқарога ҳуқуқий тушунча берилди. 1 та мурожаат тегишлигича Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармасига юборилди. Қолган мурожаатлар муддат талаб этгани боис, алоҳида назоратга олинди. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
نمایش همه...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига янги муддатга тайинланди. Бундан илгарироқ Н.Йўлдошев номзоди Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида маъқулланган эди. — Указом Президента Республики Узбекистан Йулдошев Нигматилла Тулкинович назначен на должность Генерального прокурора Республики Узбекистан на новый срок. Ранее кандидатура Н.Йулдошева была одобрена на пленарном заседании Сената Олий Мажлиса. Facebook|Instagram|X
نمایش همه...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан  тасдиқланган “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси ҳамда 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сонли қарори билан давлат ходимлари, ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини ахборот технологиялари ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланишга ўқитиш чораларини кўриш белгиланган. Юқоридагиларга асосан бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси масъуллари томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)дан самарали фойдаланиш бўйича “My.gov.uz ҳаётий вазиятлар учун!”  лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими кадрлар масалалари бўйича менежерлари ҳамда ташкилот ва муассасалар ўринбосарлари иштирок этдилар.
نمایش همه...
👍 1👎 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. — По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президент Монголии Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июня посетит нашу страну с государственным визитом. #Mirziyoyev #tashrif #Muguliston #hamkorlik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
نمایش همه...
👍 1
Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари ўтказиб келинаётган оммавий сайёр қабулларнинг навбатдагиси Янгиқўрғон туманида бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Наманган вилояти суди раиси А.Усманов ҳамда вилоят маъмурий суди раиси З.Қурбонова фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатларини ўргандилар. Шу кунги қабулларда жами 29 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг 5 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолганларига эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Сайёр қабул доирасида бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон тумани судининг сайёр суд мажлисида 5 нафар назорат остидаги шахслар муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди.
نمایش همه...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Янгиқўрғон тарихидан лавҳалар Янгиқўрғон қадимий Фарғона водийсида жойлашган. Фарғона (Паркана) давлатининг пойтахти Косон ва Ахсикат шаҳарлари бўлган. Фарғона ҳукмдорлари «ихшид» деб аталган. Фарғона деҳқончилик (зироатчилар кўпинча пахта ва шоли экишган), чорвачилик, ҳунармандчилик хўжаликлари ва ички-ташқи савдо ривож топган мустаҳкам иқтисодий пойдеворли ўлка эди. Қўшни мамлакатларга бўёқ, рангли шиша буюмлар ва дори-дармонлар чиқарилган. Қурама ва Қорамозор тоғлари ёнбағирларида қадимдан йилқичилик билан шуғулланилган. Бу ерда кўпайтирилган тулпор отларнинг донғи жаҳонга таралган. Аҳолисининг акарияти будда динига сиғинишган.  Фарғона давлатида Новкент, Поромон, Заркент, Нанай  сингари қишлоқларидаги аҳолиси ерни ишлаш, шоли ва буғдой етиштириш, боғдорчилик ва узум етиштириш, зотли от ва чорва ҳайвонларини етиштиришда катта ютуқларга эришган. Yaqinlaringizga ham ulashing! 👇👇👇👇👇 @yangiqorgonmanaviyatsektori
نمایش همه...
👍 2👎 1
🔰 Магистратура ва докторантурага кириш учун талаб этиладиган чет тили сертификатларининг рўйхати тасдиқланди ▫️Бунда қайси мутахассисликка C1, B2 ва B1 даража талаб этилиши белгиланган. Мисол учун, тарих мутахассислиги учун B2 даража, соғлиқни сақлаш учун эса B1 даража талаб этилади. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
نمایش همه...
Magistratura va doktoranturaga chet tili sertifikatlari.pdf15.90 MB
👍 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилмоқда  Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди. Таъкидланганидек, ушбу Қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
نمایش همه...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
🔰 21 июнь - Бутунжаҳон инсонийлик куни ▫️Бутунжаҳон инсонийлик куни халқаро расмий мақомга эга бўлмаса-да, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий тенглик, инсонийлик қадриятларини ғоясини илгари суришни мақсад қилган кўплаб ташкилотлар томонидан тан олинган кун сифатида нишонланади. Ушбу кунни нишонлаш ташаббуси 1986 йилда Халқаро инсонийлик ва этика иттифоқи томонидан олға сурилган.
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.