cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

GENERALISSIMUS

⚖️Huquqqa oid⚔️ Haq olinur, berilmas !!! ©️M.Behbudiy Biz bilan bog'lanish uchun @generalissimus1 ga yozing !

نمایش بیشتر
Advertising posts
79 427مشترکین
+16024 ساعت
+1 0207 روز
+7 94930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Савдо Ўзбекистонда аҳоли энг кўп банд бўлган секторлардан бири ҳисобланади. Нафақат тадбиркорлик, халққа хизмат кўрсатадиган барча соҳалар, шу жумладан давлат ишхоналарида ҳам савдо сирларини билиш ас қотади, яхшироқ хизмат кўрсатилади. «Asaxiy Books» нашриёти «Халқ банки» билан ҳамкорликда шу муҳим соҳа учун машҳур китобни ўзбек тилига таржима қилибди. Гранд Кардоннинг «Савдо санъати» китоби айнан сотувни ўргатади. Тадбиркорлар, уларнинг ходимлари, хизмат соҳасидаги ҳаммага ўқишни тавсия қиламан. Reklama/Китобни харид қилиш: asaxiy.uz/u/savdosanati @generalissimus_uzb
نمایش همه...
👍 24❤‍🔥 3 3👏 3
Сокращениеga tayyor turinglar))) @generalissimus_uzb
نمایش همه...
👍 146🤣 92👎 49🤬 28😢 23😁 14🔥 10😱 9😡 6 5🥰 2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди. Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
نمایش همه...
👍 136 12🤣 10🫡 5❤‍🔥 4👎 2🔥 2🤬 1
Ўқитувчи ёки унинг яқин қариндоши оғир касалликка дучор бўлса, 2 лавозим маоши миқдоригача моддий ёрдам берилади! Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига 1-ИЛОВА Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМнинг 33-банди.
@generalissimus_uzb
نمایش همه...
👍 22👏 7 2 2❤‍🔥 1
Surxondaryoda bedarak yo‘qolgan erkak yashash uyning og‘ilxonasidan qotillik alomatlari bilan topildi Bosh prokuratura matbuot xizmati rahbari Hayot Shamsutdinovning ma’lum qilishicha, gumonlanayotgan shaxs qo‘lga olingan. @generalissimus_uzb
نمایش همه...
🤯 26👍 8🤷‍♂ 6🆒 4 2🤣 1
Тадбиркор ҳибсхонада вафот этди, бунга ким айбдор? Навоийлик 56 ёшли тадбиркор Азамат Холиқов 26 апрель куни ДХХ тергов ҳибсхонасида вафот этибди. Холиқовга нисбатан бир неча кун олдин жиноят иши доирасида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган экан. Ҳали айби тўлиқ исботланмаган фуқароларни қамоққа олиш ҳақида ажрим чиқаришда судлар ҳали ҳам тергов органларининг измидан четга чиқиб кетолмаяпти. ЖПКнинг 238-моддасига кўра эҳтиёт чораларидан қайси бирини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда айбнинг оғирлиги, айбланувчининг шахси, машғулот тури, ёши ва оилавий аҳволидан ташқари, унинг соғлиғи ҳам ҳисобга олиниши лозим. Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, орадан 3-4 кун ичида тергов ҳибсхонасида вафот этяптими, демак, марҳумнинг соғлиғида жиддий муаммо бўлгани аниқ. Катта эҳтимол билан бу судга ҳам маълум бўлган бўлиши мумкин. Шундай экан, марҳумни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ҳақида ажрим чиқарган суднинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам обдон текширилиши лозим. Одамнинг ҳаёти асло ўйинчоқ эмас. Advokat Saidali Muxtoraliyev @generalissimus_uzb
نمایش همه...
👍 215🤬 19😢 12 10👏 8👎 4❤‍🔥 2
Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш 1) Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, яъни маъмурий қамоққа олинган шахсга, шунингдек гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга, гувоҳга, жабрланувчига, жиноят процессининг бошқа иштирокчисига ёхуд уларнинг яқин қариндошларига улардан ёки бошқа учинчи шахсдан бирор-бир ахборот олиш, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш мақсадида, уларни содир этилган қилмиш учун ўзбошимчалик билан жазолаш ёхуд бирор-бир ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ёки бошқа давлат органининг ходими томонидан ёхуд унинг далолатчилигида ёки хабардорлигида ёхуд индамай берган розилиги билан бошқа шахслар томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир этилган қонунга хилоф руҳий, психологик, жисмоний босим ўтказиш ёки бошқача тарзда босим ўтказиш— муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 2) Ўша ҳаракатлар: а) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрликни қўллаган ҳолда ёхуд шундай зўрликни қўллаш таҳдиди билан; б) миллий, ирқий, диний ёки ижтимоий камситиш замирига асосланган ҳар қандай сабаб бўйича; в) бир гуруҳ шахслар томонидан; г) такроран; д) кекса шахсга ёки ночор аҳволдаги шахсга, вояга етмаган шахсга ёхуд ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан; е) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан; ж) ҳаётга ва соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган ашёлар қўлланилиб; з) далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) мақсадида содир этилган бўлса — муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 3) Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса—муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жиноят кодекси 235-моддаси @generalissimus_uzb
نمایش همه...
👍 88🤣 10 6👏 4👻 4❤‍🔥 3👎 3😁 2
Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексида мамлакат қонунчилигига оид масалаларда масхара қилиш, конституцияни обрўсизлантириш деган ҳуқуқбузарлик ёки жиноят тури мавжуд эмас. @generalissimus_uzb
نمایش همه...
😁 128🤣 60👍 34🫡 7 5 5❤‍🔥 3😐 2😎 2👎 1
Лолазор подкасти иштирокчиларининг Андижондаги тайинловларга оид фикрлари бўйича вилоят ҳокимлиги муносабат билдирибди. Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида тайинловлар фақат биринчи раҳбар томонидан белгиланиши ҳақида маълумот берилгани кузатилди. Бундай ёндашув Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид бўлиб, тайинловлар бир шахснинг истагига кўра бўлмаслиги, ҳаммага маълум. Айтилган фикрлар уни сўзлаётган инсонларнинг шахсий қарашларидан бошқаси эмас. Шунингдек, мамлакат қонунчилигига оид масалаларда масхара қилиш, конституцияни обрўсизлантириш жавобгарликка сабаб бўлади. Қарийб 3,5 миллион инсон яшайдиган ва шунча инсоннинг ҳуқуқлари ётган вилоятга нисбатан бу каби фикрларни билдириш, давлат хизматчиларини ва миллионлаб аҳолини камситиш, деб қабул қилиниши мумкин. @generalissimus_uzb
نمایش همه...
🤣 282👍 38👎 20😁 13👻 7 6🍾 3😈 3🤓 2🏆 1🗿 1
100 йил олдин Германияга борган ўзбек талабаларнинг аччиқ қисмати акс этган "Қўрқма" романи сюжети билан энди нафақат китоб орқали, балки қойилмақом тарзда ишланган айни номли ҳужжатли фильм билан ҳам танишиш мумкин бўлибди. Яқинда ишга тушган Mutolaa лойиҳаси китоб асосида фильмлар ола бошлабди. Мана бу ердан киринг ва томоша қилинг, таъсирли чиқибди: https://www.youtube.com/watch?v=PYNopQErSuQ&t=588s @generalissimus_uzb
نمایش همه...
"Qo‘rqma" | Film

"Qo‘rqma" filmi "Mutolaa" loyihasining kitob-kino yo‘nalishida suratga olingan bo‘lib, 2021-yil O‘zbekistonning bestseller kitobi bo‘lgan Javlon Jovliyevning ayni nomli asariga asoslanadi. Rejissor Erkin Bozorov, operator Samijon Sunnatullayev, rollarni Erkin Bozorov, Yusuf Fayziyev, Abbos Yo‘ldoshov, Dilshoda Jo‘rayeva ijro qilgan. "Mutolaa" loyihasi o‘zbek adabiyoti targ‘iboti uchun "Kitob-kino" yo‘nalishida filmlar suratga olishda davom etadi.

👍 76❤‍🔥 9 3🆒 3👏 2🍓 2👎 1🔥 1🤝 1