cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Конспект

Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир. Абдулла Авлоний Реклама: @pekin8017

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
33 996
مشترکین
-2824 ساعت
-2507 روز
-66330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Ўғри Устоз маошини олди. Уйига қайтишда жамоат транспортига минди. Одам кўп эди. Одамлар ичида ўғри бор эди. Ўғри унинг пулини билдирмасдан олиб қўйди. Кондуктор келиб чипта пулини сўраганида чўнтагини ковлади. Аммо пул йўқ эди. Юзи қизарди, хижолат бўлди. Кондуктор масхараомуз деди: — Кўринишингизни қаранг. Сизда шу арзимаган пул бўлмаса... Ўғрининг ботирлиги тутиб кетди. Кондукторга қараб: — Дўстим! Устознинг чипталари пулини мен бераман, деди. Устоз ўғрига деди: — Аллоҳ ишингизга барака берсин! Сизга ўхшаганлар кўпайсин! Йўловчилар ҳам ўғрини мақтаб унинг "жўмардлиги"ни олқишлаб дуо қила бошлашди: — Аллоҳ сенга барака берсин! Сен сингарилар кўпайсин! Ўша кундан бошлаб улар кўпая борди. Олдин халқнинг пулини ўғирлаб, сўнг халққа озгина бериб олқиш ва мақтовга ҳам эриша бошлашди. Абдулқодир Самарқандий @konspektor
نمایش همه...
👍 56😁 22😢 7🔥 4 1
Кетмас бойлик Менда бир сўм бор. Сизда ҳам бир сўм бор. Мен сизга ўзимнинг пулимни бердим. Сиз ҳам менга ўзингизнинг пулингизни бердингиз. Ҳеч нима ўзгармади. Сизда ҳам бир сўм пул қолди, менда ҳам. Менда янги бир фикр бор. Сизда ҳам янги фикр бор. Мен сизга янги фикримни айтдим. Сиз ҳам менга янги фикрингизни айтдингиз. Сизда ҳам иккита фикр пайдо бўлди, менда ҳам. Эсли одам пул алмашмайди. Фикр алмашади. Ўткир Ҳошимов @konspektor
نمایش همه...
👍 208🔥 19 6😁 3🤗 3
Бахтнинг ўлчами Бир йигитнинг бахти ҳеч хам очилмас экан. Унга дойим “нотўғри” қизлар учраркан. У баъзиларини хунук ҳисоблар экан, баъзиларини — ақли ноқис, учинчиларини- мижғов. Ўз идеалини қидиришдан чарчаган йигит маслаҳат учун бир донишманд ёнига борибди. Йигитни диққат билан эшитгач, қария дебди: — Кўриб турибман, мушкулинг оғир экан. Лекин, айтчи, ўз онанга нисбатан қанақа муносабатдасан? Йигит ҳайрон бўлибди: — Бунга менинг онамнинг нима дахли бор? Билмадим… Унинг ўзи кўпинча менинг ғашимга тегади: ўзининг ақли ноқис саволлари, хира меҳрибончилиги, ариза ва илтимослари билан. Уни яхши кўраман деб айтолмайман. Қария индамабди, бошини ликиллатибди — да, давом этибди: — Хўш, бўлмаса мен сенга муҳаббатнинг энг асосий сирини очаман. Бахт бор, ва у сенинг қалбингда яширин. Ва муҳаббатдаги самара уруғингни ҳаётингдаги энг муҳим одам эккан. Бу — сенинг онанг! Сен унга қандай муносабатда бўлсанг, барча аёлларга нисбатан шундай муносабатда бўласан. Ахир она — бу сени ўз меҳрибон қучоғига олган биринчи муҳаббат. Бу сенинг ҳаётингдаги биринчи аёл тимсоли. Онангни қадрласанг ва эъзозласанг — барча аёлларни қадрлашга ва ҳурматлашга ўрганасан. Ва ўшанда кўрасан — бир кун сен ёқтирган қиз сенинг эътиборингга табассум ва яхши сўз билан жавоб беришини... Ўшандагина аёлларнинг ҳақиқий қанақа эканликларини кўра оласан… Ота-онамизга муносабатимиз — бизнинг бахтимиз ўлчамидир… @konspektor
نمایش همه...
👍 120 20🔥 10🤗 5👎 1
Исмоил алайҳиссалом уйлангач, Иброҳим алайҳиссалом ўзлари ташлаб кетган кишиларни кўргани келиб, Исмоилни топмадилар. Аёлидан уни сўрадилар. У: — Биз учун ризқ излаб чиқиб кетганлар, — деди. Кейин ундан тирикчиликлари ва аҳволлари ҳақида сўраган эдилар: — Биз ёмон аҳволдамиз. Тангчилик, қийинчиликдамиз, — деб шикоят қилди. У киши: — Эринг келса, унга салом айт. Яна айтгинки, эшигининг остонасини ўзгартирсин, — дедилар. Исмоил алайҳиссалом келгач, ниманидир сезгандек бўлди. — Бирор киши келдими? — деди. У: — Ҳа. Шундай‑шундай бир чол келди. Биздан сиз ҳақингизда сўраган эди, унга айтдим. Тирикчилигимиз қандайлиги ҳақида сўраган эди, машаққат ва қийинчиликда эканимизни айтдим, — деди. — Сенга бирор тавсия айтдими? — деди. У: — Ҳа. Сизга салом айтишимни буюрди. Айтдики, эшигингизнинг остонасини ўзгартирар экансиз, — деди. — Ўша менинг отам эди. Менга сендан ажралишимни буюрибдилар, аҳлингга боравер, — деди‑да, уни талоқ қилиб, ўша қавмдан яна бошқа аёлга уйланди. Иброҳим алайҳиссалом улардан узоқда Аллоҳ хоҳлаганча юрдилар. Сўнг уларнинг олдига келдилар. Бироқ уни топмадилар. Аёлига учраб, ўғли Исмоилни сўрадилар. — Биз учун ризқ излаб чиқиб кетганлар, — деди у. — Ўзларинг қандайсизлар? — деб, ундан тирикчиликлари ва аҳволлари ҳақида сўрадилар. У: — Яхшиликда, кенгчиликдамиз, — деди ва Аллоҳга ҳамду сано айтди. — Егулигингиз нима? — деди. — Гўшт, деди. — Ичимлигингиз нима? — деди. — Сув, — деди. — Аллоҳим! Улар учун гўштга ҳам, сувга ҳам барака бер, — дедилар. — Эринг келса, унга салом айт ва тайинлагинки, эшигининг остонасини маҳкам қилсин, — дедилар. Исмоил алайҳиссалом келгач: — Бирор киши келдими? — деди. Аёли: — Ҳа, бир хушсурат қария келди. Мендан сиз ҳақингизда сўраган эди, унга айтдим. Мендан тирикчилигимиз қандайлиги ҳақида сўраган эди, унга яхшиликда эканимизни айтдим, — деди. — Сенга бирор тавсия айтдими? — деди. У: — Ҳа, сизга салом айтди, яна эшигингизнинг остонасини маҳкам қилишни буюрди, — деди. — Ўша менинг отам. "Остона" сенсан, менга сени маҳкам тутишимни буюрибдилар, — деди у. @konspektor
نمایش همه...
👍 248 42😢 13🔥 5
Ишонма Яхши ўғлим бор дея, ишонма: уйлантирмасдан... Яхши қўшним бор дея ишонма: катта дардга йўлиқмасдан... Яхши танишим бор дея ишонма: бошинг балога кирмасдан... Яхши ишим бор дея ишонма: хасталаниб, тўшакка михланмасдан... Яхши ака-укам бор дея ишонма: орага моддият кирмасдан... Яхши ҳосилим бор дея ишонма: омборинг буғдойга тўлмасдан... Яхши дўстим бор дея ишонма: орага дўст кўринган бириси кирмасдан... Рахматтуллоҳ Дониёр @konspektor
نمایش همه...
👍 217 25🔥 19😢 15😁 5
Бир замонлар бир қизиққон йигит бўлган экан. У ўз ҳиссиётларини жиловлай олмайдиган, тез жаҳли чиқадиган экан. Бир кун отаси уни ёнига чақириб мих солинган халтачани қўлига тутқазибди-да, бугундан эътиборан ўз жаҳлини жиловлай олмаган пайтда, ёғоч устунга битта мих қоқишни топширибди. Биринчи кун ёғочга бир қанча мих қоқилибди. Кейинги ҳафтасида йигит ўзини қўлга олишни ўрганиб кун сайин устунга қоқиладиган михлар сони камая бошлабди. У мих қоқишдан кўра ўз қизиққонликни қўлга олиш маъқуллигини тушуна борибди. Ва ниҳоят, кун келиб жаҳлини жиловлаб босиқлик билан уйлаб иш қиладиган шахсга эришгандан сўнг отасига юзланибди. Ота бу сафар шундай топшириқ берибди: — Энди, ўғлим, ҳар гал ўз жаҳлингни енгиб, ўзингни қўлга олган пайтинг биттадан михни ёғочдан суғириб ол. Кунлар ўтиб, вақт ўтиб ўғил отаси ёнига келиб ёғочда битта ҳам мих қолмаганини сўзлабди. Шунда ота ўғлини етаклаб ёғоч устун олдига олиб келибди-да: — Сен топшириғимни яхши бажардинг. Аммо қара михлар ўрнида қанча тешикчалар қолди ёғочда. Инсон қалби ҳам шундай. Унга ёвуз нарсаларни гапирсанг шу тешикчалар каби кўринмас чандиқлар қолади. Қилғиликни қилиб, юз бор узр сўрасанг ҳам у чандиқ кетмайди, — дебди. @konspektor
نمایش همه...
👍 194 44😢 22🔥 10🤗 5
Эр қўпол тарзда аёлига: — Оғайниларим билан бирга тушлик қилгани бораман. Сенга бирон нима керакми? — деди. — Яхши, лекин кеч қолманг. Электр узилиб қолади, — деди. Унинг бу гапидан ҳайрон қолиб: — Сенга ким айтди, уни узилиб қолишини? — деди. — Мен айтяпман... Уйдан чиқишингиз билан, ҳамма жой қоронғу бўлиб қолaди. Уйга киришингиз билан ҳамма жой ёришади нурга тўлади, — деди. Аёлнинг гапидан кайфияти кўтарилган эрнинг, уйдан чиқиши билан, қайтишни завқ билан кута бошлади... @konspektor
نمایش همه...
👍 266 35😁 24🔥 13🤗 10👎 7
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Янги уйларни қидиряпсизми? 2024 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати. 👉 Уйларни кўриш
نمایش همه...
👍 14👎 2🔥 2😁 2 1🤗 1
Ҳаётий ўхшатмалар ОТА - ғурур...!!! ОНА - меҳр...!!! АКА - фаҳр...!!! УКА - умид...!!! ОПА - ор...!!! СИНГИЛ - номус...!!! АМАКИ - қон...!!! АММА - сарсон...!!! ТОҒА - дармон...!!! ХОЛА - хирмон...!!! ХОТИН - синов...!!! ФАРЗАНД - сийлов...!!! КЕЛИН - қарз...!!! КУЁВ - фарз...!!! ҚУДА - бардош...!!! ҚЎШНИ - сирдош...!!! ҚАЙНЛАР - қариндош..!!! МЕҲМОН - ризқ...!!! УСТОЗ - парвона...!!! ДЎСТ - диёнат...!!! ДУШМАН - ҳиёнат...!!! ОИЛА - омад...!!! РЎЗҒОР - даромад...!!! ҲАЁТ- имкон...!!! УМР - имтиҳон СЕВГИ - камалак...!!! УЙҚУ - эрмак...!!! ТУШ - ҳаёл...!!! ВАҚТ - маҳол...!!! КУН - жабр...!!! ТУН - сабр...!!! ЎЛИМ - хақ...!!! ЯШАШ - бахт... @konspektor
نمایش همه...
👍 210 27🔥 15😁 5👎 4🤗 3
АФСУСКИ ХАҚИҚАТ Бир яҳудий инсон билан суҳбатлашиб қолдим. Юрагимни илма-тешик қилар гапларни айтдию, аммо ҳақиқат эди. Бир даврада ёш болаларнинг яхши хулқлари ҳақида гапира туриб, "Исломий тарбия шундай бўлади" деб қўйдим. Бироздан сўнг кўчага, салқин ҳавога чиқдим. Ёнимга бир инсон келди: — "Боя айтган гапингизга қўшилмайман. Агар ранжимасангиз ҳақиқатни айтай, — деди. — Сиз мусулмонлар фарзандингизга асло диний тарбия бера олмайсизлар. Сизлар болаларингизга фақат ва фақат пул топиш, бой бўлиш, катта ҳовли ва машиналар олишни ўргатасиз. Бу Исломий тарбия эмас! Болангиз доктор бўлгиси келса, сиз "Жуда яхши касб. Инсонларни дардига малҳам бўласан" демайсиз. Аксинча, "Жуда яхши касб. Халқ ҳурматида бўласан, ҳамма сени чўнчагингга пул солади. Докторни бир операцияси фалон пул туради" дейсиз. Натижада болани ёшликдан пора, кибр ва ҳаромхўрликка йўналтирасиз. Уларга динни ўргатмагани учун шундай деманг. Чунки динни ўрганган руҳонийларингиз ҳам катта бизнес ва сармоя соҳиблари. Минбарга чиқиб олиб, фоиз яхши эмас, дея ўзлари машинасини фоизли ижарага беради. Гап диний билимда эмас, диннинг моҳиятини етказишда! Мусулмонлар яшайдиган ўлкаларга Аллоҳ барака берган. Энг бой юртлар мусулмонларники. Аммо энг қашшоқи ҳам улар! Нима учун? Чунки фақат бойлик кетидан қувасизлар. Натижада бир-бирингизга гапингиз ўтмайди. Сизга бир гапни айтаман. Болаларга тарбия беришни биз мусулмонлардан ўргандик. Биз болани ёшлигидан унга хавфли нарсаларни оддий қилиб кўрсатиб, ундан қандай сақланишни ўргатамиз. Масалан, 2-3 яшар бола ҳар нарсага қизиқади. Агар у пулга қизиқса, биз уйни ҳар ерига пул қўямиз. Ўзимиз эса пулга бефарқ бўлиб, қўлларимизга китоб оламиз. Бола пулни ушлаб, бизга қарайди. Бизни диққатимиз китобдалигини билгач, пулни ташлаб, у ҳам қандайдир китобга қараб эмаклайди. Сизлар болаларингизнинг оғзига топганингизни тиқасизлар. Биз эса кераклисини. Масалан, бола шоколадга қизиқса, унга шоколад берамиз, аммо ўзимиз емаймиз. Шунинг учун бола ҳам уни емайди. Аммо мусулмоннинг боласига қарасангиз: қўлига нима тушса, оғзига солиб кўради. Биз боламизга касбни ўзимиз танлаймиз. Сизлар эса "Ким бўлсанг бўлавер!" дейсиз, натижада бола жуда кеч улғаяди. Биз ҳар кеча уйда китобхонлик соати қиламиз. Ишдан чарчаб келамиз, мутолаага куч қолмайди. Аммо шу соатда биз китобни очиб, унга термулиб ўтираверамиз. Болаларимиз ҳам бунинг муҳимлигини ҳис қилиб, китобга қизиқа бошлайди. Агар мен уни инженер қилмоқчи бўлсам, атайин унинг атрофига шу соҳага оид турли расмдаги китобларни қўяман. Бола нимани билса, шуни касб қилади. Диний ва дунёвий таълимни ёшликдан шундай берсак, келажакда унинг учун қайғуришга ҳожат қолмайди. Мен яҳудий бўла туриб, Исломни айрим мусулмонлардан яхши биламан. Истасангиз, уйга кирамиз. Ўша даврадагиларга диндан савол бераман. Барчаси жавоб бера олишига ишонасизми? Йўқ! Чунки уларни бефаҳм қилиб тарбиялашган. Ҳозир болам 9 ёшда. Инглиз, рус ва иброний тилни билади. Ҳар кеча онлайн тарзда Исроил олимларидан Тавротни ўрганмоқда. Хонасидаги жавони китобга тўла. Ядровий физикага қизиқади. Мактабни битириб, Қуддамга кетмоқчи. Уни зеҳнли қилиб тарбия қилганимиз учун Исроил давлати ҳар ой менга катта маош тўлайди. Мен ҳар ой унга озроқдан маош бераман. Пул билан муомала қилишни ўрганиши учун. Пулни нимага сарфлашига диққат қиламан. Агар ёш болаларча сарфласа, демак тарбияда бироз оғишлик бор. Тўғрилайман. Мусулмон боласи пулни қандга ишлатса, "Болани пулга ўргатибсан!" дея, онасига дакки беради. Ўзи эса "Ўқисанг — бой бўласан!" деб, уқтиради"... Унинг гапларини чуқур ўйладим. Аслида у ҳақиқатни гапирган эди. Энг бой ўлкада яшаб туриб, энг камбағал ва маданиятсиз эдик. Демак, айб ўзимизда бўлган экан. "Нобель" олганларнинг кўпи яҳудий. Энг катта бизнесмен, олим, доктор ва ихтирочилар ҳам улар. Энг кўп китоб чоп этиб, таълимга кўп пул сарфлаб, ёшларга кучли таълим берувчилар ҳам улар. Барча соҳани эгаллаб, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчилар ҳам улар! Афсуски шундай! @konspektor
نمایش همه...
👍 265😢 44👎 16🔥 16 10