cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ИНСОН ТАБИАТИ

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
223
مشترکین
-224 ساعت
+17 روز
+1130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailable
Кел, ойдин йўлларни қилайлик орзу, Денгизда сузайлик, тўлқинга қарши. Бир имкон излайлик, армонсиз асру, Бизларни қўлласин Тангрининг Арши. Бўрон билан бирга кўкка учайлик. Дунё ташвишларин ечайлик, дўстим. Самони қушлардай биз ҳам қучайлик, Тубан бу дунёдан кечайлик, дўстим! Тубанларда қолсин ғариб бу олам, Дарду ҳасратлари алами билан. Пайваста бўлайлик, азизим, биз ҳам, Бахту саодатнинг олами билан.
نمایش همه...
🔥 2👍 1
Photo unavailable
Соатлаб кутасан илҳом завқини, Гоҳ кунлаб кутасан фараҳбахш онни. Қанот қилиб унинг сирли шавқини, Сирга кўмсам дейсан жумла жаҳонни. Ҳамиша ҳам келмас ва лекин илҳом, Баъзан йўлларига жуда зор қилар. Гоҳида дафъатан бахш этиб ором, Завқу шавқ билан бахтиёр қилар.
نمایش همه...
👍 8
Photo unavailable
Шеър билан йўғрилган зуволам менинг, Шеър билан пайваста жону жаҳоним. Шеър наинки ғаму ҳам нолам менинг, Покиза эътиқод, тоза имоним. Асрлар асрорин сўзлаб шеърият, Ташна юрагимга ором бахш этар. Ашъорга хос азал беғубор ният, Қалбларга илоҳий ишқни нақш этар. Ҳаётни шарафлаб басма-бас мудом, Битарман неча бир шеъру қасида. Ашъор дарди билан мудом беором, Ашъор завқи билан қалбим расида. Шоир билиб айтган шубҳасиз, эй дўст, “Бир кун бутун дунё шеър бўлар гўзал”. Кўҳна бу замин ҳам ҳеч бекаму кўст Жаннат боғи каби ер бўлар гўзал.
نمایش همه...
👍 2
Photo unavailable
Осмон тўла саноқсиз юлдуз, Лек саноқли умр кезлари. Тез оқади дайролар бесўз, Сокинлашар юрак томири. Ой чиқади шамолни қувлаб, Кеча ичра увлайди шамол. Ой қўлларин чўзар оғиниб, Лек етмайди қўлим бемалол... Баҳор майи қуйилар асли, Узатар у қадаҳин ёзга. Ҳеч келмайди жудолашгиси, Ёлғиз қолур қалб кулбасида... Етиб бўлмас хаёллар узра, Фикрларим чалкашиб минар. Ўна бошлар дард юрагимда, Яна қайта шуур бўй чўзар...
نمایش همه...
👍 6
Photo unavailable
Осмон тўла саноқсиз юлдуз, Лек саноқли умр кезлари. Тез оқади дарёлар бесўз, Сокинлашар юрак томири. Ой чиқади шамолни қувлаб, Кеча ичра увлайди шамол. Ой қўлларин чўзар оғиниб, Лек етмайди қўлим бемалол... Баҳор майи қуйилар асли, Узатар у қадаҳин ёзга. Ҳеч келмайди жудолашгиси, Ёлғиз қолур қалб кулбасида... Етиб бўлмас хаёллар узра, Фикрларим чалкашиб минар. Ўна бошлар дард юрагимда, Яна қайта шуур бўй чўзар...
نمایش همه...
Photo unavailable
Ой юксакда кезар оҳиста, Ой кезади – бағрида доғи. Одимлайди кимсадай хаста, Ҳасратларин йўқдай адоғи. Қайлардадир мудрайди қуёш, Ҳорғин-ҳорғин оқади дайро. Осмон тўла беҳисоб бардош, Мастонамиш юрак, ё Худо! Дарахтларда ухлар бор қушлар, Карахт гўё тошқотган терак. Учиб юрар ҳавода тушлар, Музлагандай дардчил бу юрак. Тутқун каби ўртанар кўнглим, Ўртанади мудом беором. Фақат озод ҳамда ҳур руҳим Юксакларда қилади хиром.
نمایش همه...
👏 9
Photo unavailable
Олис-олисларга учса турналар, Лочинлар юксалиб қучса самони, Заминни қоплаган кўм-кўк майсалар, Самода камалак рангин камони. Озод руҳим қанот боғлар дафъатан, Юксак самоларга талпинар ногоҳ. Тақдирга сира ҳам у бермайди тан, У барча сирлардан бўлсам дер огоҳ. Заминни қоплаган кўм-кўк майсалар, Самода камалак рангин камони. Дафъатан самога руҳим юксалар, Камалакдай қучар чексиз самони.
نمایش همه...
Photo unavailable
Самога боқарман, чексиз самога, Гар само хаёлим ром қилар тайин. Ўрин қолдирмасдан ҳеч муаммога Инсоннинг шаънига алёр айтайин. Юрагим шавқларга тўлганча шоён, Қасида битарман шимарганча енг. Не учун куйламай сени, эй инсон, Инсоннинг ботини самодан ҳам кенг.
نمایش همه...
8
Photo unavailable
Йўловчиман, мудом кетиб бораман, Олдинда нелар бор, Худо билади. Қай бир манзилларга етиб бораман, Манзилларки, мени ҳайрон қилади. Ўсиб бормоқдадир сонсиз қабрлар, Лолу ҳайрон ногоҳ кўкка қарайман. Жонимга қасд қилар ситам-жабрлар, Улар билан жангга қандай ярайман?! Самода балқади ўн тўрт кунлик ой, Наинки ўргатар қандай тўлишни. Ҳаёту мамот жанги ичра сирга бой, Ўргатар шубҳасиз ғолиб бўлишни.
نمایش همه...
👍 7 1
Photo unavailable
Булутларнинг карвони оғир, Само бўйлаб кезар эринмай. Ёға бошлар дафъатан ёмғир, Булутлар ёш тўкади тинмай. Симоб каби қалб қалқар ҳамон, Хаёл билан теранлик баста. Ғам талпинар гўё биз томон, Наҳот кўнгил давосиз, хаста?! Кезгим келар ёмғир остида, Ўйга толиб яланг бош билан. Ғамбода бу ҳаводай хаста, Кўзларим ҳам тўлар ёш билан.
نمایش همه...