cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

«ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали

Расмий саҳифа! Ушбу тарихий журнал 1931 йилдан чиқа бошлаган. Журнал ОАК эътироф этган нашрларнинг 10.00.02 “Ўзбек адабиёти” ихтисослиги бўйича рўйхатига киритилган.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
875
مشترکین
+224 ساعت
+67 روز
+3530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни Журналимизнинг раҳбар ва ходимларига Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан табрик келди. Буни Сўз оламидаги заҳматларимизга эътироф улароқ қабул қилдик. Ташаккур, ҳурматли Муротжон Азимов! "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" бирлашган таҳририяти жамоаси.
نمایش همه...
👍 4👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
27-июнь — Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни Барча Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимларини касбий байрамлари билан табриклаймиз!
نمایش همه...
2👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик Поздравление работникам печати и средств массовой информации Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
نمایش همه...
👍 3
01:16
Video unavailableShow in Telegram
#Табрикнома Сирожиддин Рауфни таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз!
نمایش همه...
IMG_8313.MOV26.83 MB
3👍 1🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Таржима ҚИСМАТИ ОДАМ Буданд якҷоя ҷаннат бо ҷаҳаннам, Чу миҷгонҳою абрӯи ҷабинӣ. Расид он гаҳ замони дарди ҳиҷрон, Фитод Одам ба паҳнои заминӣ. Замин гашта қадамҷойи нави ӯ, Ба хок олуда мегардад дар ин раҳ. Кадом манзил насибаш мешавад боз, Фақат Оллоҳ бошад з-ин чиз огаҳ. Қаландарвор мегардад ба саҳро, Убур аз қуллаҳои кӯҳ дорад. Ба мавлудаш намуда базму шодӣ, Умеде аз наҷоти Нӯҳ дорад. Зи пешаш мешавад монеа пайдо, Надонад баъди ӯ чӣ ояд аз пеш. Агар тай мекунад як ағбаеро, Қадам бар дигаре монад чу дарвеш. Ба рӯи ӯ бихандад бахт гоҳе, Гузораш мефитад бар боғу роғе. Гаҳе ояд биёбон, дашту саҳро, Гаҳе ҷаннат, зи дӯзах синадоғе. Ҳаёт аст дӯзаху ҷаннат ба одам, Равон аст бехабар аз охири кор. Ду мавзеъ интизор аст одамиро, Равад бар он яке аз ин ду ночор. Сирожиддин Рауф шеъри. Таржимон: Давлат Қувват
نمایش همه...
*** ​​Умр сирғалади бир лаҳза тинмай, Аччиқ видоларнинг таъмини тотдим. Беҳуда қайдлар кўп тушган қоғоздай, Яна бир кунимни ғижимлаб отдим. Ҳайҳот, кечмишларим бамисли китоб, Ҳижжалаб ёзилган ва ёзилажак. Унда акс этмаган умидим – офтоб, Бағрида сирлари ниҳон келажак. Ишонгим келади олдинда фақат, Ифорлар таратар тонгги найсонлар. Меҳр-оқибат ҳеч бўлмагай қаҳат, Инсонлик қилади илло инсонлар. Азал котиблари ярлақаб ҳали, Сайқаллаб қўяди зер-забаримни. Имкон ҳам туғилар таҳрир қилгали, Дилимни ўртаган хатоларимни. Андуҳлар тарк этар кўнгилни бир-бир, Ювиб-оҳорланган уюм кир-чирдай. Балки, аросатда қолган у дилгир, Илк муҳаббатим ҳам мени кечиргай!.. Некбин ўй-хаёллар келаркан босиб, Юрак ҳалқаланар киприк учида! Кўп бора қўллади отам дуоси... Онамнинг меҳрини соғиндим жуда! Мен шодлик истайман, Лекин дам сайин, Ҳазинлик чулғайди жисми-жонимни. Надомат тошида янчиб атайин, Сўнг сархуш айлаган бу ҳаёт кимни?!. Аллақандай ғашлик, шубҳа ва гумон, Хотирам мулкини тафтиш қилади. Шукрким, бу баҳсда муфассал имон – Эртанинг ишончи ғолиб келади. Тонг дея баргида шабнам силқиган Fунчадек орзулар қалбимда унар. Оҳ, мени интиқлар қилгани-қилган, Кўзларга тўтиё бўлгулик кунлар!.. @SirojiddinRauf
نمایش همه...

👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
 ✅ 26 июнь – "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналларининг Бош муҳаррири, журналист ва ҳуқуқшунос, шоир - Сирожиддин Рауф таваллуд топган кун.   📝Сирожиддин Пўлатович Раупов (Сирожиддин Рауф) - 1967 йилда Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент Давлат университетининг Журналистика факультети ва 2002 йил Тошкент Давлат Ҳуқуқшунослик институтини тугатган. Мутахассислиги - журналист ва ҳуқуқшунос.   2000 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган. Қатор кўрик-танловлар совриндори. Ўзбекистон "Адолат" СДП аъзоси.   2015 йилдан ҳозирга қадар "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналларининг Бош муҳаррири вазифасида фаолият юритиб келмоқда. 📚 «Йиғлаётган ой», «Кўк гумбаз»,  “Сиз менга кераксиз”, “Ташриф”, “Муаллақ чексизлик”, “Нилий нақшлар” каби шеърий китоблар ҳамда болалар учун “Ғалати мусобақа” деб номланган тўплам муаллифи. 👏 Сирожиддин Рауфни таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз! Шоирга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва ҳаёт йўли, ижодий фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!  ⭐️ «Шарқ юлдузи» ва «Звезда Востока» журналлари бирлашган таҳририяти жамоаси
نمایش همه...
👍 1
#Эълон 🔷Жорий йилнинг 25-июн куни соат 15-00да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтадиган "Кутилмаган учрашув" номли адабий-бадиий, маънавий-маърифий тадбирга таклиф этамиз. Ушбу таниқли тожик адибаси, филология фанлари номзоди, Тожикистон Республикаси,  шунингдек, Россия Ёзувчилар иттифоқлари аъзоси, халқаро мукофотлар соҳибаси Гулсифат Шаҳидийнинг "Қўшнижонлар" ҳамда "Ахриман зулмат ҳукмдори" китобларининг тақдимоти бўлиб ўтади.
نمایش همه...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Шарқ_юлдузи (2024/03) #Назм Фармон ТОШЕВ ХУШ ФАЗИЛАТ ЯХШИДУР Қилмайин ҳурмат, сира кутма ҳурмат ўзгадин, Шиддатинг борида сен сўрма ҳиммат ўзгадин. Эл сени топмоғи мушкул, гар ўзингни топмасанг, Келмагай умринга, бил, қадру зийнат ўзгадин. Аҳли оқил мушкулотда айбни ўздин ахтарур, Гар у огоҳ, феълига келмайди иллат ўзгадин. Шул азиз туфроғ – Ватан, бахт, иқбол шундадур, Кимса топганму шараф, тинчу хилват ўзгадин. Қалбу иймон пок агар, ҳазрати инсон бўлур, Бандага вожиб эмас ихлос ва сийрат ўзгадин. Англагай дунёни одам некбин нигоҳи бирла у, Ҳамда истаб излагай ибрат ва хислат ўзгадин. Бирлашинг, бирликдадур халқ обрў, қудрати, Оғзи бир эл титрамас келганда туҳмат ўзгадин. Фармоно, эл дардига малҳам бўларни ўйлагин, Неажаб, ўз шаънини олмайди миллат ўзгадин. Тўлиқ ўқиш
نمایش همه...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Шарқ_юлдузи (07/2020) #Наср НОВ БОШИДА ИККИ МОМОКАЛОНИМ Эркин Аъзам
“Келинг, Эркинбой, бир гурунг қилайлик…” Ғойибона суҳбатдош саволсўроғини нимадан бошлаган бўларди дейсиз? Албатта: қачон, қаерда туғилгансиз? Ота-онангиз ким? Болалигингиз қандай ўтган? Эсингизда қолган бирор ёрқин, мароқлироқ воқеани айтиб берсангиз? Адабиётга қизиқишингиз нимадан бошланган? Илк машқларингиз нима ҳақда эди? Ва ҳоказо, ва ҳоказо. Бу каби саволларга мен бирда ёзма, бирда оғзаки (радио ва телевизор орқали) кўп марталаб жавоб қилганман. Илк севги, вафо-бевафоликка ўхшаган нозикроқ мавзуларга келганда эса ҳеч қачон тўғридан-тўғри жавоб берилмаган – одоб-ахлоқ ва шаън масаласи бор ўртада; мушкулроқ эса-да, буларни бадиий ёзмалардан “пайпаслаб” билиб олса бўлар.
Тўлиқ ўқиш
نمایش همه...
👍 2
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.