cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Агро эксперт

Шахсий фикрлар ва илмий қарашлар

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
225
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
-430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Фермер хўжаликларига ички йиғилиш қарорига асосан, "маъсулияти чекланган жамияти"га ўзгартириш хуқуқи берилиши керак. Маблағи бор шерикларни таъсисчи сифатида иштирок этиши қишлоқ хўжалигига инвестиция киритилишига кафолат бўлади. @Agro_Expert
نمایش همه...
👍 21
Президент кластерларга фермерлар олдидаги қарздорликни ёпишга аниқ муҳлат берганини ҳамма эшитди. Кенгаш ёрдам қўлини чўзишга тайёр, демак фермер томон қучоқ очиб қадам ташлади. Шу кунларда фермерлар ҳам бунга позитив ёндошиб, судларга мурожаатни кечиктирмаслиги зарур. Ўйлайманки, судлар ҳам жараённи кечиктиришга ҳаққи йўқ! @Agro_Expert
نمایش همه...
👍 11💯 1
Аслида муаммолар тиқилиб ётибди, фикримча, энг асосийлари ва кўпчилик фермерлар йўлиққанларини ёзаман... 1). "Кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги" масаласи энг оғриқли мавзу бўлиб қолмоқда. 2). Фермерлар кластердан сотиб олаётган маҳсулотлар биржа баҳосидан кескин фарқ қилади. Нима учун фермер бу маҳсулотларни биржадан тўғридан-тўғри сотиб олмасдан, учинчи томон орқали сотиб олади? 3). 2023 йил бошида ноқулай об-ҳаво сабабли фермерлар пахтани бир неча марта қайта экишга мажбур бўлди. Бу ҳам катта ҳаражатларга сабаб бўлди. Нега бу ҳаражатларни ҳеч ким инобатга олмади? 4). Сувсизлик муаммоси ортидан жорий қилинган томчилатиб суғориш тизими билан боғлиқ ҳаражатлар, уларни ўрнатиш учун тўловлар ва уларга сарфланаётган электр энергияси каби ҳаражатлар ҳақида мутасаддилар ўйлагани йўқ. Томчилатиб суғориш тизими ҳалигача ҳам яхши ишламаяпти. Ўрнатган фирмалар ўртасида рақобат йўқ. Кўпчилиги ҳокимга қарашли. 5). Фермерларнинг бўйнидаги ҚҚС, ер, сув ва бошқа солиқлар қайта кўрилиши керак. 6). Фермер хўжаликлари ишчиларининг иш ҳақлари масаласи. Агар фермернинг ўзи етиштирган маҳсулотидан даромад ололмаса, уларга паст нархларда ҳисоб-китоб қилинса, улар ишчиларга қандай қилиб маошларини тўлаб беради? 7). Пахтани биржага чиқариш яхши ташаббус эди, лекин уни ҳам "ўхшамаган ўйин"га айлантиришди. 8). Бетонлаштиришни ҳақдор фермерларнинг бўйнига эмас, қарздор кластерлар бўйнига юклаш керак. @Agro_Expert
نمایش همه...
👍 18💯 2
Кластерлар хақиқатдан ҳам аудит хулосасига кўра, банкрот деб топилса, фермерларга шу кунгача олмаган пулларини тўлаб беришни давлат ўз кафолатига олиши зарур. @Agro_Expert
نمایش همه...
👍 17
Photo unavailableShow in Telegram
Ўша вақтдаги иккита вазирлик вазирининг бундан 6 йил-у 2 ой аввалги нутқидан... Бу экинларни нега ҳалигача экамиз унда? Тушунтириб берадиган бирорта раҳбар борми Ўзбекистонда? @Agro_Expert
نمایش همه...
👍 14💯 2
Ҳолатнинг натижаси билан эмас, унинг сабаби билан курашиш вақти аллақачон келган. МИБ солиқ қарздорлиги бўйича фермерга далолатнома тузишдан аввал, иш юритуви ҳолат сабабчиси бўлган кластерга қаратилиши шарт. "Ўлган инсон"ни тепкилашни бас қилинг! @Agro_expert
نمایش همه...
👍 16
Photo unavailableShow in Telegram
نمایش همه...
👍 12🔥 1
Бетонлаштириш долзарблигини ҳамма билади. Бу борада ҳудудларда ҳоким муовинлари фермерга кун бермаяпти. Кластер фермернинг ҳақини вақтида тўлаб қўйсин, цементни сувга аралаштириш иш бўптими? @Agro_expert
نمایش همه...
👍 15
Photo unavailableShow in Telegram
Қўллаб-қувватлайман. Пахта фермернинг қонини ичди. Бу ҳақда аввал кўп ёзганман. Қишлоқ хўжалиги тармоғи бўйича Президентнинг Хитойга ташрифидан сўнгги биринчи йиғилиши бу. Умид қиламанки, босқичма-босқич бўлса-да, "пахта эртаги"ни тугатамиз! @Agro_expert
نمایش همه...
👍 15
Photo unavailableShow in Telegram
Фейсбукда фаоллиги билан ном қозонган шу фермернинг фикрларини ва шижоатини ҳурмат қиламан. Доим дангалини ёзади. @Agro_expert
نمایش همه...
👍 13
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.