8 362
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-1067 روز
-51830 روز
آرشیو پست ها
8 362
САДАҚА
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.
Анвар Аҳмад таржимаси 👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
#Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар !!!
1. Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида
У Зот (ﷺ) набий эдилар !!!
2. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган !!!
3. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар.
У Зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган !!!
4. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди !!!
5. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар !!!
6. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар !!!
7. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди !!!
8. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар !!!
9. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар !!!
10. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган !!!
11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган !!!
12. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган.
У Зот тамомила нур бўлганлар !!!
13. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган !!!
14. Росулоллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган !!!
15. Росулоллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган !!!
16. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган !!!
17. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар !!!
18. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган !!!
19. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар
У Зотга уммат бўлар эдилар !!!
20. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш ҳаром қилинган (Нур-63) !!!
21. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2) !!!
22. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар.
Бу фаришта У Зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар !!!
23. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир
(Фатҳ 1-2) !!!
24. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди !!!
25. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон
У Зотнинг суъратига кира олмайди !!!
26. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам,
У Зотга жавоб бериши вожиб бўлган !!!
27. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган !!!
28. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди !!!
29. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб,
У Зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради !!!
30. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда
У Зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар !!!
31. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар !!!
32. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар !!!
33. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки,
У Зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди !!!
34. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар !!!
35. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади !!!
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
Ассалому алайкум!
Ҳайрли тонг!
Аллоҳим бугунги кунингизни ҳайли ва барокатли қилсин! 🤲
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
100 та гунох кечирилади 100 та хасонот ёзилади✅
🎙АБДУЛЛОҲ ДОМЛА👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
ДУО
Жаннатнинг саккиз эшиги кимлар учун очилишини биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким яхшилаб, гўзал таҳорат қилса, сўнгра "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ. Аллоҳумма, ижъалний минат-тавваабийна важъалний минал-мутатоҳҳирийн"
деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради", дедилар".
Маъноси: "Гувоҳлик бераманки, ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирлар. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин!".
©(Имом Термизий ривояти)👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади.
"Кавсар" сурасини ўқимоқлик эса, таомни лаззатли бўлишига васила бўлади.
"Аттаҳиёту" ни ўқимоқлик, таомни баракотли бўлишига васила бўлади. ИнщаАллаҳ!
Аёлларингизга айтинглар таом пишираётган вақтда таҳоратли ва робитали бўлсинлар.👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
#БИЛАСИЗМИ
САВОБ ЙИҒИШНИНГ ЯНА БИР ЙЎЛИ
Сиз (сув) ичаётганингизда 50 та ҳасанотга эга бўлишингиз мумкинлиги ҳақида билармидингиз?
«Қандай қилиб» дейсизми?
1️⃣ Ўнг қўлингиз билан ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
2️⃣ Ичишдан аввал “бисмиллаҳ”ни айтинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
3️⃣ Ўтириб ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
4️⃣ Сувни учга бўлиб ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот)
5️⃣ Ичиб бўлгач "Алҳамдулиллаҳ" деб айтинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
ЖАМИ 50 та ҲАСАНОТ (САВОБ)...
Аллоҳ таоло фазлу карами кенг ва билгувчи Зотдир, кимга хоҳласа ўшанга икки ҳисса қилиб бергай.👇🏻👇🏻
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
Қизингиз борми? Унда совғани беришни қизингиздан бошланг
Агар болаларга атаб бирор нарса олиб келсангиз, тарқатишни энг олдин Қизлардан бошланг. Чунки қиз бола таъсирчан, кўнгли нозик, салга хафа бўлиб қоладиган бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан бундай ҳадис бор: «Ким қиз болаларни хурсанд қилса, Аллоҳдан қўрқиб йиғлагандек бўлади, ким Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло унинг баданига дўзах ўтини ҳаром қилади»👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
#Тарқатинг
40 мингта Истиғфор айтишнинг фойдалари
Мушкулингиз бормии ?
Истиғфор айтинг !
Бефарзандмисиз ?
Истиғфор айтинг !
Ишиз юришмиябдими ?
Истиғфор айтинг !
Астағфируллоҳ.
Астағфируллоҳ ва Атуби Илайҳ.👇🏻👇🏻
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
«Агар иймонинг заифлашиб, ибодатга дангасалик қилаётган бўлсанг,
اللهُمَّ لا تجعلْنِي شَقِيًّا ولا محْرُومًا
«Аллоҳумма лаа тажъалний шақийяв валаа маҳрумаа» дуосини лозим тутгин!»
Маъноси:
(Эй Аллоҳ! Мени бадбахт ва маҳрум қилмагин!)
«Ховатир роқия журнали»дан👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🍀 Жума муборак! 🍀
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
#жума_муборак
Аллоҳим! 🤲🏼🤲🏼🤲🏼
Борар жойимизни кенглиги осмонлару ерча бўлган,
Тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатдан қилгин.
🌸🍃Жума айёмингиз муборак бўлсин !🌸🍃
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
ЖИГАРЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ!
Тўрда ёнбошлашиб ётган тўралар,
Дардингизни олмас баъзан жўралар,
Бир кун қиёматда жавоб сўралар,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.
Кулфат келса кимлар устингдан кулар,
Мансабингни кўзлар гоҳо тулкилар
Жон илиниб куйиб йиғловчи шулар,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.
Атроф тўла одам дея керилманг,
Хом ҳаёлу, хушомадга берилманг,
Бир ойда бир ҳол сўрашга эринманг,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.
Болаликда бирга ўтган онингиз,
Вужудида оқар, ахир, қонингиз,
Ярим бўлиб қолармиди нонингиз,
Опангизни эслаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.
Кучингизни исботловчи билакмас,
Меҳрни ҳис қилмас юрак, юракмас,
Унга совға тўла сумка керакмас,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
Муҳим тавсиялар:
Аёл учун:
1. Эрнинг эҳтиёжларини беринг!
2. Сўзига қулоқ солинг!
3. Ота-онасини ҳурмат қилинг!
4. У билан тортишманг!
5. У доим тўғри иш қилишини эътироф қилиб туринг!
6. Телефонини титманг!
7. Унга тааллуқли масалаларни ёдда тутинг!
Эркак учун:
1. Аёлингизга пул беринг!
2. Доимо унга пул бериб туринг!
3. Пул беришни унутманг!
4. Берадиган пулингизни беришни ёддан чиқарманг!
5. Сўрамасидан туриб пул беринг!
6. Унга пулим йўқ, деманг!
7. Пул беришни тўхтатманг!
#ҳазил
MubashshirAhmad👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
#Биласизми?
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда.
👇🏻👇🏻
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
Расулуллох саллаллоху алайҳи васаллам айтдилар;
Қиёмат кунида ахли солиҳлардан бўлган ўғил фарзандга" Жаннатга кир!" деб айтилади.
Ва у Жаннатга киради.
Хаётлигида эзгу амаллар қилган солиҳа қизга хам Жаннат эшиклари очилади.
У эса;
"— Йўқ АЛЛОҲ, ота- онам Жаннатга кирмагунча, мен ўзим уларсиз киришликка ҳаё қиламан"- дейди
Шунда АЛЛОҲ у қизга икром кўрсатиб, қизнинг ота-онасини гунохларидан ўтиб, уларни Жаннат ахли бўлганликларини мархамат қилади.
Қизларни, қиз фарзандларни шундай мехрибон ва шафоатгўй қилиб яратган АЛЛОХГА чексиз хамду санолар бўлсин!
Оилада қиз чақалоқ дунёга келганда, бундан хурсанд бўлган ота-оналарни Ҳудойим даражотларини янада баланд қилсин.
ИншаАллоҳ!
Эй Одамлар. Мусулмонлардан ҳеч бир кишини кичик билиб таҳқирламанглар. Чунки, мусулмонларнинг кичиги – АЛЛОХ ҳузурида каттадир.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу...
©️Ҳаётий сабоқлар👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
Тонг отганида
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»
Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”👇🏻👇🏻
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
Бир аёл: "Эрим — менинг ватанимдир!" дея пост қўйибди. Қаердандир бошқа бир аёл пайдо бўлибди-да, ўша пост остига: "Ватан - барчамизники!" дея изоҳ қолдирибди.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
Суюкли аёл бўлишнинг 12 усули:
1. Тингланг, итоат қилинг
2. Эрингизни мол-мулкини кўз қорачиғингиздай асранг
3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг.
4. Эрингиз учун жозибали бўлинг.
Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган
5. Яхши кайфият билан қарши олинг
6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг
7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилинг
8. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари; меҳнатлари уҷун миннатдорчилик билдириб туринг
9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг
10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, Узр “Кечиринг“,
дейишни лозим тутинг
11. “Жаннат калити“ бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг
12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг.👇🏻👇🏻
@Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal
8 362
Улуг‘ сахоба, ислом оламинг иккинчи халифаси хазрат Умар розияллоҳу анҳу тарихларига оид ‘‘Умар Фарух‘‘ сeриали ҳамма қисмлар шу каналда👇👇
t.me/Umar_ibn_Xattobserial
