fa
Feedback
📊

📊

رفتن به کانال در Telegram
8 362
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-1067 روز
-51830 روز
آرشیو پست ها
📊
8 362
🌙 Зулқаъда ойида қандай амалларни бажариш лозим? 📿 Аллоҳдан мағфират сўрашни, истиғфор айтишни кўпайтиринг. 💰 Имкон қадар
🌙 Зулқаъда ойида қандай амалларни бажариш лозим? 📿 Аллоҳдан мағфират сўрашни, истиғфор айтишни кўпайтиринг. 💰 Имкон қадар инфоқ, эҳсон, садақа қилинг. 📖 Ҳар куни Мулк сурасини ўқинг. 🚫 Инсонларга зулм қилманг. 🔥 Ғазабингизни ютишга одатланинг. 🕌 Зуҳо намозини ўқинг. 📚 Кўпроқ Қуръон тиловат қилинг. 🌙 Нафл рўзаларни тутинг. t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
#ilm "Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур" (Мужодала сураси, 11-оят). Ибн
#ilm "Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур" (Мужодала сураси, 11-оят). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: "Сулаймон алайҳиссаломга илм, мол ва подшоликдан бирини танлаш ихтиёри берилди. У зот илмни ихтиёр қилдилар. Натижада унга мол билан подшоҳлик ҳам қўшиб берилди". Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
Нега ўзингизни қийнайсиз? Инсониятнинг хатоларидан бири бу – узоқ келажакнинг оғир юкини бугунги кунга қўшиш ва ҳаётини қийин
Нега ўзингизни қийнайсиз? Инсониятнинг хатоларидан бири бу – узоқ келажакнинг оғир юкини бугунги кунга қўшиш ва ҳаётини қийинлаштиришдир. Киши хаёл сура бошласа, унинг фикрлари ниҳоясиз чегараларга тарқалади. Гумон ва васвасалар бу эрк берилган фикрларни жуда тез эгаллайди ҳамда оғир ташвишлар ва хавотирли ўйлар томон етаклайди. Шундай экан, нега кераксиз хаёлларга берилиб, қайғу билан ўзингизни қийнайсиз? Бугунингиз чегарасида яшанг. Мана шу сиз учун энг мос ва тўғри услубдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким кўнгли хотиржам, бадани офиятда ва ҳузурида бир кунлик озуқаси бор бўлган ҳолида тонг оттирса, худди дунё унинг қўлида жамлангандек бўлибди” (Имом Термизий ривояти). Агар сизда мана шу неъматлар бўлса, демак, сиз бутун дунёга эгасиз. Шундай экан, уларни кичик санаманг. Тинчлик, саломатлик ва кунлик озиқ-овқат порлоқ ақлга хотиржам ва тўғри ўйлашни ҳадя этади. Натижада у бир шахснинг ҳаёти майли, ҳатто тарих ғилдирагини ўзгартириб юборадиган ғоялар топиши мумкин бўлади. Аслида, бу кичик кўринган неъматлар ўз соҳибига мукаммал фойда олинадиган вақт, юраётган йўлида мунтазамлик, қийинчилик ва ғовлардан дам олиш учун фурсат тақдим этади. Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссалом тонгда бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим! Яратганинг бу янги кунни сенга ибодат қилишим ила бошлат. Уни мен учун мағфират ва розилигинг билан тугат. Унда мени Ўзинг қабул қиладиган яхшиликлар билан ризқлантир. Улар ила мени покла ва куч-қувватли қил. Қилган гуноҳларимни мағфират эт. Албатта Сен ўта мағфиратли, раҳмли, барчага яхшиликни раво кўрувчи ва кўплаб неъматларни ато этувчи Зотсан”. У зот айтардилар: “Ким тонг оттирганда шу дуони айтса, батаҳқиқ, бугуннинг шукрини адо этибди”. ©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолийt.me/Sof_iibrat

📊
8 362
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: -Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз? Шайх деди: - Мен ўғлимга: "Ўғлим!
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: -Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз? Шайх деди: - Мен ўғлимга: "Ўғлим! Бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келган. Сен унга эр бўлиш билан бирга уларнинг барчаси бўл!" дедим... t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
Фарзанднинг ота-она вафотидан кейинги 5 вазифаси Ота-онангиз ҳаққига дуо қилинг. “Эй, Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон вафот этгач амаллари тўхтайди. Фақат унга уч нарсадан савоб етиб туради: садақаи жория, фойдали илм, унинг ҳақига дуо қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Бухорий ривояти). Суфёни Саврий айтади:
“Маййитлар дуога тириклар таом, ичимликка муҳтож бўлганларидан ҳам кўра муҳтожроқдирлар”.
Ота-онангиз қабрини зиёрат қилинг. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онаси ёки улардан бирининг қабрини ҳар жума куни зиёрат қилиб, “Ёсин” сурасини тиловат қилиб, унинг савобини уларга бағишласа, сурадаги ҳар бир ҳарф ададича Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилади”, дедилар (Имом Дайламий ривояти). Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизга “Ёсин” сурасини тиловат қилинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳи қабрни зиёрат қилувчи Қуръони каримни тиловат қилгандан сўнг ушбу дуони ўқиши лозимлигини таъкидлайди: “Аллоҳумма авсил саваба ма қараътуҳу ила “фулан” (Аллоҳим, ушбу ўқиган Қуръон тиловатидан ҳосил бўлган савобни (маййитнинг исми зикр этилади) ...га етказгин). Ибн Ҳожар Ҳайтамий раҳимаҳуллоҳ:
“Маййитнинг ҳаққига Қуръони каримдан тиловат қилиб, унинг савобини бағишлаш билан бирга, маййит ҳақига Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини ҳам сўраб дуо қилиш қабрларни зиёрат этишдан кўзланган асосий мақсаддир”,
деган. Ота-онангиз ҳаққига истиғфор айтинг. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Маййитнинг вафотидан кейин даражаси кўтарилди. Шунда у: “Ё Роббим! Бу нима?” деди. “Боланг сенга истиғфор айтди”, дейилди. Муҳаммад ибн Сиррийн айтадилар: “Кунларнинг бирида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни: “Аллоҳим! Онамни ва мени ҳамда онамга ва менга истиғфор айтганларни мағфират қилгин” деяётганини кўрдик. Шундан бери Абу Ҳурайранинг дуосидан умидвор бўлиб, унга ва онасига мағфират сўрайдиган бўлдик”. Ота-онангиз номидан садақа қилинг. Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир одам келиб: “Ё Аллоҳнинг Расули, онамнинг жони бирдан чиқди. Васият қила олмади. Ўйлайманки, агар гапирса, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга савоби етадими?” деб сўради”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насоий ривояти). Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё Расулуллоҳ онам вафот этди. Онамнинг номидан бирор нарса садақа қилсам бўладими? Қайси садақа афзал?” деб сўрадим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларга сув улашиш”, дедилар. (Имом Насоий ривояти). Ота-онангиз дўстлари ва яқинларини ҳурмат қилинг. Абу Усайд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мен учун ота-онамга улар дунёдан ўтгандан кейин қиладиган яхшилик қолдими?” деб сўради. “Ҳа! Тўрт хислат қолди: Уларга дуо қилиш. Уларга истиғфор айтиш. Уларнинг аҳдига вафо қилиш. Уларнинг дўстларини ва уларсиз силаи раҳм бўлмайдиган кишиларни икром қилиш”, дедилар». Аллоҳ таоло барчамизга ота-онамиз тириклик вақтида уларга яхшиликларни қилиб, розиликларини топиб, дуоларини олишга тавфиқ ато этсин. Ўтганларидан кейинги ҳақларини ҳам ихлос билан адо этишга муяссар қилсин! Даврон НУРМУҲАММАДt.me/Sof_iibrat

📊
8 362
#Дуо 🤲 🌕 ЖУМА ТОНГИДА БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН... 📚 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
#Дуо 🤲 🌕 ЖУМА ТОНГИДА БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН... 📚 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. (Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.) 📝 Ибн Сунний ривоятлари.t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
ҚУРЪОНДАН 50 ЎГИТ 1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг. (3:159) 2. Ғазабни ютинг. (3:134) 3. Бошқаларга яхшилик қилинг. (4:36) 4. Мутаккабир бўлманг. (7:13) 5. Кечиримли бўлинг. (7:199) 6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (20:44) 7. Овозингизни пасайтиринг. (31:19) 8. Бошқаларни масхара қилманг. (49:11) 9. Ота-онага итоат қилинг. (17:23) 10. Уларга “уфф” деманг. (17:23) 11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (24:58) 12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (2:282) 13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (2:170) 14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (2:280) 15. Рибо (судхўрлик) қилманг! (2:275) 16. Пора берманг! (2:188) 17. Аҳдингизни бузманг! (2:177) 18. Омонатни адо қилинг! (2:283) 19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (2:42) 20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (4:58) 21. Адолат учун собит туринг. (4:135) 22. Вафот этган инсоннинг меросини ҳақ ила тақсим қилинг. (4:7) 23. Аёлларнинг ҳам меросдан ҳаққи бор. (4:7) 24. Етимларнинг молини еманг! (4:10) 25. Етимларни ҳимоя қилинг. (2:220) 26. Бировнинг мол-мулкини ботил йўл билан еманг. (4:29) 27. Одамлар орасини ислоҳ қилинг. (49:9) 28. Гумондан четда бўлинг. (49:12) 29. Жосуслик ва ғийбат қилманг. (49:12) 30. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир. (5:45) 31. Молингиздан садақа қилинг. (57:7) 32. Мискинларга таом беришга бошқаларни қизиқтиринг. (107:3) 33. Ҳақиқий фақирларни излаб топиб, уларга ёрдам беринг. (2:273) 34. Молингизни исроф қилманг. (17:29) 35. Садақани миннат ва озор билан бекор кетказманг. (2:264) 36. Меҳмонни икром қилинг. (51:26) 37. Одамларни яхшиликка буюрганда аввал ўзингиз амал қилинг! (2:44) 38. Ер юзида бузғунчилик қилманг. (2:60) 39. Одамларни масжидга боришдан тўсманг. (2:114) 40. Сизга қарши уруш қилганларгагина сиз ҳам уруш қилинг. (2:190) 41. Уруш ахлоқларига ҳам риоя қилинг. (2:191) 42. Жангда ортга қараб қочманг! (8:15) 43. Динга мажбур қилиш йўқ. (2:256) 44. Барча пайғамбарларга иймон келтиринг. (2:285) 45. Ҳайз пайтида жинсий алоқа қилманг. (2:222) 46. Фарзандингизни тўлиқ икки йил эмизинг. (2:233) 47. Зинога яқинлашманг! (17:32) 48. Ҳукмдорларни фазилатига қараб танланг. (2:247) 49. Ҳеч кимдан тоқатидан ташқари нарсани талаб қилманг. (2:286) 50. Бўлиниб кетманг.... (3:103) t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. 🍀Агар сизга тўсатдан хавф-хатар келиб қолса, бошингиз хафаликдан чиқмай қолса ёки ғам ёқангиздан олса, шу заҳоти намоз ўқинг. Шунда руҳингиз ором олиб, нафсингиз хотиржам бўлади. Аллоҳ изни ила ғам-андуҳ ва тушкунлик асоратларини бартараф этишга намознинг ўзи етарлидир. Агар Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирор иш ташвишга солса: 🌷"Эй Билол! Бизни намоз билан роҳатлантир", дер эдилар. Албатта, намоз у зотнинг кўз қувончлари, саодатлари ҳамда шодликлари эди. t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бу хаётда... Гоҳида сизни хафа қилишади. Гоҳида хавфга солишади. Гоҳида туҳмат қилишади. Гоҳида холатингизни тушунишмайди. Гоҳида зулм қилишади. Гоҳида қаҳр қилишади. Гоҳида касал бўласиз. Гоҳида фақир бўласиз...     Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин  сиз махзун бўлманг. Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади... Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин. Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ... Кун давомидаги ишларингизда Аллох мададкор бўлсин! ✅ t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
БУ СЎЗЛАРНИ ҚАЛБИНГИЗГА МАҲКАМ ЖОЙЛАНГ! • Ризқингни берадиган, тақдирингни ҳал қиладиган, гуноҳингни кечирадиган, сени кўради
БУ СЎЗЛАРНИ ҚАЛБИНГИЗГА МАҲКАМ ЖОЙЛАНГ! • Ризқингни берадиган, тақдирингни ҳал қиладиган, гуноҳингни кечирадиган, сени кўрадиган, эшитадиган, айбларингни беркитадиган ва барча ишларнинг калити қудрат қўлида бўлган Зот Роббинг экан яна нимадан ҳафасан?! • Гуноҳ қилган бўлсанг тавба қил! • Хато қилган бўлсанг ислоҳ эт! • Исён қилган бўлсанг истиғфор айт! • Энг муҳими ҳар нарсага қодир Зот сенинг Роббинг эканини унутма! ✅ t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир. БИРИНЧИСИ, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади. ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади", дедилар. Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ё Расулуллоҳ нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?" деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди", деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
Tayyormisiz?! 2-qism 1-qism 📹YouTubeTelegram

📊
8 362
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! барчамизни яна бир гўзал тонгга етказган, Раббимизга ҳамду санолар бўлсин! Эрталаб ўқиладиган дуо Абдуллоҳ ибн Ғанномдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида: «Аллоҳумма ма асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака ла шарийка лак, лакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар. Маъноси: Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин. Абу Довуд ривояти (ҳадис) Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин! Барчамизга бошланган душанба кун барокатли, файзли, фойдали ўтсин! ✅Telegram. 📹YouTube

📊
8 362
#hadis Кавсар нима эканини биласизми? Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алай
#hadis Кавсар нима эканини биласизми? Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик, шунда бироз жим туриб қолдилар-да, сўнг табассум ила бошларини кўтардилар. Биз: "Сизни нима кулдирди, ё Аллоҳнинг Расули?", дедик. "Менга ҳозиргина бир сура туширилди", деб: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Иннаа аътойнакал Кавсар" сурасини қироат қилдилар. Сўнгра: "Кавсар нималигини биласизларми?" дедилар. "Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир", дедик. "У Роббим азза ва жалла менга ваъда қилган дарёдир. Унда кўп яхшилик бордир. У қиёмат куни умматим келиб ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича". t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар. Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар. Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди. Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди. – Мен Фотимаман. – Қайси Фотима? – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима. – Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман. Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди. – Кимсиз? – Фотимаман. – Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у? – Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди. – Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим... Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди. – Кимсиз? – Фотимаман. – Ёнингизда ким бор, эй Фотима? – Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради: – Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи. Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди. – Кимсиз? – Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарида кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди. – Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз. – Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл... ©Qorirovotuz ✅Telegram 📹YouTube

📊
8 362
Repost from 📚 ILM ZIYO 📚
🕊Диққат❗️ КИТОБХОНЛИК лойиҳамизда янги ўқиладиган китоб ва совринларни эьлон қиламиз 🕊🖇 #10_ТА_ўринга_КИТОБ_берилади. #Ғол
🕊Диққат❗️ КИТОБХОНЛИК лойиҳамизда янги ўқиладиган китоб ва совринларни эьлон қиламиз 🕊🖇 #10_ТА_ўринга_КИТОБ_берилади. #Ғолиб_Тест_орқали_аниқланади.  ❗️@Kitobxonuz  каналимизда. ❗️@Kitobxonuz1 гуруҳимизда. 🕊36-Ўқиладиган китобимиз:  Шайх Ҳазратларининг #HADIS_VA_HAYOT #3_JUZ #Niyyat_Ixlos_va_Ilm  китоби бўлади. КИТОБНИ «Hilol eBook»да ЭЛЕКТРОННИ ЎҚИШ УЧУН ВИДЕО ҚЎЛЛАНМА. 🕊⏳27.04.2024⌛️15.05.2024 📚 20 кун китобни ўқиш муддати. 🎁📚МУКОФОТ: 📚🎁 1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-ўринларга #Шайх_Ҳазратларини_исталган #1дона_китоблари берилади. ✅Тўлиқ маълумот учун босинг. 😇@Kitobxonuz каналида.

📊
8 362
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!”
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят). Салавот айтсангиз... Ғам-ташвишлар кетади... Гуноҳлар мағфират қилинади... Қалблар юмшайди... Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади... Дуолар ижобат бўлади... Касалликларга шифо бўлади... Шафоатга муяссар бўлинади... Фақирлик кетади... Жон беришда енгиллик бўлади... Қабрда роҳат ва нур бўлади... Сиротдан осон ўтилади... ✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли ♻️ Улашинг Telegram 📹 YouTube

📊
8 362
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! азиз инсоним! Туннинг бағридан тонгларга қучоқ очган қадрдоним! Яна бир тонг отди! Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда ҳеч кимнинг қолмаслигида. Қалбимиздагилар омон бўлсинлар! «Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушуур». Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин. Якшанба дам олиш кунингиз зикрда, шукрда ўтсин! ♻️Ulashing Telegram 📹YouTube

📊
8 362
Tayyormisiz?! 1-qism 📹YouTubeTelegram

📊
8 362