fa
Feedback
📊

📊

رفتن به کانال در Telegram
8 362
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-1067 روز
-51830 روز
آرشیو پست ها
📊
8 362
#Зикр ТАХЛИЛ,  ТАСБЕХ,  ТАКБИР,  ТАХМИД  ва  ИСТИҒФОР айтишнинг  фазилати. #Таҳлил бу  “Ла илаҳа иллаллоҳ”  калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”  дейиш. #Тасбеҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. #Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш. #Таҳмид бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш. #Истиғфор бу  “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир. @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
#албатта_ўқинг КЎП ЎҚИШ КЕРАК БЎЛГАН ҚУРЪОНИЙ ДУО «Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн». «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим». (Анбиё сураси, 87-оят). Баъзи солиҳлар ушбу оят ҳақида шундай дейишган: «Бунда тавҳид, тасбеҳ ва истиғфор бор». Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни шу дуони қилганларидан сўнг балиқнинг қорнидан ташқарига чиқариб, нажот берган. Шунинг учун ғамга ботган, бошига мушкул тушган, иши битмаётган кишиларга шу дуони кўп айтиш тавсия қилинган.ㅤㅤ ㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
БАЛИҚ. Субҳаналлоҳ, уни ҳидлаган маст одамнинг хуши ўзига келиб, мастлигидан асар хам қолмас экан! ТУЯ. Ҳамма жонзотларда бўлган ўт пуфак, фақат туяда бўлмас экан. Субҳаналлоҳ, шунинг учун ҳам туянинг сабрини узайтирар экан! ДУХОН (тутун) дарахти. Япониянинг «ОНО» номли шаҳарчасида ажиб бир дарахт бор экан. Субҳаналлоҳ, қуёш ботса, унинг ички қисмидан тутун чиқар экан. ЧИВИН. Олимларнинг кашфиётига кўра, чивиннинг тепа (бел) қисмида одам кўзи кўролмайдиган кичкинагина ҳашаротча яшар экан. Субҳаналлоҳ ((Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан устунроқ нарсани мисол келтиришдан уялмас)) (Бақара 26). Чўчқа. Субҳаналлоҳ, бу жонивор осмонга қарай олмайдиган ягона жонзот экан. ОЛМА. Субҳаналлоҳ, инсонни тонгга қадар тетик қила оладиган хусусият, кофе уруғи (кофеин) га қараганда, олманинг таъсири кучлироқ экан. @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
#UMAR_IBN_XATTOB #Премьера UMAR IBN XATTOB 7 - qism SD Ҳажм: 76 mb 📥 @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
БАХТ нима??? Бу жуда оддий..! БАХТ бу - "болам чарчамадингми" деб берилган савол..! БАХТ бу - сен учун қилинган дуолар..! БАХТ бу - уйга кирганингда меҳрибонларингни саломинга алик олиши! БАХТ нима..??? Бу жуда оддий..! БАХТ бу - ярим метрли одамча..! БАХТ бу - уйда сочилиб ётган ўйинчоқлар, дивандаги печенье ушоқлари..! БАХТ бу - Худодан сўраганингдан кўра шукурингни кўпроқ бўлиши.. БАХТ бу - ОТА ОНА соғлиги, "давомчингни" борлиги..! БАХТ бу – ОИЛА! БАХТ бу – Мен! БАХТ бу – Сиз! БАХТ бизнинг борлигимиз..! ❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!! @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
Шакар емай қуйсак, танамизда нима холат бўлади:🍚 1) Қувват қўшилади. 2) Вазнимиз нормаллашади. 3) Ичакдаги муаммолардан ҳалос бўламиз. 4) Таъм билиш яхшиланади. 5) Ёш кўрина бошлайсиз. 6) Кайфиятингиз яхшиланади. 7) Уйқумиз яхшиланади. 8) Хотирангиз яхшиланади. Лекин сиз шакар емасам мазам қочади ёки ейиш керак у ҳам керак дейсиз.Тавсия Шакарни асалга алмаштиринг. Шакар емасангиз нима бўлишини кўринг. @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
#табассум_вақти 🐊 Бир гуруҳ туристлар тимсоҳ фермасини кўргани боришибди. Сувни ўртасида қайиқда турганда ферма эгаси "ким с
#табассум_вақти 🐊 Бир гуруҳ туристлар тимсоҳ фермасини кўргани боришибди. Сувни ўртасида қайиқда турганда ферма эгаси "ким сувга сакраб, қирғоққача тирик етиб олса, бир миллион доллар бераман", дебди. Ҳамма жим турганмиш. Шу пайт бир йигит "шалоп" этиб сувга тушиб, шоша-пиша қирғоққа суза бошлабди. Тимсоҳлар ортидан борибди, аммо омади келиб, йигит соғ-саломат қирғоққа чиқиб олибди. Фермер мажбур бўлиб, ваъда қилинган бир миллион долларни берибди. Йигит хотини билан меҳмонхонага қайтгач, хотинига "яхши бўлди-ю, аммо мен сувга ўзим сакрамадим. Кимдир сувга туртиб юборди..", деса, хотини "ўша мен эдим", деярмиш 😂😂😂 Қиссадан ҳисса шулким, ҳар бир омадли эркакни ортида катта ишларга биринчи туртки берадиган аёли турар эмиш. @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
“МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБҲАНАЛЛОҲ”... УШБУ ВА БОШҚА СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ? Келинг, сўзларнинг маъноси билан танишамиз. “Бисмиллахир Роҳманир Роҳим” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси: “Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”. “СубҳанАллоҳ”(Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”. Аллоҳу Акбар – Аллоҳ буюкдир. “МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси: – “Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”... “Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!” Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади. “Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ – яъни Аллоҳ бизни бундан асрасин!”. “ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади. “Ҳасбуналлоҳ” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”. “Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”. “Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”. Мусулмон киши аксирганда “Алҳамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди. “СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади. “Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”. ❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!! @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
#Зикр Жаннатда уйинг бўлишини хоҳлайсанми? Ўн икки ракъат равотиб суннатларни канда қилма! Жаннатда хурмо дарахтинг бўлишини хоҳлайсанми? «Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи»ни кўп айтиб юр. Жаннатда хазинанг бўлишини хоҳлайсанми? «Лаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзини айт. Жаннатда боғинг (дарахтзоринг) бўлишини хоҳлайсанми? «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни кўп айтиб юр. @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
Янги бир кунга, янги имкониятга, солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ... АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Эзгу ниятларингиз, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, амалга ошди
Янги бир кунга, янги имкониятга, солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ... АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Эзгу ниятларингиз, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, амалга ошди дейдиган кун бўлсин!!! @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
Фарзандингизни уйғотишдан олдин унинг ёнида уч дақиқа ўтириб, паст овозда «Оятул курси» билан икки «Қул аъузу» сураларини ўқинг. Кейин уни оҳиста уйғотинг. Бақир чақир ўрнига тасбеҳ айтинг. Аллоҳни севдирадиган сўзлар айтинг, «Аллоҳ ризқимизни кенг қилсин», «Аллоҳ сизларни ёрлақасин» денг. Фарзанд Аллоҳни яхши кўриб улғайса, У Зотга гуноҳ қилишдан қўрқади, солиҳ амаллари билан тенгдошлари орасида ажралиб туради. Эй Мусо алайҳиссаломни чақалоқ пайтида сақлаб қолган Зот! Ўғил-қизларимизни ҳаёт фитналаридан сақла! Аллоҳим! Фарзандларимизни солиҳлардан, ота онасига яхшилик қилувчилардан қил! @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади. Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир: 1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради. 2. Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради. 3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради. 4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради. 5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради. 6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради. 7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради. 8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради. Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб этгин! @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
#UMAR_IBN_XATTOB #Премьера UMAR IBN XATTOB 6 - qism SD Ҳажм: 76 mb 📥 @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
БУ ДУО СИЗ УЧУН Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин. “Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин. “Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин. “Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин... Омин... @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
G'uslning farzlari qaysilar?
Anonymous voting

📊
8 362
Нафс айтди: ТАТИБ КЎР. Иймон айтди: ҚАЙТИБ КЎР. Нафс айтди: БИР БОРА. Иймон айтди: КЎР ЧОРА. Нафс айтди: БОР ЛАЗЗАТ. Иймон айтди: ЖИМ, КУЗАТ. Нафс айтди: ВАҚТИНГ БОР. Иймон айтди: АҲДИНГ БОР. Нафс айтди: АВФДАСАН. Иймон айтди: ҲАВФДАСАН. Нафс айтди: ТУЗУК ИШ. Иймон айтди: БУЗУҚ ИШ. Нафс айтди: РОҲАТ ҚИЛ. Иймон айтди: ТОҚАТ ҚИЛ. Нафс айтди: ҚИЙИН ЭМАС. Иймон айтди: ЎЙИН ЭМАС. Нафс айтди: НАФСИНГ БОР. Иймон айтди: ЛАФЗИНГ БОР. Нафс айтди: ЖИНОЯТ. Иймон айтди: ХИДОЯТ. Нафс айтди: ЭХХ КУТДИМ. Иймон айтди: МЕН ЮТДИМ!!!.... ❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам ибрат олишсин!!! @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз қуйидагиларга албатта амал қилишимизни буюрганлар: 1. Доимо ҳалол-покиза овқатларни истеъмол этиш. 2. Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик. 3. Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш. 4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш. 5. Дастурхонга иштаҳали ҳолатдагина келиш, кўп таом емаслик. 6. Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик. 7. Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни тановул қилиш. 8. Хурмони кўп истеъмол этиш. 9. Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради. 10. Чарчаган пайтлар ширинлик ейиш. 11. Синиқ идишдан фойдаланмаслик. 12. Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик. 13. Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш. 14. Ҳар ойда бир кун рўза тутиш, токи ички аъзолар дам олсин. 15. Асал еб туриш, у минг дардга даводир. 16. Сут ичиб, устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас. («Ҳидоят» журналидан). ❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам ибрат олишсин!!! @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
#Бу_илм ОСМОНЛАР ВА ЕРЛАР ҲАҚИДА СЎЗ 👉 Шанба куни ҳеч нарса яратилмади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарсадан илгари бир гавҳарни яратди. Бу гавҳарга ҳайбат назари билан қараган эди, у эриб кетди. Эриб сув бўлган гавҳардан ерни яратди. Сув устига тушгач, у кўпикланди. У кўпикдан тутун кўтарилди, у тутундан кўкни яратди. Ул сув Аллоҳ таолонинг ҳайбатидан қайнаб кўпикланди. Ул кўпикдан Каъбанинг ўрнича ерни яратди. Шундан кейин осмонларни яратишга киришда. (Оятдан) «Сўнг осмон томонга юзланди ва уларни етти қават осмон қилиб яратди». Осмонларни яратиб бўлгандан кейин аввалда яратилган ерни машриқдан мағрибгача ёзиб текислади. (Оятдан) «Ва ерни ундан кейин тўшади». Бу ерлар ва осмонлар бир қават эди, қудрати билан осмонни ердан айирди, ҳар қайсилари етти қаватдан бўлди. (Оятдан) «Аллоҳ шундай зотки, у етти осмонни яратибдур ва ерлардан ҳам шунчани». Бу етти ер устида сувлар яратилди. У ерларни ушлаб турмоқ учун тоғларни улар устига қозиқ қилиб яратди. Аллоҳ таоло бутун оламни олти кунда яратди. (Оятдан) «Бадаҳқиқ, Биз осмонларни, ерни ва уларнинг ўрталаридаги бор нарсаларни олти кунда яратдик». Ҳабарда келтирилишича, ➖ Якшанба куни осмонларни яратди; ➖ Душанба куни ойни, қуёшни, юлдузларни яратиб, фалак ичида тургизди; ➖ Сешанба куни қуш-қумирсқаларни, фаришталарни яратди; ➖ Чоршанба куни сувларни яратди, шамолларни, булутларни чақирди, дарахтларни, ўт-ўланларни ундирди, ризқ-насибаларни улашди; ➖ Пайшанба куни жаннат, дўзахни, раҳмат ва азоб фаришталарини, ҳурларни яратди; ➖ Жума куни Одамни яратди; ➖ Шанба куни ҳеч нарса яратмади. Бу ҳамма нарсаларни ва яна минглаб нарсаларни кўз очиб юмгунча яратгувчи қудрати бор эди. Шунинг учун олти кунда яратдики, бунда бандаларига таълим бор эди: «Мен қодир бўлсам-да шошилиб қилмасман», деган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деди: «Шошилиш шайтоннинг иши ва шошилмаслик Раҳмоннинг ишидур». «Қиссаси Рабғузий»дан. ❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!! @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
ТИРНОҚ ОЛИШ ТАРТИБИ Тирноқ олиш тартиби ҳақида мазҳабимизнинг улуғ имомларидан бири Ҳусомиддин шаҳид Розияллоҳу анҳу бундай деганлар: Тирноқ олишда аввал ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғидан бошлаб олиб, кичкина бармоғигача олади. Бош бармоқ қолиб туради. Кейин чап қўлининг кичкина бармоғидан бошлаб олиб, бош бармоғигача олади. Сўнгра ўнг бармоғининг қолган бош бармоғини олади. Шунда бошланиш ҳам, тугалланиш ҳам ўнг қўлда бўлган ҳисобланади. Оёқларнинг тирноқларини олганда эса аввал ўнг оёқнинг кичкинасидан бошлаб, бош бармоққача, сўнг чап оёқнинг бош бармоғидан бошлаб кичкина бармоққача олади. Демак, ҳаммаси ўнгдан бўлади. Тирноқ олганда кечаси ҳам, шанба ва якшанбада ҳам олаверади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Яхшилик кечиктирилмайди” деганлар. ❗️Яқинларингизга ҳам улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!! @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal