8 362
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-1067 روز
-51830 روز
آرشیو پست ها
8 362
shu kanalda rondom o‘yini👇👇
https://t.me/Peshqadam_kutubxonauz 👈
G‘olibga shu kitobni puli 💳 tashlab beriladi
Romdom o‘yinni 22:00 da tugaydi bugun
8 362
#Ҳикмат
Ёдла, ёдламасанг, такрор қил. Такрор қилмасанг, ўқи. Ўқий олмасанг, тингла. Муҳими бирор кунинг Қуръонсиз ўтмасин!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Ҳожат намози
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтсин. Сўнгра: «Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш эт, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Эй Арҳамар Роҳимийн», десин», дедилар».
Имом Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.
Намоздан фориғ бўлгач ушбу дуони ўқийди:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ لِلَّه رَبِّ الْعَالَمِينَ: أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالْغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، لَا تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلَّا غَفَرْتَهُ، وَلَا هَمًّا إِلَّا فَرَّجْتَهُ، وَلَا حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلَّا قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
«Лаа илааҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Субҳааналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллааҳи роббил ъааламийн. Асъалука мужибаати роҳматика ва ъазоима мағфиротика вал ғониймата мин кулли биррин, вас-салаамата мин кулли исмин, лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳу, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳу, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳа, йаа арҳамар роҳимийн!».
Термизий ривоят қилган.
Маъноси: «Ҳалим ва Карим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ арш Робби Аллоҳни поклаб ёд этаман. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин. Раҳматингга мустаҳиқ қилувчиларни, мағфиратингни вожиб этувчиларни, ҳар бир яхшиликда ғаниматни ва ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни сўрайман. Менда бирор гуноҳ қолдирмасдан мағфират қилишингни, бирор ғам қолдирмасдан очиб юборишингни ва Ўзинг рози бўладиган бирор ҳожат қолдирмасдан раво қилишингни сўрайман, эй раҳм қилгувчиларнинг Раҳмлиси».
Қуйидаги дуо ҳам ҳожат намозининг дуоларидандир:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ نَبِيِّ الرَّحْمَةِ، يَا مُحَمَّدُ، إِنِّي تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ فَتَقْضِي لِي، اللَّهُمَّ شَفِّعْهُ فِيَّ
«Аллоҳумма инний асалука ва атаважжаҳу илайка бинабиййика Муҳаммадин набиййир роҳмати, йаа Муҳаммаду, инний таважжаҳту бика илаа роббий фий ҳаажатий ҳаазиҳи фатақзи лий. Аллоҳумма, шаффиъҳу фиййа»
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Маъноси: «Аллоҳим, мен Сенга юзланиб, Сендан пайғамбаринг, раҳмат набийси Муҳаммад алайҳиссалом билан васийла қилиб сўрайман. Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мен бу ҳожатим раво бўлиши учун сиз билан Роббимга юзландим Аллоҳим, у кишини менга шафоатчи қил».
Имом Ибн Ҳажар бу намозни шанба куни саҳар ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати равон бўлишига мен кафилман, деб марҳамат қилганлар, деган.
Албатта, дуонинг арабча матнини ёдлаб олган яхши.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Аёл киши муҳаббатини қирқ йил яшира олади, рашкини эса бир соат яширолмайди.
***
Борлигингни байрам қилмайдиган кишига йўқлигинг азадек бўлмайди.
***
Фақат жоҳил кимсанинг уйида аёл хўрланади. Солиҳларнинг хонадонидаги аёл қироличадир.
Низор Қаббоний
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Биласизми, одамлар нима учун ҳаётидаги хурсандчилик, қувончли воқеаларни тез эсдан чиқариб, кўрган ёмонликларини эслаб юришади.
Чунки, хурсандчилик қалбда чандиқ қолдирмайди...
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
✅ https://t.me/Sof_iibrat
8 362
Жаҳл устида гапириб юборманг. Шундай сўзлар бўладики, бўрондан кучли, қиличдан кескир. Пичоқ яраси битади, сўз яраси битмайди.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Ҳаёт кафтингдаги сувга ўхшайди, сен тутишга ҳаракат қилаверасан, у эса оқиб кетаверади...
Жалолиддин Румий
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Аччиқ сув ҳам, ширини ҳам сув. Асло кўринишга алданма. Чунки ташқаридан қараганда, ҳамма ҳам инсонга ўхшайди.
Жалолиддин Румий
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Меҳнатсиз муваффақиятга интилиш, бу ~ ўзингиз уруғ экмаган ердан ҳосил олишни исташ билан баробар.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Баъзан тугаш билмаган дардлар ёмғир бўлиб устингдан ёғаверади. Шуни унутмагинки, ранго-ранг камалак ёмғирдан сўнг чиқади.
Жалолиддин Румий
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Агар дўстларингиз сизни гуноҳга мажбурлашаётган бўлса. агар улфатлар даврасида Аллоҳдан уялмасдан шармандали ишлар қилинаётган бўлса. унақа улфатчиликдан воз кечинг, унақа гап-гаштак СИЗга эмас!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
ЁРУҒ КУНЛАР ОЛДИНДА
Сизнинг муваффақиятсизликка учраб, умидингиз пучга чиққани сабабли, ҳаёт тўхтаб, сизни кутиб турмайди. Шундай экан, ўрнингиздан туринг-да, устингизни қоқиб, гўё ҳеч нарса бўлмагандек йўлингизда давом этинг! Ҳали олдинда ёруғ кунлар бор!
“Ҳикматлар чашмаси”дан
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Одамлар тойилишингизни кутади, Аллоҳ эса тавба қилишингизни.
Одамлардан сўрасангиз ёмон кўради, Аллоҳдан сўрасангиз яхши кўради.
Ердаги машҳурликка эмас, осмондаги машҳурликка интилинг!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Аллоҳ сендан нима истайди?
24 соат беради, 1 соатини намозга ажратишингни истайди;
12 ой беради, 1 ойини рўза тутишга ажратишингни истайди;
Молу дунё беради, 40 дан бирини закотга ажратишингни истайди.
Ва буларни Ўзига қайтарганинг учун сенга жуда кўплаб савоб беришини ваъда қилади.
Инсоф билан айт-чи, Аллоҳ биздан жуда кўп нарса истайдими?
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
🤲 Қарздан қутулиш дуоси
🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздан қутулиш учун “Аллоҳумма акфиний биҳалалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сивака”, деб дуо қилишни ўргатганлар.
✅ https://t.me/sof_iibrat
