8 362
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-1067 روز
-51830 روز
آرشیو پست ها
8 362
Assalomu alaykum va Rahmatullohi va barakatuh admin kerak yaxshi aktev kimni ilmi bulsa yaxshi admin bula olaman desa @Sof_ibrat_9 yozing
8 362
Ёш болаларнинг йиғлаши доим очлик ёки беморликдан бўлавермайди...
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Нима учун бу болангиз йиғламоқда? Кўз теккани учун унга руқя дуоларини ўқиб дам солдингларми?" дедилар...
Имом Аҳмад ривояти.
Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш мақсадида ўқиб дам солинадиган оят ва дуолар!
Қўлни боланинг бошига қўйиб, сўнгра қуйидаги шаръий руқяни ўқийди:
1. Фотиҳа сураси; (Алҳамду сураси).
2. Оятал курси; (Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул...).
3. Бақара сурасининг охирги икки ояти; (Аманар расулу).
4. Иҳлос сураси 3 марта; (Қул ҳуваллоҳу аҳад).
5. Фалақ сураси 3 марта; (Қул аъузу бироббил фалақ).
6. Нас сураси 3 марта; (Қул аъузу бироббин нас).
Сўнгра уч марта "Бисмиллаҳ"ни айтиб, кейин етти марта «Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру», деб айтади.
(Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)
Сўнгра: «Аставдиъу кумуллоҳаллазий ла тазийъу вадоиъуҳу», деб айтади.
(Маъноси: «Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим».)
Кейин болани боши ва баданига ўқиган киши қўлини суртади...
©️ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!👇🏻👇🏻
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#билиб_олинг 👪
👀 ❗️ЕТТИ АВЛОД
1. Фарзанд
2. Невара
3. Эвара
4. Чевара
5. Панневара
6. Овора
7. Бегона👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#зикр_ва_дуо
Азон ва иқомат айтувчини эшитган киши нима дейди?
Азон ва иқоматни эшитган киши муаззин нима деса, ўшани такрорлайди. Фақат «Ҳаййа ъалал солаҳ, Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганда:
لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтади.
«Ассолату хойрум минан навм», деса:
صَدَقْتَ وَبَرَرْتَ
«содақта ва барорта» ёки
صَدَقَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، الصَّلاَةُ خَيْرٌ مِنَ النَّوْمِ
«содақа росулуллоҳ ассолату хойрум минан навм», дейди. Агар «қод қоматис солаҳ», деса:
أَقَامَهَا اللهُ وَأَدَامَهَا
«ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа», дейди. Агар «ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деса, «ва ана ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деб, ортидан:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا
«розийту биллаҳи роббан ва биМуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулан ва билИслами дийна», дейди.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Манба: https://islom.uz/maqola/9840
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#Зикр
ТАХЛИЛ, ТАСБЕХ, ТАКБИР, ТАХМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.
#Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.
#Тасбеҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.
#Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.
#Таҳмид бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.
#Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.
👉 Дўстларга тарқатинг!👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#gozal_duo
Ey Robbim, meni tanglik yeridan keng yo'lga chiqar...
Ey Robbim, zaif bo'lgan lahzamda menga do'st va sherik paydo qil...
Ey Robbim, toqat qilolmagan va qodir bo'lolmagan ishimda menga yordam ber...
Ey Robbim, uxlashimdan to uyg'onguncha seni zikr etadiganlardan qil...
Ey Robbim , meni xuddi mushkning xushbo'y hidi singari chiroyli asar qoldiradigan qil...
Ey Robbim , barcha yaxshiliklarni xushxabarini ber...
Ey Robbim , meni tanglik yeridan keng yo'lga chiqar..
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Бомдод намози нега айнан қуёш чиқишидан олдин ўқилишининг сабабини биласизми?
Қуёш чиқишидан олдин ер сиртидан баландликда жойлашган озонли атмосфера (озоносфера) қатлами ерга тушади. Ундан тарқаладиган хаво инсон саломатлигига жуда фойдали бўлиб, инсонга хузур-халоват беради. Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам хам бомдод намозидан кейин шу вақтда ташқарига чиқар ёхуд хужраларининг деразаларини очиб бу хаводан нафас олар эдилар.
Ўзига ибодат қилётганимизда хам саломатлигимизни ўйлаган Роббимизга қанча шукр қилсак оз.
©️ Абдуллоҳ Раимбоев таржимаси👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор.
1. Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).
2. Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).
3. Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60).
4. Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33).
©️obod_uz👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
"Банда вафот этиб, қабрга киргандан сўнг, 7 нарсадан унга ажр боради"
• Илм ўргатган бўлса,
• Ариқ ўтказган бўлса,
• Қудуқ қазиган бўлса,
• Ҳурмо ўтказган бўлса,
• Масжид қурган бўлса,
• Қуръон мерос қолдирган бўлса,
• Унга истиғфор айтиб турадиган фарзанд қолдирган бўлса.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ!
Уйингизда малика бўлсин,
Майли қаср-саройлар қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар,
Бир кун келиб келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Ҳали у қиз бир ёр бўлади,
Кимдир севган аёл бўлади,
Ўғил-қиз фарзандлар кўради,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Сизни сийлаб қиз берган Худо,
Ҳаққингизга қилади дуо,
Ёлвориб мен сурайман сиздан
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Хато қилса тушунар айтинг,
Аразласа жим қараб турманг.
Худо ҳаққи бу йўлдан қайтинг,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#дуо
— Эй Роббим, қанча неъматни менга ато қилдинг, унга шукр қилишим оз бўлди!
— Қанча бало билан синадинг, унга менинг сабрим оз бўлди!
— Эй, неъматларга шукрим оз бўлса ҳам, уларни ман қилмаган зот!
— Эй, балоларга сабрим оз бўлса ҳам, мени хор қилмаган зот!
— Эй, масиятларим учун мени шарманда қилмаган зот!
— Эй, саноғсиз ва туганмас неъматларнинг эгаси!
— Эй, битмас туганмас маъруфларнинг эгаси, дунёйим билан динимга ёрдам бер!
— Тақво билан охиратимга ёрдам бер!
— Билмаган марсаларимдан мени сақлагин!
— Менинг нафсим истаётган нарсага мени ташлаб қўймагин!
— Эй гунохлар зарар қилмайдиган, кечиришлик мулкини камайтириб қўймайдиган зот!
— Сенга зарар қилмайдиган нарсада мени кечиргин!
— Сени мулкингни камайтириб қўймайдиган нарсани ато қилгин!
— Я Ал-Ваҳҳаб! Сендан яқин енгилликни ва гўзал сабрни сўрайман!
— Жамиийки балолардан офиятни ва офият учун шукрни сўрайман! (Амин)👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Шайтонни тугунини ечинг!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирингиз ухлаганда шайтон унинг гарданига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни тугаркан, (уни маҳкамлаб) "Сен учун тун ҳали узун, ухлайвер!" дейди. Агар уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Намоз ўқиса, яна бир тугун ечилиб, тетик, руҳи пок бўлади. Акс ҳолда руҳи чиркин, дангаса бўлиб ўрнидан туради", дедилар".
Муттафақун алайҳ.
"Риёзус солиҳийн" китобидан.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:
- 40 маротаба “Бисмалаҳ”
- 40 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 80 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 80 маротаба “Ар-Роҳим”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 120 маротаба “Субҳана Робби Ал-Азийм”
- 240 маротаба “Субҳана Робби Ал-Ало”
- 15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
- 40 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 40 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 33 маротаба “Зам сура”
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
- 26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 13 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.
Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз” дир.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#tabassum
- Hey bolakay to'xta , isming nima ? bosh harfini ayt o'zim taxmin qilib ko'raman .
- " Y "
- Yahyo ...
- Yo'q .
- Yodgor ...
- Yo'q .
- Unda kim ?
- Yustam .
😄
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#табассум
Бир аёл қўшнисиникига элакка чиқибди. Қўшниси ҳомиладор экан. Аёл қўшнисига дебди: Вой қўшни, бир дугонам ҳомиладорлигида "Тоҳир ва Зуҳра" китобига бошқоронғи бўлган экан эгизак туғибди. Яна-чи, аммамни келини "Уч оғайни ботирлар" китобини ўқиб, уч эгизак туғибди, - деса қўшнисининг ранги оқариб кетаётган эмиш. Вой, сизга нима бўляпти, - деса, ҳомиладор қўшниси:
Мен "Алибобо ва қирқ қароқчи" китобини ўқиётган эдим..., - дермиш.
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ
Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. »Аҳволингиз қалай?« деб сўрадим, »Аҳволим яхши«, деди. Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши– деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.
Таржимонлар Абдулҳамид Зайриев. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ.👇
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Эй, фарзанд!
Ихлос сурасини кўп ўқиш керак. Ихлос сураси ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:
“Маҳшар майдонида бир жарчи шундай жар солади:
«Аллоҳни кўп зикр этганлар, Ихлос сурасини кўп ўқиганлар бери келинглар!» Шундай кишилар олдинга чиқадилар.
Фаришталар уларга шундай дейдилар:
«Дунёда Аллоҳни кўп зикр этиб, Ихлос сурасини кўп ўқирдингиз, шунинг барокати билан кечирилдингиз. Қани, ҳақингиз, жаннатга киринг!»
Эй, фарзанд!
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоятига кўра, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнларида бир киши Ихлос сурасини ўқиди. Бир пайт Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Важабат» дедилар. Бу — «вожиб бўлди», деганлари. Бир саҳоба: «Вожиб бўлган нима? Ё Расулуллоҳ?!» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деб сўраганида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Жаннат» дея марҳамат этдилар: «Ихлос сурасини ихлос билан, ишонч билан ўқиган киши муҳаққақ жаннатга киради».
Бу суранинг фазилати кўп.
Жобирдан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:
“Бир фаришта кўкка чиқаётиб, иккинчиси кўкдан ерга тушаётиб бир пайт орада учрашиб бири иккинчисига шундай деди:
«Иллийнга (жаннат) шундай бир амал элтдимки, бундай амални шу пайтгача олиб чиқмагандим». Буни эшитган фаришта сўради:
У қандай амал эди?
Бир киши Ихлос сурасини ўқиди, шу амални элтдим, — деди фаришта.
Аллоҳ у кишини қандай мукофотлади?
Ўша банданинг барча гуноҳларини кечириб, ўрнига шунча савоб ёзади”.
Эй, фарзанд!
Ихлос сурасини «Бисмиллоҳ» билан минг марта ўқиган тиш оғриғидан қутилиши ривоят этилган. Муҳаммад ибн Фазл дейдиларки:
“Бир кун тишим жуда қаттиқ оғриди. Тушимда минг марта Ихлоси шарифни ўқишим билдирилди. Бир оз ўтди. Кетидан яна туш кўрдим. Бу гал «Бисмиллоҳ» билан ўқишимни айтдилар. Айтилганидек адо этдим. Ва бундан сўнг бир марта ҳам тишим оғримади”.
Имом Ғаззолий "Эй фарзанд" китобидан.
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Балолардан паноҳ сўраш
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.
“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
«Лаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтинг, чунки у жаннатнинг хазиналаридан биридир»,👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#Зикр
Жаннатда уйинг бўлишини хоҳлайсанми? Ўн икки
ракъат равотиб суннатларни канда қилма!
Жаннатда хурмо дарахтинг бўлишини хоҳлайсанми?
«Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи»ни кўп айтиб юр.
Жаннатда хазинанг бўлишини хоҳлайсанми?
«Лаа ҳавла
вала қуввата илла биллаҳ» сўзини айт.
Жаннатда боғинг (дарахтзоринг) бўлишини хоҳлайсанми?
«Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу
валлоҳу акбар»ни кўп айтиб юр.
❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!!
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
