8 362
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-1067 روز
-51830 روز
آرشیو پست ها
8 362
- Қандай сабр қиламан?
- Худди рўза тутгандек.
Худди ифтор вақти келишини аниқ билгандек...
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#Фойдали
Рўза инсон танасига кўплаб фойдалар келтиради, жумладан:
1. Ҳазм тизимини дам олдиради
2. Иммунитетни мустаҳкамлайди.
3. Қондаги шакарни меъёрда ушлаб туради
4. Зарарли ёғлар камаяди
5. Ақлий ва руҳий хотиржамлик беради
6. Токсинларни чиқаради
7. Ёшартиради
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
❗️Фақатгина ошқозонинг рўзадор бўлмасин!
Кўзларинг номаҳрамдан;
хаёлинг исёндан;
забонинг ғийбатдан;
қўл-оёғинг зулмдан рўза тутсин.
Акс ҳолда, Рамазондан топганинг очликдан бошқаси бўлмайди.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
☪️ Рўзадор деб кимни айтилади?
💐 Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
💐 Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
💐 Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
💐 Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
💐 Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
💐 Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
💐 Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
💐 Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
💐 Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
💐 Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
💐 Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
💐 Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
❗️ Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.
"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.
@mehrob_uz
8 362
Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:
1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17.Қон томирлари торайишининг олдини олади
18.Шаҳвоний майлни камайтиради
19.Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20.Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21.Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик
касалликларига қарши курашишда фойда беради.
Раббимизнинг буюк марҳамати!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#Фойдали
Тўти кўп гапиради, лекин баланд уча олмайди. Бургут кўп гапирмайди, лекин баланд учади.
Лайча эрта-кеч аккилайди, лекин ҳеч нарса қила олмайди. Шер сукут сақлайди, лекин ўрмон қироли. Бу сукунат кучи. Шунинг учун кам гапириб, кўп бажариш керак!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Ассалому алайкум!
Боши "Раҳмат", ўртаси "Мағфират", охири эса "Дўзaҳдан озод бўлиш" бўлган муборак Рамазон ойи биз учун хайрларга васила бўлсин!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#ramazon_ilk_kecha
🌙 БУГУН РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИ НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ?
Рамазон ойининг биринчи кечасида Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч қачон азобламайди.
Афсуски, кўпчилик бу кунни бозорда “ҳали уни, ҳали буни сотиб олишим керак” деган бекорчи ўй-ҳаёллар билан ўтказиб юборади...
Бугун шом намозидан кейин Рамазоннинг илк кечаси кириб келади...
✅ Батафсил
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
✅ https://t.me/Sof_iibrat
8 362
#ТАБРИК
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!
Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.
Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!
«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»
Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
✅ https://t.me/Sof_iibrat
8 362
Кураш фалсафаси...Шогирд устозидан сўради: – Агар йиқилганимдан хабар топсангиз, нима дердингиз? – Тур, дердим. – Яна йиқилсам-чи? – Яна тур, дердим. – Бу ҳолат қачонгача давом этиши мумкин: йиқиласан, турасан, йиқиласан, турасан? – Тирик экансан, йиқилавер, ўрнингдан туравер. Фақат ўликларгина йиқилиб қайта турмайдилар. ✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Борай десам ҳолим йўқ,
Кексалик урмоқда дўқ,
Наҳот менсиз кўнглинг тўқ,
Кўринмай кетдинг, ўғлим...
Ота-онангизни зиёрат қилинг, дуоларини олинг, агар ўтиб кетишган бўлса, ҳақларига садақа бериб дуо қилинг, Яхшилар !
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:
1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.
2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.»
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#ТАФАККУР
Айнан ҳозир бахтли бўлишга ҳаракат қилинг. Чунки яна қанча ҳаётингиз қолгани ҳақида қўлингизда бирор ҳужжат йўқ. Ўзингизга ғам-ташвишни нақд қилиб, қувончни қарз қилиб қўйманг.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
✅ https://t.me/Sof_iibrat
8 362
#Ҳикмат
ҲАР БИР ИНСОН АНА ШУ БАХТГА ЭРИШСИН!
Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳдан: «Бахтли киши ким?» деб сўрашди. У зот: «Бахтли киши – нафас олиши тўхтаса ҳам яхшиликлари тўхтамаган кишидир», дедилар.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Қуш тирик пайтида чумоли ейди. Қуш ўлса, чумолилар уни ейди. Демак, ҳолат бир лаҳзада ўзгариб қолиши мумкин. Шундай экан, ҳеч кимни паст санама! Эҳтимол, бугун кучлидирсан. Лекин унутма, вақт сендан кучли!!!
✅ https://t.me/sof_iibrat
