8 362
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-1067 روز
-51830 روز
آرشیو پست ها
8 362
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
✅https://t.me/Sof_iibrat
8 362
ИСТИҒФОРНИНГ 72 та ХИСЛАТИ:
1. Аллоҳ таолога итоатгўй банда истиғфор айтади.
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради.
3. Истиғфор айтувчи одам имон ҳаловатига эришади.
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди.
5. Истиғфор айтувчининг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади.
6. Истиғфор айтувчига неъматлар кўпайтириб берилади.
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради.
8. Истиғфор бахт-саодат олиб келади.
9. Истиғфор туфайли истиғфор айтувчи ҳам, атрофдаги одамлар ҳам бузуқликлардан покланади.
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади.
11. Истиғфор мол-дунёга барака киритади.
12. Истиғфор айтувчи инсон фарзанд неъмати билан сийланади.
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ.
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади.
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади.
16. Истиғфор Аллоҳ таолонинг раҳмати тушишига сабаб бўлади.
17. Истиғфор танани бақувват қилади.
18. Истиғфор айтувчи одамнинг ҳаёти фаровон бўлади.
19. Истиғфор айтувчига яхшиликлар кўпайтирилиб берилади.
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади.
21. Истиғфор бошга тушган балоларни даф этади.
22. Истиғфор бандани Аллоҳ таолога яқинлаштиради.
23. Истиғфор айтувчи одам Аллоҳ таолонинг раҳмат-марҳаматига сазовор бўлади.
24. Истиғфор банда ҳолатини ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади.
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади.
26. Истиғфор шайтон васвасасини қайтаради.
27. Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандани яхши кўради.
28. Истиғфор айтиш Аллоҳ таолони хурсанд қилади.
29. Истиғфор ғам-ташвишларни кетказади.
30. Истиғфор айтувчи муаммоларидан қутулади.
31. Истиғфор айтувчи одам гуноҳлардан фориғ бўлади.
32. Истиғфор айтувчи муваффақият қозонади.
33. Истиғфор ташвишларни аритади.
34. Кўп истиғфор айтувчи одам касалликдан тўлиқ тузалиб кетади.
35. Истиғфор айтувчи одам қийинчиликдан фаровонликка чиқади.
36. Аллоҳ таоло истиғфор айтувчининг мушкулларини осон қилади.
37. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этади.
38. Истиғфор ила дилдаги васвасалар йўқолади.
39. Истиғфор билан қўрқувлар арийди.
40. Истиғфор билан дилга қувонч киради.
41. Истиғфор қалбга таскин беради.
42. Истиғфор кўнгилни хотиржам қилади.
43. Истиғфор тинчлик-хотиржамлик олиб келади.
44. Истиғфор инсонни соғлом қилади.
45. Истиғфор касалликларни аритади.
46. Истиғфор айтувчи одам ёруғ кунларга эришади.
47. Истиғфор билан инсон орзусига етади.
48. Истиғфор айтувчининг дили яйрайди, кўнгли ёзилади.
49. Истиғфор хурсандчилик олиб келади.
50. Истиғфор қалбни чароғон, руҳни тетик қилади.
51. Истиғфор айтувчининг хотираси кучаяди.
52. Истиғфор юзни нурли қилади.
53. Истиғфор ризқ келишини осонлаштиради.
54. Истиғфор айтувчининг дуоси қабул бўлади.
55. Аллоҳ таоло истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади.
56. Кўп истиғфор айтган одам Қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади.
57. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфорлари туфайли жаннатда энг юқори мартабаларга кўтарилишади.
58. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади.
59. Истиғфор ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади.
60. Истиғфор қалбни тиниқлаштиради.
61. Истиғфор айтиб юрувчи одамга Аллоҳ таоло ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиш йўлини кўрсатади.
62. Истиғфор айтиб юрувчи одамнинг Аллоҳ таоло мусибатларини кўтаради.
63. Истиғфор айтиб юрган банданинг Аллоҳ таоло ҳар қандай қийинчиликларини енгиллаштиради.
64. Истиғфор айтиб юрувчи инсон қашшоқликка йўлиқмайди.
65. Истиғфор айтувчининг ишлари юришади.
66. Истиғфор эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликни даф этади.
67. Истиғфор фарзандларни итоатли қилади.
68. Аллоҳ таоло истиғфор айтиб юрган одамга кутмаган тарафидан неъмат, ризқ жўнатади.
69. Истиғфор айтувчи одамнинг ризқи улуғ бўлади.
70. Истиғфор айтувчи одамнинг касб-корига Аллоҳ таоло хайр-барака беради.
71. Ким мўминлар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин муқобилида биттадан ҳасанот ёзиб қўяди.
72. Истиғфор айтилган хонадонга илоҳий файзу хайр-барака киради.
(Қуръони Карим ва Расулуллоҳ алайҳисалломнинг муборак ҳадиси шарифларида).
✅ https://t.me/Sof_iibrat
8 362
🌹 Рамазоннинг 3 куни ҳам ўтди
🤲 رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ
Ўқилиши: “Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар”.
Маъноси: “Ё Роббимиз! Бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато этгин. Бизни дўзах азобидан сақлагин”.
https://t.me/Sof_iibrat
8 362
#YANGI_LOYIHA
#xasta_qalblar_davosi
📖 Фотиҳа сураси
👤 Шайх Алижон қори
🌐 https://t.me/Sof_iibrat
8 362
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Рамазон кунлари саноқли кунлардир.
Ибодат кунлари кам, саноқли ва вақти қисқадир. Чеклангандир, вақтингиздан озгинасини олади ва сиздан кўп ҳаракат талаб қилмайди. Шундай экан, ҳиммат ва қатъият билан ўрнингиздан туринг. Фурсати ўтса қайтариб бўлмайдиган бу мавсумни ғанимат билинг.
Шайтонлар кишанланган, ойларнинг саййиди бўлган Рамазон ойида қилаётган ибодатларимиз, тутаётган рўзамиз мукаммал бўлсин ва қабул бўлсин!
✅https://t.me/Sof_iibrat
8 362
#Борлиқ #Тафаккур
🌍 150 млрд. ёруғлик йилига тенг борлиқ ичра энг чиройли сайёра – Ер
📐1 ёруғлик йили = 9.460.730.472.580 км
📖 Аллоҳ таоло: “Осмонни Ўз қўлимиз (қудратимиз) ила бино қилдик. Албатта, Биз уни кенгайтирувчимиз. Ва ерни тўшаб қўйдик. Биз қандоқ ҳам яхши тайёрловчидирмиз!” – Зориёт, 47-48.
©oliymahad
✅https://t.me/Sof_iibrat
8 362
Кун бўйи рўза тутдингиз
Кечаси қоим бўлдингиз
Қуръонни хатм қилдингиз
Аллоҳни зикр қилдингиз
Закот ва садақалар бердингиз
Инсонларнинг ҳожатини чиқардингиз
Турли савобли амалларни қиламан деб ўзингизни қийнадингиз
Сўнгра бир киши келиб барча савобингизни эгаллаб олди
Рамазонда ҒИЙБАТ қилишнинг қисқа таърифи ана шу!
✅https://t.me/Sof_iibrat
8 362
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Азизлар, тутган рўзангизни, тунги ибодатларингизни ва солиҳ амалларингизни Аллоҳ қабул қилсин.
Аллоҳ берган неъматларни қадирланг ва исроф қилмасликка ҳаракат қилинг.
✅https://t.me/Sof_iibrat
8 362
Ой ҳилол бўлиш арафасида!
Рамазони шариф эшигимиз остонасида турибди...
🤲Роббимиз бу ойнинг неъматларидан бизларни маҳрум этмасин!
🤲Бизни байрамга қовуштирсин!
🤲Рўзани мукаммал тутиб, савоблардан баҳраманд қилсин!
https://t.me/Sof_iibrat
8 362
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
🌙Рамазоннинг илк сахарлиги муборак бўлсин
Унутмайлик, инсон бу дунёга фақат еб-ичиш, кайф-сафо қилиш учун келмаган. Муборак Рамазон ғанимат. Шу сабаб бу ойда бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлсак, рўзаларни сабр-тоқат билан тутиб, таровеҳларда хулуси ният билан қоим бўлсак, Аллоҳнинг розилигини топамиз, иншааллоҳ!
https://t.me/Sof_iibrat
8 362
#БИЛАСИЗМИ?
Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:
1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17.Қон томирлари торайишининг олдини олади
18.Шаҳвоний майлни камайтиради
19.Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20.Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21.Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик
касалликларига қарши курашишда фойда беради.
Раббимизнинг буюк марҳамати!
Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!👇
https://t.me/Sof_iibrat
8 362
💐 РАМАЗОН МУБОРАК БЎЛСИН!
💠 Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар агар Рамазон ойидаги ажр-мукофотлар, савоблар, неъматлар ва раҳматларни билишса эди, Рамазоннинг йил бўйи давом этишини истаган бўлишар эди”, деганлар.
❗️ Аллоҳ таоло бу ойнинг қадрига етиб, бу ойдаги ибодатларни мукаммал адо этиб, гуноҳлардан покланиб, бу ойнинг улуғ неъматлардан баҳраманд бўлишни барчамизга насиб айласин!
https://t.me/Sof_iibrat
