cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Neomind | Live

Интеллект - вот что сексуально сейчас Асосий канал: @themantiq Алоқа: @neomindchatbot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 807
مشترکین
+224 ساعت
+157 روز
+6730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

00:00
Video unavailableShow in Telegram
8🔥 4💅 2🥰 1
• Фақат жуда озчилик, бирор халқ ёки эътиқодни ёмон кўрмасдан бахтли бўла олишади • Одамларнинг фикрлари, асосан, ўзини қулай ҳис қилиш истагига асосланади (яъни улар қулай бўлган нарсани танлашади). Ҳақиқат улар учун энг сўнгги ўриндаги нарсадир. • Кўпчилик ўйлашдан кўра ўлишга тайёр. Шундай ҳолат содир бўлади ҳам • Эмотсионал реаксия даражаси интеллектуал даражага тескари пропортсионалдир - қанчалик кам билсангиз, шунчалик шиддатли реаксия билдирасиз. 1872 йил 18 майда Бертран Расселл Буюк Британиянинг аристократ оилаларидан бирида туғилган, инглиз файласуфи, математиги, адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори. Б. Расселни фанга қўшган ҳиссаси учун кўпинча Вольтерга қиёслашади ва уни инглиз насрининг устаси ҳам деб аташади. Олимнинг математик мантиқ соҳасидаги фаолияти эса Аристотел давридан бери энг муҳим ва асосий иш сифатида баҳоланади. • Мана, бу жавонда менда Библия бор. Аммо мен уни Вольтернинг ёнида сақлайман - заҳар ва унга қарши антидот каби. • Агар бирор дунёқараш кенг тарқалган бўлса, бу унинг бемаъни эмаслигини англатмайди. Бундан ташқари. Аксарият одамларнинг аҳмоқлигини ҳисобга олсак, кенг тарқалган дунёқараш ҳақиқатдан кўра кўпроқ аҳмоқрлик бўлади. • Жамоатчилик фикрини очликдан ўлмаслик ва қамоққа тушмаслик учун етарли даражада ҳурмат қилиш керак, аммо бундан ташқари ҳар қандай ҳаракат кераксиз зулмга ихтиёрий бўйсунишдир ва бу бахтга эришишга ҳар томонлама халақит бериши мумкин. Конвенцияга ҳаддан ташқари таъзим қилмайдиган эркаклар ва аёллардан ташкил топган жамият, ҳамма ўзини бир хил тутадиган жамиятга қараганда анча қизиқарлироқ жамиятдир. • Агар сиз файласуф бўлишни истасангиз, бир нарсани англаб олишингиз керак - одамлар кўпинча ўз эътиқодлари ва ишончлари дунёсида бутун ҳаётини ўтказадилар, бу эса мантиқий асосга эга эмас. Бир кишининг эътиқодлари дунёси бошқасининг эътиқодига мос келмайди, демак, уларнинг иккаласи ҳам тўғри бўла олмайди. Бертран Расселл (1872-1970), файласуф, олим.
نمایش همه...
🔥 17🕊 4 2💅 1🆒 1
Photo unavailableShow in Telegram
00:38
Video unavailableShow in Telegram
"Фалсафа бахт олиб келиши керак бўлса, у меҳрли туйғулардан илҳомланиши керак" “Фалсафанинг ўзи ҳаёт мақсадини белгилай олмайди, лекин у бизни тор дунёқарашлар сабаби бўлган хурофот зулмидан ва зарарли эътиқодлардан халос қилиши мумкин. Севги, гўзаллик, билим ва ҳаёт қувончи: бизнинг дунёқарашимиз қанчалар кенг бўлмасин бу нарсалар ўз ёрқинлигини сақлаб қолади. Агар фалсафа бизга бу нарсаларнинг қадр-қимматини ҳис қилишимизга ёрдам бера олса, у зулмат дунёсига ёруғлик олиб киришда инсоннинг умумий ишида ўз ролини ўйнаган бўлади." - Бертран Расселл, "Фалсафанинг қисқача мазмуни" (1927), IV қисм. Коинот, Ч. 27: Инсоннинг коинотдаги ўрни
نمایش همه...
16
1872-йил 18-май куни Бертран Расселл туғилган Бертран Рассел - британиялик файласуф, адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати (1950), рационалист, пацифист, мантиқчи, математик ва жамоат арбоби Пацифизм, атеизм, шунингдек, либерализмни ҳимоя қилишдаги асарлари билан танилган. У математик мантиқ, фалсафа тарихи ва англаш назариясига катта ҳисса қўшган. "Китоб ўқиш учун иккита мотивация бор: биринчиси - уни сизга ёқиши, иккинчиси - у билан мақтана олишингиз" «Мен ҳеч қачон ўз эътиқодларим учун ўлмайман, чунки улар нотўғри бўлишим мумкин» "Замонавий дунёнинг асосий муаммоси шундаки, аҳмоқлар ва фанатиклар ҳар доим ўзини ҳақ йулдалигига ишончи комил, ақлли инсонлар эса шубҳага, саволларга тўла"
نمایش همه...
16
00:45
Video unavailableShow in Telegram
😁 33😎 4🕊 2💅 2🍾 1
Photo unavailableShow in Telegram
Фаллоут - мен кўрган энг яхши кинолардан бири бўлди - "Мен у келган жойга қайтаман. Бошпанага. Бу хавфсиз ва тинч жой. У ерда ҳеч ким урушга бормайди. Кетдик. - "Ҳеч бир жой хавфсиз эмас, Макс. Буни қанчалар истасам ҳам, ҳеч қандай йўл йўқ" "Охир оқибат, оммавий қирғин қуроли нима? - Вақт. Вақт энг олий йиртқич ҳисобланади. Ва бирор воқеа содир бўлган тақдирда, вақт - бу биз барча душманларимизни енгадиган қуролдир. Шундай қилиб, биз капитализмнинг буюк ўйинида ғалаба қозонамиз. Ҳеч кимни мағлуб қилиш билан эмас, балки уларнинг барчасидан кўпроқ яшаш орқали"
نمایش همه...
💯 13👌 2💋 2
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун Умар Хайёмнинг тўғилган куни Умар ибн Иброҳим Хайём Нишопурий — форс файласуфи, математиги, астрономи ва шоири. Бутун дунёга машҳур шоир фалсафий рубоийлари билан танилган; Эрон, Тожикистон ва Афғонистон халқ шоири ҳисобланади «Ажал бош эгдирса, бўлмаса чора, Дастидан тану дил бўлса юз пора, Тупроғимдан фақат кўза ясангиз, Майнинг ҳиди тегиб, тирилсам зора.» «Дўзаху жаннатни ким кўрган, эй дил? У дунё хабарин ким берган, эй дил? Қўрқув-умидимиз шулардан, аммо Ному нишонасин ким билган, эй дил?» “Ўзни доно билган уч-тўртта нодон Эшак табиатин қилур намоён. Булар суҳбатида сен ҳам эшак бўл, Бўлмаса «кофир» деб қилишар эълон” «Муғона бодадан маст бўлсам бордир, Ошиқу ринд, бутпараст бўлсам бордир, Ҳар ким мени ҳар хил гумон қилади, Қандайлигим фақат менга ошкордир.»
نمایش همه...
38👌 7🕊 4🍾 4💯 3
13👌 6
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун буюк физик Ричард Фейнманнинг туғилган куни "Ҳаёт аҳмоқона нарсалар ҳақида қайғуриш учун жуда ҳам қисқалик қилади Ҳаётдан завқланинг Севинг Ҳеч нарсадан афсусланманг ва одамлар сизни пастга туширишларига йўл қўйманг. Ўрганинг, ўйланг, яратинг ва ривожланинг. Ўзингиз ўрганинг ва бошқаларга ўргатинг" - Ричард Фейнман
نمایش همه...
22🔥 10🎉 2