fa
Feedback
IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

رفتن به کانال در Telegram

📈 تحلیل کانال تلگرام IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

کانال IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (@cyber_102) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 90 560 مشترک است و جایگاه 1 420 را در دسته فناوری و برنامه‌ها و رتبه 702 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 90 560 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 25 ژوئن, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -1 836 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -59 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 33.21% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 9.93% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 30 081 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 8 997 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 6 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
O'zbekiston Respublikasi IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti rasmiy kanali. https://www.youtube.com/@cyberpolice_uz https://www.instagram.com/iiv_kiberxavfsizlik_markazi https://www.facebook.com/share/1Afaca9GtF/?mibextid=wwXIfr K...

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 26 ژوئن, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته فناوری و برنامه‌ها تبدیل کرده‌اند.

90 560
مشترکین
-5924 ساعت
-6267 روز
-1 83630 روز
آرشیو پست ها
Қашқадарё вилояти ИИБ Киберхавфсизлик ва кибержиноятларга қарши кураш бошқармаси томонидан Қашқадарё вилоят адлия бошқармасид
+6
Қашқадарё вилояти ИИБ Киберхавфсизлик ва кибержиноятларга қарши кураш бошқармаси томонидан Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида кибержиноятларнинг олдини олиш ҳамда киберфирибгарлик ҳолатларидан огоҳликни ошириш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида: 📝 интернет ва ижтимоий тармоқларда учраётган киберфирибгарлик усуллари; 📝 шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш чораларига риоя этиш; 📝 фирибгарларнинг ёлғон ҳавола ва қўнғироқларига алданмаслик; 📝 банк карталари ва электрон тўлов воситаларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди. Мутахассислар томонидан реал ҳаётда учраётган кибержиноятлар мисолида ходимларга амалий тавсиялар берилиб, фуқароларнинг рақамли саводхонлигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди. ⚖️ Адлия ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида фуқароларни киберхавфлардан ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тарғибот ишлари изчил давом эттирилмоқда. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Кун_тарихи 📅 2017 йил 14 июнь — “NotPetya” киберҳужумига тайёргарлик босқичи аниқланган кунлардан бири. 🔸 Киберхавфсизлик
#Кун_тарихи 📅 2017 йил 14 июнь — “NotPetya” киберҳужумига тайёргарлик босқичи аниқланган кунлардан бири.
🔸 Киберхавфсизлик мутахассислари кейинчалик таҳлиллар давомида NotPetya зарарли дастури айнан июнь ойининг ўрталарида фаол тарқатиш учун тайёрланганини аниқлашди. 🔸 Ушбу зарарли дастур бир неча ҳафтадан сўнг дунё бўйлаб минглаб ташкилотлар, компаниялар ва давлат муассасаларига катта зарар етказди. 🔸 NotPetya тарихдаги энг қиммат киберҳужумлардан бири ҳисобланиб, етказилган зарар миллиардлаб долларга баҳоланган.
📌 Эслатма: Операцион тизим ва дастурларни ўз вақтида янгилаб бориш кўплаб зарарли дастурлардан ҳимояланишнинг муҳим усулларидан биридир. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

Бухоро давлат университетининг 700 дан зиёд профессор-ўқитувчилари кибержиноятлардан ҳимояланиш бўйича огоҳлантирилди 🇺🇿 Ра
+8
Бухоро давлат университетининг 700 дан зиёд профессор-ўқитувчилари кибержиноятлардан ҳимояланиш бўйича огоҳлантирилди 🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг: Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

📶 Бепул Wi-Fi ҳар доим ҳам хавфсиз эмас! Киберфирибгарлар жамоат жойларида сохта Wi-Fi тармоқларини яратиб, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари, пароллари ва банк маълумотларини қўлга киритишга уринишади.
⚠️ Номаълум Wi-Fi тармоқларига уланишдан олдин унинг ҳақиқийлигини текширинг. ⚠️ Жамоат Wi-Fi тармоқлари орқали муҳим аккаунтларга киришдан сақланинг. ⚠️ Шубҳали саҳифаларга маълумот киритманг.
🔒 Интернетда эҳтиёткор бўлинг ва маълумотларингизни ҳимоя қилинг! Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Кибержиноятлар_профилактикаси 👨‍💻Кибермаданиятни оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари давом етмоқда..... 📈Навоий вилоя
+4
#Кибержиноятлар_профилактикаси 👨‍💻Кибермаданиятни оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари давом етмоқда..... 📈Навоий вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан Конимех тумани ҳудудидаги "Маданият" марказида фуқароларнинг кибермаданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил етилди. 🌐Уларга аҳоли ўртасида содир бўлаётган кибержиноятлар, улардан ҳимояланиш, ҳар хил хабарларга ишонмаслик, хавфлардан огоҳ ва еҳтиёткор бўлиш, ижтимоий тармоқлардан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш ҳамда амал қилиниши лозим бўлган муҳим қоидалар тушунтирилди. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Кун_тарихи 📅 2012 йил 12 июнь — Flame зарарли дастури ҳақидаги таҳлиллар кибержосусликнинг янги босқичини намоён қилди. 🔸
#Кун_тарихи 📅 2012 йил 12 июнь — Flame зарарли дастури ҳақидаги таҳлиллар кибержосусликнинг янги босқичини намоён қилди.
🔸 Flame ўз даврининг энг мураккаб зарарли дастурларидан бири сифатида танилди. У компьютерлардан махфий маълумотларни йиғиш, экран тасвирларини сақлаш ва тармоқ фаолиятини кузатиш имкониятига эга эди. 🔸 Мутахассислар ушбу дастурни кибержосуслик операцияларида қўлланилган энг илғор воситалардан бири деб баҳолади. 🔸 Бу воқеа давлат муассасалари ва йирик ташкилотларда ахборот хавфсизлигини кучайтириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди.
📌 Эслатма: Компьютер ва мобил қурилмаларда фақат ишончли дастурлардан фойдаланиш ҳамда хавфсизлик янгиланишларини ўз вақтида ўрнатиш муҳим. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#кибертарғибот Самарқандда ўтказилган "Ёшлар ташаббуслари марафони" тадбири давомида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан "Кибержиноятлардан огоҳ бўлинг!" шиори остида кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилди. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

👉 Yozishmaga ishonish 6 million 400 ming so‘mga tushishi mumkin edi ——— 👉 Ёзишмага ишониш 6 миллион 400 минг сўмга тушиши мумкин эди Расмий саҳифаларимизда бизни кузатиб боринг! Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

+1
#сурдо_таржима 👉 Эҳтиёт бўлинг: шубҳали ҳаволалар шахсий маълумотларингизга таҳдид солмоқда Расмий саҳифаларимизда бизни кузатиб боринг! Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Киберхавфсизлик Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадиев бошчилигида кибержин
+2
#Киберхавфсизлик Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадиев бошчилигида кибержиноятларнинг барвақт олдини олиш масалаларига бағишланган онлайн тарғибот йиғилиши ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, маёр Бунёд Ражабов томонидан интернет тармоғида учраётган фирибгарлик ҳолатлари, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, зарарли ҳаволалар ва иловалардан еҳтиёт бўлиш юзасидан тушунтиришлар берилди. Йиғилишда ҳудудий бандлик бўлимлари ходимлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок етиб, киберхавфсизликни таъминлаш ва аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш бўйича тавсиялар муҳокама қилинди. Тадбир якунида кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича профилактик ишларни янада самарали ташкил етиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. расмий саҳифалар⬇️ Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Кун_тарихи 📅 2002 йил 11 июнь — Антифишинг технологияларини такомиллаштириш бўйича илк йирик ташаббуслардан бири эълон қили
#Кун_тарихи 📅 2002 йил 11 июнь — Антифишинг технологияларини такомиллаштириш бўйича илк йирик ташаббуслардан бири эълон қилинди.
🔸 Интернет орқали банк хизматлари оммалаша бошлаган даврда сохта веб-сайтлар ва электрон хатлар орқали маълумот ўғирлаш ҳолатлари кўпайди. 🔸 Мутахассислар фишинг ҳужумларини аниқлаш ва блоклаш учун янги ҳимоя механизмларини ишлаб чиқишга киришди. 🔸 Бу жараён кейинчалик замонавий браузерлардаги антифишинг фильтрлари ва хавфли сайтлар ҳақидаги огоҳлантириш тизимларининг яратилишига асос бўлди.
📌 Эслатма: Электрон почта ва мессенжерларда келган ҳаволаларни очишдан олдин манзилнинг ҳақиқийлигини текшириш муҳим. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

+1
🛡Cyber Shield — Телеграм учун ишончли киберхавфсизлик ҳимоячиси! ⚠️ Зарарли АПК файллар, хавфли ҳаволалар ва фирибгарлар таҳдидидан ҳимояланинг. ✅ Хавфли ҳаволаларни аниқлайди ✅ Зарарли файлларни блоклайди ✅ Гуруҳ ва каналлардаги хавфли контентни ўчиради 🔒 @cybershielduz_bot билан киберхавфсизлигингизни мустаҳкамланг! ——————————————— 🛡 Cyber Shield — ваш надёжный защитник в Telegram! ⚠️ Защититесь от вредоносных APK-файлов, опасных ссылок и кибермошенников. ✅ Обнаруживает опасные ссылки ✅ Блокирует вредоносные файлы ✅ Удаляет опасный контент в группах и каналах 🔒 Усильте свою кибербезопасность вместе с @cybershielduz_bot ! Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ 🚨 Телефонингизга Эрон (+98) ёки бошқа чет эл рақамларидан қўнғироқ қилиб, ўзини Uzmobile, Beeline, Ucell
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ 🚨 Телефонингизга Эрон (+98) ёки бошқа чет эл рақамларидан қўнғироқ қилиб, ўзини Uzmobile, Beeline, Ucell ёки Mobiuz ходими деб таништирса — дарҳол эҳтиёт бўлинг❗️ Фирибгарлар: 📞 “Шартномангиз тугади” 📞 “Рақамингиз блокланади” 📞 “SIM-картангизни қайта рўйхатдан ўтказиш керак” деб телефон қилиб, SMS-код ёки шахсий маълумотларингизни олишга уринмоқда. ❗️Бир марта кодни айтсангиз, Telegram, банк карталари ва бошқа аккаунтларингиз қўлдан кетиши мумкин! ❌ SMS кодни ҳеч кимга айтманг! ❌ Ҳаволаларга босманг! ❌ Паспорт ёки карта маълумотларини ҳеч кимга берманг! БИР НЕЧТА ФУҚАРОЛАР АЛДАНИБ, АККАУНТ ВА ПУЛЛАРИДАН АЖРАЛИБ ҚОЛИШГАНИ АЙТИЛМОҚДА. ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ БАРЧАНИ ОГОҲЛАНТИРИНГ. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Кун_тарихи 📅 2003 йил 10 июнь — Фишинг ҳужумлари банк соҳаси учун энг катта кибертаҳдидлардан бири сифатида баҳоланди. 🔸 К
#Кун_тарихи 📅 2003 йил 10 июнь — Фишинг ҳужумлари банк соҳаси учун энг катта кибертаҳдидлардан бири сифатида баҳоланди.
🔸 Киберхавфсизлик ташкилотлари сохта банк сайтлари ва электрон хатлар орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатлари кескин ортиб бораётганини маълум қилди. 🔸 Ҳужумчилар фойдаланувчиларнинг логинлари, пароллари ва банк картаси маълумотларини қўлга киритиш учун ижтимоий муҳандислик усулларидан фойдаланган. 🔸 Бу давр антифишинг технологиялари, браузер ҳимояси ва хавфсиз онлайн тўлов тизимлари ривожланишига туртки берди.
📌 Эслатма: Банк маълумотларини киритишдан олдин сайт манзилини диққат билан текширинг ва шубҳали ҳаволаларга босманг. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

⚠️ APK файлни очдингизми? Фирибгарлар айнан шуни кутишмоқда!
📱 Номаълум манбалардан юкланган APK файллар қурилмангизга зарарли дастур ўрнатиши, шахсий маълумотларингизни ўғирлаши ёки банк ҳисобларингизга хавф туғдириши мумкин.
🔒 APK файлларни фақат ишончли ва расмий манбалардан юклаб олинг. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

🔒 Ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан қандай сақланиш мумкин?
✅ Мураккаб ва ноёб пароллардан фойдаланинг. ✅ Икки босқичли тасдиқлашни ёқинг. ✅ Шубҳали ҳаволаларга босманг. ✅ Шахсий маълумотларингизни ошкор қилманг. ✅ Номаълум аккаунтлардан келган хабарларга эҳтиёткор бўлинг. ✅ Аккаунтингиз хавфсизлик созламаларини мунтазам текшириб туринг.
🛡 Огоҳлик ва эҳтиёткорлик — киберхавфсизликнинг асосий қоидаларидир. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

⚠️ Қарз сўраган аккаунтга дарҳол ишонманг! Пул юборишдан олдин аккаунт эгаси билан шахсан боғланиб, маълумотни текшириб олинг. 🔒 Эҳтиёткорлик фирибгарликнинг олдини олади. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Кун_тарихи 📅 2008 йил 9 июнь — Фишинг ҳужумлари орқали ўғирланган маълумотлар сони рекорд даражага етгани ҳақида ҳисобот эъ
#Кун_тарихи 📅 2008 йил 9 июнь — Фишинг ҳужумлари орқали ўғирланган маълумотлар сони рекорд даражага етгани ҳақида ҳисобот эълон қилинди.
🔸 Киберхавфсизлик ташкилотлари интернетда сохта банк ва тўлов тизими саҳифалари сони кескин кўпайганини маълум қилди. 🔸 Жиноятчилар фойдаланувчиларни алдаш орқали логин, парол ва банк картаси маълумотларини қўлга киритган. 🔸 Бу ҳолат браузер хавфсизлиги, антифишинг технологиялари ва фойдаланувчиларни хабардор қилиш дастурлари ривожланишига туртки берди.
📌 Эслатма: Сайт манзилини диққат билан текшириш ва шубҳали ҳаволаларга босмаслик фишинг қурбонига айланмасликнинг муҳим қоидасидир. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

💾 Ўчирилган файллар ҳар доим ҳам йўқолиб кетмайди. Телефон ёки компьютерни сотишдан олдин ундаги шахсий маълумотларни тўлиқ
💾 Ўчирилган файллар ҳар доим ҳам йўқолиб кетмайди. Телефон ёки компьютерни сотишдан олдин ундаги шахсий маълумотларни тўлиқ ўчирмаслик хавфли бўлиши мумкин. Махсус дастурлар ёрдамида баъзи файлларни қайта тиклаш мумкин.
⚠️ Нималарга эътибор бериш керак? • Қурилмани сотишдан олдин завод созламаларига қайтаринг • Хотира картасини алоҳида форматланг • Муҳим маълумотларни аввал захирага олинг • Шахсий фото ва ҳужжатларни текшириб чиқинг
🛡 Эски қурилма — янги хавф манбаи бўлиб қолмасин. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook