NAZAR.UZ
رفتن به کانال در Telegram
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани “НАЗАРМАХРАМ” жомеъ масжиди расмий телеграм канали. Имом-хатиб: Саидахмад домла Қиличев
نمایش بیشتر814
مشترکین
+424 ساعت
+77 روز
-230 روز
آرشیو پست ها
814
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣IJTIMOIY TARMOQLARDAGI FATVOLAR QANCHALIK XAVFLI?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
814
«Бу эскириб, титилиб кетган халтанинг ичида ҳам мазали мева бор. Худди баъзи инсонлар каби: эски-тўзғиган кийимлари ортида ҳам олтиндек қимматли қалблар бор.»
https://t.me/nazarmaxram
814
«Ҳаёт шу қадар узун эмаски, унда ҳамма нарсани синаб кўришга улгурсак. Шу қадар қисқа ҳам эмаски, ундаги ҳамма нарсани эслаб қолсак. Аммо ҳаётнинг гўзаллиги шундаки, биз унинг ҳамма нарса эмаслигини англаб яшасак.»
https://t.me/nazarmaxram
814
Эҳсон, мурувват ила (устингизга) Аллоҳнинг раҳмати ёғилишига ҳаракат қилинг ҳамда садақалар (улашиш) ила бало-мусибатларини ўзингиздан даф қилинг.
Али Тантовий.
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/nazarmaxram
814
Жазирама
▫️Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иссиқ кучайганда намозни «салқинлатиб» ўқинглар, чунки иссиқнинг шиддати жаҳаннамнинг тафтидандир», дедилар». Имом Муслим ривояти.
▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дўзах Роббига шикоят қилиб, «Роббим, ич-этим бир-бирини еб юборяпти», деди. Шунда У Зот унга икки нафасга – қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга изн берди. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана шундандир». Ибн Можа ривояти.
▫️ Дунё иссиғидан сақланиш учун вентилятор ва кондиционерларни тайёрлаб олдик... Энди, (шиддати ва оғирлигидан) ҳатто болаларнинг ҳам сочи оқариб кетадиган у (қиёмат) Куннинг иссиғидан сақланиш учун-чи, нима тайёрладик?!
"Агар кофир бўлсангиз, болаларнинг сочини оқартириб юборадиган Кундан қандай сақланурсиз?!",
Муззаммил сураси, 17 - оят.
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/nazarmaxram
814
#Ҳадис
ЕТТИ НАРСА (КЕЛИШИДАН ОЛДИН) ЯХШИ АМАЛЛАРНИ ҚИЛИБ ҚОЛИШГА ШОШИЛИНГЛАР.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти нарса (келишидан олдин) яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда сизлар қуйидаги нарсаларни кутасизлар, холос:
1. Камбағаллик – ҳамма нарсани унуттириб юборади.
2. Бойлик – туғёнга кетишга сабабчи.
3. Беморлик – барча нарсани фасод қилади.
4. Қарилик – ҳамма нарсани хотирдан чиқариб юборади.
5. Ўлим – тамом қилиб тезлатувчи.
6. Дажжол – кутилаётган ғойиб нарсаларнинг энг ёмони.
7. Қиёмат – ўша қиёмат фалокатларнинг энг оғири ва аччиғидир», - дедилар. (яъни, инсон шу етти ҳодиса юз бермасидан олдин вақт ғаниматида охират учун тайёргарлигини қилиб қўймоғи лозим).
Имом Термизий ривоятлари.
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/nazarmaxram
814
#Кун_ояти
«Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир», («Ҳуд» сураси, 114-оят).
Уламоларимиз ояти каримадаги «Кундузнинг икки тарафида» адо қилинадиган намоз бомдод, пешин ва аср намозлари, «кечанинг бир бўлагида» адо этиладиган намоз шом ва хуфтон намозлари, дейишган. Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади. Намоз ўша яхшиликларнинг гултожидир. Ушбу оятда оғир ва аҳамиятли ишларни қилишда, Аллоҳнинг амрига бўйсунишда, кўрсатган йўли ва йўллаган динида мустақийм туришдек масъулиятли ишда намоз ва яхшилик қилиш ила олдинга йўл очишга ундаш бор.
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/nazarmaxram
814
Жоҳилга итоат қилма, саломат бўласан, оқилга итоат қил, ўлжали бўласан.
Изоҳ. Жоҳил сизни эшитмасдан туриб жавобга шошилади, сизни тушунмасдан олдин баҳсга киришади, билмаган нарсаси билан ҳукм қилади, ҳеч бир фойдасиз гапиради, нолойиқ жойга сарфлаб, сарфлаш керак бўлган ўринда хасислик қилади, эгасидан бошқага сирни очади, ноўрин ғазабланади, дўст билан душманни ажратмасдан дўстини йўқотади, душманини орттиради, фақат ўзини мутлоқ ҳақ деб билади, ўз хатолари учун ўзгани маломат қилади, узундан-узоқ орзу-ҳаваслар билан тавба умидида бўлади, амал қилмасдан амалнинг савобини кўзлайди. Энди айтинг, бундай кимсага итоат қилган киши саломат қолиши мумкинми?!
Оқил киши тажриба ва фойдали илм билан зийнатланади, ҳақни гапиради ёки сукут сақлайди, аҳдига вафо қилади, амали иймонига гувоҳ бўлади, холислик унинг яшаш тарзи, риё унинг табиатига ёт, у алдамайди ҳам, алданмайди ҳам, ҳаромдан қочади, шукр ва қаноат унинг доимий ҳамроҳи, қадами мудом розиликда, муваффақият билан муваффақиятсизлик унинг учун баробар, балки ҳамиша сергак ва ҳушёр! Бундай инсонга итоат қилган киши адашадими? Зинҳор ундай эмас! Бу муборак итоат! Унда барака бор, барака бор жойда кони фойда бор.
“Унвонул баён”дан.
https://t.me/nazarmaxram
814
Абдураҳмон Саъдий раҳимаҳуллоҳнинг қизларидан бири бундай ҳикоя қилади: «Отам раҳматли масжиднинг томига чиқиб, тарновлардан бирини созлаётганди. Йўлдан ўтиб кетаётган бир одам ажабланиб: “Эй шайх, нега бундай қиляпсиз?” деб сўради.
Шунда улуғ муфассир: “Эртага истиқсо (ёмғир сўраш) намозини ўқиймиз!” дея жавоб берди». Яъни, биз эртага жамоат билан ёмғир сўраб дуо қиламиз, ёмғир ёғади. Тарновлардан сув равон тушиши учун созлаб қўйяпман, демоқчи бўлган.
https://t.me/nazarmaxram
814
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қалблар идишга ўхшайди. Баъзилари баъзисидан кўпроқ жойлаштиради. Агар Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофил қалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди».
Имом Аҳмад ривояти.
https://t.me/nazarmaxram
814
#Мавлид_ойи
ЭНГ БУЮК ЗОТ
Майкл Харт “Юз буюк шахс” номли китобида тарихдаги энг буюк ва номи абадий қоладиган шахс бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, деб Лондонда нутқ сўзлаш учун омма олдига чиққанида, у ердагилар унга қарши чиқиб, ҳуштак чалиб, бақир-чақир қилишган.
У сўзида давом этиб: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: “Мен Аллоҳнинг элчисиман”, деган. Мана, орадан 1400 йилдан зиёдроқ вақт ўтди. Мусулмонлар сони 1,5 миллиарддан ошиб кетди. Ўсиш ҳануз давом этмоқда. Бу буюк шахс ёлғон гапириши асло мумкин эмас. Чунки ёлғон 15 асрга яқин вақт яшай олмайди ҳамда ёлғонни қабул қилувчилар 1,5 миллиард кишидан зиёда бўлиши ҳам мумкин эмас.
Шунча узоқ вақт ўтишига қарамасдан бугун ҳам мусулмонлар ўз пайғамбарларига гап теккизмаслик учун жонларини фидо қилишга тайёр”, деганида залда яна жимлик ҳукмрон эди».
https://t.me/nazarmaxram
814
🌹🌺Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар! Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азим!»
🌹🕋Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌙ЖУМА айёми муборак!🕌
🤲🍃Аллоҳим,
Тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни,
авфингни ҳаққимизга тилаймиз.🌹🍃
🕋🕊 Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил.
Ҳайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрлар бўлсин!!! Омин!!!🤲🌸🕊
814
🕓НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
📆 11-сентябрьдан 17-сентябрь кунигача. (Шаҳрихон вақти)
☀️ҚУЁШ 05:48/05:51
📝 “𝐀𝐡𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳 (𝐨ʻ𝐪𝐢𝐬𝐡) 𝐠𝐚 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐯𝐚 (𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐦) 𝐮𝐧𝐠𝐚 (𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐠𝐚) 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐧𝐠!”
ᴛᴏʜᴀ sᴜʀᴀsɪ 132-ᴏʏᴀᴛ
🫥Yaqinlaringizga ham ulashing!
📱Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
https://t.me/nazarmaxram
814
Энг ачинарлиси нима, биласизми?
Каъба қаршисида туриб, кўз ёш тўкиб: «Эй Роббим…» деб илтижо қилиш…
Аммо Роббинг ўша заҳотиёқ юборган кичик бир синовга ҳам сабр қила олмаслик.
Бироз иссиқлик, бироз чарчоқ, бироз касаллик ёки кутилмаган ноқулайлик… Шунинг ўзиёқ баъзи қалбларнинг ҳақиқий ҳолатини намоён қилади.
Каъба олдида тўкилган кўз ёшнинг қадри — синов келганда сақланган сабр билан ўлчанади.
Аллоҳ таоло барчамизга ибодатнинг ҳаловати билан, унинг масъулиятини ҳам англайдиган, ҳар бир синовда унга рози бўладиган бандаларидан қилсин. Омин.
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/nazarmaxram
814
Аллоҳдан ҳидоятида бардавом қилишини сўраш дуоси
﴿رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ﴾
Ўқилиши: "Роббанаа лаа тузиғ қулуубанаа баъда из ҳадайтанаа ва ҳаб ланаа мил ладунка роҳматан иннака антал ваҳҳааб".
Маъноси: “Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан".
(Оли Имрон сураси, 8-оят).
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/nazarmaxram
814
ҲАҚИҚИЙ МАҲРУМЛИК
Қуръондан маҳрумлик
Намоз ва зикрдан маҳрумлик
Илмдан маҳрумлик
Исломдан маҳрумлик
Иймондан маҳрумлик
Аллоҳ бизни маҳрум қилмасин!
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/nazarmaxram
814
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: «Гуноҳлардан узоқлашиш ва ўзинг учун кераксиз бўлган нарсаларни тарк этиш қалбни нурлантиради», деди.
«Сияру аъламин нубало” асаридан.
Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/nazarmaxram
814
Йўл бошида турган биродаримга мактуб
Биламан, нафс билан курашиш осон эмас. Гоҳида «ҳали тайёр эмасман» дейсиз, гоҳида эса кундалик ташвишлар гирдобида қолиб, жойнамоз четда қолиб кетади. Аммо бир лаҳза тўхтаб, фикр қилинг:
1. Намоз – бу мукаммаллик имтиҳони эмас.
Кўпчилик «хатоларим кўп, аввал ўзимни тузатиб олай, кейин бошлайман» деб ўйлайди. Аслида эса намоз – инсонни тузатадиган воситадир. Сиз намоз учун «покланишни» кутманг, покланиш учун намозга келинг. Сувсиз ювиниб бўлмаганидек, намозсиз ҳам руҳни тозалаб бўлмайди.
2. «Эртага» – шайтоннинг энг катта тузоғи.
«Душанбадан бошлайман», «Рамазондан бошлайман», «Умрага бориб келай, кейин ташламайман»… Бу ваъдалар нафснинг алдовидир. Ажалнинг келишига бирон бир «график» йўқ. Энг яхши фурсат – ҳозир. Сиз намозни бошланг, Аллоҳ йўлингизни Ўзи очиб қўяди.
3. Истиқомат – нажот калити.
Агар намозни бошлаб, кейин яна ташлаб қўйган бўлсангиз, тушкунликка тушманг. «Энди Аллоҳ мени кечирмайди» деган хаёл – шайтондан. Йиқилган бўлсангиз, қайта туринг. Юз марта ташлаб қўйган бўлсангиз, юз биринчи марта бошланг. Аллоҳ тавба эшигини ҳеч қачон ёпмайди. Муҳими – тўхтаб қолмаслик.
4. Беш дақиқалик мулоқот.
Бир кунда 24 соат бор. Беш вақт намоз учун жами 1 соат ҳам кетмайди. Оламлар Робби билан сўзлашиш, Унга дардингизни айтиш ва хотиржамлик топиш учун наҳот 5-10 дақиқа вақт топилмаса? Намоз – бу Сизнинг Аллоҳ билан бўлган бевосита алоқангиз. Бу алоқани узиб қўйманг.
Дўстим! Намоз – бу оғир юк эмас, балки руҳнинг нафас олишидир. Жойнамозга келганингизда нақадар катта меҳр ва паноҳ борлигини ҳис қиласиз.
Бугун, ҳозир бошланг. Таҳорат олинг-да, «Ё Роббим, Сенинг ҳузурингга келдим, мени Ўзинг иймонда собит қил» деб ният қилинг. Ишонинг, бу қарорингиз ҳаётингиздаги энг хайрли қадам бўлади.
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/nazarmaxram
814
🍃Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муродбахш пайшанба тонги муборак бўлсин!🌹
🌸Бошланган янги кунда барчангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини берсин.
🌷🍃Юрагимизни кенг, ишимизни ўнг, қадаримизни яхшиликларга йўғрилган-ҳидоятда, оқибатимизни хайрда гўзал этсин!
Дўстларга ҳам улашинг!!!
