"Янги Фарғона" ва "Новая Фергана" газеталари
Фарғона вилояти ҳокимлигининг газеталари Facebook: "Янги Фарғона" газетаси Электрон почта: [email protected]
نمایش بیشتر3 581
مشترکین
-1224 ساعت
-2097 روز
+1 10430 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
Photo unavailableShow in Telegram
Дубайда жойлашган «Gulf medical university» битирувчилари ва шифокорлари Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида “Doctor of medicine” мутахассислиги бўйича халқаро даражадаги магистратурада ўқишади
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ва Бирлашган Араб Амирликларининг Гульф тиббиёт университети (Gulf medical university) билан ҳамкорликда “Doctor of medicine” (Терапия) мутахассислиги бўйича 4 йиллик магистратура қўшма таьлим дастури ташкил этилди.
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ва Гульф тиббиёт университети ректорлари томонидан ҳамкорлик шартномаси имзоланиб, унга кўра, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларга асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш, профессор-ўқитучилар ва талабалар ўртасида мастер-класслар ўтказиш, малака ошириш курсларига университетдан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилишга келишиб олинди.
Бизнинг ижтимоий тармоқларга аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook |Web-sayt
03:53
Video unavailableShow in Telegram
🧠💡📚 #cybermonth
✈️ Firibgarlar tuzogʻiga tushib, mablagʻingizni boy berishdan ehtiyot boʻling!
📹 Videorolikni tomosha qilib, oʻzingizga zarur tavsiyalarni eslab qoling!
Bizning ijtimoiy tarmoqlarga a'zo bo‘ling!
Telegram | Facebook |Web-sayt
Firibgarlik 222 720p.mp438.44 MB
👍 1
"Янги Фарғона" газетасининг 2024 йил 6 июль кунги 52-сонини ПДФ ҳолатда ўқинг!
52 сон Янги Фаргона 2024.pdf17.47 MB
"Янги Фарғона" газетасининг 2024 йил 6 июль кунги 52-сонида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин:
🔷 Экошахар – орзулар ижобати;
🔷 Қўқон ва Фарғонада беш юлдузли меҳмонхоналар очилиши режалаштирилмоқда;
🔷 Эгаржабдуқ устаси бир йилда – 600 миллион сўмлик маҳсулот сотди;
🔷 “Маҳаллабай” ишлаш самараси;
🔷 Содиржон – мард ўғлон!
🔷 Ҳаётбахш ислоҳотлар;
🔷 “Кулолнинг армони”
🔷 Кўнгилларни шод айлаб;
🔷 Мафтункор Шохимардон сайёҳларни чорлайди;
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун Қўштепа туманида ҳам ҳунармандчиликнинг турли йўналишларида меҳнат қилаётган уста-ҳунармандлар кўпчиликни ташкил этади. Хусусан, тумандаги “Сармозор” маҳалла фуқаролар йиғинида миллий ҳунармандчилигимизнинг қадимий, энг ноёб турларидан бўлган от анжомлари – эгар-жабдуқ ясаш билан шуғулланадиган усталар сони кун сайин ортиб бормоқда. Усталар томонидан ясалган эгарлар нафақат мамлакатимизда, балки қўшни давлатларнинг чавандозлари орасида ҳам машҳурдир.
Ана шундай уста-ҳунармандлардан бири Ўктамжон Ҳамрохўжаевдир. У халқимизнинг бой маданий меросини асраб-авайлаш, ривожлантириш ва дунёга танитиш ҳамда ноёб ҳунар сирларини ёш авлодга ўргатиш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Бу ҳақида “Янги Фарғона” газетасининг навбатдаги 52-сонида батафсил ўқишингиз мумкин.
Бизнинг ижтимоий тармоқларга аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook |Web-sayt
Қўқонда ва Фарғонада Туркиянинг Eser Hotels бренди остида беш юлдузли меҳмонхоналар очилиши режалаштирилмоқда
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Eser Hotels премиум меҳмонхоналар тармоғи раҳбари Эртан Халдун бошчилигидаги турк ишбилармонларини қабул қилди.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил июнь ойининг бошида Туркияга амалий ташрифи давомида эришилган келишувларнинг давоми бўлган бугунги учрашувда дастлаб Қўқон шаҳрида, сўнгра Фарғонада Eser Hotels бренди остида беш юлдузли меҳмонхоналар очиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Батафсил: fergana.uz/site/view/news/11383910
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Фарғона вилояти мусиқали драма театрида “Кулолнинг армони” спектакли премьераси бўлиб ўтди
Бугун Фарғона вилояти мусиқали драма театрида драматург Илҳом Ўрмоннинг “Кулолнинг армони” номли асари асосида саҳналаштирилган спектакль премьераси бўлиб ўтди.
Риштон кулолчилик мактабидан етишиб чиққан ва ўзига хос, бетакрор услубини ярата олган усталардан бири, “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси Тоҳиржон Ҳайдаровнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган асарда бугунги ўзбек ҳунарманди юрагидан кечаётган ўйлар, изтироблар, орзулар ўзига хос талқинда ифодаланган.
Режиссёр Обиджон Абдуллаев томонидан саҳналаштирилган спектаклнинг таъсирчан ва ҳаётийлигини саҳналаштирувчи рассом Фурқат Қўчқоров томонидан яратилган декорация ва безаклар таъминлаган. Бош ролни Акмал Мирзаев маҳорат билан ижро этмоқда.
Батафсил: ferghana.uz/site/view/news/11383909
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Photo unavailableShow in Telegram
2024 йил июль ойи пенсия тўловларини пластик картада олувчилар учун маблағлар молиялаштирилди
Шунингдек, пенсияларни нақд пул шаклда олаётганларга АТ Халқ банкининг сайёр кассалари орқали белгиланган тартибда тўловларни бошлаш чоралари кўрилган.
Маълумот ўрнида: Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам, ижтимоий нафақалар тўловлари 2024 йил 1 январдан Инсон ижтимоий хизматлар марказлари орқали амалга оширилмоқда.
Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
یک طرح متفاوت انتخاب کنید
طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.