cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Umar Odil Jome' Masjidi

🌙 Ҳазрати Умар Одил Жомеъ масжиди расмил телеграм канали. ✨ ҳадислар ✨ илмий суҳбатлар ✨ хикматлар Имом Ҳатиб: Музаффаржон домла

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
228
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
❗️ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ ©Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ❗️Қурбон ҳайитига ҳам оз вақт қолди. Бу маълумотларни барча билиши зарур. Группаларга юбориб қўйинглар. Канал👉 @VODIYBOZOR
280Loading...
02
Media files
6043Loading...
03
Media files
5692Loading...
04
#тавба Гуноҳ-маъсиятлар кўпгина зарарли оқибатларга олиб келади: 1. Банда билан Парвардигори ўртасида парда тортилади. "Шубҳа йўқ, улар ўша куни Парвардигорларидан (дийдори) тўсилувчидирлар" (Мутоффифун сураси, 15-оят). 2. Доимий қайғу. "Қурган бинолари (бузиб ташлангач) то юраклари ёрилгунга (ўлгунга) қадар қалбларида шак бўлиб қолур" (Оли Имрон сураси, 151-оят). 3. Қалбда қўрқинч ва алам бўлади. "Аллоҳ ҳужжат нозил қилмаган (бут, санам каби) нарсаларни Унга шерик қилганлари учун кофирларнинг юракларига ваҳима соламиз" (Тоҳа сураси, 124-оят). 4. Бахтсиз ҳаёт кечиради: "Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, (кофир бўлса) бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш (қабр азоби) бўлиши муқаррар ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирамиз" (Моида сураси, 13-оят). 5. Юракда зулм ва қўполлик томир отади. "Ва юракларини шафқатсиз (меҳрсиз) қилиб қўлдик" (Оли Имрон сураси, 106-оят). 6. Юзда тундлик ва қоралик пайдо бўлади. "Юзи қорайганларга (ҳужжат исботи учун бундай дейилади): "Имон келтиргандан кейин яна куфрга қайтган эдингизми?" (Моида сураси, 66-оят). 7. Халқнинг қалбида унга қарши нафрат бўлади. Ҳадис: "Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз". 8. Ризқи тор бўлади. "Агар улар Таврот, Инжил ва Парвардигорлари томонидан уларга туширган нарса (Қуръон)га риоя қилишганида, тепаларидан (маънавий), оёқлари остидан (моддий) таъминланган бўлур эдилар" (Бақара сураси, 90-оят). 9. Раҳмон ғазабланади, имон камаяди, ғам андуҳлар тушади. "Бас, ғазаб узра ғазаб билан қайтдилар" (Мутоффифун сураси, 14-оят). "Йўқ (ундай эмас)! Балки уларнинг юракларини ўзларининг қилмишлари (гуноҳлари) қоплаб олгандир" (Бақара сураси, 88-оят). "Дилларимиз (Ислом учун) ёпиқ", дейдилар" (Ҳуд сураси, 6-оят). "Ўкинма" китобидан. @ustozvailm
410Loading...
05
#ибрат СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА... – Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг; – Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир; – Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг; – Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг; – Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг; – Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир; – Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг; – Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг. "Ҳадис ва ҳаёт" китобидан. @ustozvailm
300Loading...
06
☝️Намозга қандай ошиқ бўламиз? 🔹 Намоздан олдин, азон эшитганимизда осмонлару ернинг эгаси бизни Ўзи билан мулоқотга чақираётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмизми? 🔹 Таҳорат қилаётганда, подшоҳларнинг подшоҳи билан юзма юз туришга тайёргарлик қилаётганимизни ўйлаб кўрганмизми? 🔹 Намозни бошлаётиб, такбири таҳримани айтганимизда эшитувчи, билувчи Зот – Роббимиз билан роз айта бошлаганимизни ўйлаб кўрганмизми? 🔹 Намозда Фотиҳа сурасини ўқиётганда Холиқимиз билан хос суҳбатда эканимизни ўйлаб кўрганмизми? 🔹 Намоздаги ҳаракатларда, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган, минглаб йиллардан бери рукуъ ва сажда қилаётган фаришталар ҳақида ўйлаб кўрганмизми? 🔹 Сажда қилганимизда энг улкан ва гўзал маконда эканимизни, инсон саждада Роббига энг яқин туришини ўйлаб кўрганмизми? 🔹 Намоз охирида салом берганда Аллоҳ билан кейинги учрашувга интизор бўлиб, завқу шавқдан куйиб ёнганмизми? @ustozvailm
310Loading...
07
#ибрат Ойна —Нима ҳаракат? —Ота-онамни кўчириб келмоқчиман, шунга уй-жойларга бир қараб қўяй дегандим,- ён қўшнисига гапира туриб ишини қилаверди йигит. —Озодлик тугабди-да! Негадир овозини баланд кўтариб кулди қўшни. Энди якшанба кунлари ҳам тиним билмайсан. Отанг келса, саҳардан бир тепиб тургизиб олади-да кечгача ишлатади. Ер чоп, экин эк, таъмирла! Табриклайман, укам, маза қиладиган бўпсан! Қўшниси ўз гапи ўзига нашъа қилиб кулиб-кулиб кетди. Тушдан кейин ёши отаси билан тенг ён қўшниси чиқди. —Ҳорма! —Шу, ота-онамни кўчириб келяпман! У ер, бу ерга қараб қўяй,-истамайгина гапирди йигит, салом бергач. —Э, баракалла! Жудаям тўғри иш қиляпсан. Ота-она барака бўлади. Улар келса, кўп ҳикмат кўрасан, уйингга файз киради. Омад ўзи ортингда қувлаб юради. Ҳар тонг дуолари билан ишга кетасан, келгунингча ортингда дуо қилиб ўтирадилар. Ўзингга ўқ ўтмас қалқон олиб келаётган экансан. Яша, жиян. Қўшни амаки кетди. Йигит кетмон дастасига суяниб тураркан, одамлар ўзи қандай бўлса, оламни шундай кўришига яна бир марта иймон келтирди. @ustozvailm
260Loading...
08
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи қардош мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ривожида навбатдаги муҳим қадам бўлди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
240Loading...
09
Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
280Loading...
10
#ТАБРИК Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жума айёмингиз муборак бўлсин. Тилингизни сукутга одатлантирманг, Аллоҳни зикр қилинг, Унга истиғфор ва тасбиҳ айтинг. Тилингизни зикрга одатлантиринг. Агар тил зикрга одатланса, ҳечам жим турмайди. Ибнулқайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар: банда қиёмат кунида тоғлардек гуноҳлар билан келади. Тили эса, Аллоҳни кўп зикр қилгани учун ўша гуноҳларни қулатиб юборади. Аллоҳим бизларни мудом зикр қилувчилардан қилсин. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/attermiziyuzportal
58214Loading...
11
❗️Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди Канал👉 @MrDoppi
510Loading...
12
Илмга имкон қадар тезроқ амал қилиш Абу Амр Муҳаммад ибн Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳамдон Найсабурийга шундай деди: «Тунларнинг бирида Абу Усмон Саъид ибн Исмоил Ҳийрийнинг масжидига чиқдим (Абу Усмон ўша масжиднинг имоми, ёши улуғ солиҳ инсонлардан бири эди). Олдимизга Абу Усмон хуфтон намозини ўқиш учун чиқди. Унинг устида изор ва ридо (ҳаж учун кийиладиган эҳром либослари) бор эди. Бизга хуфтон намозини имом бўлиб ўқиб берди. Кейин эса ҳовлисига кириб кетди. Мен отам билан уйга қайтдим. Отамга: «Отажон, Абу Усмон эҳромга кирибдими?» деб сўрадим. Отам: «Йўқ. Лекин ҳозир у мендан Имом Муслимнинг китобига ёзган «Ал-Муснад ас-саҳиҳ» китобимни эшитяпти. Битта ҳадисни эшитса-ю, аввал унга амал қилмаган бўлса, ўша кеча-кундузнинг ўзида амал қилишни маъқул кўради. Бугун менга ўқиб берилган бир ҳадисда «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изор ва ридода намоз ўқидилар», деган жумлани эшитди ва мана шу суннатга тонг отмай туриб амал қилишни хоҳлади», дедилар». «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан @mehrob_uz
530Loading...
13
ҲАР БИР НАФАС ХАЗИНАДИР, СЕН ХАЗИНАНГ БЎШ БЎЛИШИДАН ҲАЗАР ҚИЛГИН Имом Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳ ўғилларига насиҳат қилиб ёзган «Лафтатул кабад фи насиҳатил валад» номли латиф рисоласида фарзандларини вақт қадрига етишга ундаб шундай деган: « Эй ўғлим, билгинки, кунлар соатларни тарқатади, соатлар нафасларни тарқатади, ҳар бир нафас хазинадир, сен бирор нафасни беҳуда ўтказиб юборишдан ҳазар қил! Агар у ҳеч нарсасиз кетса, қиёмат кунида бўш хазинани кўриб надомат чекасан! Ўтказаётган ҳар бир соатингда уни нимага сарфлаётганингга эътибор бер. Соатларингни имкон Қадар энг яхши ишларга сарфла. Нафсингга эътиборсиз бўлма. Уни имкон қадар энг яхши ва энг гўзал амалларга ундагин. Қабр сандиқларига унга йўлиқадиган кунингда хурсанд бўладиган нарсаларингни жўнатиб тургин». @mehrob_uz
420Loading...
14
ЁШЛИКДА ТАРК ЭТИЛГАН ГУНОҲ Нақлдирки, Ҳазрати Ҳаким Термизийнинг ёшлик маҳалида бир соҳибжамол аёл уни ўзига жалб этмоқчи бўлди. Шайх рад этди. Бир куни аёл Шайхнинг боғда эканидан хабар топди-да, ўзига оро бериб, ясаниб-тусаниб, ўша ерга борди. Шайх буни билгач, боғдан қочди. Аёл унинг орқасидан чопиб: «Сен менинг қонимга ботиш учун югуряпсан!» – деб чақириб, фарёд қилар эди. Шайх қайрилиб қарамади. Баланд деворга етди, девордан ошиб ўтиб кетди. Ҳаким Термизий кексайган чоғида ўз аҳволи ва ақволини – ҳоллари ва сўзларини мулоҳаза қилиб ўтирар экан, ўша воқеа ёдига тушди. Бирдан: «Ўша аёлнинг ҳожатини қондирсам, нима бўларди? Чунки ёш эдим, кейин тавба қилардим-да!..» деган фикр хаёлидан ўтди. Сўнг шундай фикр хаёлига келганидан қаттиқ қайғуга тушди. Дедики: «Эй гуноҳга ботган нопок нафс! Қирқ йил аввал ҳали ёш эдинг, аммо хаёлингда бу фикр йўқ эди. Бас, энди қариган чоғингда, қанча мужоҳадаю курашлардан кейин, қилмаган гуноҳинг учун пушаймонлик ҳисси сенга қаердан келди?!» – деди ва андуҳларга ботиб, мотам тута бошлади. Шу фикр туфайли роса уч кун мотам тутди. Уч кундан кейин Ҳазрати Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрди. Ҳазрати Расулуллоҳ алайҳиссалом дедиларки: «Эй Муҳаммад ибн Али! Бас, ғамгин бўлма! Бу фикр сенинг ҳаётингда орқага қайтиш бўлганидан эмас! Балки сендаги бу фикр шундан эдики, бизнинг вафотимиздан кейин орадан бошқа бир қирқ йил ўтди ва бизнинг муддатимиз дунёдан янада узоқлашди, биз ҳам янада узоқлашдик. Сенда ҳеч қандай айб йўқ ва сенинг ҳолатингда ҳам ҳеч қандай қусур йўқ. Сенинг бошингга тушган бу нарса бизнинг дунёдан ажралганимиз муддати узайганидандир, асло сенинг сифатинг нуқсонга учраганидан эмас!..» “Тазкиратул-авлиё” китобидан @mehrob_uz
630Loading...
15
15. У зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига баланд тоғларни ташлаб қўйди. Анҳорлару йўлларни ҳам. Шоядки, тўғри йўл топсангиз. Бу оятда ер юзидаги тоғларнинг вазифасини баён қилмоқда. «У зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига баланд тоғларни ташлаб қўйди». Демак, баланд тоғлар ернинг мувозанатини сақлаб турар экан. Агар ўша тоғларни Аллоҳ таоло ер юзига «ташлаб» қўймаса, у тебраниб турадиган бўлар ва одамлар унда яшай олмас эканлар. Тоғларнинг фойдалари орасида фақатгина мазкур ер мувозанатини ушлаб туришининг фойдалари фикр этилсаёқ, уларнинг нақадар улкан неъматлиги билинади. Бу неъматни Аллоҳдан бошқа ким ҳам бера олади? Шунингдек, ер юзидаги анҳорлар ва йўллар ҳам Аллоҳ таолонинг инсонга берган улуғ неъматларидандир. Уларнинг манфаатлари ҳам жуда кўп. Уларни Аллоҳ таолодан ўзга ким ҳам беради? Бу неъматларга шукр қилиш керак. Уларни берган зотга ҳамду сано айтиш лозим. Унга иймон келтириб, ибодат қилиш керак. «Шоядки, тўғри йўл топсангиз». 👉 Давомини ўқинг
400Loading...
16
Ҳанзала розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаброил олдимга келса, доимо ушбу икки нарсага амр қилади: Аллоҳим менга пок ризқ бергин ва мени салоҳиятли ишга солгин дегин», дейди». Бошқалар ривоят қилгани топилмади. Абу Абдуллох деди: нифоқ икки рангли бўлган нарсадир; яқийн ва шак, ихлос ва риё ва шунга ўхшаш. Унинг нифоқ деб номланишининг сабаби, унга иш икки эшикдан киради. Аллоҳ таолонинг эшигидан кирса ундан иймон йўли билан қабул қилинади. Нафснинг эшигидан кирса, шаҳват йўли билан қабул қилинади. Юмронқозиқнинг нафаклари — уялари ҳам шунга ўхшаш бўлади. Бир эшикдан кириб, бошқасидан чиқади. Нафақа ҳам худди шунга ўхшаш бўлади. Бир қўл билан олинади, бошқаси билан берилади. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Робби азза ва жалладан қалбларини нафс офатларидан поклашни сўрадилар. Сўровни улгуржи қилиб, қалбимни нифоқдан, амалимни риёдан поклагин дедилар. @mehrob_uz
470Loading...
17
УНИНГ ЎЗИ ЎЙЛАМАГАН ЖОЙДАН РИЗҚЛАНТИРУР Таннуҳий “Қийинчиликдан кейинги енгиллик” номли асарида Аллоҳ ризқни берувчи Зот экани ҳақида сўз юритган: Яшаш шароити қийинлашиб танг аҳволга тушиб қолган, уйидан бирон егулик қолмаган бир киши айтади: “Мен ва оила аъзоларим икки кун оч қолдик. Қуёш ботаётган пайтда хотиним менга: “Боринг, бизга бирор егулик топиб келинг. Очликдан тинкамиз қуриди”, деди. Мен ўзим учун яқин бўлган бир аёлни эслаб, унинг олдига бориб ҳолатни тушунтирдим. Аёл менга: “Уйимизда мана бу балиқдан бошқа нарса йўқ. Бу ҳам эскириб, сасиб кетган”, деди. Мен аёлга: “Беравер, очликдан ҳалок бўлишга яқин турибмиз”, дедим-да, балиқни олиб бориб, уни ёрдим. Ичидан марварид чиқди. Уни минг динорга сотдим. Бунинг хабарини ўша аёлга айтганимда, у аёл: “Сизлардан фақат ўзимнинг ҳиссамнигина оламан”, деди. Натижада бой бўлиб кетдим. Уй-жойимни ростладим. Ризқимда кенгчилик бошланди. Буларнинг барчаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг шафқатидан бошқа нарса эмас”. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, албатта, у Аллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга мусибат етса ҳам, фақат Унгагина ёлворасизлар”. (Наҳл сураси, 53-оят). “Ўкинма” китобидан. @Mehrob_uz
350Loading...
18
РАББИНГ КУЗАТИБ ТУРГУВЧИДИР Аб Жаъфар Мансур Молик ибн Анас ва Ибн Товус раҳимаҳумаллоҳни чорлади. Улар келишганда Абу Жаъфар қават-қават кўрпа устида ўтирган эди. Олдида чарм тўшама тўшалган кунда. Кунда олдида жаллод. Қўлида шамшир. Жазолашга тайёр турибди. Абу Жаъфар меҳмонларни ўтиришга имо қилди. Сўнг узоқ вақт сукут сақлаб турди. Кейин Ибн Товусга юзланди: – Менга отангдан эшитганларингни айтиб бер. – Мен отамдан эшитганман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, қиёмат кунида одамларнинг энг қаттиқ азоб тортгувчиси шу кишиким, Аллоҳ уни Ўз ҳукмига шерик қилади ва унга адолати учун шафқатсизликни киритиб қўяди”, деганлар. Молик айтади: “Мен унинг қонига беланиб қолмай деб, дарҳол кийимим билан ўзимни тўсиб олдим”. Абу Жаъфар яна унга юзланди: – Эй Товуснинг ўғли! Насиҳат қил! – Хўп. Аллоҳ таолонинг ушбу Каломини эшитмаганмисан: «Сен Раббинг Одга қандай (муомала) қилганинни билмадингми? Баланд устунли “Ирам”га. Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга. Ва водийда харсанг тошларни кесган Самудга. (Раббинг нима қилганини билмадингми?). Ва кўп аскарлари бор Фиръавнга. (Раббинг нима қилганини билмадингми?) Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар. Улар у (ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирдилар. Бас, Раббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди. Албатта, Раббинг кузатиб турувчидир» (Фажр сураси, 6–14-оятлар). Молик айтади: “Мен унинг қонига беланиб қолмай деб, яна кийим билан ўзимни тўсиб олдим”. Мансур анча вақт жим туриб қолди. Кейин: – Эй Товуснинг ўғли! Менга қаламни бер, – деди. Ибн Товус қаламни қўлига олиб, Абу Жаъфарга узатмасдан ушлаб тураверди. – Нега бермаяпсан менга? – Бу қаламда маъсиятларни ёзсанг, сенга шерик бўлиб қолмай деб қўрқяпман. Бу сўзларни эшитган халифа ниҳоят уларни ҳайдашга тушди: – Туринглар, менинг олдимдан!!! Ибн Товус эса хотиржамлик билан: – Биз ўзи шуни хоҳлаган эдик, – деб ўринларидан туриб кетишди. Молик айтади: “Шундан сўнг мен ибн Товуснинг фазилатларига шоҳид бўлавердим”. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. @Mehrob_uz
330Loading...
19
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Ҳақиқий ва комил инсон ёмон хислатлардан, номаъқул ва номарғуб хулқ-атвордан пок бўлади, гўзал сифат ва ахлоқ билан ўзини ораста қилади, ҳалол меҳнат қилиб умр кечиради, ёмонлардан четланади, яхшилар қаторидан жой олади, ҳеч кимга озор бермайди. Аллоҳга таваккал қилиш- ҳожатларни сўрашда энг улкан сабаблардан биридир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишига (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилгувчидир. ♻️ Улашинг https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
9527Loading...
20
​#БАТАФСИЛ_ЖАВОБ КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ? ❓CАВОЛ: Динимизда Биткоин, Ноткоин ва бошқа шу каби криптавалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биткоин, Ноткоин каби криптавалюталарни ўзаро айрибошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки ушбу криптовалюталарда шариатимиз томонидан пулга қўйилган талаблар топилмайди. Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади. Бу ҳақда аввал ҳам батафсил жавоб берилган эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда фақат электрон кўринишда мавжуд бўлган "рақамли пул”лар вақт ўтиши билан шариатимизга мувофиқ товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ жавоб бера олса, шундагина улардан фойдаланишнинг ҳукми ҳам ўзгариши мумкин. Демак, криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари лозимдир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: إنَّ الحلالَ بيِّنٌ وإنَّ الحرامَ بيِّنٌ وبينهما أمورٌ مُشتبِهاتٌ لا يعلمهنَّ كثيرٌ من الناس فمنِ اتَّقى الشُّبُهاتِ استبرأ لدِينِه وعِرضِه ، ومن وقع في الشُّبهاتِ وقع في الحرامِ... “Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўсини пок сақлайди. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади...” (Имом Бухорий ривояти). Криптавалюталар савдоси ҳозирга қадар Дунё мусулмон улармолари бирлашмаси, Саудия Арабистони кибор уламолари ҳайъати, Миср Араб Республикаси “Дорул ифто” фатво маркази, Иордания фатво идораси, Туркия диёнат ишлари бошқармаси фатво маркази, Ливия фатво уйи ва Фаластин фатво маркази каби нуфузли фатво уюшмалар томонидан ҳаром деб эълон қилинган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Хабарни яқинларга тарқатиб, огоҳлантириб қўйинглар. Канал👉 @VODIYBOZOR
490Loading...
21
​​ЎГАЙ ОНАНИНГ ҚИЗИГА УЙЛАНИШ МУМКИНМИ? #никоҳ ❓1281-CАВОЛ: Бир дўстимнинг отаси бир аёлга уйланган. Бу аёлнинг ўзи билан олиб келган қизи ҳам бор бўлиб, бирга яшашади. Дўстим шу қизга уйланса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дўстингизнинг ўгай онасининг қизи бошқа эркакдан бўлса, бу қиз дўстингизга номаҳрам бўлади ва шунинг учун ҳам унга уйланиши жоиз бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда жавоб берилган: وَأَمَّا بِنْتُ زَوْجَةِ أَبِيهِ أَوْ ابْنِهِ فَحَلَالٌ “Отаси уйланган аёлнинг (бошқа эрдан бўлган) қизи ёки ўғли (билан никоҳланиш) ҳалолдир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
680Loading...
22
#дуо Роббим! Мол-дунё берсанг, бахт-саодатимни олиб қўйма! Қувват берсанг, ақлимни олиб қўйма! Муваффақият берсанг, тавозеимни олиб қўйма! Тавозе берсанг, ҳурматимни олиб қўйма! Аллоҳим, омин! @fariduddin_attor🍃
1 24711Loading...
23
#Қурбонликка_оид_масалалар 6-МАСАЛА: Қурбонлик вожиб бўлиши учун қурбонлик кунларининг барчасида бой бўлиши шарт қилинмайди, балки ушбу кунларнинг аввалида камбағал бўлган киши охирги кунида бойга айланса ҳам, унга қурбонлик вожиб бўлади (“Фатовои Оламгирийя” китоби). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
890Loading...
24
ЭҲРОМДАГИ КИШИ ХУШБЎЙ НАМ САЛФЕТКА, СОВУН ЁКИ ШАМПУН ИШЛАТИБ ҚЎЙСА #қисқа_савол_жавоблар САВОЛ: Эҳромдаги киши хушбўй нам салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хушбўй нам салфетка, совун ва шампун кабилар асли хушбўйлик эмас, балки тозалик воситалари саналади. Лекин ушбу воситаларда маълум миқдорда хушбўйлик борлиги сабабли эҳромдаги киши уларни ишлатмаслиги тавсия қилинади ва агар ушбу воситалардан бир марта фойдаланса садақа қилиш лозимдир. Аммо бу воситаларни уч ва ундан кўп марта ишлатса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Агар ушбу воситаларда ҳеч қандай хушбўй ҳид бўлмаса, жонлиқ ҳам, садақа ҳам лозим бўлмайди. Бу ҳақда аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
750Loading...
25
​​НЕГА ЖАННАТДА МАЙ ИЧИШГА РУХСАТ ЭТИЛГАН? #ақида #ҳалол_ҳаром ❓1277-CАВОЛ: Нега бу дунёда май (маст қилувчи ичимлик) ичиш мумкинмасу, нариги дунёда ичиш мумкин? Нега бу дунёда тақиқланган бўлса, у дунёда тақиқланмаган? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳисоб-китобдан кейин жаннат аҳли жаннатга киргач улардан имтиҳон ва синов кўтарилади. Уларга Аллоҳнинг розилиги ва раҳмати бўлади ва Аллоҳ таоло уларга турли ноз неъматларини сероб қилади. Шу жумладан дунёда ҳаром қилинган баъзи нарсаларни сабр ва тоату ибодатларига мукофот ўлароқ жаннатда ҳалол қилади. Масалан, олтин ва ипак дунёда эркаклар учун ҳаром қилинган. Жаннатда эса барчага бирдек ҳалол қилинади. Ҳудди шунингдек, охиратда жаннатда май ҳам бўлади. Аммо жаннат майи билан дунёдаги майнинг ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Дунё майи одамни маст қилади, ақлни кетказади, ичишга ёқимсиз бўлади, бошни оғритади, қайт қилдиради, бавлни кўпайтиради, ва уни ичган одам алжираб гапиради. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом уни ёмонликларнинг онаси (асоси) деб айтганлар: الخمر أم الخبائث، فمن شربها لم تقبل صلاته أربعين يوما، فإن مات وهي في بطنه مات ميتة جاهلية. яъни: “Май ёмонликларнинг онасидир. Уни ичган кишининг қирқ кунлик намози қабул бўлмайди. Қорнида май бўлган ҳолда ўлган киши жоҳилият ўлимида ўлим топган бўлади” (Имом Табароний ривояти). Аммо жаннатдаги май эса ярқираб жиловланувчи оқ ранда бўлади, ичганда лаззатли бўлади, ақлни олмайди, ичган одам алжирамайди, бошни оғритмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло уни васф этиб, шундай марҳамат қилган: بيضاء لَذَّةٖ لِّلشَّرِبِينَ لَا فِيهَا غَوۡلٞ وَلَا هُمۡ عَنۡهَا يُنزَفُونَ “У оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир. Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар” (Соффат сураси, 46-47-оят). Бошқа оятда: يَتَنَٰزَعُونَ فِيهَا كَأۡسٗا لَّا لَغۡوٞ فِيهَا وَلَا تَأۡثِيمٞ “Улар (жаннат аҳли) унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ” (Тур сураси 23-оят.) Бошқа бир оятда эса: مَّثَلُ ٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۖ فِيهَآ أَنۡهَٰرٞ مِّن مَّآءٍ غَيۡرِ ءَاسِنٖ وَأَنۡهَٰرٞ مِّن لَّبَنٖ لَّمۡ يَتَغَيَّرۡ طَعۡمُهُۥ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ خَمۡرٖ لَّذَّةٖ لِّلشَّرِبِينَ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ عَسَلٖ مُّصَفّٗىۖ وَلَهُمۡ فِيهَا مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ وَمَغۡفِرَةٞ مِّن رَّبِّهِمۡۖ كَمَنۡ هُوَ خَٰلِدٞ فِي ٱلنَّارِ وَسُقُواْ مَآءً حَمِيمٗا فَقَطَّعَ أَمۡعَآءَهُمۡ “Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр (шароб)ли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. (Ўшалар) оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми?" (Муҳаммад сураси, 15-оят). Жаннат шароби дунёдаги шаробдан топиладиган барча салбий сифатлардан холидир. Номи бир хил экани уларнинг жинси ҳам бир хил эканини ифода қилмайди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бир нарсани ҳалол қилиш ёки ҳаром қилиш бу фақат Аллоҳ таолонинг ҳукми ва иродасига боғлиқдир. Аллоҳ таоло ҳар қандай ҳукм жорий қилар экан, бандалар ўша ҳикматни билиш ёки билмаслигидан қатъий назар албатта, унинг ортида ҳикмат бор. Дунё ва охиратни бир-бирига қиёслаш тўғри бўлмайди. Чунки, бу дунё имтиҳон дунёси. Охират эса жазо ва мукофот дунёсидир. Аллоҳ таоло дунёда ҳалол ва ҳаромга боғлиқ ҳукмларни бандаларнинг синови учун жорий қилган. Бандадан талаб қилингани эса унга итоат қилишдир. Аллоҳга иймон келтирган банда эшитдик ва итоат қилдик, дейди. Ўзига зулм қилувчи бандалар эса эшитдик, лекин итоат қилмаймиз, дейди. Зеро Аллоҳ таоло қилган ишларидан сўралмайдиган зот. Бандалар эса сўралувчидирлар. لَا يُسۡـَٔلُ عَمَّا يَفۡعَلُ وَهُمۡ يُسۡـَٔلُونَ “У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар” (Анбиё сураси, 23-оят). Тавфиқ Аллоҳдан. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
680Loading...
26
УЧ МУҲИМ НАРСА Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг: – қадамни; – қаламни; – қасамни. Уч нарсани пок тутинг: – танани; – кийимни; – хаёлни. Уч нарсани ишга солинг: – ақлни; – ҳимматни; – сабрни. Уч нарсадан парҳез қилинг: – гуноҳдан; – афсусдан; – фарёддан. Уч нарсани булғаманг: – қалбни; – тилни; – кўзни. @mehrob_uz
890Loading...
27
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🍃🌾🍃🌾 🍃 🌷 🍃 🌾🍃🌾 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар. 💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐 Каналга обуна бўлинг! 📲 MEHROB.UZ 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
961Loading...
28
Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушди-ю, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб «Кечиринг, хўжайин» деяётгандай туюлди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстини йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб, бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса, «дўсти» тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб, шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича, эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳари кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмайди. Шунинг учун бу махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини кутиб туришар экан... Алҳосил, садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз, атрофингизда тикка турадиганларга кўп ҳам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари мумкин... «Қалбга таскин битиклар» китобидан. @mehrob_uz
950Loading...
29
Намознинг фарзлари қайси амаллар ❓Савол: Намознинг фарзларини айтиб берсангиз. 📩 Жавоб: Намознинг фарзларини баён қилишдан аввал фарз амали ҳақида тўхталиб ўтсак: Фарз – қатъий далил билан собит бўлиб, қалб билан тасдиқлаш ва бажариш шарт бўлган амал. Шунинг учун уни инкор қилиш куфр ҳисобланади ("Нурул анвор"). Намоздаги фарзларни тарк қилиш намозни бузади. Намознинг фарзлари қуйидагилар: – баданнинг таҳоратсизлик ва нажосатдан пок бўлиши; – кийимнинг поклиги – намоз ўқиладиган жойнинг нажосатлардан поклиги; – авратларнинг ёпилган бўлиши; – қиблага юзланиш; – ният қилиш; – вақтнинг кирган бўлиши; – такбири таҳримани айтиш; – фарз ва вожиб намозларни тик (қиём) туриб ўқиш; – қироат қилиш; – руку қилиш; – сажда қилиш; – қаъдаи охирда, яъни намознинг сўнгида камида ташаҳҳудни ўқиш миқдорича ўтириш ("Ал-Муҳтор", "Ҳидоя"; "Фатавои ҳиндия"). Валлоҳу аълам. Фатволар тўплами" китобидан. @mehrob_uz
990Loading...
30
Қунут дуосини ўқий олмайдиган киши ❓Савол: Витр намозида Қунут дуосини ўрнига Ихлос сурасини уч марта ўқиса бўладими? 📩 Жавоб: Витр вожиб намозлардан ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабига кўра бу ўринда қуйидаги машҳур дуони ўқилади: Бу матннинг ўқилиши қуйидагича: "Аллоҳумма иннаа настаийнука ва настағфирук, ва нуъмину бика, ва натаваккалу алайка ва нусний алайкал хойр, нашкурука валаа накфурук ва нахлау ва натруку май яфжурук. Аллоҳумма ийяака наъбуду, валака нусоллий ва насжуд), ва илайка насъаа ва наҳфид. Наржуу роҳматак ва нахшаа азаабак, инна азаабака бил-куффаари мулҳиқ". Ушбу Қунут дуосини ҳазрат Умар розийаллоҳу анҳудан Имом Абдурраззоқ "Мусаннаф" ида саҳиҳ санад ила ривоят қилган. Қунут дуосини билмайдиган кишилар унинг ўрнига Ихлос сурасини ўқиши жоиз эмас. Чунки бу ўрин дуо ўрни. Ихлос сураси эса дуо эмас. 👉 Давомини ўқинг Фатволар тўплами" китобидан. @mehrob_uz
710Loading...
31
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БОЛАЛИКЛАРИДАН... Муҳаммад алайҳиссалом умри давомида ҳеч қачон бутга сиғинмади. Бир куни ҳазрати Али Расулуллоҳдан сўради: “Ё Расулуллоҳ, болалик чоғингизда ҳеч бутга ибодат қилдингизми?” – «Йўқ! Асло!» дедилар. * * * Бир куни амакиси Абу Толиб кичик Муҳаммадни бир санамга атаб ўтказилаётган қурбонлик маросимига олиб бормоқчи бўлди. Бу маросим ҳар йили ўтказилиб, қурайшийлар кечга қадар санамни тавоф қилишарди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у ерга асло бормаслигини айтди. Биринчи марта жиянидан жаҳли чиққан Абу Толиб бошидаги қийиқни унга қараб отди: – Мен қўрқаманки, бутлар сенга бирон зиён-заҳмат етказмасин! Гарчи амакиси мажбуран у ерга олиб борган бўлсада, Муҳаммад бутга ибодат қилмади. Кўзларига малаклар кўриниб: – Асло унга яқинлашма, сен унга яқинлаша олмайсан, - деганларини эшитди. Бир четда ўтиб маросимни кузатиб турди. * * * Бир куни амакиси Абу Толиб билан Зулҳижор (савдо- сотиқ ери)га боришди. Абу Толиб жуда чанқаган эди. Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қараб: – Эй укамнинг ўғли, жуда чанқадим,- деди. Шунда Расулулоҳ муборак оёқлари билан қумни тепди ва «Шайъан», деди. Шу пайт у ердан сув қайнаб чиқди. Буни кўрган Абу Толиб ҳайратдан ёқа ушлади. Кейинчалик бу ҳақда шундай ҳикоя қилади: – Муборак оёқлари босилган ердан сув қайнаб чиққанини кўрдим. Бу сув мисли кўрилмаган лаззатли эди. Қониб-қониб ичдим. Сўнг оёқларини такрор қумга урди, қум ўз ҳолига қайтди. * * * – Зайниддин Даҳлоний «Сийратуннабавийя» асарида айтадики, Макка аҳли сувсизликдан қийналган эди. Абу Толиб кичик Муҳаммаднинг қўлидан тутиб Каъбаи муаззамага олиб борди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қўлларини кўкка ишора қилар-қилмас осмонни булут қоплаб, шаррос ёмғир ёға бошлади. Водийлар сувга тўлиб тошди. * * * – Муҳаммад алайҳиссалом ҳеч қачон маъсият жойларга бормади. «Сайратул Халабий» китобида келтиришича, бир куни Расулуллоҳ ёшлигида Макканинг бир маҳалласидан ўтаётиб мусиқа овозини эшитади. – «Бу қандай овоз?» деб сўрайди. “Фалон одамнинг ўғли фалончининг қизига уйланяпти, тўй бўляпти”, дейишади. Ичкарига кирган Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни уйқу элитади. Шу тариқа Аллоҳ таоло ўз Расулини ёмон нарсаларни кўришдан сақлайди. «Муҳаммад алайҳиссаломнинг болалиги ва ёшликлари» китобидан. Дўстларга ҳам улашинг!👇 @Mehrob_uz
840Loading...
32
#yurtimiz_allomalari 📚 МУҲАДДИСЛАР СУЛТОНИ — ИМОМ БУХОРИЙ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲИ Имом Бухорий: «Бир куни Расулуллоҳ ﷺни тушимда кўрдим, қўлимда елпиғич, у кишини елпир эдим. Бу тушимни баъзи таъбир қилувчиларга айтсам: "Сен Расулуллоҳ ﷺнинг ҳадисларини ёлғонлардан елпиб (ҳимоя қилиб) турасан" дейишди». Имом Бухорий: "Қачонки китобимга бирор ҳадис киритсам, ғусл қилиб икки ракат намоз ўқирдим". MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
870Loading...
33
🖥 САУДИЯ НАШРЛАРИ ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРНИ КЕНГ ЁРИТДИ 📢 Саудия Арабистонида энг фаол бўлган madina.com, alriyadh.com, al-spa.gov.sa, shahdnow.sa, nabd.com, newsi.gulf, arab.sahafahh.net, 2lkhbr.com каби нашрлар ўзбекистонлик зиёратчиларни Тошкент ҳамда Мадина шаҳарларидаги кузатиш ва кутиб олиш тадбирларида юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилгани ҳақида қатор хабарларни эълон қилди. 😄Мазкур хабарларда бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда мутасаддилар Тошкент халқаро аэропортида жам бўлгани ва хайрли дуолар қилинганига алоҳида эътибор қаратилган. 🛬 Шунингдек, Мадина шаҳрига етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари ва мутасаддилар томонидан катта эҳтиром билан кутиб олингани ва уларга илтифотлар кўрсатилгани эътироф этилган. Мазкур хабарда зиёратчилар республикамизнинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти орқали Мадина шаҳрига кузатилаётгани ҳам қайд этилган. ✅ Ушбу араб нашрлари мамлакатимизда Юртбошимиз бошчилигида ҳаж тадбирларига катта эътибор қаратилиб, мўмин-мусулмонларнинг ҳаж арконини мукаммал адо этишлари учун барча имкониятлар ҳозирлангани ва бундан бўлғуси ҳожилар ҳам миннатдор эканига урғу қаратилган. ❕Маълумот ўрнида, “Ар-Риёз” газетаси 1965 йилда таъсис этилган бўлиб, 52 саҳифали кунлик нашрдир. У 150 000 ададда чоп этилади, alriyadh.com номли сайти эса энг машҳур электрон нашрлардан бири ҳисобланади. Бир кунда ўртача 1,5 млн. киши сайт маълумотларини мутолаа қилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
850Loading...
34
Media files
1 97510Loading...
35
Media files
2 21819Loading...
36
УҲУД БИЗНИ ЯХШИ КЎРАДИ😢 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Айни вақтларда Муфтий ҳазратлари бошчилигида ўзбекистонликлар Ҳаж-2024 сафарларини бошлашган... Шу видеони кўраётган барчага Ҳаж сафарларига боришлик насиб қилсин🤲 Яқинларга юборинг. Канал👉 @VODIYBOZOR
650Loading...
02:25
Video unavailableShow in Telegram
❗️ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ ©Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ❗️Қурбон ҳайитига ҳам оз вақт қолди. Бу маълумотларни барча билиши зарур. Группаларга юбориб қўйинглар. Канал👉 @VODIYBOZOR
نمایش همه...
ч1.mp41.39 MB
👍 1
9.01 MB
3.44 MB
👍 6👏 2
00:43
Video unavailableShow in Telegram
6.34 MB
👏 3👍 2
#тавба Гуноҳ-маъсиятлар кўпгина зарарли оқибатларга олиб келади: 1. Банда билан Парвардигори ўртасида парда тортилади. "Шубҳа йўқ, улар ўша куни Парвардигорларидан (дийдори) тўсилувчидирлар" (Мутоффифун сураси, 15-оят). 2. Доимий қайғу. "Қурган бинолари (бузиб ташлангач) то юраклари ёрилгунга (ўлгунга) қадар қалбларида шак бўлиб қолур" (Оли Имрон сураси, 151-оят). 3. Қалбда қўрқинч ва алам бўлади. "Аллоҳ ҳужжат нозил қилмаган (бут, санам каби) нарсаларни Унга шерик қилганлари учун кофирларнинг юракларига ваҳима соламиз" (Тоҳа сураси, 124-оят). 4. Бахтсиз ҳаёт кечиради: "Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, (кофир бўлса) бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш (қабр азоби) бўлиши муқаррар ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирамиз" (Моида сураси, 13-оят). 5. Юракда зулм ва қўполлик томир отади. "Ва юракларини шафқатсиз (меҳрсиз) қилиб қўлдик" (Оли Имрон сураси, 106-оят). 6. Юзда тундлик ва қоралик пайдо бўлади. "Юзи қорайганларга (ҳужжат исботи учун бундай дейилади): "Имон келтиргандан кейин яна куфрга қайтган эдингизми?" (Моида сураси, 66-оят). 7. Халқнинг қалбида унга қарши нафрат бўлади. Ҳадис: "Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз". 8. Ризқи тор бўлади. "Агар улар Таврот, Инжил ва Парвардигорлари томонидан уларга туширган нарса (Қуръон)га риоя қилишганида, тепаларидан (маънавий), оёқлари остидан (моддий) таъминланган бўлур эдилар" (Бақара сураси, 90-оят). 9. Раҳмон ғазабланади, имон камаяди, ғам андуҳлар тушади. "Бас, ғазаб узра ғазаб билан қайтдилар" (Мутоффифун сураси, 14-оят). "Йўқ (ундай эмас)! Балки уларнинг юракларини ўзларининг қилмишлари (гуноҳлари) қоплаб олгандир" (Бақара сураси, 88-оят). "Дилларимиз (Ислом учун) ёпиқ", дейдилар" (Ҳуд сураси, 6-оят). "Ўкинма" китобидан. @ustozvailm
نمایش همه...
👍 2😢 1
#ибрат СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА... – Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг; – Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир; – Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг; – Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг; – Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг; – Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир; – Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг; – Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг. "Ҳадис ва ҳаёт" китобидан. @ustozvailm
نمایش همه...
👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
☝️Намозга қандай ошиқ бўламиз? 🔹 Намоздан олдин, азон эшитганимизда осмонлару ернинг эгаси бизни Ўзи билан мулоқотга чақираётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмизми? 🔹 Таҳорат қилаётганда, подшоҳларнинг подшоҳи билан юзма юз туришга тайёргарлик қилаётганимизни ўйлаб кўрганмизми? 🔹 Намозни бошлаётиб, такбири таҳримани айтганимизда эшитувчи, билувчи Зот – Роббимиз билан роз айта бошлаганимизни ўйлаб кўрганмизми? 🔹 Намозда Фотиҳа сурасини ўқиётганда Холиқимиз билан хос суҳбатда эканимизни ўйлаб кўрганмизми? 🔹 Намоздаги ҳаракатларда, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган, минглаб йиллардан бери рукуъ ва сажда қилаётган фаришталар ҳақида ўйлаб кўрганмизми? 🔹 Сажда қилганимизда энг улкан ва гўзал маконда эканимизни, инсон саждада Роббига энг яқин туришини ўйлаб кўрганмизми? 🔹 Намоз охирида салом берганда Аллоҳ билан кейинги учрашувга интизор бўлиб, завқу шавқдан куйиб ёнганмизми? @ustozvailm
نمایش همه...
😢 1
#ибрат Ойна —Нима ҳаракат? —Ота-онамни кўчириб келмоқчиман, шунга уй-жойларга бир қараб қўяй дегандим,- ён қўшнисига гапира туриб ишини қилаверди йигит. —Озодлик тугабди-да! Негадир овозини баланд кўтариб кулди қўшни. Энди якшанба кунлари ҳам тиним билмайсан. Отанг келса, саҳардан бир тепиб тургизиб олади-да кечгача ишлатади. Ер чоп, экин эк, таъмирла! Табриклайман, укам, маза қиладиган бўпсан! Қўшниси ўз гапи ўзига нашъа қилиб кулиб-кулиб кетди. Тушдан кейин ёши отаси билан тенг ён қўшниси чиқди. —Ҳорма! —Шу, ота-онамни кўчириб келяпман! У ер, бу ерга қараб қўяй,-истамайгина гапирди йигит, салом бергач. —Э, баракалла! Жудаям тўғри иш қиляпсан. Ота-она барака бўлади. Улар келса, кўп ҳикмат кўрасан, уйингга файз киради. Омад ўзи ортингда қувлаб юради. Ҳар тонг дуолари билан ишга кетасан, келгунингча ортингда дуо қилиб ўтирадилар. Ўзингга ўқ ўтмас қалқон олиб келаётган экансан. Яша, жиян. Қўшни амаки кетди. Йигит кетмон дастасига суяниб тураркан, одамлар ўзи қандай бўлса, оламни шундай кўришига яна бир марта иймон келтирди. @ustozvailm
نمایش همه...
👍 1🔥 1
02:37
Video unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи қардош мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ривожида навбатдаги муҳим қадам бўлди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
نمایش همه...
IMG_3763.MP430.88 MB
00:34
Video unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
نمایش همه...
REELS_ORDEN_TG.mp430.68 MB
00:24
Video unavailableShow in Telegram
#ТАБРИК Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жума айёмингиз муборак бўлсин. Тилингизни сукутга одатлантирманг, Аллоҳни зикр қилинг, Унга истиғфор ва тасбиҳ айтинг. Тилингизни зикрга одатлантиринг. Агар тил зикрга одатланса, ҳечам жим турмайди. Ибнулқайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар: банда қиёмат кунида тоғлардек гуноҳлар билан келади. Тили эса, Аллоҳни кўп зикр қилгани учун ўша гуноҳларни қулатиб юборади. Аллоҳим бизларни мудом зикр қилувчилардан қилсин. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/attermiziyuzportal
نمایش همه...
3.15 MB