Водий лидери
Канал инсонга ўз ички ҳаётини англашга кўмак бериш учун хизмат қилади. Ҳар қандай фикрингизни ўртоқлашиш учун майдон сифатида фойдаланинг. Каналга таклиф, мурожаат ёки фикрларингизни @ozingniangla2022 га ёзинг.
نمایش بیشتر236
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
Каналимиз аъзосидан
Ҳайитингиз муборак!
Эй синовдан ўтганлар,
Бир ой рўза тутганлар,
Ҳалол луқма ютганлар,
Ҳайитингиз муборак!
Тўкилгандек япроқлар,
Тўкилди кўп гуноҳлар,
Сиздан рози арвоҳлар,
Ҳайитингиз муборак!
Пок бўлди баданингиз,
Қушдек енгил танингиз,
Жаннатда Ватанингиз,
Ҳайитингиз муборак!
Дилдан ғуборлар кетди,
Тилдан озорлар кетди,
Тиканлар, хорлар кетди,
Ҳайитингиз муборак!
“Лайлатул-қадр” тунлар,
Aллоҳим! деган унлар,
Қайтармикан у кунлар,
Ҳайитингиз муборак!
Саждададир бошимиз,
Кўзда тўла ёшимиз,
Яратган йўлдошимиз,
Ҳайитингиз муборак!
https://t.me/vodiylider
Водий лидери
Канал инсонга ўз ички ҳаётини англашга кўмак бериш учун хизмат қилади. Ҳар қандай фикрингизни ўртоқлашиш учун майдон сифатида фойдаланинг. Каналга таклиф, мурожаат ёки фикрларингизни @ozingniangla2022 га ёзинг.
✅ РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).
🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/vodiyliderБу жонзотнинг ҳаётдаги ягона озуқаси инсон терисининг чиқиндлари ҳисобланади. Узунлиги 1 миллиметрнинг учдан бирига тенг келади.
Кечқурун уйқуга кетганимизда у киприкларимиз тубидан чиқиб, юзимиз устида сайр қилади. Сайр давомида ўз жуфти билан учрашиб, қовушади ва оқибатда кипригимиз илдизига яқин жойда 20-24 тагача тухум қўяди. Балки сиз ушбу маълумотларни ўқиб ҳайрон бўлаётгандирсиз?
Унинг асосий вазифаси юзимиздаги ўлик ҳужайра ва тўқималарни истеъмол қилиб, юзимизнинг териси хар куни янгиланишига хизмат қилишдир.
Хуллас бу жонзот хар куни ухлаётганимизда юзимизда табиий косметика ишларини амалга оширади. Бу ҳам бўлса, Роббимизнинг бизга кўрсатган улуғ мархамати ва қудратининг бир кўринишидир.
Бундай мархаматнинг қадрига етмай, сунъий косметик махсулотлардан фойдаланаётган айрим аёлларга хитоб қилиб айтамизки, сиз сунъий воситалардан фойдаланиб, юзингизни пардозлаганингизда ушбу жонзот халок бўлади. Натижада аёлларнинг юзларида ноқулай кўринишлар вужудга кела бошлайди.
👉 https://t.me/vodiylider
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ АТРОФИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ
❗️Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.
🌙Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари 🇺🇸АҚШ, 🇹🇷Туркия, 🇰🇷Жанубий Корея ва 🇷🇺Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.
🔭 Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни 🇺🇿Тошкент вақти билан соат 09:12 да, 🇸🇦Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.
🕌 Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.
🌙 Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.
🌙 Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ.
🕌 Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.
❗️Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.
✅ Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази
https://t.me/vodiylider
ОНАЖОНИМ СОҒИНИБ
Хайит келди онасига
Хамма совға олади
Менинг онам йýқлиги
Яна алам қилади
Тушларимда бýлса хам
Мен билан сухбат қуринг
Совға берай, мехмон қилай
Уйларимни тýлдиринг
Тушларимга киринг она
Қучиб олай ачомлаб
Хидларингиз тýйиб хидлай
Сиз хам мени қучоқланг
Елкангизни тутиб беринг
Келинг қýяй бошимни
Сочларимни силаб қýйинг
Артиб қýйинг ёшимни
Хамма қизлар хасратини
Онасига айтади
Менинг дардим ичларимда
Доим қолиб кетади
Менчи ойи дардим айтиб
Юрагингиз сиқмайман
Қогоздаги қанддек қилиб
Сизни аяб асрайман
Оқ рýмоллар ýраб олиб
Юринг ХАЖга борайлик
Каъбани кýзга суртиб
Ибодатлар қилайлик
Хажга олиб бордим мен хам
Деб онамни мақтанай
Хожи онам оёғизга
Қýй сýйиб эхсон қилай
Уйғотиб кýйманглар мени
Гапларим кýп айтволай
Дийдор қиёматда ахир
Тушимла бир тýйволай
Орзуларим осмон менинг
Аммо армон бу кунлар
То қиёмат қизгинангиз
Сизни соғиниб йиғлар
Ота онаси тириклар
Етинг улар қадрига
Тез тез бошни қўйиб келинг
Оналарнинг бағрига.
https://t.me/vodiylider