cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Qalb oromi

Kanal manfaat ulashish maqsadida ochildi! Kanalda faqat ishonchli va asosiysi Õzbekiston musulmonlar idorasi ruxsatnomasidan õtgan kitoblar bõyicha xabarlar tashlanadi !

نمایش بیشتر
طاجيكستان5 880زبان مشخص نشده استدین و مذهبی88 384
پست‌های تبلیغاتی
308
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Repost from Qalb oromi
Kanaldagi yo'nalishlar quyidagilar bo'lib, o'qish uchun mana shu istagan heshteglar orqali o'sha mavzudagi barcha postlarni topib o'qishinigiz mumkin: #Baxtli_oila #Foydali #Payģambarimiz_sifatlari #Payģambarimiz_tarixlari #Mahzun_bõlmang #Ibodatul_Islomiyya #Qurondagi_mojizalar #Qiyomat_alomatlari #Ibratli_rivoyatlar #Katta_gunohlar
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Бахтли_оила Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: ​​27 йил қозилик қилиб эр-хотиннинг ажралиши шу икки нарсада эканига амин бўлдим: 1. Ғазабидан кўзлари кўр бўлган эркак. 2. Ва ўша пайтда унга гап қайтарган аҳмоқ хотин. Менимча бу изохларни, шархларни ёки хулосаларни ёзишни талаб қиладиган гап бўлмаса керак. Шундай экан Хулоса ўзингиздан... @Qalbim_topsaydi_orom
نمایش همه...
Agar unday bo'lmasa qiyomatda ham rozi bo'lmayman ! Sizlarga ham shuni maslaxat beraman zargarlarim. O'zingizni asabingizni buzmang, siz xaqligizni bilasizmi bo'ldi, tortishib o'tirmang, shunchaki e'tibo bermang va uning jazosinu Allohga topshirib qo'ying. Vallohu a'lam(Alloh biluvchiroq) Xulosa o'zingizdan... ©Muallif o'zim(o'g'il bola) @Qalbim_topsaydi_orom
نمایش همه...
#Foydali TUXMAT BILAN YOMON GUMON VA UNGA QANDAY JAVOB QAYTARISH HAQIDA Bugungi mavzuimiz, odamlarga bilib-bilmay yomon gumonda bo'lish va ularga tuxmat qilish qay darajada gunohi og'ir va azobi qattiq ekanligi haqida bo'ladi InshaAlloh. Yana bunga qo'shimcha tarzda tuxmatga qarshi qanday javob qaytarishni ham har doimgidek Qur'on va hadislardan dalilu-isbotlar bilan asoslab berishga Alloh qodir qilgancha harakat qilaman InshaAlloh. Bismillah boshladik... Albatta musulmonlar bir-birlariga birodardirlar. Bir musulmon ikkinchi bir musulmonni so'kishi, unga tuxmat qilishi, uning obro'-hurmatini to'kish uchun barchani oldida yolg'on gapirishi juda katta gunohdir. Bu haqida Payg'ambarimiz sollallohu alayhi va sallam shunday deganlar: «Бадгумонликдан сақланиг. Албатта, бадгумонлик энг ёмон ёлғончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг. Ким ўзарга уриниб ўзаро ҳасад қилишманг. Бир бирингизни ёмон кўрманг ва бир бирингизга қарши тадбир(иш) қилманг. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар». Alloh taolo esa shu mazmunda Qur'onda: "Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар», - degan. «Josuslik qilmanglar», - deb bu qabih ishdan qaytarilmoqda. Odatda, josuslik deb birovga yomonlik yetkazish maqsadida o'sha insonga ozor berish va zaif joylarini o'ziga bildirmay yashirincha axtarishga aytiladi. Bu ish ham katta gunoҳlardandir. Chin musulmon kishining qalbi bu kabi jirkanch odatlardan pok bo'lmog'i zarur. Boz ustiga, bu ish Islom dinining asosiy g'oyalaridan biri bo'lmish insonning karomatini, hurmat, izzati va obro'yini himoya qilish masalasiga chambarchas bog'lig'dir. Islom mazkur huquqlarning muқaddasligini e'tirof etadi, ularning ҳech bir ҳolda paymol bo'lmasligining chorasini ko'radi. Ulamolar shunday deydilar: "Hukm ochiq-oydin ko'rinib turgan narsa uchun qilinadi. Gumon qilishga, poylashga, shubxalanishga hech kimning haqqi yo'q". Yolg‘on katta gunohlar sirasiga kiradi. Bu amalni sodir qilgan kishi dinda qattiq qoralanadi. Do‘zaxga eltuvchi bu gunohni, Payg‘ambarimiz sallollohu alayhi va sallam shunday bayon qiladilar: "Rost so'z albatta, yaxshilikka, yaxshilik jannatga yetaklaydi. Kishi toki rost gapirar ekan, u Alloh huzurida «siddiq»(rostgo'y) degan nomga ega bo‘ladi. Yolg‘on, albatta, buzuqlikka, buzuqlik do‘zaxga eltadi. Kishi toki yolg‘on gapirar ekan, Alloh huzurida «kazzob»(yolg'onchi),- deb yozib qo‘yiladi". Faqat bir tomonni eshitib, boshqa tommoni tushunmay turib, bilib-bilmay yomon gapirish, tuxmat qilish esa eng katta gunoxdir. Ali roziallohu anhu "UMMATNING ENG ADOLATLI QOZI(HUKM CHIQARUVCHI)SI", - deb nom olishlariga sabab shuki: U kishi hech qachon ikkala tomonni ham eshitmasdan turib jazo belgilamaganlar. Ikkinchi inson nma deyishini eshitib, uning xolatini o'rganib chiqib keyin u haqida bir narsa deganlar. Chunki u kishi juda yaxshi bilganlar agar bir inson bilmasdan tuxmat qilib, yolg'on gapirib qo'ysalar qiyomatda o'sha nanda rozi bo'maguncha jannatga kirmasliklarini ! Payg'ambarimiz sollallohu alayhi va sallam bir banda ikkinchi bandadan haqli tarzda rozi bo'lmasa, o'sha banda rozi bo'lmaguncha jannatga kirmaydi degam mazmunda hadis aytganlar. Shunday ekan sizga tuhmat qilganlar bilan bexudaga vaqtizi sarflab, ularga o'zizni oqlab o'tirmang. Bir martta aslida nma bo'lganini ayting, tushunsa tushundi, tushunmasa Allohga soling, o'zi jazosini beradi. Masalan man manga tuxmat qiladiganlarga, mani xolatimni tushunmat turib mam haqimda yolg'on gapirganlarga e'tibor bermayman, yozib ham o'tirmayman, balki shunchaki Allohga havola qilaman. Manga aytgan har bir yolg'oni, tuxmati, so'kinishlari uchun rozi emasman, xa ROZI EMASMAN. Mama shunday deyman xolos. Endi o'ylab ko'ring, o'sha rozi bo'lmagan odamimdan rozi bo'lmagunimcha Jannatga kirmaydi InshaAlloh, bu qanchalik ham og'ir narsa u uchun. Demak mana shunday qilsak yutamiz ekan. Chin qalbdan noto'g'ri ish qilganini bilib, kechirim so'rasagina roziman. Uni o'zimga aytishi shart emas, bilidirishi shart emas, g'oyibona afsus qilib Allohga aytsa yetadi, man roziman.
نمایش همه...
Kanalda ko'rinmay qolsam, tashlab ketarkansizlarda a zargarlarim ?
نمایش همه...
#Ya_Rosulalloh ВИДОЛАШУВ ХУТБАСИ Эй инсонлар! Сўзимни яхшилаб тингланг... Бу йилдан сўнг сизлар билан бу ерда яна кўришиш-кўришмаслигимни билмайман. Эй инсонлар! Бугунингиз қандай ҳам муқаддас кун, бу ойлар қандай ҳам муқаддас ой, бу шаҳар (Макка) қандай ҳам муқаддас бир шаҳар бўлса, Роббингиз билан кўришгунга қадар қонларингиз, молларингиз, обрўларинигиз ҳам айни шаклда муқаддасдир ва бир-бирларингизга ҳаромдир! Эй саҳобаларим! Эртага Роббингизга рўпара бўлиб ва бугунги ҳол ва ҳаракатингиз ҳақида муҳаққақ сўроқ берурсиз. Мендан сўнгра эски залолатларга қайтиб, бир-бирингизнинг бўйнингизга урмангиз!... Эй саҳобаларим! Кимнинг ёнида бир омонат бўлса, уни эгасига берсин. Қарз ўз ўрнига қайтарилиши лозим. Ижарага олинган нарса эгасига қайтарилиши шарт. Xадялар xадялар ила қаршиланур. Бошқаларга кафил бўлганлар, кафолат маъсулиятини ўз зиммасига олган бўлади. Жоҳилият даврига оид судхўрликнинг ҳар қандай кўриниши бекор қилинган бўлиб, оёқларим остидадир. Фақат қарзни қайтариб бериш лозим. Аллоҳнинг амри ила судхўрлик бундан буён ҳаромдир. Жоҳилиятдан қолган қабеҳ одатларнинг барча турлари оёқларим остидадир. Биринчи наҳий қилганим судхўрлик; Абдулмутталибнинг ўғли амаким Аббоснинг фоизидир. Эй саҳобаларим! Жоҳилият давридаги қон даъволари ҳам бекор қилинди. Бекор қилганим илк қон даъвоси Абдулмуттлибнинг набираси Амр ибн Хориснинг қон даъвосидир. Эй саҳобаларим! Бундан буён шайтон шу тупроқларда одамларнинг ўзига топинишидан умидини узди. Лекин топиниш ташқарисидаги амалларингизда ҳам шайтонга эргашишингиз шайтонни мамнун қилади. Эй инсонлар! Ҳаром ойларнинг ўринларини алмаштириб, кечиктириш ҳақиқатан куфрда олға кетишдан бошқа нарса эмас. Кофирлар шундай қилиб залолатга тушадилар ва Аллоҳ ҳаром қилган ойларнинг ҳисобини ёлғондан бир йил ҳаром бир йил ҳалол ҳисоблайдилар. Шундай қилиб Аллоҳнинг ҳаром қилганини ҳалол қилган бўладилар. Замон Аллоҳнинг осмонлар ва ерни яратган кунидан буён айрилгандир. Фақат Каъбага хизмат қилиш ва ҳажга келганларга сув беришлик одатлари боқийдир. Эй инсонлар! Хотинларга яхши муомала қилишингизни ва Аллоҳдан қўрқишингизни тавсия қиламан. Чунки улар амрингиз остидадир. Сиз хотинларни Аллоҳнинг бир омонати ўлароқ олдингиз ва уларнинг номусларини ва иффатларини Аллоҳ олдида сўз берароқ ҳалол этингиз. Яхши билингки, сизларнинг хотинларда ҳақингиз бўлганидек, хотинларнинг ҳам сизларда ҳақлари бор. Эй мўминлар! Сўзимни тингланг. Яхши тушиниб олинг. Батаҳқиқ Роббингиз бирдир. Оталарингиз ҳам биттадир. Аллоҳ ҳузурида энг хайрлигингиз, Аллоҳдан энг кўп қўрққанингиздир. Арабларнинг ажамдан, ажамнинг эса арабдан, оқ ирқлининг қора ирқлидан, қора ирқлининг оқ ирқдан ҳеч қандай устунлиги йўқдир. Устунлик ёлғиз тақводадир. Эй инсонлар! Аллоҳдан қўрқинг, раҳбар қилиб устингизга бурни, қулоғи кесик бир қулни сайлаб қўйса, Аллоҳнинг Китоби ила ҳукм этгани қадар уни тингланг ва унга итоат этинг! Эй инсонлар! Сизга бир омонат қолдираяпман-ки, уни маҳкам ушласангиз йўлингиздан адашмайсиз! У омонат Аллоҳнинг Китоби ва пайғамбарининг суннатидир. Эй мўминлар! Аллоҳдан қўрқинг! Беш вақт намозингизни ўқинг! Рамозон ойидаги рўзаларингизни тутинг! Молларингизнинг закотини беринг! Ўзларингиздан бўлган амр соҳибларига итоат этинг-ки, Роббингизни жаннатига кирурсиз. Эй инсонлар! Ҳаддан ошишликдан сақланинг. Ўтган умматларнинг ҳалокатининг сабаби, динларида ҳаддан ошишлик эди. Ҳаж маносикларини мендан олинг! Бу санадан сўнгра яна сиз билан бу ерда кўришиш-кўришмаслигимни билмайман. Эй инсонлар! Эртага мен хақимда сиздан сўраганларида нима дейсиз? Рисолатни таблиғ этдимми? Илоҳий вазифани адо қилдимми? Бунга бутун асҳоби киром шундай жавоб бердилар: "Албатта, қасам ичамизки сиз Аллоҳнинг хабарини таблиғ этдингиз, вазифани бажардингиз. Бизга тавсия ва насиҳатда бўлдингиз. Ҳаммасига шоҳидлик берамиз!". Пайг'амбаримиз: "Шоҳид бўл Роббим! Шоҳид бўл Роббим! Шоҳид бўл Роббим!". @Qalbim_topsaydi_orom
نمایش همه...
Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг оттирганда уч марта «Аъузу биллаҳис-самийъил алийм минаш шайтонир рожийм» деб туриб, «Ҳашр» сураси охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча саловот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. Ким ўшаларни кеч кирганда айтса, худди ўшандоқ бўлади», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилганлар. Аллоҳ билгувчироқдир. Шарҳ: Уламолар ушбу ҳадиси шарифдаги «тонг оттирган пайтда «Аъузу биллаҳис самийъил алийм, минаш шайтонир рожийм» деб уч марта айтиш бундан сўнг мазкур уч оятни ўқиш борлигини таъкидлаш учун тайин қилинган, деганлар. «Ҳашр» сураси охиридан уч оятни тиловат қилишга берилаётган ваъдалар қуйидагилардан иборат: 1. Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. 2. Улар унга кеч киргунча саловот айтадилар. 3. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. «Ҳашр» сурасининг охирги уч оятида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмларидан бир нечтаси зикр қилинади. Баъзи уламолар «Ўша гўзал исмлар ичида Аллоҳ таолонинг «исми Аъзами» ҳам бор», дейдилар. У исмни зикр қилган кишига эса жуда катта ваъдалар берилганлиги ҳаммага маълум ва машҳур. @Qalbim_topsaydi_orom
نمایش همه...
Bu kanal egasi kanallarida sodiq bo'lgan, anchadan beri kuzatib kelayotgan, manfaat olayotgan, kanal saviyasini yaxshi biladigan a'zolarini "Zargarlarim" derdilar. U kishidan keyin habarlar kamaydi, afsuski a'zolar ham. Zargarlar xali ham bormi kanalda?Anonymous voting
  • Xa, biz bormiz !
  • "Zargarlar" uyoqda tursin, man kanal egasi kim va qanday bo'lganini ham bilmayman !
0 votes
#Foydali Oilada ayolning o'rni. Bugungi #Foydali yo'nalishimizdagi mavzuimiz "Ayolning oiladagi o'rni" bo'ladi InshaAlloh. Demak boshladik... Ayol - bu Alloh tomonidan yaratilgan eng nozik, eng beg'ubor, eng go'zal mavjudotdir. Bularni davom ettirsam yana mana shu "eng"lardan kamida 100 ta so'z bo'ladi. Agar u soliha ayol bo'lsa, unda bu Alloh tomonidan bu dunyoda erkakka berilgan eng yaxshi tuhfa bo'ladi. Bu haqida Payg'ambarimiz sollallohu alayhi va sallam shunday deganlar: "Dunyodagi eng yaxshi "matoh" - bu soliha ayoldir". Ayol kishi aqli bilan emas, yuragi bilan, qalbi bilan o'ylaydi. Erkaklar uchun oddiy tuyulgan narsalarni ular o'zlariga qattiq oladilar. Bu esa ularni ko'ngillari bo'sh va mehribon bo'lganligidandir. Islom dini - er kishilarga butun dunyodagi ayollarga hurmat bilan muomala qilishlikni, ularga ozor bermaslikni buyuradi. Begona ayollarga shunday qilish kerak bo'lsa, unda o'zining mahram va haloli bo'lgan soliha ayoliga dunyolarni olib bersa ham kam. Ayollarini e'zozlash, ularni himoya qilish va dinlarini go'zal tarzda o'rgatish har bir musulmon erning burchidir. Payg'ambarimiz sollallohu alayhi va sallam shunday deganlar: "Odamlardan iymoni eng mukammallari - xulqlari go'zal bo'lganlaridir, eng yaxshilari esa - ayollariga go'zal muomalada bo'lganlaridir". Bir kishidan bir narsani vaqtinchaga olish - bu omonat deyiladi. Omonatga xiyonat, berilgan omonatni yaxshi saqlamaslik esa, dinimizda eng yomon ko'rilgan amallardandir. Ayol kishini esa erlari Allohdan omonat qilib oladilar, erlarga ayollarni Alloh omonat qilib bergan, Allohni omonatiga zarar, ozor, g'ubor yetkazgan er, Allohning omonatiga xiyonat qilgan bo'ladi. Bu haqida Payg'ambarimiz sollallohu alayhi va sallam shunday deganlar: "Ayollar borasida Allohdan qo'rqinglar, chunki sizlar ularni Allohni omonati bilan oldingiz va ularni o'zingizga Allohni so'zi bilan halol qildingiz". Ayollar aqllari bilan emas, yuraklari bilan o'ylaganlari tufayli, ba'zida xato-kamchilikka yo'l qo'yishlari mumkin, balki ba'zida erlariga gap qaytarib qo'yishlari mumkin, chunki ular "qiyshiq qovurg'a"dan yaralganlar. Erlar shu paytda uchqunni alangaga aylantirmasdan, ayollariga chiroyli tarzda, xushmuomalalik bilan, go'zal odob bilan tushintirishlari, o'rgatishlari kerak. Qattiq gapirib, nozik ko'ngillarini sindirib, ularga ozor berishdan extiyot bo'lish kerak. Payg'ambarimiz sollallohu alayhi va sallam hech qachon ayollariga qattiq gapirmaganlar, ularni urmaganlar, ibrat olishimiz kerak. Ayollar ham inson, ular yaxshi gapni hech qanday qiyinchiliksiz tushinishadi. Bu haqida Payg'ambarimiz sollallohu alayhi va sallam shunday deganlar: "Kim Allohga va qiyomat kuniga iymon keltirgan bo'lsa qo'shnisiga ozor bermasin va ayollariga yaxshilik bilan yaxshilikni o'rgatsin, chunki ayol "qovurg'a"ning eng qiyshiq yeridan yaralgan, ularni(kuch bilan) to'g'irlayman deb sindirib qo'yasizlar, tashlab qo'ysangiz qiyshiqligicha qoladi,(shuning uchun) ularga yaxshilikni(go'zal tarzda)o'rgating". Ayol kishi eri uchun borini beradi, eri uchun xomilador bo'ladi, xomila davridagi qiyinchiliklarga, to'lg'oq mashaqqatlariga chidaydi. Bu davrda go'zalligidan, qaddi-qomatidan, uzun sochlaridan ma'lum miqdorda ayriladi, chunki qorindagi farzand onadan ozuqa oladi. Alloh taqdir qilgan ajali yetguncha har kuni oilasi uchun ovqat qiladi, uylarni yig'ishtiradi, bollariga qaraydi. Tinmay eri va oilasi xizmatida bo'ladi. Endi esa ochiq qolgan bittagina savol qoldi: "Onalar(ayollar) inson ko'rinishidagi farishtamilar, yoki farishta ko'rinishidagi inson?" ©Muallif o'zim(o'g'il bola) @Qalbim_topsaydi_orom
نمایش همه...

#Foydali Oilada erning o'rni. "Oilada ayolning o'rni" mavzusidan keyin, "Oilada erning o'rni"ni ham aytib o'tish kerak. Demak boshladik... Rafiqa uchun eridan yaqinroq, halolroq, itoatga munosibroq inson yo'q. Har bir ayolning burchi - bu erini rozi qilishlikdir. Ayolning eri - bu u uchun Jannat kalitidir. Payg'ambarimiz sollallohu alayhi va sallam shunday mazmunda bir hadis aytganlar: "Ayoldan eri rozi bo'lmasa, u ayol butun umrini sajdaga bosh qo'yib, tinmay ibodatta o'tkazsa ham, Jannatga kirolmaydi". Va yana shu hadisning aksi o'laroq shunday deganlarki: "Agar ayol avratini saqlasa, namozini o'qisa, ro'za tutsa va albatta erini rozi qilsa Jannatni istagan eshigidan kiradi". Oilada erkakning gapi-gap bo'lishi kerak. Erkak ayoldan ustun qilib yaratilgan bu Alloh qilgan qonundir. Alloh bu haqida Niso surasining 34-oyatida shunday deydi: "Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар". Soliha, jannati ayol eri chaqirganda "Labbay", deb tezda boradigan, eri biror bir narsa desa "Xo'p bo'ladi", deydigan, eri unga biror xatosini aytsa "Uzur, kechiring", deydigan ayoldir. Payg'ambarimiz sollallohu alayhi va sallam shunday deganlar: "Ey ayollar, agar eringiz sizni chaqirsa, hamma ishingizni tashlab tezda boring, hattoki tandirda non yopib turgan bo'lsangiz ham". "Tandirda non yopib turgan bo'lsangiz ham", deganlari sababi - tandirdagi non ozgina e'tiborsiz qoldirilsa kuyib ketarkan, shuning uchun "non kuysa-kuysin, lekin eringizni gapi yerda qolmasin", degan mazmunda shunday deganlar. Ayol kishi hech qachon eriga gap qaytarmasligi kerak, o'zini oqlamasligi kerak, bitta gapdan qolishi kerak, agar unday qilmasa nafaqat erini o'zidan sovutgan bo'ladi, balki oxiratini ham kuydirgan bo'ladi. Bu haqida Payg'ambarimiz sollallohu alayhi va sallam shunday deydilar: "Birorta ayol hattoki erini orqasidan unga qovog'ini solsa, butun umri davomida qilgan savobli amallari yo'q bo'lib ketadi". Orqasidan, ko'rmay turganda solinga qovoq shunaqa bo'lsa, unda erini ko'ziga tik boqib baqir-chaqir qilgan ayolga nima bo'lishini o'zingiz o'ylab ko'rishingiz mumkin. Erkak kishiga - eridan arazlab 5-6 soat gapirmay yuradigan "aqilli" xotinlar emas, "ahmoq" bo'lsa ham 10-15 daqiqadan keyin jilmayib kelib "choy ichasizmi" deydigan xotinlar yoqadi. Er, xotini uchun sajdagox kabidir. "Endi juda oshirib yubordiz", - deb turgan solihalarimiz uchun shunday bir gap aytamanki, u gapni eshitsangiz erni qay darajada xotini uchun ulug'ligini yana bir bor tushunib yetasiz. O'sha gap mening gapim emas balki habibimiz Muhammad sollallohu alayhi va sallamning gaplari, u kishi shunday deganlar: "Ey odamlar, agar dunyoda Allohdan boshqa narsaga sajda qilish mumkin bo'lganda, men ayollarga erlaringizga sajda qilinglar, degan bo'lardim". Hurmatli qizlar, bu gaplarni o'zim o'g'il bola bo'lganim uchun aytmadim. Sezgan bo'lsangiz har bir gapimni dalillar bilan keltirdim. "Erni shoxi bormi", - deydigan qizlarimiz ham bor afsus. Yo'q, erni shoxi yo'q, farq shundaki Alloh erni ustun qilib yaratgan, bu Allohning xohishi. Birinchi bo'lib erkakni yaratdi, hamma Payg'ambarlar erkaklardirlar. Lekin kanalimizda unaqa deydiganlar yo'q InshaAlloh. Soliha qizlarimiz erni darajasini juda yaxshi bilishadi. Lekin bitta narsani unutmang solihalar: "Erkak qanchalik kuchli va ustun bo'lmasin, sizning go'zalligingiz, iffatingiz, odobingiz, xulqingiz oldida ojizdir. Sizlar esa ojiza emas, balki mo'jizasizlar". Alloh hammalarimizga solih/soliha juftlar ato etsin. ©Muallif o'zim(o'g'il bola) @Qalbim_topsaydi_orom
نمایش همه...

یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.