cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ЮРИСТ БЛОГЕР/ РАСМИЙ БЛОГ

✅Бизнинг каналимизда сиз учун кизикарли булган саволларга жавоб берилади ва Узбекистондаги барча расмий хабарлар узатиб борилади ⛔каналимизда реклама берилмайди ⛔норасмий хабар елон килимайди 👨‍💻Савол юбориш учун: @Yurispuncher

نمایش بیشتر
کشور مشخص نشده استزبان مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
پست‌های تبلیغاتی
179
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

❗️Аёл киши хам алимент тўлайдими ? 📩 Савол; Мен турмуш ўртоғим билан ажралишганман ва ҳозирда чет элга ишлаш учун келганман. Икки нафар вояга етмаган фарзандимиз турмуш ўртоғимда қолган. Яқинда тушмуш ўртоғим мени алиментга берибди. Аёл кишини хам алиментга берса бўладими. Мен энди алимент тўлашим керакми ? 📤 Жавоб; Оила кодексининг 97-моддасида, вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенг эканлиги кўрсатилган. Шунга кўра, агар вояга етмаган фарзандларингиз турмуш ўртоғингизни қарамоғида бўлса, демак Сиз уларга алимент беришга мажбурсиз. ⚡️ Буни энди эшитаётганлар ҳайрон бўлманглар. Бу норма қонунчилигимизда янгилик эмас. Фақат бизда аксарият ҳолларда ажралишган оилаларнинг вояга етмаган болалари онаси билан бўлганлиги сабабли болаларнинг оталари алимент тўлашади. Каналга уланиш👇 @yurist_bloger1
نمایش همه...
❗️❗️❗️( Камида 5 йиллик иш стажига эга Ўзбекистон аёллари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади ) 🟢 Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда юқоридаги каби маълумот кенг тарқалмоқда. ❗️ХОШ БУ ХАБАР ТЎҒРИМИ ? ✅ Бу маълумот қисман тўғри. Сабаби камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлар учун олий таълим муассасаларига киришда алоҳида 500 талик квота ажратилган. Лекин тарқалган хабарда "Ўзбекистон аёллари учун" деб нотўғри маълумот берилмоқда. Тўғри имтиёз ўзимизни аёлларга берилган аммо "Ўзбекистон аёллари учун" деганда барча аёллар кўз олдингизга келади. Ажратилган квота эса 500 та холос. Ўзбекистонда 500 та аёл яшамайди демак имтиёз барча учун эмас. ✅ Расмдаги сарлавҳани яна битта нотўғри жойи "Имтиҳонсиз қабул қилинади" деган жойи. Бу хам нготўғри. Квота 500 та бўлганидан кейин алббатта у ерда танлов бўлади. Танлов бўлмаса, имтиҳон бўлмаса 500 та талабгор номзодларни ичидан қандай ажратиб олинади. ✅ Кимлардир буни хали имзоланмаган қарор лоиҳаси холос деябди лекин, аслида бу хабар бугун чиққан маълумот эмас. Тўғри хозирда бу масалада Вазирлар Маҳкамасининг қарор лоиҳаси халқ муҳокамасига қўйилган бироқ, бундан олдин Президентнинг 07.03.2022 йил кунги ПФ–87-сон фармонида бу нарса аниқ-тиниқ қилиб кўрсатиб кетилган. Айнан ўша фармонниг ижросини таъминлашга қаратилган Ҳукумат қарори хозир лоиҳа бўлиб турибди. Муҳокамага қўйилган лоиҳанинг тақдири нима бўлишидан қатъий назар бу масала бўйича Фармон бор. Нима бўлгандаям фармонда кўрсатилган нарса бўлади. ✅ Юқоридаги Президент фармони бўйича нима бўлади, қандай бўлади ва қачон бўлади каби саволларга жавоб сифатида биз каналимиз орқали бундан бир ойлар чамаси олдин маълумот жойлаган эдик. Канални кузатиб боринг ва биз ўша маълумотни қайта каналга жойлаймиз.. Каналга уланиш 👇 @yurist_bloger1
نمایش همه...
⚡️⚡️⚡️ ЭСКИ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАЛАРИНИ АЛМАШТИРИШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ. 📃 Ҳукумат 12.04.2022 йил кунги 178-сон қарори билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди ➖ Киритилган ўзгаришга кўра, эски "Права"ларни янгилаш ва автомашинани рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни алмаштириш муддати БИР ЙИЛГА узайтирилди. ❗️Яъни; 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача; ✅2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача; ✅2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача; ✅2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача. 👉 Олдинги қоида бўйича юқоридаги муддатлар худди шу саналарда фақат 2023 эмас 2022 йил этиб белгиланган эди. Лекин яхши иш бўлибди. Ўзимни хам алмаштиришга вақтим бўлмаётган эди)) Каналга уланиш👇 @yurist_bloger1
نمایش همه...
⚡️⚡️⚡️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР ПУЛИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ ҚАНЧА. 📃 Президентнинг 11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра, ❗️ Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: 🟢 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун, 🟢 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун; 🟢 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча; 🟢 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун; ❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм. ✏️ Масалан оилада 4 нафар бола бўлса ва уларнинг бир нафари 3 ёшга тўлмаган бўлса юқоридаги тартиб бўйича тўрт нафар болага бир ойда 675 000 сўм пул тўланади. Яъни; 👉 ( 325 000 + 150 000 + 100 000 + 100 000 = 675 000 ) Каналга уланиш 👇 @yurist_bloger1
نمایش همه...
⚡️⚡️⚡️ПЕДАГОГЛАР БИР ҲАФТАДА НЕЧА СОАТ ИШЛАШИ КЕРАК. 📩 САВОЛ; Қонунчилик бўйича педагог ҳодимлар учун иш вақти ҳафтасига қанча бўлиши керак ? 📤 ЖАВОБ; Меҳнат кодексининг 118-моддасига кўра, юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун ( Педагоглар шу тоифага киритилади ) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. ✅ Кодекс нормативлик ҳусусиятига кўра Қонун хисобланади. Қонун эса ҳар қандай вазирликнинг буйруқ ва қарорларидан, ҳар қандай раҳбарнинг норасмий кўрсатма ва топшириқларидан устун туради. Шунинг учун иш вақтингиз тугаганидан кейин бемалол уйингизга қайтишингиз мумкин. Бирорта раҳбарга Қонунда белгиланган иш вақти режимини бузиб ҳодимни асоссиз ишда ушлаб туриши учун ваколат берилмаган. ✏️ Шунинг учун кимдир иш вақтингиз тугаганидан кейин Фалончихон, дарсингиз тугаган бўлса хамма гулларга сув куйиб чиқиб деса индамай сув куйиб юравермаслик керак. Сизга ойлик гулга сув куйганингиз учун тўланмайди.. Каналга уланиш 👇 @yurist_bloger1
نمایش همه...
01:40
Video unavailableShow in Telegram
1 iyun kuni munosabati bilan barcha bolalar uchun 200 ming so‘mdan tarqatilishi to‘g‘risidagi xabarlar rad etildi Pensiya jamg‘armasi direktori Abdulaziz Haydarov ham ijtimoiy tarmoqlarda barcha fuqarolarga 200 ming so‘mdan pul tarqatilayotgani haqida tarqalgan yolg‘on xabarlarga ishonmaslikka chaqirdi. @yurist_bloger1
نمایش همه...
3.mp49.01 MB
⚡️⚡️⚡️ БОЛАНИ ТУҒИЛГАНЛИК ГУВОҲНОМАСИДАГИ ХАТОЛИКНИ ТЎҒРИЛАТИШ УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНАДИМИ. 📩 САВОЛ; Фарзандимни туғилганлик тўғрисидаги гувохномасига ФИО нотўғри ёзиб қўйилган бўлса уни тўғрилатиш учун мен давлат божи тўлашим керакми ? 📤 ЖАВОБ; Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йил кунги "Давлат божи тўғрисида" ги қоунуни 12-моддасига асасан, жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. ✅ Демак сиз фарзандингизни туғилганлик гувоҳномасида ФИО даги хатоликларни тўғрилатиш учун бож тўламайсиз. ✏️ Сиздан ўттиз минг сўм бўлади деса индамай тўлаб келаверманг яна )) Каналга уланиш 👇 @yurist_bloger1
نمایش همه...
⚡️⚡️⚡️ОНАГА ТЎЛАНАДИГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРИ ҚАНЧА. 📩САВОЛ; Мен оилам билан ажралишганман. Ҳозирда турмуш ўртоғим бир нафар 1 ёшли фарзандимнинг таъминоти учун алимент тўлайди. Мен фарзандим 3 ёшга тўлгунига қадар ўзимни таъминотим учун хам ундан алимент талаб қилсам турмуш ўртоғим менга бир ойда қанча алимент тўлаши керак ? 📤ЖАВОБ; Оила кодексининг 118-моддаси никоҳдан ажралганидан кейин собиқ эр-хотиннинг таъминот олиш ҳуқуқи деб номланиб, ушбу моддада етарли маблағга эга бўлган собиқ эрдан собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида алимент талаб қилиш ҳуқуқи борлиги белгиланган. Мазкур кодекснинг 119-моддаси эса эр ёки хотиндан суд тартибида ундириладиган алимент миқдори деб номланиб, ушбу моддада бундай алимент ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши, бироқ бу сумма қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (822 000 сўм) нинг 11,75 фоизи (96 585 сўм)дан кам бўлмаслиги лозим.лиги кўрсатилган. 🟢 Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилинса, сиз турмуш ўртоғингиздан фарзандингиз 3 ёшга тўлгунига қадар ўзингизни таъминотингиз учун алимент талаб қилишингиз мумкин. Бу алиментнинг миқдори ишни кўриб чиқадиган суд томонидан турмуш ўртоғингизни моддий шароитидан келиб чиқиб белгиланади. Белгиланадиган алиментнинг энг кам миқдори эса 96 585 сўмдан кам бўлмайди лекин ундан кўп бўлиши мумкин. Каналга уланиш 👇 @yurist_bloger1
نمایش همه...
⚡️⚡️⚡️ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛИШИ ТЎХТАТИЛАДИ. 📩 САВОЛ; Бола пули олиб келаётган оилага қандай ҳолларда пул берилиши тўхтатилиши мумкин ? 📤 ЖАВОБ; Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ижтимоий нафақалар тўланиши қуйидаги ҳолларда: ✅ Тайинланган муддати тугаганда; ✅ Нафақа олувчининг ушбу нафақани берилишини тўхтатишни сўраб ёзган аризасига кўра; (Хали бирормарта бўлмаган бўлса керак бунақаси) ✅ Оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида; ✅ «Ягона реестр» АТдаги техник носозликлар сабабли оилага нафақа нотўғри тайинланган бўлса; ✅ Ариза берувчи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда тўхтатилади. 👉 Ортиқча тўловлар аниқланганда эса нафақа тўланиши вақтинча тўхтатилади. Каналга уланиш 👇 @yurist_bloger1
نمایش همه...
⚡️⚡️⚡️ ҲОДИМ ИШДАН БЎШАТИЛГАНИДА УНГА ТЎЛАНАДИГАН КОМПЕНСАЦИЯ. 📩 САВОЛ; Ҳодимни меҳнат шартномаси уни штати қисқарганлиги сабабли бекор бўлганида неча ой давомида иш ҳақи сақланиб қолиши керак ? 📤 ЖАВОБ; Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (М.К 100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли бекор бўлганида ҳодимни ИККИ ОЙ давомида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади. ✅ Меҳнат кодексининг 67-моддасига кўра, агар юқоридаги сабабга кўра ишидан айрилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ЎТТИЗ КАЛЕНДАРЬ КУН мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар. ❗️Қисқа қилиб айтганда сокрашенияга тушиб ишдан бўшатилганингиздан кейин бир ой ичида Меҳнат биржасига мурожаат қилиб ишсизлик ройҳатига олинсангиз учинчи ой ҳам ойлигингизни оласиз, мурожаат қилмасангиз икки ой оласиз. Каналга уланиш 👇 @yurist_bloger1
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.