cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Usmon ibn Affon jome masjidi

🔸Жиззах вилояти 🔸Даштобод шаҳар 🔸"Усмон ибн Аффон" жомеъ масжиди диний маърифий расмий канали. (Телеграм канални админ юритади).

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 764
مشترکین
+124 ساعت
-77 روز
-3630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Soliha ayol - dinning yarmidir. Sadoqatli va iffatli ayollar doimo yaxshi muomalaga munosib. @wwwUsmon_ibn_Affon
نمایش همه...
12👍 5
#Хадис_ Пайгамбаримиз алайхиссалом ўз дуоларида қуйидагича дуо килар эдилар: Яьни: "Ё Аллоҳ, сендан сени севишни ва сени севадиганларни севишни хамда сени севгингга яқинлаштирувчи амални севишни сўрайман" (Имом Термизий ривоятлари). @wwwUsmon_ibn_Affon
نمایش همه...
👍 31 7
#Ҳадис_ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бировга унинг обрўсидами ѐки бошқа нарсадами озгина зулм қилган бўлса ҳам бугун - динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолмасдан аввал ундан розилик сўраб олсин. Агар унинг солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорича олинади. Агар унинг савоблари бўлмаса, соҳибининг гуноҳларидан олиб, унга юкланади», дедилар». ✍(Имом Бухорий ривоят қилган) 📝Шарҳ: 🔷 Бирорта золим ўзининг заррача зулмига жазо олмай қолмайди. Агар у бу дунѐда жазодан қочиб қутулган бўлса ҳам, у дунѐда қочиб қутула олмайди. 🔶 Золимдан олинадиган ўчнинг энг оддийи - қиѐматда унинг савобини мазлумга ѐки мазлумнинг гуноҳини унга олиб бериш билан бўлади. 🔷 Шунинг учун бу дунѐда ҳар қанча кичик зулмни ҳам оз санамасдан мазлумдан ўз ҳаққини ҳалол қилишни сўраб олиш зарур. Бўлмаса, охиратда қийин бўлади. Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар: 🔶Бировга унинг обрўсидами ѐки бошқа нарсадами, озгина бўлса ҳам, зулм қилиш мумкин эмаслиги. 🔷 Ким бировга зулм қилган бўлса, ўлимидан аввал ундан розилик сўраб олиши зарурлиги. 🔶 Агар бировга зулм қилган одамнинг солиҳ амали бўлса, қиѐматда ундан қилган зулми миқдорича олиниши. 🔷 Агар бировга зулм қилган одамнинг савоблари етмаса, қиѐматда соҳибининг гуноҳларидан олиб унга юкланиши. @wwwUsmon_ibn_Affon
نمایش همه...
17👍 11😢 2
Repost from Ma'rifatli Tv
01:33
Video unavailableShow in Telegram
Ayollar bezagi qanaqa bo’ladi! Abrorjon domla ma’ruzasi Ma'rifatli Tv - maʼrifat sari bir qadam Ⓜ️anba: @MarifatliTv You Tube manzilimiz 👇👇👇👇👇👇👇 https://youtube.com/channel/UCqdhls5X4Ky2RADG75GvJCw •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Azizlar, bizni YouTube | Instagram kanallarimizda kuzating ✅
نمایش همه...
👍 24🔥 1
#Хадис_ Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амалларнинг энг афзали Аллоҳ учун муҳаббат қилмоқ ва Аллоҳ учун ѐмон кўрмоқдир», дедилар». ✍(Абу Довуд ривоят қилган). 📝 Шарҳ: 📌Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган мақомга эришган банда Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилган роббоний бандалар қаторидан жой олган бўлади. 📌 Чунки бундоқ киши ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам четга қўйиб, фақат Аллоҳ таоло учун яшайдиган ҳолга ўтган бўлади @wwwUsmon_ibn_Affon
نمایش همه...
👍 21 5
Photo unavailableShow in Telegram
في امان الله Fiamanillah.🤚 Kanaldan chiqib ketayotganlardan hafamasmizFaqatgina yonimda turganlardan bundan mustasno
نمایش همه...
👍 59 9😁 2🔥 1👏 1
Har bir jon, bir jasadga mehmon.                                  © Yunus Emro Hayotingni yaxshilashni hozirdan boshla. @wwwUsmon_ibn_Affon
نمایش همه...
👍 41🔥 3🥰 3 1
#Ҳадис_ Абу  Зарр розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади: «Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: «Аллоҳ  қиёмат  куни  учтага  гапирмайди:  берган  ҳар бир  нарсасини  миннат  қиладиган  миннатчига,  савдо молини  ёлғон  қасам  билан  ўтказувчига  ва  изорини судраб юрувчига»,  дедилар». ✍(Бешовларидан  фақат  Бухорий ривоят  қилмаган). Шарҳ:  Аллоҳ   таоло   қиёмат   куни   бирор   бандага гапирмай   қўйиши  ўша  банда  учун  энг  улкан  азобдир. Бундоқ  ноқулай  ҳолатга  тушувчилар  ичида  ушбу  ҳадиси шарифда  зикрлари  келаётган  уч  тоифа  одамлар  ҳам  бор экан: 1.  «…берган  ҳар  бир  нарсасини  миннат  қиладиган миннатчи». Миннатчилик   Исломда   қаттиқ   қораланишини   жуда яхши   биламиз.   Бу  ҳақда  авваллари  ҳам  кўп  гапириб ўтилган. 2.  «савдо молини  ёлғон  қасам  билан  ўтказувчи» Бундоқ  кишилар  харидорга,  ижарачига  ва  бошқа  турли йўллар  билан  улардан  бирор  нарса  оладиган  кишиларга  ўз молларини  ўтказиш  учун  ёлғондан  қасам  ичадилар. Бу масала  савдо китобида  керагича  баён  қилинган. 3.  «изорини  судраб юрувчи» Кийимини  ерга  судраб  юрувчи  одам  ҳам  олдинги  икки турдаги   гуноҳларни   қилганлар   билан   бир   қаторга қўйилмоқда.   Шунинг   ўзи   ҳам,   бу   масалага   алоҳида эътибор  бермоқ  лозимлигини  кўрсатади. @wwwUsmon_ibn_Affon
نمایش همه...
👍 35😢 2
#Ҳадис_ Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан ичимлик ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар".  ✍(Cунани Абу Довуд ривояти). 📝Шарҳ ✅Уламоларимиз бундай идишда бир неча зарарлар борлиги учун ҳам “ундан истеъмол қилиш дуруст эмас” дейишган. 1 -сувдаги барча кирликлалар(микроб) учган жойга ёпишиб олади. 2 -сув ичмоқчи бўлган одамни табиатини бироз хира қилади.  3 -чанқаган одам шошиб ўша жойдан ичиб олади.  4 -учуқлик идиш айбли ҳисобланиб, ҳар бир айбли нарсада барака бўлмайди.  Солиҳ салафларимиз айбли нарсани сотиб олаётган кишини кўриб, “Бундай қилмагин. Аллоҳ ҳар бир айбли нарсадан баракани олиб қўйганини билмайсанми” деган эканлар. 5 -учуқли идиш шошилган кишини жароҳатлаб қўйиши мумкин. @wwwUsmon_ibn_Affon
نمایش همه...
👍 26 2
#Ҳолис_Эслатма Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривояти қилинади Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салам "Икки ҳолатда дуо раъд қилинмайди азон пайтда ва ёмғир ёқанда" дедилар. Аль Хоким "Ал мустадрок" № 2534, ат Табароний "Ал мужамул кабир" № 5756 келтиришган.   Саҳиҳул жомий № 3078 да Ҳадис саҳиҳ дейилган. Имом аш Шофий рохимахуллох "Мен кўпчиликдан эслаб қолганман Ёмғир пайтида ва Намозга чақирув пайтдаги дуо раъд қилинмайди дейишганини" дедилар. "ал Умм" 2/552. @wwwUsmon_ibn_Affon
نمایش همه...
👍 30