♡💞 Dengiz_Ifori♡💞
رفتن به کانال در Telegram
Bismillah 03.03.2023 Welcome to my little world 💞 I wish heaven 💞 Inshaallah 2000😍🤲 You can find everthhing onthis Channel 🖇rek : Empty _World2811
نمایش بیشتر230
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-27 روز
-2630 روز
آرشیو پست ها
#rashk..
Саҳобалардан Саъд ибн Убода رضي الله عنه уйланганда келинни миндириб келинган нор туяни «Хотиним ўтирган туяга бошқа бирор (бегона) эркак ўтирмасин», деб дарҳол ўша туяни сўйиб ташлаган экан.!
Абу Ҳанифанинг қуйидаги сўзларига қулоқ тутинг: "Агар аёл ўтирган жойидан туриб кетса, то ўрни совумагунча у жойга ўтирманг.!
• УМАРНИНГ РАШКИ •
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Расулуллоҳ алаҳис салом шундай дедилар:
– Тушимда жаннатни кўрдим. Бир аёл кўркам ва улуғвор бир қаср ҳовлисида ўзига оро бериб турарди.
Мен фаришталардан:
- Бу қаср кимники? -, деб сўрадим. Улар:
- Умар ибн Хаттобники -, дейишди.
Шунда мен Умарнинг ниҳоятда рашкли эканлигини эслаб, қасрдан нари кетдим.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша мажлисда эди. Расулуллоҳ соллалоҳу алаҳи васалламнинг бу гапларини эшитиб, тўлқинланиб кетганидан ҳўнграб йиғлаб юборди ва йиғи аралаш шундай деди:
– Ё Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, келиб-келиб сиздан рашк қилармидим?!
• Бухорий ривояти.
Ёдингдами, сен туғилган он..
Ҳамма хандон эди, сен эса гирён.
Энди шундай яшагинки, кетар чоғингда..
Ҳамма гирён қолсин, сен кетгил хандон!
Балки жаннат ҳури сизни кутаётгандир
Абу Сулаймон Дороний айтадилар:
Бир кеча туш кўрсам, бир ҳур келди.
― Нега ётурсан? Магар мен сенга керак бўлмайманми? Беш юз йилдирки, жаннат ичида мени сен учун безайдилар. Сен эса, ухлайсан, деди.
Уйғондим. Йиғладим.
Таҳорат олиб, кечаси тонгга қадар намоз ўқидим. Қуёш чиққунича яна уйқу босди. Тушимда яна ўша ҳур келибди, аввалгидан ҳам гўзаллашган, юзининг нури - зиёси янада янада ортган эди.
Сўрадимки:
―Жамолингнинг нури яна ортибди, бу недандир?
Ҳур айтди:
― Кўп йиғладинг, кўзларинг ёшини олиб, менинг юзимга сурдилар. Бу гўзаллигим шундандир..
Имом Шофеий айтадилар: "Жаннат аҳли жаннатга кирганда, ўзлари билан дунёда яхшилик узра яшаб ўтган дўстларини топмайдилар. Шунда улар Роббул-иззага: "Эй Парвардигор, бизнинг дўстларимиз бўларди. Улар биз билан намоз ўқишарди, биз билан рўза тутишарди. Биз уларни жаннатда кўрмаяпмиз", дейишади. Аллоҳ жалла ва ало уларга айтади: "Дўзахга боринглар ва қалбида заррача иймони борларни чиқариб олинглар!"
Дўзах аҳли уларнинг бу ердан чиқишлари сабабини сўрайдилар. Улар дўстларининг шафоат қилганларини айтадилар ва Аллоҳнинг бундай деб огоҳлантирганини эслатадилар: "Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ. Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ", дерлар" (Шуаро сураси, 100-101-оятлар).
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мўмин дўстларни кўпайтиринг. Чунки уларнинг қиёматда шафоатлари бўлади".
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар жаннатда мени ораларингда кўрмасанглар, мен ҳақимда сўранглар. "Эй Аллоҳ, фалончи банданг Сени бизга эслатарди", денглар дедилар-да, йиғлаб юбордилар.
Аллоҳ уларни кенг раҳматига дохил қилсин!
Repost from ©️أبو صفية..

ЧИНАКАМ МУҲАББАТ
Бахтиёр бўлай десангиз, Аллоҳга суюкли банда бўлинг. Бахтиёрлар ичра энг бахтли киши Аллоҳга суюкли бўлишни ўзига олий мақсад ва энг баланд чўққи деб билган зотлардир. Аллоҳ таолонинг мана бу сўзи қанчалар гўзал! “Уларни Аллоҳ севар ва улар ҳам Уни севарлар”.
Баъзи уламолар айтишича, “улар ҳам Уни севарлар” иборасидаги маънодан кўра “уларни Аллоҳ севар” иборасидаги маъно ҳайратда қолдиради. Зеро, Аллоҳ таоло бандаларни яратди, уларга ризқ берди, валийлик қилди, барча нарсани уларга ато этди ва яна уларни севади. «Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади».
Али ибн Абу Толибнинг (розияллоҳу анҳу) шарафларига бир боқинг. Бундай қадр у зотнинг бошларида зийнат бўлмиш тождир. У киши Аллоҳ ва Расулини (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) севади, Аллоҳ ва Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам у кишини севади!
Бир саҳобий Ихлос сурасини яхши кўрар, уни ҳар ракатда такрорлар, тилидан ҳеч қўймас, юрагини у ила ғамга солар, у ила жўштират эди. У зотга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уни яхши кўришинг, сени жаннатга киритади”, дедилар.
Уламолардан бирининг таржимаи ҳолини ўқиётган чоғимда икки қатор шеър менга жуда маъқул бўлган эди:
Шеър:
Битта Лайлини деб бўлганлар мажнун
Ҳақ ишқидан қандай бўлмасин дилхун?!
«Яҳудийлар ва насронийлар: “Биз Аллоҳнинг ўғиллари ва ҳабибларимиз” дейдилар. Айтинг: “(Ундай бўлса), нега гуноҳларингиз туфайли сизларни азоблайди?».
Мажнунни бир аёл севгиси, Қорунни дунё севгиси, Фиръавнни эса мансаб севгиси ўлдирди. Ҳамза, Жаъфар, Ҳанзала (розияллоҳу анҳум) Аллоҳ ва Расулини (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сева-сева жон беришди. Эй воҳ, бу икки гуруҳ орасидаги фарққа боқинг!
#......
Аёлни эҳтиром қилишинг заифлигингни билдирмайди.
Балки сени эркаклигингни ифода қилади.!