Ақл эгалари учун ибратлар
Ким вафотидан кейин амали тўхтаб қолмаслигини истаса, бас, илм тарқатсин! Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ
نمایش بیشتر235
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-57 روز
-1630 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Муфлис кимлигини биласизларми?» дедилар. Саҳобалар: «Биз муфлис деганда на дирҳами, на матоси бор кимсани тушунамиз», дедилар. Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Умматим ичидаги муфлис шуки, қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келади, аммо бировнинг молини еган, бировни зинода айблаган, бировнинг қонини тўккан, бировни урган бўлади. Шунда унинг ҳасанотларидан унисига ҳам, бунисига ҳам олиб берилади, зиммасидагилар битмай туриб, ҳасанотлари тугаб қолса, уларнинг гуноҳларидан олиниб, бунга юкланади ва кейин дўзахга улоқтирилади», дедилар».
(Муслим, 2581)
Photo unavailableShow in Telegram
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Бу умматим раҳм қилинган умматдир. Охиратда унга азоб бўлмайди. Унинг бу дунёдаги азоби фитналар, зилзилалар ва қатл этилишдир».
📚 Абу Довуд ривояти, Албоний саҳиҳ деган.
Изоҳ: «Охиратда унга азоб бўлмайди» жумласининг маъноси шуки, мусулмонларнинг аксари Аллоҳнинг мағфиратига эришади. Улардан азобланганлари ҳам кофирлар каби азобланмайди.
😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Аксар ислоҳ қилгувчилар қилган ишларининг самарасини ҳаёти мобайнида кўрмасдан (ҳаётдан ўтиб кетгандан кейин) ортидан қолганлар кўриши (фойдаланиши) мумкин. Чунки уларнинг Аллоҳдан оладиган мукофоти охират диёридадир. Бу дунёда эмас.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
#Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
Шайхулислом ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Кимнинг қалби ёришмаётган бўлса, иймон ҳаловати ва ҳидоят нурини тополмаётган бўлса, тавба ва истиғфорни кўпайтираверсин».
("Мажмуъул фатаво", 5/62)
Photo unavailableShow in Telegram
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳнинг ҳузуридаги каромат ҳовлиси бўлмиш жаннатда шундай олий даражалар борки, унга фақат мусибатланган бандалар эришади».
("Жомеул масоил", 3/92)
Photo unavailableShow in Telegram
Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Бидъат қилувчисининг нияти яхши бўлсада ёмондир. Бидъатни (нг ҳаромлигини) билиб туриб қилса, гарчи нияти яхши бўлсада, гуноҳкор бўлади».
("Қовлул муфид", 1/390)
(وَإِذَا حُيِّيتُم بِتَحِيَّةٖ فَحَيُّواْ بِأَحۡسَنَ مِنۡهَآ أَوۡ رُدُّوهَآۗ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٍ حَسِيبًا)
«Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчи зотдир».
(Нисо сураси: 86)
────────────
Исломдаги саломлашиш энг гўзал ва энг маъноли саломлашишдир. Исломда танигангаю танимаганга салом бериш суннатдир. Саломга алик олиш эса, вожибдир.
یک طرح متفاوت انتخاب کنید
طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.