cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

POLVON TOʻRA. UZ🕋🕋

viloyati boka tumani polvon.tora jome masjidi rasmiy kanali @polvontoramasjidi. t.me/polvontoramasjidi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 295
مشترکین
-1624 ساعت
-9367 روز
-94730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

🗣 МАСЪУЛИЯТ ОСТОНАСИ ВА ДИН ХИЗМАТИДАГИ УЛАМО ЭҲТИРОМИ 😄Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 47-битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар, отинойилар, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этди... 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга хам улашинг, Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг: 👇👇👇 https://t.me/RAVOT_JOME_MASJID
نمایش همه...
01:59
Video unavailableShow in Telegram
🎙Энг яхши садақа ва садақалардан хам кўп савоб ҳақида. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
❤‍🔥 3🎉 1🤩 1🕊 1💯 1👀 1😇 1🤝 1 1
ҲУРФИКРЛИК Ислом динида шахсга ҳурмат бағоят юқори даражага кўтарилганининг бир намунаси ҳурфикрликдир. Ҳолбуки, ҳурфикрлик Ислом динини воқеликда баланд қилиб тургувчи энг муҳим устунлардан бири эрур. Ислом таълимотида ҳурфикрлик икки қисмга бўлинади: биринчиси, ҳақиқат узра намоён бўлган ва ҳар бир шахс учун муҳим фикрлар; иккинчиси эса Ислом дин ва бутун мусулмонлар жамоати учун ҳал қилиниши лозим бўлган ва турли хатарли оқибатлар олдини олиш учун зарур бўлган жамоатчилик фикри. Бунинг натижаси инсонларни тўғри йўлга далолат қилиш ва бахту саодатга эршишлари учун чора-тадбир кўриш бўлади. Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Қай бирингиз мункар ишни кўрса, уни қўли билан тўғриласин. Агар кучи етмаса, тили билан қайтарсин. Агар унга ҳам кучи етмаса, қалби билан (инкор қилсин). Бу эса имон заифлигидир”. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
❤‍🔥 3🎉 1🤩 1🕊 1💯 1👀 1😇 1🤝 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу санади билан ривоят қилинган ҳадислар 97. Яъиш ибн Валид ибн Ҳишом Зубайр ибн Аввомдан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: "Сизга аввалги ўтган умматлар (мубтало бўлган) касаллик: ҳасад ва нафрат ўрмалаб кириб келади. Нафрат – бу қирувчидир. Мен нафрат сочни қиришини – айтаётганим йўқ, у динни қиради (йўқ қилади)". Сўнгра яна дедилар: "Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот номи билан қасамки, то мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизга муҳаббатли бўлмас экансиз, мўмин бўлмайсиз". Кейин яна қўшимча қилиб: "Амал қилсангиз, сизни ўзаро муҳаббатли қиладиган ишнинг хабарини бераймий?" дедилар. "У қандай амал экан, Эй Аллоҳнинг Расули" дейишди. "Саломни орангизда кенг тарқатинг", дедилар. Муснади Кеший китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
نمایش همه...
❤‍🔥 3🎉 1🤩 1🕊 1💯 1👀 1😇 1🤝 1 1
10:12
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #ҳаж_суҳбатлари 🎙7-суҳбат: Маккаи мукаррама фазилати ва унга оид масалалар 01:01 - Бутун мусулмонларнинг қибласи; 03:37 - Масжидул ҳарамда ўқилган намознинг савоби; 05:59 - Меҳмонхонага жойлашиш; 07:07 - Масжидул ҳарамга кириш; 09:04 - Лаббайкаллоҳуммани тўхтатиш вақти. Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
نمایش همه...
👍 5❤‍🔥 4💯 3🙏 2🤝 2 2 1🥰 1🎉 1🤩 1😇 1
04:18
Video unavailableShow in Telegram
🌙Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди: “Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади. Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚠️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз. манба Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
نمایش همه...
👍 5❤‍🔥 4💯 3🙏 2🤝 2 2 1🥰 1🎉 1🤩 1😘 1
“Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди  Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Ҳаж – 2024” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.
Мажлисда Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз сўзлари давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
نمایش همه...
❤‍🔥 4💯 4🙏 2🤝 2 2 1🥰 1🎉 1🤩 1🤗 1😘 1
ИНСОННИНГ КАМБАҒАЛ БЎЛИШИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР: 1) Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик. 2) Ота-онанинг ҳақларига дуо қилмаслик. 3) Ота-онани беҳурмат қилишлик. 4) Ота-онанинг хизматларини қилмаслик. 5) Ота-онанинг дуоларини олмаслик. 6) Ота-онага оқ бўлишлик. 7) Ота-онанинг номини айтиб чақириш. 8) Ота-онани беписанд қилишлик. 9) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик. 10) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик. 11) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) олдидан кесиб ўтишлик. 12) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг олдига тушиб юришлик. 13) Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик. 14) Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик. 15) Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик. 16) Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик. 17) Устознинг дуоларини олмаслик. 18) Олим-уламоларни хўрлашлик. 19) Тонг вақтида ухлашлик. 20) Бебисмиллоҳ таом ейишлик. 21) Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик. 22) Нон ушоқларини оёқ остига ташлашлик. 23) Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик. 24) Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик. 25) Фақирни камситишлик. 26) Ўзгаларни менсимаслик. 27) Уйни супурмай қўйишлик. 28) Бемор, ночор, қийналган инсонларнинг устидан кулишлик. 29) Динимиз шиорлари (Қуръони карим, ҳадиси-шарифлар, Қибла, масжид, уламолар, жойнамоз, тасбеҳ, Рамазон ойи, фазилатлари бисёр улуғ аём кунлари, азон, намоз, таҳорат, Ҳаж, Умра ва бошқалар)га нисбатан ҳақоратомуз муносабат қилишлик. 30) Идиш товоқни тоза тутмаслик. 31) Қўлни ювмасдан таом ейишлик. 32) Тик туриб таом ейишлик. 33) Худо берган неъматларни увол-исроф қилишлик. 34) Ҳар қандай қабристон ва қабристондагиларга нисбатан беҳурматсизлик қилишлик. 35) Намозни қазо қилишлик. 36) Остонада ўтиришликни одат қилишлик. 37) Бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухлашлик. 38) Ялангбош ҳожатхонага киришлик. 39) Ҳожатхонада гаплашишлик. 40) Ношукрлик. 41) Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик. 42) Шомдан кейин ухлашлик. 43) Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик. 44) Бесабрлик. 45) Идиш-товоқни ювмай қолдириш. 46) Бошқаларни айблашлик. 47) Тўмтоқ қалам билан ёзишлик. 48) Синиқ тароқ билан соч тарашлик. 49) Ҳаёсизликдан узоқ бўлмаслик. 50) Юзни этак билан артиш. 51) Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик. 52) Аҳли аёли билан жанжаллашишлик. 53) Ёлғон гапиришлик. 54) Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик. 55) Дангасалик. 56) Гуноҳ амаллар. 57) Зинога аралашишлик. 58) Ҳаёсиз сўзларни истеъмол қилишлик. 59) Тиш билан тирноқ олишлик. 60) Лоқайдлик. 61) Тиланчилик. 62) Рибо (судхўрлик). ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИ ҲАМДА БАРАКАСИ БЎЛМАСЛИГИДА ҲАМ ЭНГ КАТТА САБАБЛАРИ ҲАМ АЙНАН ШУЛАР. Иброҳимжон домла Иномов Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
نمایش همه...
Fitrat.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали. Расмий саҳифаларимиз:

https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун: Тел: 781503344 Вакиллик рақами: Тел: 951771454 Таклифлар учун @fitratuzadminbot

👍 5❤‍🔥 4💯 3🙏 2🤝 2 2 1🥰 1🎉 1🤩 1😘 1
01:38
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #Маъруза КЎЗЛАР ДАҲШАТДАН ҚОТИБ ҚОЛГАН КУН Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
نمایش همه...
👍 5❤‍🔥 4💯 3🙏 2🤝 2 2 1🥰 1🎉 1🤩 1😘 1
00:41
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #намоз #таҳорат 🎙Билмасдан таҳоратсиз намоз ўқиган киши жавобгар бўладими? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 😎 OBUNA BO'LING▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
نمایش همه...
👍 6❤‍🔥 4💯 4🙏 2🤝 2 2 1🥰 1🤩 1🤗 1😘 1