cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Мулла Тохир жоме Масжиди . Хошимов Зиёвиддинхон расмий канали

Оллох розилги

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
219
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-17 روز
-230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

00:35
Video unavailableShow in Telegram
6824058671_An99zx6_hBEqDPDTzObqEeiuJnerXka2UZo_YzD6hZbaIaBhPoL2.mp45.09 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Assalomu аlaykum"YAXYO" Kitoblar dokoniga AJMAL AMBER WOOD Мушки Анбари келди сураганлар учун.luzi shwitsary arginal. Manzil Chelak:Шахардан《《《 Келишда 2~Пешиход   Нармандан》》》Келишда 3~Пешиход.Мулжал Райм ака магазини К,аторида 2~qavat 936654011 YAXYO kitob dokini☎️
نمایش همه...
01:09
Video unavailableShow in Telegram
6824058671_An9NELJlL24U4Ga8s1B8_oaMFusNrHxWAaS4RbTorp1mH1o_eOyx.mp47.98 MB
👍 2
00:27
Video unavailableShow in Telegram
6824058671_An_lxMNBZ6w1lhbgN2m6qbtEX1YLKnKjYzsjv_NXNr4iXyU1kskXTOl.mp41.16 MB
Бир яҳудий мусулмонлар қишлоғининг ёнидан ўтаётиб, ундаги олимларнинг қалбида ислом динига нисбатан шубҳаларни уйғотиб қўйишни хоҳлабди. Қишлоққа етмасдан бир чўпонга дуч келибди. Яҳудий «Кел, ишни шу нодон чўпондан бошлай қол!» дебди, ўзига - ўзи. Чўпонга мусулмон йўловчи қилиб кўрсатибди, ўзини. У билан бир пас ўтиргандан сўнг: - Ҳеч ўйлаб кўрганмисан, биз мусулмонларга Қуръон ёдлаш жуда қийин. У ўттиз пора. Бир - бирига ўхшаш оятларнинг кўплигини айтмайсанми?! Нимага энди биз ўхшаш оятларни олиб ташламаймиз? Ундан нима фойда, сўзлар такрорланган фақат? - деб, маккорона кулиб - кулиб сўзини давом этибди. - Ўхшаш оятларни тушириб қолдирсак, пораларнинг сони камаярди. Сўнг биз уни осонгина ёдлаб, қайтариб юрардик, тўғрими?! - дебди. Унинг гапларини чўпон диққат билан тинглабди. Яҳудий айтадиганини айтиб бўлгандан сўнг, чўпон: - Чиройли, қониқарли гапларни гапирдинг! - дебди. Яҳудий чўпонни қўлга олдим, деб хурсанд бўлиб кетибди. Лекин, чўпон сўзини давом эттириб: - Сенинг жисмингда ҳам фойдасиз, ўхшаш аъзолар бор. Иккита қўл, икки оёқ, икки қулоқ, икки кўз, бурнингнинг икки тешиги? Нимага энди сен, вазнинг енгил бўлиши ва еган овқатларинг ўхшаш аъзоларга эмас, айнан биттасига бориши учун уларни биттадан қолдириб, бошқасини кесиб ташламайсан? Қандай қилиб сен, фойдасиз, такрорланган, бир хил, ўхшаш аъзоларни кўтариб юришдан мамнунсан? - дебди. Шунда яҳудий зудлик билан ўрнидан турибди. Нарсаларини йиғиштирибди. Ғазабдан юзи қорайиб, умиди сўниб, кўнгли чўкиб, келган йўлига қайтибди. «Мени уларнинг оддий қўй боқарларининг фикри ва раддияси оғзимни ёпиб ташлади. Уламоларининг раддиясини қўяверай?» - дебди... ------------------ ҚИРҚ МИЛЛИОН САВОБ ОЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? Бу зикрни ўн марта айтиб, қирқ миллион савоб олиш нақадар осон! Ушбу зикрни ёдлаб олинг! 👉ДУОНИ ЎҚИНГ👇👇 https://t.me/Mulla_tohirjomiymasjidi
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
БАСИРАТ У домлага деди: - Агар Дажжолнинг пешонасига "кофир" деб ёзиб қўйилган бўлса ўйлайманки, унга ҳеч ким эргашмайди. Домла унга деди: - Сигарета қутиси устига "чекиш ўлдиради" деб ёзиб қўйилган. Шундай бўлсада инсонлар уни чекаверишади. Ибрат кўз билан эмас, басират билан! 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/Mulla_tohirjomiymasjidi
نمایش همه...
👍 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✅ 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. • Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?   • Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. • Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. ❓Ашуро қандай кун? • Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: • “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. • Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. • Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар”. (Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. • Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: • “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар. (Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. • Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. • Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: • “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар. (Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ ривояти). • Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: • “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. • Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим”. (Имом Бухорий, Имом Муслим роҳимаҳумаллоҳ ривояти). • Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: • “Ё, Расулуллоҳ! • Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. • Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: • “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. • Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар. (Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. • Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
نمایش همه...
HIJRIY _YANGI YILINGIZ2.mov5.30 KB
«Оятул Курсий»нинг фазли ҳақида келган баъзи ривоятлар: 1. «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади. 2. «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди. 3. «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди. Оятал курсининг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади: “Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким) “Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх) “Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий) “Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва) “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний) “Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.” Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди. Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи) Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз ) “Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадислар қуйида келтирилган: “Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.” “Кимки намоздан сўнг Оятал курси ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.” “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсини ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.” Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятул Курсий», дедилар». Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятул Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар. Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани. Хўжа Али Ромитаний жомеь масжиди имом хатиби: Отабек Раҳимов #ilm 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/Mulla_tohirjomiymasjidi
نمایش همه...
Мулла Тохир жоме Масжиди . Хошимов Зиёвиддинхон расмий канали

Оллох розилги

00:00
Video unavailableShow in Telegram
نمایش همه...
6824058671_An8hXr3qLAXcJcev_VBBSCBphT2PMRp1u4K_2PqpLHSlbG2n_hM1H.mp422.17 MB
00:54
Video unavailableShow in Telegram
6824058671_An9zPlfu7JQiMYwbDkoM9lJNA1r6wWVHrEvUG2ZnXerG8lY6yuLLDbqqaBv.mp46.84 MB
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.