cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

АБДУЛЛОХ ИБН МАСЪУД МАСЖИДИ НОМОЗ ВАКТЛАРИ

Marğilon shaharidagi Abdulloh Ibn Masʼud jome masjidining rasmiy kanali. Admin: @Davlatjon_2601

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
845
مشترکین
-624 ساعت
+87 روز
+3430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#Динимизни_ўрганамиз Ҳожат намози Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа). Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган. 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi
نمایش همه...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Кундалик режангизнинг аввалида Бомдод намозига уйғониш бўлмас экан, кунингизнинг қолган қисмини режалаштиришингизни бир қиймати йўқ. Чунки нажотнинг бошида муваффақиятсизликка учраган бўласиз. 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi
نمایش همه...
👍 2
00:04
Video unavailableShow in Telegram
💕🌸 Бомдод намози учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг файзу барокоти ва рохмати ёғилсин.. 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi
نمایش همه...
giphy.mp44.55 KB
👍 1
مَوَاقِيتُ الصَّلَاةِ Маргилон шаҳар "АБДУЛЛОХ ИБН МАСЪУД``(ХЎЖА-ЭГИЗ) масжидида намоз вақтлари (.15.06.2024 йил.) Шанба" азон вақти: 03:00 Бомдод такбир вақти:04:00 Қуёш 🌞 чиқиш вақти 04:45 Қиём вақти: 12:18 азон вақти: 12:30 Пешин такбир вақти:12:40 азон вақти: 17;30 Аср такбир вақти:17:40 азон вақти: 19:47 Шом такбир вақти:19:49 азон вақти: 21:20 Хуфтон такбир вақти 21:30 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). Yaqinlaringizga ham ulashing 💐💐💐💐💐💐💐💐 Kanalga ulanish uchun 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi
نمایش همه...
👍 2
01:30
Video unavailableShow in Telegram
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУҲ 🤲🏻 Аллоҳим, Тонгимизни ғамлардан ҳоли қилгин..! Илм билан бизни беҳожат этгин... Хилм билан безатгин... Тақво билан мукаррам айла... Офият ила гўзал қилгин...!🤲🏻 🍃 Кунимиз ва умримиз давомида қайси амал учун бизни яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилиб қўйгин.! 🌼 Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма. Сендан сўрарканмиз бизни маҳрум қилма.🤲🏻 🕊 Аллоҳим...! Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла. Эҳсон бердинг, қоим айла. Бизни ва яқинларимизни Жаннату жамолингга мушарраф айла...!🤲🏻 🌺 Амийн Я Роббил Аъламийн.🤲🏻 👇👇👇👇👇👇
نمایش همه...
4.06 MB
👍 1
​​АРАФА КУНИ ИМКОН ТОПГАНЛАР УЧУН РЕЖА (ОЛЛОХ РОЗИ БЎЛСИН СИЗЛАРДАН!) 1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг! 2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг. 3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига  ҳамдлар айтинг! 4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг! 5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти. 6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг! 7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг! 8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг... 9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг! 10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб  зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг! 11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг! 12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса: «Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг. 13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг! 14.Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини агар имконият топсангиз жон қулоғингиз билан эшитинг! 15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг! 16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг! 17. «Эй, Роббим  шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг! 18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз! 19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади! 20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг! Дўстларга Юборамиз 💙🕊✨ 💦🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺💦 👇👇👇👇👇👇
نمایش همه...

👍 3
01:12
Video unavailableShow in Telegram
#Ғанимат_фурсатлар Эртага арафа куни Арафа куни Аллоҳ таоло бандаларига жуда яқин бўлади ва дуоларини қабул қилади! ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi
نمایش همه...
Арафанинг машҳур дуоси 0.mp42.38 MB
👍 1
#qurbonlik ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ Масала: Кўпчилик, хусусан, ака-укалар шерик бўлиб қурбонлик қилганда гўштини чамалаб тақсимлашади. Бундай тақсимот судхўрлик бўлиб қолиш жиҳатидан жоиз эмас. Шунинг учун гўшт аниқ, килолаб тортилгандан кейин ҳар ким ўзининг ҳиссасидан хоҳлаганидек фойдаланади. Истаса ҳадя этсин, истаса ўзи истеъмол қилсин. Масала: Бир неча киши гўштни тақсим қилишларидан олдин барча шерикларининг ихтиёри билан кимларгадир гўштни садақа қилишни ихтиёр қилишлари жоиз. Қолганини эса ўз ҳиссаларига кўра тақсимлаб олаверишади. Лекин шериклардан биронтаси назр қилган бўлса, гўштини нисоб эгаси бўлган кишиларга ҳадя қилиши жоиз эмас. Чунки назр қурбонликнинг гўштини нисоб эгаларига едирилмайди. Масала: Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш мумкин эмас: 1. Оқадиган қон; 2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси; 3. Эркак ҳайвоннинг мояги; 4. Сийдик қопи; 5. Орқа жинсий аъзоси; 6. Ғудда (безлар); 7. Ўт пуфак. Масала: «Канзуд-дақоиқ» ва «Мароқил фалоҳ» китобларида ҳаром мағиз, яъни умуртқа суяк ичидаги оқ сут каби суюқликни истеъмол қилиш жоиз эмас, дейилган. Масала: Баъзилар қурбонлик қилингандан кейин ортган гўштни сотиб юборади. Бундай қилиш мумкин эмас. Сотиб юборилган қурбонлик гўштининг пулини фақир мискинларга садақа қилиш вожиб бўлади. Масала: Қассобнинг хизмат ҳақи сўйилган қурбонлик гўштидан берилмайди. Масала: Баъзи кишилар гўшти арзон тушар экан, деб қурбонлик қилувчиларга шерик бўлишади. Агар шерикларидан биронтасининг нияти арзон гўшт бўлса, барча шерикларнинг қурбонлиги дуруст бўлмайди. Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини қурбонликнинг гўшти, териси ёки калла-почаси билан адо этиш жоиз эмас. Шундай қилинган тақдирда ўша нарсаларнинг қийматича садақа бериш вожиб бўлади. Лекин қассобнинг ҳақини алоҳида бериб, уларни ҳам қўшиб юборилса зарари йўқ. Бунинг эвазига қассобнинг хизмат ҳақини қамайтирмаслик лозим. Масала: Қассоблик дуруст касб ҳисобланиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Баъзи саҳобалар қассобчилик билан шуғилланишган. Савол: Етти ёки ундан кам қурбонлик қилувчиларнинг бири қурбонликнинг қазосини ният қилса, шерикларининг қурбонлиги дуруст бўладими? Жавоб: Шерикларнинг қурбонлиги дуруст, аммо қазо ниятидаги кишиники нафл бўлиб қолади. Қурбонликнинг қазоси адо бўлмайди. Эвазига ўртача бир қўйнинг қийматини садака қилиш талаб этилади. Савол: Туя ёки мол сўяётган киши бир ҳиссасини ақиқадан деб ният қилса, дуруст бўладими? Жавоб: Етти ҳиссадан бирини ақиқадан деб ният қилишда ҳеч бир зарар йўқ. "Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан. 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi
نمایش همه...
👍 1
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади: 1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади; 2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди; 3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади; 4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди; 5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”. 👇👇👇👇👇👇
نمایش همه...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТ Усмонийлардаги ажойиб ишлардан бири шу эдики, агар султон ҳузурига олий мартабали шахс кирса султон ўрнидан туриб унга томон уч қадам юриб ҳурмат кўрсатар эди. Агар султон ҳузурига шайхулислом кирса султон унга томон етти қадам юриб қаршилар эди. Бу билан уламоларга эҳтиромини намойиш қилар эди! Усмонийларнинг уламоларга эътиборининг юксак кўринишларидан яна бири шу эдики, давлат шайхулисломнинг кийимлари, ташқи кўриниши учун алоҳида бир зобитни масъул қилиб қўйган эди. Зобит шайхулисломнинг кийимларига, ташқи кўринишига эътибор бериб, тартибга солиб турар эди! 👇👇👇👇👇👇
نمایش همه...
👍 1